"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси
2.68K subscribers
11K photos
1.58K videos
20 files
5.24K links
"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг расмий телеграм канали
Расмий веб-сайт: uzeltech.uz
Facebook: fb.com/uzeltexsanoat.uzbekistan/
Instagram: https://www.instagram.com/uzeltechsanoat/
Таклифлар учун: @press_uzeltex
Боғланиш учун: +998712074466
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Mobil_Reportaj

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги “Texnopark” да Ўзбекистон - Қирғизистон бизнес форуми ва Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва тадбиркорлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида очиқ мулоқот платформаларини ташкил этиш ҳисобланади.

Мазкур тадбирнинг очилиш маросимида икки давлатдан вазирлик, идоралари ҳамда жами 250 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари масъул вакиллари иштирок этмоқда.

@uzeltexsanoat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Mobil_Reportaj #ONLINE

ИШЧИ ГУРУҲИ ҚАРОР МОҲИЯТИНИ ТАДБИРКОРЛАРГА ЖОЙИГА ЧИҚҚАН ҲОЛДА ТУШУНТИРМОҚДА

Айни пайтда "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси Ишчи гуруҳи Андижон вилоятида.
Президент қарори моҳияти ва унинг тадбиркорларга бераётган имкониятлари корхонанинг ўзига чиққан ҳолда тушунтирилмоқда. Айниқса, янги лойиҳа бошлаятган ушбу корхонада бу қулайликлар айни муддао бўлади.

"Grand Texno Master" корхонаси ошхона ва овқатланиш обьектлари учун газ плиталари, совутгич ва музлаткичлар ҳамда бошқа саноат маиший жиҳозларини ишлаб чиқаради.

@uzeltexsanoat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#QAROR_MOHIYATI #ONLINE #MOBIL_REPORTAJ

‼️АНДИЖОНДА ЯРИМ АВТОМАТ КИР ЮВИШ МАШИНАЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

Ишчи гуруҳи Андижон шаҳридаги "Водий олтин куз" МЧЖ корхонасидаги янги лойиҳа билан танишди.

Ярим автомат кир ювиш машинаси ишлаб чиқарилиши кўзда тутилаётган корхонада бугун қурилиш-монтаж ишлари деярли ниҳоясига етган. Мазкур лойиҳа Президент қарори билан тасдиқланган.

Тадбиркорнинг банк кредитлари, жамғарма кафолати, солиқ ва божхонадаги имтиёзлар, солиқ юкини камайтириш билан боғлиқ саволларига Президентнинг янги қарори асосида боғлаб тушунтириб берилди. (Қарорда янги механизмлар ҳақида гап боради. Бу ҳақида бугун соат 15.00 даги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот доирасида яна тўхталиб ўтамиз).

Янги лойиҳа ишга тушгач, 290 та янги иш ўрни яратилади. Йилига 30 минг дона ярим автомат кир машинаси ишлаб чиқариш режалаштирилган.

@uzeltexsanoat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#QAROR_MOHIYATI #ONLINE #MOBIL_REPORTAJ

ТАДБИРКОРЛАРГА ҚАРОР МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ

Андижон шаҳрида "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси Ишчи гуруҳи томонидан Президент қарори ижросини таъминлаш, унинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга тушунтириш, ундаги имтиёз ва янгиликларни етказиш бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.

🔻Батафсил кейинги постларимизда.

@uzeltexsanoat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#QAROR_MOHIYATI #ONLINE #MOBIL_REPORTAJ

ТАДБИРКОРЛАРГА ВА ЖУРНАЛИСТЛАРГА ҚАРОР МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ

Андижон шаҳрида "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси томонидан Президентнинг 2021 йил 2 мартдаги 5011-сонли қарори ижросини таъминлаш, унинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга, кенг жамоатчиликка тушунтириш, ундаги имтиёз ва янгиликлардан бохабар қилиш бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Андижонлик тадбиркорлар ва блогерлар ўзларини қизиқтирган савол билан Ишчи гурухига мурожаат қилдилар.

Тадбиркорлар қарордаги янги имкониятдан тўлиқ хабардор бўлдилар. Улар ҳам ўз бизнес ғояларини ўртага ташладилар.
Асосан саволлар божхона тўловлари, солиқ юки, транспорт харажатлари, янги бозорларга чиқиш бўйича берилди.

@uzeltexsanoat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#QAROR_MOHIYATI #ONLINE #MOBIL_REPORTAJ

НАМАНГАНЛИК ТАДБИРКОРЛАРГА ҚАРОР МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ

Наманган шаҳрида "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси Ишчи гуруҳи томонидан Президент қарори ижросини таъминлаш, унинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга тушунтириш, ундаги имтиёз ва янгиликларни етказиш бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Наманганлик тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан хужжатдаги енгилликларга муносабат билдирдилар.

@uzeltexsanoat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Mobil_Reportaj #ONLINE

ИШЧИ ГУРУҲИ ҚАРОР МОҲИЯТИНИ ТАДБИРКОРЛАРГА ЖОЙИГА ЧИҚҚАН ҲОЛДА ТУШУНТИРМОҚДА

Айни пайтда "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси Ишчи гуруҳи Сирдарё вилоятида.

Президент қарори моҳияти ва унинг тадбиркорларга бераётган имкониятлари корхонанинг ўзига чиққан ҳолда тушунтирилмоқда. Айниқса, янги лойиҳа бошлаётган ушбу корхонада бу қулайликлар айни муддао бўлади.

Кабель-сим маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонада қурилиш монтаж ишлари якунланиш арафасида. Бу ерда 10 дан ортиқ кабель турлари ўзлаштирилади. Корхона апрелдан ишга тушиши режалаштирилган. 20 та янги иш ўринлари яратилади.

@uzeltexsanoat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#QAROR_MOHIYATI #ONLINE #MOBIL_REPORTAJ
СИРДАРЁЛИК ТАДБИРКОРЛАРГА ҚАРОР МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ

Гулистон шаҳрида "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси Ишчи гуруҳи томонидан Президент қарори ижросини таъминлаш, унинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга тушунтириш, ундаги имтиёз ва янгиликларни етказиш бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Сирдарёлик тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан хужжатдаги имтиёзларга қизиқиш билдирдилар.

Соҳани ривожлантириш бўйича таклифларни ўртага ташладилар. Айниқса, ёшларнинг инновацион таклифлари ҳаммада катта қизиқиш уйғотди.

@uzeltexsanoat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Sirdaryo #Mobil_reportaj

КОРХОНАДА КООПЕРАЦИЯ АЛОҚАЛАРИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ.
МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАРАЖАСИ ОШГАН

Ишчи гуруҳининг Сирдарё вилоятидаги ўрганишлари давомида "Сирдарё Элтехсаноат" корхонасида бўлишди.

Корхонада бугун электр чойнак ва соч қуритиш учун фен маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Уюшма кўмаги билан корхонага шу кунгача четдан импорт асосида кириб келган электрга уланиш кабель шнурлари ўзимизнинг "Еврокабель" корхонаси томонидан кооперация асосида етказиб берилмоқда.

Корхона майда маиший техника ишлаб чиқаришни кенгайтириш ниятида. Бозор талабидан келиб чиқиб, янги турдаги маҳсулотлар ўзлаштирилиши режалаштирилган.

@uzeltexsanoat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах #Mobil_reportaj

ЖИЗЗАХЛИК ТАДБИРКОРЛАР ҚАРОРДАГИ ИМТИЁЗЛАРДАН ФОЙДАЛАНИБ, БИЗНЕС-ҒОЯЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРАДИЛАР

Жиззах эркин иқтисодий зонасида "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси Ишчи гуруҳи томонидан Президент қарори ижросини таъминлаш, унинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга тушунтириш, ундаги имтиёз ва янгиликларни етказиш бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Жиззахлик тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан хужжатдаги имтиёзларга қизиқиш билдирдилар.
Соҳани ривожлантириш бўйича таклифларни ўртага ташладилар. Айниқса, ёшларнинг инновацион таклифлари ҳаммада катта қизиқиш уйғотди.

@uzeltexsanoat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Surxondaryo #Mobil_reportaj

СУРХОНДАРЁЛИК ТАДБИРКОРЛАР ҚАРОРДАГИ ИМТИЁЗЛАРДАН ХАБАРДОР БЎЛДИЛАР

Сурхондарё вилояти ҳокимлигида "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси Ишчи гуруҳи томонидан Президент қарори ижросини таъминлаш, унинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга тушунтириш, ундаги имтиёз ва янгиликларни етказиш бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Сурхонлик тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан хужжатдаги имтиёзларга қизиқиш билдирдилар.
Соҳани ривожлантириш бўйича таклифларни ўртага ташладилар. Айниқса, ёшларнинг инновацион таклифлари ҳаммада катта қизиқиш уйғотди.

Тафсилотлар махсус репортажда

@uzeltexsanoat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#qashqadaryo #Mobil_reportaj

ҚАШҚАДАРЁЛИК ТАДБИРКОРЛАР ҚАРОРДАГИ ИМТИЁЗЛАРГА ҚИЗИҚИШ БИЛДИРДИЛАР

Қарши шаҳридаги Ёшлар маркази биносида "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси Ишчи гуруҳи томонидан Президент қарори ижросини таъминлаш, унинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга тушунтириш, ундаги имтиёз ва янгиликларни етказиш бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбиркорларга нафақат қарор моҳияти, балки ундаги имкониятлардан самарали фойдаланиш механизмлари ҳам тушунтирилди. Уларга шунингдек ҳудудни ривожлантириш учун истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтди. Асосан лойиҳаларни молиялаштириш масалалари, хорижий инвесторларни топиш, стартап лойиҳаларни амалга ошириш, солиқ юки ва божхона божлари бўйича ҳужжатдаги имтиёзларга қизиқиш билдирилди.

Соҳани ривожлантириш бўйича таклифларни ўртага ташланди. Ҳудудда малакали кадрлар етишмовчилиги, хусусан ёшларнинг инновацион таклифлари ҳам эътибор марказида бўлди.

Тафсилотлар махсус репортажда

@uzeltexsanoat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#online #mobil_reportaj

NOCOMMENT | Ўзбекистон-Россия ва Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар Кенгашининг бешинчи йиғилиши ҳақида шарҳсиз лавҳа.

"International Tashkent" меҳмонхонасидан махсус Н. Толипов, У.Мусақулов

@uzeltexsanoat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#online #mobil_reportaj

Айни пайтда Навоий шаҳрида Республика тармоқлараро кооперация саноат ярмаркасига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Асосий тадбирлар эртага, яъни 23 апрель куни бошланади.

Бугун ярмарка иштирокчилари вилоятнинг инвестициявий салоҳияти ҳамда саноат корхоналаридаги янги турдаги маҳсулотлар билан таништирилди.

Даставвал, "Навоийазот" АЖ, Навоий ИЭС ҳамда Навоий эркин иқтисодий зонасидаги "HPS Cable", "Benkam", "Akfa" каби корхоналарга ташриф буюрилди.

Шунингдек, кун тартибидан вилоятнинг туристик обидалари билан танишув ҳам ўрин олган.

Бизни кузатиб боринг!!! Ҳаммаси ҳали олдинда
@uzeltexsanoat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#mobil_reportaj #biznes_forum

"Электротехника соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича бизнес-форум" бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси, Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, Хитой савдо-саноат палатаси вакиллари ҳамда бошқа халқаро компания раҳбарлари иштирок этди.

Бизнес-форумда "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари М.Хашимов маъруза қилиб, Ўзбекистонда электротехника саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, тадбиркорларнининг ҳуқуқий кафолати, соҳани ривожлантириш бўйича берилаётган имтиёзлар хусусида маълумот берди.

Тадбир иштирокчилари соҳада халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ўзаро фикр алмашишди.
#mobil_reportaj #kooperatsiya

"Nest one" осмонўпар бино қурилишида маҳаллий кабель маҳсулотларини етказиб бериш бўйича кооперация ўрнатилади

"Ўзэлтехсаноат" уюшмасида Туркиянинг “Ozguven Tasarim Mimarlik Inshaat Sanayi ve Ticaret Anonim Sirketi” доимий муассасаси томонидан "Tashkent City" ҳудудида қурилаётган осмонўпар бино "Nest one" инвестиция лойиҳаси қурилишида ишлатилаётган импорт кабель-сим маҳсулотларини уюшма корхоналари томонидан кооперация алоқалари орқали етказиб бериш имкониятлари муҳокама қилинди.

Бугунги кунда ушбу бино қурилишида 11 турдаги йирик ҳажмда кабель-сим маҳсулотларига эҳтиёж бор. Афсуски, бу маҳсулотлар импорт асосида кириб келиб, таннархнинг ошишига сабаб бўлмоқда. Уюшма корхоналари билан йўл қўйилаётган кооперация алоқалари нафақат маҳсулот таннархи, балки уни ўзи вақтида тезкор ва сифатли етказиб берилишида ҳам муҳим роль ўйнайди.
Компания вакиллари ҳам юртимиздаги кабель-сим маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона ходимлари ўртага ташланган масала юзасидан таклиф билдирдилар
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#onlayn #mobil_reportaj

ТЕРМИЗ ЁШЛАРИ КАБЕЛЬ-СИМ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЕХНОПАРК ЛОЙИҲАЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

Тошкент техника университетининг Термиз филиали иқтидорли талабалари "Ўзкабель" корхонасида 3000 турдаги кабеллар, янги линиялар, хориж технологиялари, лаборатория синов ускуналари, мис эритиш печи ва шунга ўхшаш жараёнлар билан яқиндан танишишди.

Айни пайтда ёшлар ТЕХНОПАРК ҳудудидаги лойиҳаларни кўриб чиқмоқда. Ёшларда заводдаги роботлаштириш жараёнлари катта таассурот қолдирди.

Бизни кузатиб боринг!!!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#onlayn #mobil_reportaj

🚚Экспорт кондиционеров производимых в ООО «TEXNOPARK». Первая отгрузка в 🇦🇫🇺🇿Исламскую Республику Афганистан

📲 Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#MOBIL_REPORTAJ # ANDIJON #КОРХОНАБАЙ

‼️АНДИЖОНДА МАИШИЙ ТЕХНИКА ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНА ЖОЙИГА ЧИҚИБ ЎРГАНИЛДИ

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов Олтинкўл туманидаги ёшлар билан учрашувдан сўнг, вилоятдаги электротехника саноати корхоналари фаолиятини бориб ўрганди.
Жумладан, Андижон шаҳридаги "Водий олтин куз" МЧЖ корхонасидаги янги лойиҳанинг бориши ва жараёнлар кўздан кечирилди.

Ярим автомат кир ювиш машинаси ишлаб чиқарилиши кўзда тутилаётган мазкур корхонада бугун қурилиш-монтаж ишлари деярли ниҳоясига етган. Мазкур лойиҳа Президентнинг 2021 йил 2 мартдаги ПҚ-5011-сон қарори билан тасдиқланган.

Янги лойиҳа ишга тушгач, 290 та янги иш ўрни яратилади. Йилига 30 минг дона ярим автомат кир машинаси ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Корхона раҳбарининг фикрига кўра, келажакда бу ерда чангютгичлар ҳам ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
👉 https://uzeltech.uz/uz/andijonda-maishiy-texnika/

@uzeltexsanoat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kabel #yangi_mahsulot #йўл_йўлакай #mobil_reportaj

‼️"ПРОКАБ" ТОМОНИДАН ЯНГИ КАБЕЛЬ ТУРИ ЎЗЛАШТИРИЛДИ

"Ўзэлтехсаноат" уюшмасига аъзо "Прокаб" МЧЖ корхонаси томонидан янги маҳсулот тури ўзлаштирилди.

Шаҳарсозлик лойиҳалари учун муҳим ҳисобланган 6-35 кВ гача ток ўтказиш хусусиятига эга 3 фазали ер остига мўлжалланган пластмасса қопламали кабель ишлаб чиқариш бошланди. Ушбу маҳсулотлардан "ақлли шаҳар", "обод шаҳар", "обод маҳалла" лойиҳаларида кенг фойдаланилмоқда. Айни пайтда "Tashkent City" мегалойиҳасининг ер ости электр таъминоти линияларида ҳам "Прокаб" корхонасининг мазкур янги кабеларидан ишлатилмоқда. Бу маҳсулотлар ёнғинга чидамли бўлиб, ток ўтказиш хусусиятига кўра халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беради.

"Йўл-йўлакай" лойиҳамизда мазкур корхонанинг Ишлаб чиқаришни режалаштириш бўлими бошлиғи Авазбек Умаров ўзлаштирилган янги кабелнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот бериб ўтган.

Тез кунда тўлиқ репортажни "Ўзбекистон-24" канали орқали томоша қиласиз!

@uzeltexsanoat