Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kabel #yangi_mahsulot #йўл_йўлакай #mobil_reportaj
‼️"ПРОКАБ" ТОМОНИДАН ЯНГИ КАБЕЛЬ ТУРИ ЎЗЛАШТИРИЛДИ
"Ўзэлтехсаноат" уюшмасига аъзо "Прокаб" МЧЖ корхонаси томонидан янги маҳсулот тури ўзлаштирилди.
Шаҳарсозлик лойиҳалари учун муҳим ҳисобланган 6-35 кВ гача ток ўтказиш хусусиятига эга 3 фазали ер остига мўлжалланган пластмасса қопламали кабель ишлаб чиқариш бошланди. Ушбу маҳсулотлардан "ақлли шаҳар", "обод шаҳар", "обод маҳалла" лойиҳаларида кенг фойдаланилмоқда. Айни пайтда "Tashkent City" мегалойиҳасининг ер ости электр таъминоти линияларида ҳам "Прокаб" корхонасининг мазкур янги кабеларидан ишлатилмоқда. Бу маҳсулотлар ёнғинга чидамли бўлиб, ток ўтказиш хусусиятига кўра халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беради.
"Йўл-йўлакай" лойиҳамизда мазкур корхонанинг Ишлаб чиқаришни режалаштириш бўлими бошлиғи Авазбек Умаров ўзлаштирилган янги кабелнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот бериб ўтган.
Тез кунда тўлиқ репортажни "Ўзбекистон-24" канали орқали томоша қиласиз!
@uzeltexsanoat