"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси
2.68K subscribers
11K photos
1.58K videos
20 files
5.24K links
"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг расмий телеграм канали
Расмий веб-сайт: uzeltech.uz
Facebook: fb.com/uzeltexsanoat.uzbekistan/
Instagram: https://www.instagram.com/uzeltechsanoat/
Таклифлар учун: @press_uzeltex
Боғланиш учун: +998712074466
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#namangan #kooperatsiya #йўл_йўлакай #anons

‼️БИЗДА ЯНГИ ЛОЙИҲА:
"ЙЎЛ-ЙЎЛАКАЙ"

Илк ташрифимиз Наманган вилоятидан бошланди. Йўл-йўлакай эндигина фаолият бошлаган ёки фаолият бошлаш арафасида турган ишлаб чиқариш корхоналари ҳақида маълумот тақдим этиб боришни ўз олдимизга мақсад қилдик.

Дастлабки қадамимиз “Vodiy Circuits“ МЧЖ корхонаси томон йўналди. Наманган тарихида ҳали бўлмаган, ёинки Республикада бор-йўғи 2 та ишлаб чиқарувчилар қаторига 3-чи бўлиб қўшилган маиший техника маҳсулотлари учун электрон платалар тайёрлаш корхонаси яқинда иш бошлаш арафасида.

Бу ерда тайёрланаётган маҳсулотлар импорт ўрнини тўлиқ босиб, ҳам арзон ва сифатлилиги билан рақобатдош ҳисобланади.

Лойиҳамизнинг илк сони ҳақидаги тўлиқ видеони сал кейинроқ эълон қиламиз.

Бизни кузатишда давом этинг!!!
@uzeltexsanoat
#саноат_туризми
#йўл_йўлакай
#пресс_тур
#нукус

"НУКУСЭЛЕКТРОАППАРАТ"ДА САНОАТ ТУРИЗМИ ВА ПРЕСС-ТУР

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси Ахборот хизмати томонидан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабалари ва ОАВ ходимлари учун ПРЕСС-ТУР ташкил қилинди.

Илм-фан билан саноат ўртасидаги интеграциянинг амалий ифодаси сифатида етказилган мазкур экскурсия талаба-ёшлар учун унутилмас кун бўлди. Улар электротехника соҳасини истиқболи ва келажаги қандай эканлигини бугундан ҳис эта бошладилар. Уларда мотивация пайдо бўлди.

Жараёнлар, албатта, қизиқ. Ёшлар бир олам таассурот билан корхонадан чиқдилар. Тенгқурлари билан мулоқот қилиб, келажакда ушбу заводларда ишлаш истагини билдирдилар.

Бу ҳақида батафсил расмий веб-саҳифамиз орқали ёритамиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#йўл_йўлакай
#samsung_nukus

#LIVE| "Йўл-йўлакай" лойиҳамизнинг навбатдаги манзили "Samsung Nukus" заводи

Ушбу завод ҳақида тасаввурга эга бўлинг. Батафсил лавҳа, умуман корхона ҳақида тайёрланган махсус кўрсатувни сал кейинроқ эълон қиламиз!

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kabel #yangi_mahsulot #йўл_йўлакай #mobil_reportaj

‼️"ПРОКАБ" ТОМОНИДАН ЯНГИ КАБЕЛЬ ТУРИ ЎЗЛАШТИРИЛДИ

"Ўзэлтехсаноат" уюшмасига аъзо "Прокаб" МЧЖ корхонаси томонидан янги маҳсулот тури ўзлаштирилди.

Шаҳарсозлик лойиҳалари учун муҳим ҳисобланган 6-35 кВ гача ток ўтказиш хусусиятига эга 3 фазали ер остига мўлжалланган пластмасса қопламали кабель ишлаб чиқариш бошланди. Ушбу маҳсулотлардан "ақлли шаҳар", "обод шаҳар", "обод маҳалла" лойиҳаларида кенг фойдаланилмоқда. Айни пайтда "Tashkent City" мегалойиҳасининг ер ости электр таъминоти линияларида ҳам "Прокаб" корхонасининг мазкур янги кабеларидан ишлатилмоқда. Бу маҳсулотлар ёнғинга чидамли бўлиб, ток ўтказиш хусусиятига кўра халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беради.

"Йўл-йўлакай" лойиҳамизда мазкур корхонанинг Ишлаб чиқаришни режалаштириш бўлими бошлиғи Авазбек Умаров ўзлаштирилган янги кабелнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот бериб ўтган.

Тез кунда тўлиқ репортажни "Ўзбекистон-24" канали орқали томоша қиласиз!

@uzeltexsanoat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Йўл_йўлакай| "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси таркибига кирувчи 30 йиллик тарихга эга Самарқанд шаҳридаги "Элхолдинг" ишлаб чиқариш корхонасига биргаликда саёҳат қиламиз!!!

Бизни ижтимоий тармоқлар орқали ҳам кузатинг!!!

📲 Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#йўл_йўлакай
#хоразм
#электротехника

#Йўл_йўлакай| Айни пайтда "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси масъул ходимларидан иборат Ишчи гуруҳи Хоразмда.

7-8 октябрь кунлари тадбиркорлар ва ОАВ вакиллари учун "Инфо-тур" бўлиб ўтади. Бундай форматдаги учрашувда тадбиркорлар саноат корхоналари ва объектларга бевосита ташриф буюриб, ишлаб чиқаришни жонли кузатадилар. Юқори натижаларга эришган тадбиркорлар билан учрашиб, маслаҳат оладилар. Ундан ташқари, Урганч шаҳридаги Технопаркка ҳам ташриф буюриб, уларга электротехника соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишлари учун ажратилган бўш жойлар таништирилади ва бизнес бошлаш учун таклифлар, имкониятлар ҳақида маълумот берилади.

Тадбир олдидан ушбу Технопарк фаолияти ва у ердаги жараёнлар билан Уюшма ходимлари танишишди.

Бизни кузатишда давом этинг!!!
@uzeltexsanoat