"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси
2.68K subscribers
11K photos
1.58K videos
20 files
5.24K links
"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг расмий телеграм канали
Расмий веб-сайт: uzeltech.uz
Facebook: fb.com/uzeltexsanoat.uzbekistan/
Instagram: https://www.instagram.com/uzeltechsanoat/
Таклифлар учун: @press_uzeltex
Боғланиш учун: +998712074466
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#mahallabay_ishlash_tizimi

"Ўзэлтехсаноат" уюшмасига бириктирилган Чилонзор туманининг Бектўпи маҳалласида туман ҳокимлиги ва бошқа масъул ташкилотлар ҳамкорлигида “Обод маҳалла” дастури доирасидаги ишлар қизғин давом этмоқда.

Мазкур жараёнлар билан юқоридаги лавҳада батафсил танишишингиз мумкин.
#mahallabay_tizimi

УЮШМА ТОМОНИДАН “МАҲАЛЛАБАЙ” ТИЗИМИДАГИ ИШЛАР ЖАДАЛЛИК БИЛАН ДАВОМ ЭТМОҚДА

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси М.Юнусов томонидан Чилонзор туманида бириктирилган маҳаллаларда олиб борилаётган ва амалга оширилиши режалаштирилган ободонлаштириш ишлари ҳолати таҳлил қилиб борилмоқда.
👉 https://uzeltech.uz/uz/bahoriston-mahallasida-yangilanish/

📲 Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#mahallabay_tizimi

Шавкат Мирзиёев: Тошкентдаги ҳар бир маҳаллага 2 млрд сўмдан нақд пул ажратаман!

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги "Парвоз" маҳалласини тажриба сифатида олиб, қолган маҳаллаларни ҳам шу тартибда обод ва кўркам қилиш бўйича алоҳида топшириқ бердилар.

📲 Telegram | Facebook | Instagram
#surxondaryo #mahallabay_tizimi

‼️МУАММОЛАР МАҲАЛЛАБАЙ КЕСИМИДА ЎРГАНИЛМОҚДА

Термиздаги
“Гулистон” маҳалласи фуқароларини қийнаб келган ичимлик суви муаммоси бартараф этилди.

✍️“Маҳалла раиси – ислоҳотчи” тамойили асосида ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш бўйича янги тизим жорий этилиб, Республикамиз бўйлаб кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
👉 https://uzeltech.uz/uz/mahallabay-kesimida-organishlar/

📲 Telegram | Facebook | Instagram
#mahallabay_tizimi

УЮШМА ТОМОНИДАН “БАҲОРИСТОН” МАҲАЛЛАСИДА БОЛАЛАР МАЙДОНЧАСИ ТОПШИРИЛИШ АРАФАСИДА

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси М.Юнусов томонидан Чилонзор туманида бириктирилган маҳаллаларда олиб борилаётган ва амалга оширилиши режалаштирилган ободонлаштириш ишлари ҳолати мунтазам таҳлил қилиб борилмоқда.
Ҳозирда тумандаги "Баҳористон" маҳалласида болалар майдончаси қуриб битказилди. Эндиликда "Гулистон" маҳалласида "Street Work out"ni қуриш ишлари бошланмоқда.
Бундан ташқари, бошқа маҳаллаларда ҳам ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Бизни кузатиб боринг!!!


📲 Telegram | Facebook | Instagram
#mahallabay_tizimi

УЮШМА ТОМОНИДАН “МАҲАЛЛАБАЙ” ТИЗИМИДАГИ ИШЛАР ЖАДАЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси М. Юнусов томонидан Чилонзор туманида бириктирилган маҳаллаларда олиб борилаётган ва амалга оширилиши режалаштирилган ободонлаштириш ишлари ҳолати мунтазам таҳлил қилиб борилмоқда.

Уюшмага бириктирилган "Бешқўрғон" маҳалласи Чорбоғ кўчаси 8-уй ёнида ноқонуний қурилган бинолар ва гаражлар бузиб ташлангандан сўнг, 40 тоннага яқин чиқинди тўпланиб қолган эди. Уюшманинг саъй-ҳаракати билан ҳудудда тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, ушбу чиқиндилар махсус техника жалб қилиниб чиқариб ташланди. Натижада кўча атрофлари ва маҳалла ҳудудига кўркамлик бахш этди.
– Ҳамкорликда гап кўп. Тегишли масъул ташкилотлар билан биргаликда ишлаб мавжуд муаммо тезда бартараф этилди, – дейди уюшма масъули М.Дониев.
👉 https://uzeltech.uz/uz/mahallabay-ishlar-davomi/

📲 Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#online #mahallabay_tizimi

🎥ONLINE| “ГУЛИСТОН” МАҲАЛЛАСИДА "STREET WORK OUT" ТОПШИРИЛИШ АРАФАСИДА

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси М. Юнусов томонидан Чилонзор туманида бириктирилган маҳаллаларда олиб борилаётган ва амалга оширилиши режалаштирилган ободонлаштириш ишлари ҳолати мунтазам таҳлил қилиб борилмоқда.

Уюшмага бириктирилган "Гулистон" маҳалласида "Street Work out" майдончасида қурилиш ва монтаж ишлари тугалланиш арафасида. Спорт қурилмалари олиб келиб ўрнатилмоқда.
Бундан сал аввалроқ, "Баҳористон" маҳалласида болалар майдончаси фойдаланишга топширилган эди.
Эътироф этиш керак, ушбу ҳомийлик ишлари "Ўзкабел" АЖ томонидан амалга оширилмоқда.
Шунингдек, "Techno Cable" корхонаси томонидан ҳам "Баҳористон" маҳалласида кўп қаватли 2 та тураржой биносининг фасад қисми таъмирлаб берилмоқда.
Бу ҳақида алоҳида тўхталамиз.
Уюшма ушбу хайрли ишларга елкадош бўлаётган барча корхоналарга ўз миннатдорчилигини билдиради.

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатиб боринг!!!
📲 Telegram | Facebook | Instagram
#mahallabay_tizimi

⚡️Самарқандда маҳаллабай ишлаш тизими жорий этилади

“Самарқанд вилоятида эксперимент тариқасида маҳаллабай ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5105-сон, 06.05.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 июндан Самарқанд вилояти туман (шаҳар) ҳокимликларида “маҳаллабай” ишлаш тизими эксперимент тариқасида ўтказилади.

Бунда:

Маҳаллабай ишлаш марказлари давлат муассасаси шаклида ташкил этилади;

туман (шаҳар)лардаги ҳар учта маҳаллага биттадан маҳаллабай ишлаш инспекторлари бириктирилади;

маҳалла фуқаролар йиғини раисининг тадбиркорлик ва томорқа масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилади.

Марказлар фаолияти Пастдарғом, Ургут ва Булунғур туманларида жорий йил 1 июндан ҳамда вилоятнинг қолган туман (шаҳар)ларида 1 августгача ташкил этилади.

Қарорга кўра, аҳоли ва тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиш ва ҳал этишда шаффофликни таъминлаш ва инсон омилини камайтириш мақсадида Марказ ва маҳалла фуқаролар йиғини фаолиятини ўзаро боғлиқ ҳолда рақамлаштиришни назарда тутувчи “Онлайн маҳалла” дастурий таъминоти ишлаб чиқилади.

Шунингдек, 2022 йил 1 январдан мазкур экспериментни республиканинг бошқа ҳудудларида жорий қилиш назарда тутилган.

Обуна бўлинг 👉@uzeltexsanoat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#mahallabay
#online

#LIVE| Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги маҳаллаларда "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси томонидан ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, "Ал-Хоразмий" маҳалласи ҳудудида кўкаламзорлаштириш тадбирлари учун ер остидан насос ёрдамида сув чиқариш ва ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича кўчма маиший техника тузатиш шаҳобчалари ўрнатиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Жонли репортаж орқали барчасига гувоҳ бўласиз! Бошқа маҳаллаларда ҳам бу каби ишлар давом этмоқда.

🎬Видеони сифатли кўриш

Каналга аъзо бўлинг!!!
@uzeltexsanoat
#mahallabay_tizimi

⚡️“Ал Хоразмий” маҳалласида янги трансформатор ўрнатилмоқда

💡Маълумки, пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги "Ал-Хоразмий" маҳалласи "Ўзэлтехсаноат" уюшмасига бириктирилган. Бу ерда айни пайтда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Истеъмолчиларни электр қуввати билан таъминлашда узулишларга йўл қўймаслик, тизимда хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида Чилонзор тумани Электр таъминоти корхонаси ходимлари билан “Ал Хоразмий” маҳалласи ҳудудида жойлашган ТП-3701 трансформатор пунктидаги кам қувватли трансформаторлар янги ва юқори кучланишга эга бўлган трансформаторларга алмаштирилмоқда.
💡Эндиликда, мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи фуқароларда электр узатиш бўйича муаммолар кузатилмайди.

Сал аввалроқ, маҳаллада суғориш тизимини йўлга қўйиш мақсадида сув насослари ўрнатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бизни кузатиб боринг!!!
@uzeltexsanoat
#mahallabay_tizimi

Тирсакобод маҳалласида 660 метр узунликдаги пиёдалар йўлаги қурилди

Маҳаллага кириб борар экансиз, кўчалар, йўл ва йўлаклар тоза ва текис бўлса, кўнглингиз яйрайди. Аксинча, қаровсиз, нотекис бўлса, хунобингиз ошади. Ҳа, Чилонзор туманининг Тирсакобод маҳалласида ҳам ички йўллар, йўлаклар таъмирталаб бўлиб қолганди. Ҳозирда ички кўчалар таъмирланиб, асфальт ётқизилган.

"Ўзэлтехсаноат" уюшмасига бириктирилган мазкур маҳаллада бугун ҳамкор ташкилотлар ва ҳомийлар кўмагида бир қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Хусусан, маҳаллада яшовчи тадбиркорларнинг ташаббуси билан улар ҳомийлигида 660 метр узунликдаги пиёдалар йўлаги қурилди.

Маҳалладошлари учун йўл қуришдек савобли ишни амалга ошираётган, шу билан бирга маҳалла ободлигига ўз ҳиссасини қўшаётган тадбиркорларга "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ва туман ҳокимлиги номидан миннатдорчилик билдирамиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#mobile_reportaj
#mahallabay_tizimi

#LIVE| МАҲАЛЛАДА ЕР ОСТИДАН СУВ ЧИҚАРИБ БЕРИЛДИ

"Сув келтирган элда азиз" дейди доно халқимиз. "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси корхоналари ташаббуси билан Чилонзор туманидаги "Бектўпи" ва "Ал-Хоразмий" маҳаллаларида 50 метр чуқурликдан насос ёрдамида сув чиқариб берилди.

Бу билан аҳолининг кўп йиллик орзуси ушалди. Маҳалла ҳудудида энди суғориш тизимида муаммо бўлмайди. Бу ҳудуд кўкаламзорлаштирилган яшил масканга айланади, деб ишонамиз.

Видеода маҳалла фаолларининг фикрларини эшитиб кўриб барчасига ўзингиз амин бўласиз.

👉Видеони сифатли кўриш:
🎥https://youtu.be/CZEjIHg6V3Q
#xushxabar
#mahallabay

📣ЭРТА ТОНГДАН ЯНГИ ХУШХАБАР!

👏"YUQORICHIRCHIQ METALL INVEST" КОРХОНАСИДАН МАҲАЛЛА УЧУН БАЙРАМ ТУҲФАСИ


"Сув олиб келган элда азиз" дейди доно халқимиз. Муборак қурбон ҳайити арафасида Чилонзор туманидаги "Ал-Хоразмий" маҳалласига "Ўзэлтехсаноат" уюшмасига аъзо "Yuqorichirchiq metall invest" корхонаси томонидан 50 метр чуқурликдан артезиан қудуғи қазилиб, сув чиқариб берилди.

Маҳалла ҳудудини кўкаламзорлаштириш, манзарали ва мевали дарахтлар экиб, боғу бўстонга айлантиришни орзу қилиб юрган аҳолининг орзулари амалга ошди ва бундан улар жуда мамнун.

Шундай муқаддас кунда оби ҳаёт нашидасини улашган "Yuqorichirchiq metall invest" корхонаси раҳбариятига савобли, беғараз хизматлари учун "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, Чилонзор туман ҳокимияти, туман Халқ қабулхонаси ва 2500 кишилик аҳоли истиқомат қилувчи "Ал-Хоразмий" маҳалласи номидан чексиз МИННАТДОРЧИЛИК билдирамиз.

Каналга обуна бўлинг!!!
@uzeltexsanoat
#mahallabay_tizimi

👏"TECHNO CABLE" КОРХОНАСИ ҲАМ МАҲАЛЛАДАГИ ХАЙРЛИ ИШГА ҚЎЛ УРДИ

Қурбон ҳайити арафасида маҳаллалар ободлиги ва кўркамлигига барча ташкилотлар муносиб ҳисса қўшишмоқда.

“Ўзэлтехсаноат” уюшмасига аъзо "Techno Cable" корхонаси томонидан "Баҳористон" маҳалласидаги 2 та кўп қаватли уйнинг атрофлари обод қилиниб, биноларнинг ташқи фасад қисмлари тўлиқ таъмирдан чиқарилди. 22 ва 23 кўп қаватли уйнинг том қисмидан тортиб, пойдевор қисмигача бўлган жойларида бўёқлаш ишлари ниҳоясига етказилди. Атрофдаги дарахтларга шакл берилиб, тартибга келтирилди, кўчалар тозаланди.

Уюшма ушбу хайрли ишларга елкадош бўлиб, ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган "Techno Cable" корхонаси жамоасига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Ишонамизки, бу каби савобли ишлар бошқа маҳаллаларда ҳам уюшма корхоналари томонидан беминнат амалга оширилмоқда. Бу ҳақида яна кейинроқ тўхталамиз.

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатиб боринг!!!
📲 Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хушхабар
#mahallabay_tizimi

📣ЭРТА ТОНГДАН ЯНГИ ХУШХАБАР!

👏"ПРОКАБ" КОРХОНАСИ ҲАЙИТНИНГ ИЛК КУНИДА МАҲАЛЛАГА СУВ ЧИҚАРИБ БЕРДИ


"Бектўпи" маҳалласи учун Қурбон ҳайити катта қувончли воқеа билан бошланди. Бу ерда оби ҳаётнинг заррин томчилари барака уруғидек ер остидан отилиб чиқди.

Халқ дуосини олишдек эзгу ишга камарбаста бўлган "Ўзэлтехсаноат" уюшмасига аъзо "ПРОКАБ" корхонаси томонидан ҳомийлик асосида 50 метр чуқурликдан артезиан қудуғи қазилиб, сув чиқариб берилди.

Маҳалла ҳудудини кўкаламзорлаштириш, манзарали ва мевали дарахтлар экиб, боғу бўстонга айлантиришни орзу қилиб юрган аҳолининг орзулари бугун амалга ошди ва бундан улар жуда мамнун.

Шундай муқаддас кунда оби ҳаёт нашидасини улашган "ПРОКАБ" корхонаси раҳбариятига савобли, беғараз хизматлари учун "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, Чилонзор туман ҳокимияти, туман Халқ қабулхонаси ва кўп миллатли "Бектўпи" маҳалласи номидан чексиз МИННАТДОРЧИЛИК билдирамиз.

Каналга обуна бўлинг!!!
@uzeltexsanoat
#Ижтимоий_соҳа
#mahallabay_tizimi

Янгиликлар-24 | Имконияти чекланган юртдошимизга "Маиший техникаларга хизмат кўрсатиш устахонаси" қуриб берилди

🔷 Бугунги кунда Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ижтимоий сиёсатда имконияти чекланган инсонларга алоҳида эътибор қаратиш ва уларнинг жамиятда ўз ўринларини топишига кўмаклашиш асосий вазифалардан бири этиб белгиланган.

🔷 Бу борада "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ва Чилонзор туман ҳокимлиги томонидан тумандаги имконияти чекланган фуқароларга ҳар томонлама ёрдам бериб келинмоқда. Жумладан, “2-Катта Чилонзор” маҳалласида яшовчи фуқаро О.Каримовга "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ҳомийлиги остида "Маиший техникаларга хизмат кўрсатиш шаҳобчаси" қуриб фойдаланишга топширилди.

🎥Лавҳада батафсил танишиш мумкин
https://t.me/mtrkuzofficial/76561
#mahallabay_tizimi

📝УЮШМАНИНГ “МАҲАЛЛАБАЙ” ТИЗИМИДАГИ ҲАМКОРЛИК ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳри маҳаллаларидаги муаммоларни ўрганиш, уларни бартараф этиш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга амалий ёрдам бериш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш мақсадида вазирлик-идоралар маҳаллаларга бириктирилган эди.

Жумладан, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ҳам Яшнобод туманига бириктирилган бўлиб, бу ердаги мавжуд ҳолатни яхшилаш, муаммоларни бартараф этиш юзасидан туманда бир қатор ишларни амалга оширмоқда.

Бугун “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси биринчи ўринбосари Мансур Хашимов ҳам Яшнобод туманидаги “Жарбоши” ва “Моҳирлар” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, бу ерда олиб борилаётган ва амалга оширилиши режалаштирилган ободонлаштириш ишлари ҳолати билан яқиндан танишди. Хусусан, аҳолини қийнаётган масалалар, ўрганиш натижасида аниқланган муаммоларнинг ечими борасидаги ишлар асосий эътибор марказида бўлди.

‼️Таъкидлаш керак, Давлатимиз раҳбарининг халқ билан мулоқот қилиш борасидаги оқилона сиёсати туфайли сўнгги йилларда давлат хизматчилари халққа анча яқинлашди, “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизими йўлга қўйилди ва бу бугун ўз самарасини бермоқда. Аҳолининг давлатга бўлган ишончи ортмоқда.

👉Ўрганишлар давом этмоқда.

📝 Fb 📝 Tg 💻 Insta 🎞 Ytube 🌍 Site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
➡️ #xayriya #Yashnobod #mahallabay

📣 Yashnobod tumanidagi ishsiz xotin-qizlarga xayriya yordami ko'rsatildi

"O'zeltexsanoat" uyushmasi tashabbusi bilan uyushmaga biriktirilgan Yashnobod tumanidagi mahallalarda istiqomat qiluvchi, "Ayollar daftari"da ro'yxatda turgan xotin-qizlarga xayriya tariqasida mini-pech maishiy texnika vositasi tarqatildi.

Xayriya tadbirida uyushma raisining o'rinbosari Abror Boyev boshchiligidagi vakillarimiz, tumanda joylashgan "Bog'bon" va "TashIsti" mahallalari ma'sul xodimlari ishtirok etdilar.

Ushbu mini-pechlar orqali vaqtincha ishsiz xotin-qizlar savdobop shirinliklar tayyorlagan holda o'z oilalariga baholiqudrat moddiy yordam berish imkoniyatiga ega bo'ladilar.

Uyushma tomonidan bu kabi xayriya tadbirlari Yashnobod tumanidagi boshqa mahallalarda ham uzluksiz davom ettiriladi.

📝 Fb 📝 Tg 💻 Insta 🎞 Ytube 🌍 Site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
➡️ #xayriya #Yashnobod #mahallabay

📝 Yashnobod tumanidagi ishsiz xotin-qizlarga amaliy yordam ko'rsatildi

"O'zeltexsanoat" uyushmasi tashabbusi bilan uyushmaga biriktirilgan Yashnobod tumanidagi mahallalarda istiqomat qiluvchi, "Ayollar daftari"da ro'yxatda turgan xotin-qizlarga xayriya tariqasida mini-pech maishiy texnika vositasi tarqatildi.

Jumladan, tumanda joylashgan "Mohirlar" va "Jarboshi" mahallalarida yashovchi xotin-qizlarga mini-pechlar sovg'a qilindi. Endi vaqtincha ishsiz xotin-qizlar savdobop shirinliklar tayyorlagan holda o'z oilalariga baholi qudrat moddiy yordam berish imkoniyatiga ega bo'ladilar.

Uyushma tomonidan bu kabi xayriya tadbirlari davom etmoqda.

📝 Fb 📝 Tg 💻 Insta 🎞 Ytube 🌍 Site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM