"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси
2.68K subscribers
11K photos
1.58K videos
20 files
5.24K links
"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг расмий телеграм канали
Расмий веб-сайт: uzeltech.uz
Facebook: fb.com/uzeltexsanoat.uzbekistan/
Instagram: https://www.instagram.com/uzeltechsanoat/
Таклифлар учун: @press_uzeltex
Боғланиш учун: +998712074466
Download Telegram
#саховат
#хушхабар
#жиззах

Жиззахда 1,5 мингдан зиёд фуқаро яшайдиган қишлоққа сув қудуғи қазиб берилди

Жиззах вилояти Зомин туманидаги Чорводор ҚФЙга қарашли узоқ йиллардан буён сув танқислиги муаммоси билан яшаётган Ўртақишлоқ аҳолиси учун 17 июнь куни қазиб берилган қудуқнинг очилиш маросими ўтказилди. Ушбу хайрли иш "Ўзэлтехсаноат" уюшмасига аъзо корхона томонидан амалга оширилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

👉https://bugun.uz/2021/06/18/djizzaxda-15-mingdan-ziyod-fuqaro-yashaydigan-qishloqqa-suv-qudui-qazib-berildi--foto
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хушхабар
#mahallabay_tizimi

📣ЭРТА ТОНГДАН ЯНГИ ХУШХАБАР!

👏"ПРОКАБ" КОРХОНАСИ ҲАЙИТНИНГ ИЛК КУНИДА МАҲАЛЛАГА СУВ ЧИҚАРИБ БЕРДИ


"Бектўпи" маҳалласи учун Қурбон ҳайити катта қувончли воқеа билан бошланди. Бу ерда оби ҳаётнинг заррин томчилари барака уруғидек ер остидан отилиб чиқди.

Халқ дуосини олишдек эзгу ишга камарбаста бўлган "Ўзэлтехсаноат" уюшмасига аъзо "ПРОКАБ" корхонаси томонидан ҳомийлик асосида 50 метр чуқурликдан артезиан қудуғи қазилиб, сув чиқариб берилди.

Маҳалла ҳудудини кўкаламзорлаштириш, манзарали ва мевали дарахтлар экиб, боғу бўстонга айлантиришни орзу қилиб юрган аҳолининг орзулари бугун амалга ошди ва бундан улар жуда мамнун.

Шундай муқаддас кунда оби ҳаёт нашидасини улашган "ПРОКАБ" корхонаси раҳбариятига савобли, беғараз хизматлари учун "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, Чилонзор туман ҳокимияти, туман Халқ қабулхонаси ва кўп миллатли "Бектўпи" маҳалласи номидан чексиз МИННАТДОРЧИЛИК билдирамиз.

Каналга обуна бўлинг!!!
@uzeltexsanoat