Bosh prokuratura
37.7K subscribers
51.2K photos
6.55K videos
12.3K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилояти прокуратураси ҳамда департамент органларида тергов сифатини ошириш, жиноятчиликка қарши кураш соҳаларида амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, туман (шаҳар) прокуратуралари ва департамент органлари терговчилари ҳамда суриштирувчилари иш юритувидаги терговга қадар текширув материаллари ва жиноят ишлари юзасидан дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш, ашёвий далилларни сақлаш аҳволи ўрганилиб, амалиётда мавжуд муаммо ва хато-камчиликлар муҳокама этилиб, тергов сифати ва иш самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, вилоят прокуратураси ва ИИБ раҳбарияти, терговчилари ҳамда соҳага масъул ходимлари иштирокида вилоят ҳудудида содир этилиб, фош этилмаган қотиллик жиноятлари танқидий муҳокама қилиниб, тезкор-қидирув тадбирларини тўғри ташкиллаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, туман (шаҳар) прокуратуралари, Сирдарё ҳарбий ва транспорт прокуратураси ҳамда департамент органлари терговчилари ҳамда суриштирувчилари иштирокида вилоят прокуратурасида ташкил этилган "Тергов полигони"да ҳодиса жойини кўздан кечиришда “Е-tergov” дастурий таъминотидан синов тариқасида фойдаланилиши, дастурни қўллашдаги қулайликлар ҳақида батафсил тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Беш ташаббус олимпиадаси" мусобақалари доирасида Фарғона вилоятида амалга оширилаетган спорт мусобақалари бўйича тадбирлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда табиий газ ва электр энергиясини узатишдаги йўқотишларни қисқартириш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 16 май куни 330 та энергоресурсларни йўқотиш ҳолатлари ҳамда 546 та ҳолатда 3,8 млрд. сўмлик талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

Шу билан бирга, газ тақсимлаш пунктларининг 7 таси алмаштирилди ва 378 таси таъмирланди, 1 985 та хонадон икки босқичли тизимга ўтказилди, 4 224 та газ ҳисоблагич батареяси алмаштирилди, 1 500 та газ ҳисоблагичининг алоқаси тикланди, 6 та янги трансформатор ўрнатилди, 265 км. тармоқ, 306 та трансформатор пунктлари таъмирланди, 20 км. юқори юкламали тармоқларда симлар алмаштирилди.

Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 17 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди, 6 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook