Bosh prokuratura
37.6K subscribers
51K photos
6.53K videos
12.3K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бугун, "Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш" концепцияси доирасида Бош прокуратура ходимлари пойтахтимизда жойлашган “Ғалаба боғи”даги “Миллат фидойилари” хиёбонига ташриф буюришди.

Давлатимиз раҳбарининг ғояси асосида ташкил этилган мазкур мажмуа мустақиллик йилларида Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг номларини абадийлаштириш, уларнинг жасоратини халқимиз, айниқса ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, мардлик ва жасорат кўрсатган ходимларнинг ватанпарварлиги ва садоқатини очиб берувчи маскан ҳисобланади. 

Мажмуа юқоридан қараганда давлат байроғидаги ярим ой ва ўн икки юлдуз шаклида намоён бўлади. Қарийб икки метрли юлдузларнинг қирралари битиктош вазифасини ҳам ўтайди. Уларнинг ён тарафларига 196 нафар қаҳрамонлар номи зарҳал ҳарфлар билан ёзилган.

Бу битиклар ёнига мониторлар ўрнатилган бўлиб, миллат фидойилари тўғрисида маълумотлар фото ва видеолар намойиш этиб борилади.  

Мазкур қаҳрамонлар орасида мустақилликнинг илк даврларида жиноий гуруҳ ва уюшма аъзоларига нисбатан жиноят ишларини холис ва адолатли тергов қилишда алоҳида намуна кўрсатган Бош прокуратура терговчиси Ҳабибулла Саломов ва 2005 май ойида содир бўлган Андижон воқеаларида экстремистик оқим аъзоларига қарши фаол курашган Андижон шаҳар прокурори Ғанижон Абдураҳимовларнинг номлари борлиги ходимларда юксак ифтихор ва шараф туйғуларини ҳис эттирди.

Шунингдек, ташриф давомида ходимлар “Ғалаба боғи” таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейи, “Мангу жасорат” ва “Матонат мадҳияси” монументлари ва тарихий-бадиий экспозициялар билан танишиб чиқишди.

Ташриф сўнгида ходимлар мажмуа фаолияти бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишиб, “Ғалаба боғи” ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиришди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев томонидан Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани Иттифоқ СИУ ҳудудида "Яшил жаҳон" МЧЖ томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 8 га ер майдонида 35 мингта экилган кўчат ва 1,5 тонна уруғлар қадалган кўчатхона фаолияти билан танишилди.

Бундан ташқари, Сайхунобод тумани "Фаровон" маҳалласидаги "Фаровон кичик саноат зонаси"да 10 мингдан ортиқ экилган манзарали дарахтлардан иборат "Яшил белбоғ" кўздан кечирилиб, кўчатларни тўлиқлигича сақлаш ва парваришлаш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сирдарё вилояти прокурори С.Иматов томонидан вилоятда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар ўрганилди.

Жорий йилда вилоятда 66 та лойиҳалар доирасида 903 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши белгиланиб, январь-апрель ойларида 265 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилиб, режа 103 фоизга бажарилган.

Белгиланган режаларни бажарилишини ўрганиш мақсадида “Сирдарё эркин иқтисодий зонаси" Янгиер шаҳридаги "Zhongya Plastics Group" МЧЖ ХК томонидан амалга оширилаётган қиймати 15 млн. долларлик “Ҳар хил турдаги полипропилен қувурлар” ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишилди.

Бугунги кунда хорижий инвесторлар томонидан лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида ускуналар тўлиқ ўрнатилган бўлиб, ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар аниқланиб, “Сирдарё сув таъминоти” МЧЖнинг Янгиер шаҳар бўлими мутахассислари ёрдамида муаммолар бартараф этилди.

Шунингдек, қувурлар ишлаб чиқариш учун Хитой давлатидан олиб кириладиган хом-ашё маҳсулотларига акциз солиғини бекор қилиш юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши маълум қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Тошкент вилояти прокурори А.Мирзаев раҳбарлигида ҳудудий прокуратуралар томонидан қонунийликни мустаҳкамлаш, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги назорат фаолиятини комплекс ўрганиш натижалари ҳамда келгусидаги устувор вазифаларни белгилаб олишга бағишланган ҳайъат йиғилиши ўтказилди.

Хусусан, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-сиёсий ҳамда криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасидаги фаолиятни ўрганиш натижалари иштирокчиларга таништирилиб, шаҳар ва туманлар кесимида муҳокама қилинди.

Танқидий руҳда ўтган ҳайъатда вилоят прокурори кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳисобот даврида прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган хато-камчиликларга бирма-бир тўхталиб ўтди.

Бундан ташқари, Президентнинг “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-138-сон қарори ижроси, ходимлар ўртасида ижро интизомига қатъий риоя этилиши каби масалалар юзасидан топшириқлар берилди.

Йиғилишда якунига кўра масъулларнинг изоҳлари тингланиб, камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов бошчилигида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси юзасидан тасдиқланган “йўл харита”ларида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан Пахтакор туманида масъуллар иштирокида муҳокама қилинди.

Унда, ҳудудда содир этилаётган жиноятларнинг сабабларини ўз вақтида аниқлаш ва ушбу сабабларни бартараф қилиш чоралари суст олиб борилаётганлиги танқидий кўриб чиқилиб, камчиликларга йўл қўйган ҳудуд масъулларининг жавобгарлиги масаласи ҳал этилиши белгиланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларига асосан мавжуд солиқ қарздорликларини ундириш борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида солиқ қарздорлигини ундиришга оид жами 2 трлн. 39 млрд. сўмлик 40 мингдан ортиқ ҳужжатлар келиб тушган. Кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида 31 мингдан ортиқ ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланиб, 718 млрд. сўмлик қарздорлик ундирилган.

Шунингдек, қолдиқдаги ижро ҳужжатлари бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорларга тегишли 172 та 191 млрд. сўмлик мол-мулклар хусусан, 26 та 178 млрд сўмлик кўчмас мулк, 144 та 12 млрд. сўмлик автотранспорт воситалари ҳамда 2 та бошқа турдаги мулклар хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилиши таъминланган. Мазкур мулклар белгиланган тартибда реализация қилиниб, мол-мулк сотувидан тушган маблағлар қарздорлик учун йўналтирилиш таъминланади.

Мисол учун, йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекциясининг қарорига асосан "EYVALAK-TECHNOLOGY" МЧЖнинг солиқ қарздорлиги бўйича Оҳангарон шаҳар “Гулистон” маҳалласида жойлашган уй хатланиб, реализация қилиш учун электрон онлайн аукцион савдога чиқарилиб, аукцион натижаларига кўра кўчмас-мулк 2 млрд. 116 млн. сўмга сотилган.

Бу борадаги тадбирлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook