Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53.4K photos
6.67K videos
12.9K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Фарғона вилояти прокурори Б.Исмоилов ҳамда Президент Администрацияси масъул ходими Ж.Муратов раҳбарлигида ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича вилоят штабининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

Унда, вилоят ва туман (шаҳар) штаб аъзолари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда бошқа масъуллар иштирок этиб, Президентнинг 01.04.2025 йилдаги ПҚ-133-сон қарори талабларидан келиб чиқиб, энергия ресурсларни иқтисод қилиш ва йўқотишларни қисқартириш, ресурсларни талон-торож этилишини олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, масъулларга ижтимоий соҳалар объектлари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли хонадонларига қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этилиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш, фотоэлектр станциялар қурилишини тез фурсатда якунлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бухоро вилояти прокурори У.Хамдамов томонидан аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, аҳолини қийнаб келаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни қисқа муддатларда қонуний ҳал этиш мақсадида қабул ўтказилди.

Қабулда жами 58 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари ўз мурожаатлари билан иштирок этди.

Мурожаатлар кредит ва субсидия ажратиш, қурилиш, ер ва электр энергияси, тергов-суриштирув ҳаракатлари, соғлиқни сақлаш, уй-жой ва моддий ёрдам каби ижтимоий йўналишда ҳамда мулкий низолар ва бошқа масалаларни ташкил қилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг айримлари жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, текшириш талаб этиладиганлари иш юритувга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан Андижон туманининг “Иттифоқ" ва "Экин-тикин” маҳаллалари аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда 30 нафар шахслар қабул қилиниб, жойида 17 нафар шахсларнинг масаласи ижобий ҳал қилинган бўлса, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилинадиган 13 та мурожаатлар иш юритувга қабул қилинди.

Шунингдек, тадбир доирасида жиноятчиликнинг олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва коррупцияга қарши кескин чоралар кўриш зарурлиги таъкидланди.

Маҳалланинг хавфсиз ва жиноятсиз ҳудудга айлантирилишида масъул ташкилотлар ва мутасаддиларга ўз вазифаларига янада масъулият билан ёндашиш лозимлиги қайд этилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида Қашқадарё вилояти прокурори Б.Сайипов томонидан қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, ўтказилган навбатдаги қабулда фуқаролардан жами 12 та мурожаат, шундан 2 таси суд қарорлари, 3 таси суд қарорлари ижроси, 1 таси меҳнат муносабати, 3 таси шартномавий муносабатлар ва 3 таси тергов масалаларига доир мурожаатлар келиб тушган.

Мурожаатлар ўрганиш учун вақт талаб қилгани боис, иш юритувга олиниб, ўрганиш бошланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида эҳтиёжманд оилаларга бириктирилган масъул раҳбарлар томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда туман ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектларининг фаолияти билан яқиндан танишди.

Масъуллар туманнинг “Уенкулсой” ва “Собир Рахимов” маҳаллаларида бўлиб, маҳалла еттилиги фаолияти билан танишди, ушбу ҳудудларда яшовчи эҳтиёжманд оилаларнинг хонадонларига боришди. Уларнинг даромад манбалари, кунлик меҳнат фаолияти ва мавжуд эҳтиёжлари ўрганилди.

Шунингдек, масъуллар туман тиббиёт бирлашмасининг шифохонасида бўлишиб, даволанаётганларга ёрдам кўрсатиш тизими, янги ўрнатилган тиббий ускуналар, мавжуд дори захираларининг сақлаш шароитлари ўрганилди. Мавжуд муаммолар қайд қилиниб, республика миқёсида уларни таҳлил қилиш режалаштирилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook