Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов раҳбарлигида хорижий инвестициялар иштирокида кимё саноати соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ижросига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Дастлаб, “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбариятининг лойиҳаларнинг жорий ҳолати, уларда юзага келаётган муаммолар, белгиланган прогноз кўрсаткичлари ижроси ва келгусидаги режалар бўйича тақдимоти кўриб чиқилди.
Хусусан, соҳада 2025 йилда умумий қиймати 4,7 млрд. АҚШ долларлик 24 та лойиҳалар амалга оширилмоқда, улар доирасида йил якунига қадар 848,4 млн. АҚШ доллар хорижий инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилган ва шундан жорий йилнинг ўтган даврида 204 млн. АҚШ долларлик инвестицияларнинг ўзлаштирилиши таъминланган.
Шунингдек, ўтказилган тадбирда мазкур лойиҳалар амалга оширилаётган Навоий, Фарғона, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг соҳа бўйича ўринбосарлари, ушбу ҳудуд прокурорлари масъул ўринбосарларининг фикр-мулоҳазалари ҳамда лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича таклифлари атрофлича муҳокама қилинди.
Натижалари бўйича аниқланган муаммоларни тез фурсатларда бартараф этиш, лойиҳаларда амалга оширилаётган ишларни янада жадаллаштириш ҳамда янги истиқболли лойиҳалар портфелини шакллантириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, масъуллари ва муддатлари аниқ кўрсатилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Бу борада ўрганишлар давом этмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Бош прокурор ўринбосари С.Самадов томонидан кўп қаватли уйларни қуришда зилзилабардошлик ва сейсмик талабларга риоя қилинишини ўрганиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ аъзолари билан Сирдарё вилояти прокуратурасида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилиб, мазкур йўналишдаги долзарб вазифалар белгилаб олинди.
Хусусан, Гулистон шаҳри ва Боёвут туманидаги кўп қаватли уй-жойлар қурилиши ўрганилиб, аниқланган ҳолатлар алоҳида назоратга олинди ва масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хусусан, Гулистон шаҳри ва Боёвут туманидаги кўп қаватли уй-жойлар қурилиши ўрганилиб, аниқланган ҳолатлар алоҳида назоратга олинди ва масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори О.Холбоев томонидан Тошкент вилоятида ҳарбий тузилмалардаги ўрганишлар давом этмоқда.
Хусусан, ИИВ Қоровул қўшинлари тизимидаги ҳарбий қисмларнинг бирига қарашли ҳудудда амалга оширилаётган қурилиш ишлари ўрганилди.
Аснода бюджет маблағлари иқтисод қилиниши, ишларнинг шартномадаги муддатда бажарилиши, тегишли қонунчилик талаблари, шу жумладан, техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этилиши масалаларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, қурилиш жараёнида энергия тежамкорлигини таъминлаш, энергоресурслардан мақсадли ва унумли фойдаланиш масалаларига алоҳида урғу берилди.
Якунида, ўрганилган масалалар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.