Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.7K photos
6.52K videos
12.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Иккинчи жаҳон урушида чин инсонийлик ва ватанпарварлик туйғулари билан юксак жасорат ҳамда жонбозлик кўрсатиб, мардонавор курашган, бугунги кунда ҳам сафимизда туриб, юрт тақдирига дахлдорлик намуналарини кўрсатиб, ёшларда Ватанга муҳаббат туйғуларини шакллантиришда ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган уруш фахрийларимиз доимий эътиборда бўлиб келмоқда.

9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Тошкент вилояти прокурори А.Мирзаев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари бўлган 102 ёшни қаршилаган Турсунбай ота Мусурманкулов ҳамда салкам 100 ёшни қаршилаган Хасанбай ота Халматовларнинг хонадонида бўлиб, Президент табригини ўқиб эшиттирди ва ажратилган пул маблағи ҳамда “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик юбилей медалларини топширди.

Уруш фахрийлари меҳмонлар билан суҳбат қурар экан, уруш йилларида сафдошлари билан Ватан тўпроғини ёвлардан асраш борасидаги бемисл қаҳрамонликлари, она юртда қолган оилалари рўбаро келган қийинчиликлар-у, бугунги фаровон ҳаёти ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида санъаткорлар ва иқтидорли ўқувчилар томонидан ватанпарварлик, мардлик, хотира ва қадрни кенг тарғиб қилувчи шеър ва куй-қўшиқлар ижро қилиниши уруш фахрийлари ҳамда тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият ҳадя қилди.

Уруш фахрийлари ўз тараққиёт йўлининг янги босқичида шаҳдам қадамлар билан одимлаётган жонажон Ватанимизда инсон қадрининг юксак улуғланаётганлиги, уларга кўрсатилаётган доимий эътибор ва эъзоздан беҳад мамнун эканликларини билдириб ўтишди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бугун, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари А.Рахматуллаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходимлари иштирокида видеоселектор тарзда йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Бош прокуратуранинг тегишли бошқарма бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят прокурорларининг ҳамда ИИБ бошлиқларининг 1-ўринбосарлари, 28 та туман (шаҳар) прокурорлари ва ИИБ бошлиқлари, ҳудудий прокуратура тегишли тармоқлари раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда Президент қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар прокурорларининг ҳамда Ички ишлар бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига бириктирилган криминоген вазияти энг оғир туман (шаҳар)ларда хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.

Шунингдек, ҳудудий “манзилли дастур”ларда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳақида топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ушбу йўналишни назоратга олиш бўйича аниқ талаблар қўйилди.

Йиғилишда вилоят прокурорларининг ва ички ишлар органлари бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига жиноятларни олдини олиш бўйича методикалар ишлаб чиқиш ва презентация қилиш ҳақида топшириқлар ҳамда жорий йил 6 ой якуни бўйича ижобий натижаларга эришиш ҳақида кўрсатмалар берилди.

Тадбир сўнггида ҳудудий прокурорлар ва ички ишлар бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари ҳамда 28 та туман (шаҳар) прокурорлари ва ички ишлар органлари бошлиқларининг тушунтириш ва ахборотлари эшитилиб, улар томонидан йўл қўйилган камчиликлар бўйича ва келгусидаги фаолиятда самарадорликка эришмаган тақдирда қатъий интизомий жазолар қўлланилиши ҳақида огоҳлантирилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
"9 май - Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан ўтказилаётган тадбирларда Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари, қатнашчилари кўрсатган жасорат ёш авлодга яна бир бор ўрнак ва намуна бўлиб, бугунги осуда кунларимизга шукроналик ҳиссини уйғотмоқда.

Халқимиз тинчлиги, мамлакатимиз равнақи йўлида жасорат ва фидойилик кўрсатган юртдошларимизни хотирлаш, айни вақтда ҳаёт бўлган уруш ва меҳнат фахрийларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга қаратилган тадбирлар бутун мамлакатимиз бўйлаб кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев масъуллар ва жамоатчилик фаоллари билар бирга пойтахтимизда истиқомат қилиб келаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 101 ёшли Акмал Акромовнинг хонадонида бўлиб, Президентимизнинг байрам табрикларини етказишди.

Фахрий Акмал Акромовга “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” юбилей медали тантанали равишда топширилиб, байрам совғалари улашилди. Хонадонга ташриф буюрганлар отахон билан самимий суҳбат қуришди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook