Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.7K photos
6.52K videos
12.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Иккинчи жаҳон урушида ўз жасорати билан жонбозлик кўрсатиб, бугун ҳам сафимизда туриб, Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-аҳлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларимиз эъзозланиб, ҳар йили ҳолидан хабар олиш анъанага айланган.

Шу муносабат билан Қашқадарё вилояти прокурори Б.Сайипов Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Касби тумани “Муғлон” маҳалласида яшовчи 101 ёшли Хайрулло бобо Шерматовнинг хонадонида бўлиб, Президент табригини ўқиб эшиттирди ва ажратилган пул маблағи ҳамда байрам совғаларини топширди.

Хайрулло бобоШерматов меҳмонлар билан суҳбат қурар экан, уруш йилларидаги оиласи рўбаро келган қийинчиликлар-у бугунги фаровон ҳаёти ҳақида тўхталиб, юртимизда уруш фахрийларига алоҳида имтиёзлар борлиги, уларга қаратилаётган эътибор сабабли миннатдорлигини билдирди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти прокуратураси органларининг ходимлари ўртасида "Китобхон прокурор" танлови ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқимизда азал-азалдан кексаларга ҳурмат, эътибор кўрсатиш, уларни эъзозлаш, бой ҳаётий тажрибаларини ўрганиш, маслаҳат ва насиҳатларига қулоқ тутиш юксак қадрият саналган.

Навоий вилояти прокуратурасида 9 май – "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан тантанали тадбир маросими бўлиб ўтди.

Унда прокуратура органларида содиқ хизмат қилган фахрий ходимлар, маҳкамаси барча тезкор ходимлари иштирок этди.

Тадбирда вилоят прокурори А.Муллажанов бошчилик қилиб, байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Сўнгра, вилоят прокуратурасида ташкил қилинган музейдаги экспозициялар билан танишилиб, тадбир байрамона дастурхон атрофидаги самимий мулоқотга уланиб кетди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
#ҳуқуқбузарликлар_профилактикаси
#коррупцияга_қарши_курашиш
#малака_ошириш
#ҳудудлар

Тошкент вилоятида сайёр ўқув ва амалий машғулотлар ўтказилди
https://proacademy.uz/uz-cyr/news/view?alias=2406

В Ташкентской области проведены выездные учебные и практические занятия
https://proacademy.uz/ru/news/view?alias=2406

📣 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | X | You Tube
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление Президента Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан "Ўзбеккосмос" агентлиги билан ҳамкорликда экология ва ўрмон соҳасидаги жиноятларга қарши кураш юзасидан чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Бунда:

-ер, ўрмон ва сув ресурсларида ноқонуний ҳаракатларни (кесиш, қуритиш, чиқинди ташлаш ва бошқа) аниқлашда сунъий йўлдош технологияларидан фойдаланиш;

- агентлик маълумотларини прокуратура органларига тезкор етказиб бериш ва ҳуқуқий чора кўриш масаласи;

- юқори хавфли ҳудудларда қўшма назорат тадбирлари ва рейдлар ўтказиш;

- космик маълумотларни тергов ва суд жараёнида далил сифатида қўллаш ҳамда ҳар иккала ташкилот ходимлари учун биргаликдаги ўқув машғулотлари ташкил этиш масалалари кўриб чиқилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов Жиззах шаҳрининг "Зилол" маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 99 ёшли Вера Толпееванинг хонадонида бўлиб, масъуллар томонидан Президент табриги ўқиб эшиттирилди ва ажратилган пул маблағи ҳамда байрам совғалари топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook