Бугун, 8 май куни Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.Султанов, Бош прокурор Н.Йўлдошев ва Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Раматовлар раҳбарлигида Давлат раҳбарининг 01.04.2025 йилдаги "Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-133-сон қарори талабларидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 4 ойида энергия ресурсларини иқтисод қилиш ва йўқотишларни қисқартириш, ресурсларни талон-торож қилишни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди.
Унда, Парламент ва Ҳукумат аъзолари, Республика, ҳудудий, туман (шаҳар) штаб вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туман (шаҳар) ҳокимлари, 100 га яқин вазирлик ва идора раҳбарлари, 208 та туман (шаҳар)га бириктирилган Бош прокуратура ходимлари ҳамда бошқа масъуллар иштирок этишди.
Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда мамлакатда энергия самарадорлигини ошириш борасида фаолиятда йўл қўйилаётган хато-камчиликлар аниқ рақамлар ва мисолларда кўрсатиб ўтилиб, келгусида амалга ошириладиган вазифалар юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Энергетика вазирига ресурсларни иқтисод қилишнинг барча зарурий чораларни кўриш, йўқотишларни қисқартириш бўйича тасдиқланган ташкилий-техник тадбирларни бажарилишини таъминлаш, амалга оширилаётган ишларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) штабларига ушбу тадбирларнинг ижроси устидан назоратни кучайтириш, сусткашликка йўл қўяётган мансабдорларнинг жавобгарлик масаласини қатъий ҳал этиб бориш бўйича топшириқлар берилди.
Йиғилиш якунида, ҳокимлар, масъул вазирлик ва идора вакилларининг ҳамда ҳудудлардаги штаб аъзоларининг тушунтириш ва изоҳлари эшитилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Бош прокуратура жамоаси барча ватандошларимизни 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этади!
=============
Генеральная прокуратура искренне поздравляет всех соотечественников с 9 мая - Днем Памяти и почестей, а также с 80-летием Победы во Второй мировой войне!