Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.76K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда 4 нафар фуқаронинг фожиали ўлими

Манба: "Milliy TV" телеканали

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида Қашқадарё вилояти прокурори Бектош Сайипов бошчилигида оммавий ва сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда.

Хусусан, Қарши шаҳрида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда 30 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини мурожаатлари қабул қилинди,мурожаатлар асосан уй-жой масаласи, тергов ҳаракатларининг олиб борилиши, тадбиркорлик иш фаолиятини тиклаш масаласи, ички ишлар органлари томонидан қабул қилинган қарорлардан норозилиги, етказилган моддий ва маънавий зарарни ундиришга доир масалаларни ўз ичига олади.

Қабул қилинган мурожаатлардан 2 таси ижобий ҳал қилинган бўлса, ўрганиш вақт талаб қиладиган мурожаатлар иш юритувга олиниб, ўрганиш ишлари бошланди.

Мурожаатларни кўриб чиқишда узоқ вақтдан буён ечимини топмаётган муаммоларни ҳал этишга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини амалда тикланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Ахмедов бошчилигида Хатирчи туманида сайёр қабул ва ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Унда туман сектор раҳбарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари “Хўжақўрғон”, “Мустақиллик”, “Дамариқ” ва “Қорача” маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.

Сайёр қабулда фуқаролардан 32 та мурожаат қабул қилинди. Мурожаатларнинг 9 таси йўлларни таъмирлаш, 5 таси электр таъминоти, 5 таси моддий ёрдам, 3 таси иш билан таъминлаш, 2 таси соғлиқни сақлаш, 1 таси иш ҳақини ундириш, 1 таси уй-жой олиш учун субсидия ажратиш ва 6 таси бошқа масалаларга тааллуқли бўлиб, уларнинг 4 таси жойида қаноатлантирилиб, 28 та мурожаат иш юритувга қабул қилиниб, ўрганиш ишлари бошланди.

Қабулдан сўнг, вилоят прокурори томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари билан учрашилиб, улар томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди ҳамда келгусида амалга ошириши лозим бўлган фаолият йўналишлари бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.07.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йилда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-42-сон Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилоятида тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича вилоят ишчи гуруҳининг ҳудудларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, вилоят прокурори Мурадхон Ахмедов бошчилигида 100 дан ортиқ тадбиркорлар иштирокида Хива шаҳрида учрашув ўтказилди.

Тадбирда ишбилармон доира вакилларининг фаолиятида юзага келаётган муаммоли масалалар юзасидан 24 та мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 3 таси жойида ҳал қилинди, ўрганиш талаб этиладиган 21 та масалаларни қонуний ҳал этиш юзасидан мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилиб, ижроси устидан назорат ўрнатилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилоятида "Дарахтларга нафас беринг" акцияси давом этмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook