Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.7K photos
6.76K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юнусобод туманида тиббиётдаги ислоҳотлар самараси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳрисабз шаҳрида ёшлар билан манзилли ишлаш самаралари

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида тадбиркорлик субъектлари фаолияти қўллаб-қувватланмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Аҳоли муаммоларни ўрганиш ҳамда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволини ўрганиш мақсадида Жиззах вилояти прокурори Исломжон Эргашходжаев Бахмал туманидаги маҳаллаларда бўлди.

Хусусан, маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, маҳалла оқсоқоллари ва хотин-қизлар фаоллари билан сухбатлашилиб, маҳалла иш фаолияти самарадорлиги, ижтимоий дафтарларга киритилган шахслар билан ишлаш ҳамда аҳоли фаровонлигини янада ошириш борасида зарур тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, маҳаллалардаги ижтимоий инфратузилма объектларини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш, электр энергияси, ичимлик суви тармоғи тортилиши борасидаги ишларнинг аҳволи ўрганилиб, масъулларга топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари прокуратура ҳимоясида

Прокуратура органлари томонидан тадбиркорлар, шу жумладан хорижий инвесторларнинг фаолият юритишларида юзага келаётган муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида тадбиркорларнинг 17 646 нафарига амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Натижада 4 192 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, фаолият кўрсатмаётган 3 196 та тадбиркорлик субъектлари фаолияти тикланди ва 12 469 та янги иш ўринлари яратилди.

Мисол учун, Бош прокуратура томонидан “Bulung'ur Abbosbegi” хусусий корхонаси раҳбари Ш.Ачиловнинг ун ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит ажратишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳақида ёзган мурожаати кўриб чиқилиб, “Микрокредитбанк” АТБ томонидан буғдой сотиб олиш учун 2 млрд. сўм кредит ажратиб берилиши ва корхона фаолиятини йўлга қўйилиши таъминланди.

Ёки, “Gektar Boris” хусусий корхонасига тегишли автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциясига табиий газ узатишни тиклашда амалий ёрдам бериш ҳақидаги мурожаат кўриб чиқилиб, корхонани табиий газга қайтадан улаб берилиши таъминланиб, фаолиятини юритишга киришди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Маълумки, солиқлар юртимизни янада фаровон бўлиши, халқимиз турмуш тарзини қўллаб қувватлаш учун сарфланади.

Аммо, айрим жисмоний ва юридик шахслар ўз мажбуриятларини унутиб, солиқ қарзларини қасддан тўламасдан келишмоқда. Бу эса ўз навбатида солиқларни мажбурий тартибда ундиришга олиб келмоқда.

Мажбурий ижро бюросининг Навоий вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги солиқ қарздорлигини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида иш юритувда бўлган солиқ ундирувларига оид 144 млрд. сўмлик 6 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари тамомланиб, 93 млрд. сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилди.

Мисол учун, бўлим иш юритувидаги ижро ҳужжатига асосан қарздор "BESTERSTEIN GROUP" MCHJ ҳисобидан давлат фойдасига жами 884 млн. сўм ундирилиши таъминланди.

Шу билан бирга, қолдиқдаги ижро ҳужжатлари бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорларга тегишли 17 та кўчмас мулк хатланган бўлиб, ҳозирда реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.

Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пастдарғом туманида содир қилинган қотиллик юзасидан

Манба: "Sevimli" телеканали

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сенатнинг қирқ учинчи ялпи мажлисида дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг атроф-муҳит, сув ва йўл хўжалиги объектларига салбий таъсири юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама қилинди.

Унда Бош прокуратуранинг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Ўктам Ўтаев иштирок этди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қорақалпоғистон Республикаси 2-секторида истиқомат қилувчи 908 нафар ёшлар Республика, туман (шаҳар) прокурорлари, прокурор ўринбосарларига бириктирилган.

Ёшлар билан уйма-уй юриш орқали тўлиқ учрашилиб, белгиланган “йўл харита” асосида 613 нафар муаммолари мавжуд ёшларнинг 550 нафарига амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Шунингдек, Беруний туманининг 2-секторидаги барча ёшларни қамраб олган спорт, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Хусусан, шахмат-шашка, стол тенниси, сузиш, кибер спорт каби спорт мусобақалари билан бирга заковат, ёш китобхон каби ақлий беллашувлар ташкил этилди, ёшларга санъат, рассомчилик ва ҳунармондчилик бўйича ўз истеъдодларини намойиш қилишлари учун имкониятлар берилди.

Спорт мусобақалари ва ақлий беллашувлар ғолибларига, тадбирда фаол иштирок қилган барча ёшларга диплом ва совғалар топширилди.

Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож 30 нафар ёшларни юртимиз тарихи билан яқиндан таништириш, уларда тарихга ҳурмат, ватанпарварлик туйғуларини ошириш мақсадида Хива шаҳрига саёҳати уюштирилди.

Соғлиғида муаммолари бор ёшлар хонадонларида бўлиниб, шифокорлар кўриги ва патронаж хизматлари кўрсатилди.

Бу каби тадбирлар Республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказиб келинмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Салом Самадов томонидан Сирдарё вилоятида "Ташаббусли бюджет"  ва бошқа дастурлар асосида объектларда олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари ўрганилди.

Ўрганишда қурилиш ишларини сифатли амалга ошириш ва  белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш юзасидан буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчи корхона раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилиб, уларнинг ижроси алоҳида назоратга олинди.

Штаб томонидан кўрилган чоралар натижасида молиялаштирилиши кечиккан 78 та лойиҳалар учун 1,1 млрд. сўм маблағ ажратилди, 7 та объектлар тендерга эълонга берилди, 24 та лойиҳаларнинг пудратчиси аниқланиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланиши таъминланди, объектларда аниқланган 647,4 млн. сўмлик сифатсиз ишлар ва 914,6 млн. сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари жойида бартараф этилди, 43 та объектларга қўшимча ишчилар жалб қилиниб, ишлар икки сменада ташкил қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook