Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.76K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоятида экология ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ишчи гуруҳ ўрганишлари

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратура органлари томонидан Президентнинг 24.05.2023 йилдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва “рақамли энергоназорат” тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПФ-77-сон Фармони ижроси бўйича қатъий назорат ўрнатилган.

Бунинг учун тегишли ташкилот ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларидан иборат республика ва туман (шаҳар)лар штаблари ташкил этилган.

Штабларнинг асосий эътибори энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, таъминот корхоналарининг куз-қиш мавсумига тайёрлашдаги муаммоларини ўрганиб, бартараф этиш, вужудга келган қарздорликларни ундириш ва авария ҳолатларининг олдини олишга қаратилган.

Фармон ижросини таъминлашда 10 мингдан ортиқ рейд тадбирлари ўтказилиб, 28,9 млрд. сўмлик зарарлар аниқланиб, 19,7 млрд. сўми ундирилди, таъминот корхоналарининг 31,3 млрд. сўмлик қарздорликлари бўйича даъво аризалари киритилиб, 18,6 млрд. сўмининг ундирилиши таъминланди.

Қиш мавсумида тармоқларда юзага келиши мумкин бўлган узилиш ва босим тушиш ҳолатларига олиб келувчи 100 дан ортиқ камчиликлар аниқланиб, бартараф этилди.

Шунингдек, жорий йил 4 август куни Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев раҳбарлигидаги республика штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда барча масъул ташкилот ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолияти танқидий муҳокама қилинди, айниқса энергия ресурсларини талон-тарож қилиш ҳолатларини фош этишга қаратилган рейд тадбирларининг ўта сустлиги қайд этилди.

Фаолиятида сусткашликка йўл қўйган, белгиланган вазифаларни бажармаган 11 нафар масъулларга нисбатан интизомий чоралар кўрилди.

Йиғилишда тизимни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, қишни беталофат ўтказиш мақсадида масъул идораларга тегишли топшириқлар берилди ва штаб аъзоларининг келгусидаги вазифалари белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида "Тоза ҳаво" ойлигининг 2-босқичи

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ижроси юзасидан

Батафсил

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Самарқанд вилояти прокуратураси органлари томонидан Президентнинг 24.05.2023 йилдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва “рақамли энергоназорат” тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПФ-77-сон Фармони ижроси бўйича қатъий назорат ўрнатилган.

Бунинг учун тегишли ташкилот ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларидан иборат республика ва туман (шаҳар)лар штаблари ташкил этилган.

Штабларнинг асосий эътибори энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, таъминот корхоналарининг куз-қиш мавсумига тайёрлашдаги муаммоларини ўрганиб, бартараф этиш, вужудга келган қарздорликларни ундириш ва авария ҳолатларининг олдини олишга қаратилган.

Фармон ижросини таъминлашда 6 594 та ортиқ рейд тадбирлари ўтказилиши натижасида 834 нафар фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан ноқонуний ҳолатларга йўл қўйиб келинаётганлиги аниқланган, натижада 233 нафар фуқароларга нисбатан маъмурий жвобгарлик тўғрисида ҳамда 16 нафар мансабдор шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Тарих ва келажак муштараклигини таъминлаш бугунги авлоднинг бурчи ҳисобланади. Бу борада ҳарбий прокуратура органлари томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Термиз ва Урганч ҳарбий прокуратуралари ташаббуси билан ташкил этилган "Уч авлод" учрашувлари шундай тадбирларнинг амалий давоми бўлди.

Уларда ҳарбий қисм ва муассасалар қўмондонликлари вакиллари, муддатли ва контракт бўйича ҳарбий хизматчилар, пенсиядаги, шу жумладан, байналминалчи фахрийлар ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Фахрийлар ўз тажрибаларидан сўзлаб берган ҳаётий сабоқлар, чунончи, қалбларида жўш урган ватанпарварлик туйғуси ҳар қандай машаққатли вазиятда уларга куч ва шижоат бергани, халқимиз олдидаги фарзандлик бурчи эса доимо ўз вазифаларига фидойилик ва масъулият билан ёндашишга ундагани иштирокчилар, айниқса, ёшлардаги Ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат ҳиссини янада тўлқинлантириб юборганлигини уларнинг юз-кўзларидан англаш қийин бўлмади.

Мулоқотлар очиқ, самимий ва савол-жавобларга бой бўлди.

Муддатли ҳарбий хизматчилар ва ўқувчи ёшларнинг Ватан ва садоқат ҳақидаги жонли куй-қўшиқлари тадбирга байрамона шукуҳ бағишлади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида Қашқадарё вилояти прокурори Бектош Сайипов томонидан қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, ўтказилган навбатдаги қабулда фуқаролардан 9 та мурожаат, шундан 2 таси тергов, 3 таси мулкий, 2 таси ундирув, 2 таси бошқа масалага доир мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатлар ўрганиш учун вақт талаб қилгани боис, иш юритувга олиниб, ўрганиш бошланди.

Мурожаатларни кўриб чиқишда узоқ вақтдан буён ечимини топмаётган муаммоларни ҳал этишга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини амалда тикланишига алоҳида эътибор қаратилмокда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан экология соҳасида амалга оширилаётган ишлар хусусида

Манба: "Zo'r TV" телеканали

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook