Bosh prokuratura
31.8K subscribers
31.6K photos
4.71K videos
6.84K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят фош этилди

Фуқаро Р.Х.нинг Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир жараёнида фуқаро Э.И. Денов тумани "Минора" маҳалласи ҳудудидаги ўрмон хўжалигига қарашли 0,90 гектар бўш ер майдонини ўзига тегишли эканлигини айтиб, ер майдонини 349 млн. сўмга сотишга келишиб, келгусида мансабдор танишлари орқали ер майдонига оид ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, келишилган пулдан 140 млн. сўмини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Тошкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси шаҳар бошқармаси, масъул ташкилот, муассаса ва жамоатчилик вакиллари иштирокида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган шаҳар ҳудудий Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳ.Шокиров, шаҳар прокурорининг ўринбосари Э.Иминджанов ҳамда Мажбурий ижро бюроси шаҳар бошқармаси бошлиғи А.Арзиев, ишчи гуруҳ аъзолари ва тегишли масъул ходимлар иштирок этди.

Йиғилишда 2022 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

Маълумот ўрнида, бюро органлари иш юритувига келиб тушган 22 трлн. сўмлик 818 мингдан ортиқ ижро ҳужжатларидан 600 мингга яқини тамомланиб, 7 трлн. сўмлик ундирув амалга оширилган.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларга моддий кўмак кўрсатиш юзасидан жорий этилган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи эҳтиёжманд фуқаролар учун 75 млрд. сўм пул маблағлари йўналтирилган.

Тадбирда асосий эътибор - солиқ ва банклар фойдасига ундирувлар, ҳокимликлар томонидан компенсация ва давлат божларини тўлаб берилиши, маъмурий жарималарни ундириш, ҳамкорликда ижро ҳужжатларининг ўз муддатида ва тўлиқ ижро этилиши, айниқса, давлат фойдасига ундирувларни таъминлашда мутасадди идоралар масъулиятини янада ошириш орқали мавжуд қарздорликларни бартараф этишга қаратилди.

Бундан ташқари, алимент ундируви, ишсиз қарздорларни бандлигини таъминлаш, ишга тиклаш ҳамда долзарб бўлган энергия ресурслари қарздорликларини жисмоний ва юридик шахслардан ундирувни жадаллаштириш юзасидан ижро ҳужжатлари бўйича ҳам муҳим таклифлар муҳокама қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Избоскан туманида меҳр-саховат тадбирлари бўлиб ўтмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикаси: Ҳар бир инсон меҳр ва эътиборда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Энергия ресурсларидан қонунга ҳилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда (13.03.2023 ЎРҚ-822)

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура томонидан энергия ресурсларини талон-торож қилинишини олдини олишда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш мақсадида махсус телеграм-бот дастури (@EnergonazoratBot) ишлаб чиқилди.

Агар Сиз яшаётган ҳудудда энергетика соҳасига оид бирор-бир қонун бузилишига гувоҳ бўлсангиз, бу ҳақда Бош прокуратуранинг махсус телеграм-боти орқали хабар йўлланг.

Ўз уйи, маҳалласига бефарқ бўлмаган азиз ватандошлар, жамоатчилик назоратида фаол иштирок этинг !

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилаётганлигини ўз вақтида аниқлашга ҳисса қўшинг.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
В целях установления общественного контроля за недопущением растрачивания энергоресурсов Генеральной прокуратурой разработана специальная телеграм-бот программа (@EnergonazoratBot).

Если Вы стали свидетелем нарушения законодательства в сфере энергетики, просим отправить об этом сообщение на вышеуказанную телеграм-бот программу Генеральной прокуратуры.

Дорогие соотечественники неравнодушные к своему дому и махалле, активно участвуйте в общественном контроле!

Примите участие в своевременном обнаружении незаконного растрачивания энергоресурсов.

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Фарғона вилояти прокуратураси ташаббуси билан мактаб ўқувчилари ўртасида “Наврўзинг муборак янги Ўзбекистон” шиори остида кўрик танлов ўтказилди.

Ўқувчи ёшларни касб-ҳунар ўрганишга иштиёқини ошириш мақсадида Фарғона шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида прокурор соврини учун тасвирий санъат бўйича “Тасвирлар жозибаси” ҳамда ошпазлик йўналишида “Энг маҳоратли пазанда” кўрик-танлови ўтказилди.

Мазкур кўрик танловда шаҳардаги 32 та умумтаълим мактабидан биринчи босқичда саралаб олинган 115 нафар энг маҳоратли ўқувчилар ўз истеъдодларни кўрсатган ҳолда ўзаро беллашдилар.

Танловни вилоят прокурори ўринбосари Ш.Мустафоев кириш сўз билан очиб, ўқувчи ёшларга ушбу танловда ғолиб бўлган ҳолда вилоят босқичида ҳам муносиб иштирок этишларини айтиб ўтди ҳамда тадбир консерт ва куй-қўшиқлар билан давом эттирилди.

Танлов натижаларига кўра 25 нафар ғолибларига эсдалик совғалар, дипломлар ҳамда мусобақанинг қолган барча иштирокчиларига китоблар тўплами топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook