Bosh prokuratura
31.7K subscribers
32.3K photos
4.79K videos
7.06K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Б.Бобожонов бошчилигида Сирдарё вилояти прокурори ўринбосари А.Муллажанов ҳамда Гулистон шаҳар сектор раҳбарлари томонидан Гулистон деҳқон бозорида ташкил қилинган арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасида "даладан дастурхонгача" тамойили асосида аҳолига етказиб берилаётган маҳсулотлар сифати ва нарх-навоси ўрганилди.

Хусусан, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа маҳсулотлар нархлари назорат тартибида ўрганилиб, сотувчи ва тадбиркорлар билан суҳбатлашилди.

Ўрганиш натижаси бўйича масъулларга аҳолини бирламчи турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, нарх-навонинг сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик бўйича зарур кўрсатма ва тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ботир Кудратходжаев томонидан Бухоро вилоятида жойлашган Қуролли Кучлар таркибидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда яратилган шарт-шароитлар, шахсий таркибнинг маънавий-руҳий аҳволи ўрганилди.

Дастлаб, вилоят Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармасида шахсий таркибга яратилган шароит ва хизмат фаолияти билан танишилди.

Шунингдек, Бухоро гарнизонидаги Қуролли Кучлар таркибидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилувчи ҳарбий хизматчиларнинг 6, 7 ва 8-синфларда таҳсил олувчи фарзандлари ўртасида "Ёш математик" ва " Инглиз тили билимдони" танловида иштирок этилиб, ғолиблар тақдирланди.

Бундан ташқари, Бухоро ҳарбий прокуратурасига бириктирилган Ғиждувон туман мудофаа бўлимида амалга оширилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари билан танишилиб, масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар бериб ўтилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қораўзак тумани 2-секторида таълим соҳасини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлардан лавҳа

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиқўрғон туманида аҳоли бандлиги таъминланмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратураси ташаббуси билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" шиори остида "Уч авлод учрашуви" лойиҳаси доирасида узоқ йиллар соҳада самарали меҳнат қилган прокуратура фахрийлари Бухоро вилоятига ташриф буюришди.

Дастлаб, тадбир иштирокчилари ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанднинг қадамжосида бўлишиб, зиёрат қилдилар.

Сўнгра, талаба ёшлар билан учрашилиб, фахрийлар фаолиятдаги ютуқлар ва ҳаёт тажрибаларини ўртоқлашдилар. Йигит - қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Фахрийларнинг Бухоро вилоятига саёҳати давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook