Bosh prokuratura
31.7K subscribers
32.3K photos
4.79K videos
7.06K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Аҳоли билан тўғридан-тўғри фаол ва очиқ мулоқот қилиш, ечимини топмаётган муаммоларга тезкорлик билан муносабат билдириш мақсадида ҳудудларда мунтазам равишда учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Ана шу мақсадлар йўлида Жиззах вилояти прокурори Исломжон Эргашходжаевнинг навбатдаги сайёр қабули ва ёшлар билан учрашуви Янгиобод туманида ўтказилди.

Сайёр кабулда 30 нафар фуқаролардан турли хил мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Шундан 12 та мурожаат жойида ечимини топди, қолганлари қонуний тартибда кўриб чиқиладиган бўлди.

Қабулдан сўнг, “Хўжамушкент-ота” зиёратгоҳида ташкил этилиши назарда тутилаётган янги боғга илк кўчат экиш ишлари амалга оширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Маълумки, қонунчиликда электр энегияси ва табиий газ учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш, ундан исрофгарчиликка йўқ қўймасдан қонуний фойдаланиш белгиланган.

Бироқ, айрим ҳолларда жисмоний ва юридик шахслар томонидан бу қоида унитилиши оқибатида қарздорлик ёки ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари учраб турибди.

Таҳлилларга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлар иш юритувига жорий йилнинг ўтган даврида жами 18,5 млрд. сўмлик энергия ресурслари бўйича қарздорликка оид ижро ҳужжатлари келиб тушган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 14,1 млрд. сўмга яқин қарздорлик ундирилди.

Бундан ташқари, табиий газ ва электр энергиядан фойдаланиб, қарздорликни бартараф этмаганларга нисбатан таъсир чоралари кўрилиб, ҳисоб рақамларига инкассо ёҳуд уларга тегишли мол-мулкларни хатлаш чоралари кўрилмоқда.

Мисол учун, Бюронинг Янгиқўрғон бўлими иш юритувида иқтисодий суднинг қарорига асосан "Murod o‘g‘li Malik" МЧЖдан "Наманган ҳудудий электр тармоқлари" АЖ фойдасига 53 млн. сўм қарздорлик ундирилиши белгиланган. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатларидан сўнг, фойдаланилган электр энергия қарздорлиги тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қурилиш соҳасидаги давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ томонидан Бухоро вилоятида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, вилоятда инвестиция дастури доирасида маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш дастури 543 та ҳамда ташаббусли бюджет доирасида 1 та объект мавжуд бўлиб, Ғиждувон ва Шофиркон туманларида ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилишлар бўйича 6 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда йўл кўйилган камчиликлар бўйича 24 та ёзма кўрсатмалар берилиши таъминланди.

Шунингдек, Ғиждувон тумани "Барака" маҳалласидаги Янги Ўзбекистон массивида янги қурилаётган 330 ўринли мактабнинг қурилиш жараёни ўрганилганда, массивда марказий иссиқлик тизими мавжудлиги сабабли, мактабда янги иситиш қозонига эҳтиёж йўқлиги аниқланиб, 150 млн. сўмлик пул маблағлари иқтисод қилинди.

Ўрганишлар сўнггида соҳа бўйича барча масъуллар иштирокида йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда янгидан бошланувчи объектларга шаҳарсозлик ҳужжатларининг ишлаб чиқилишида буюртмачи ташкилотлар ва бошқа мутасаддилар томонидан сусткашликка йўл қўйилаётганлиги алоҳида таъкидланиб, бунга масъул бўлган шахсларнинг тушунтиришлари эшитилди ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ муддатлар белгиланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Наманган ҳарбий прокуратураси томонидан мутасадди идоралар билан ҳамкорликда Наманган ва Ғурумсарой гарнизонларида жойлашган Қуролли Кучлар таркибидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини таълимга бўлган қизиқишларини янада рағбатлантириш мақсадида математика, инглиз тили ва иншолар танлови ўтказилди.

Танлов икки босқичда ўтказилиб, дастлабки босқичда ҳарбий хизматчиларнинг 6-синфдан 11-синфгача бўлган таълим олаётган 470 нафар фарзандлари иштирок этиб, финал босқичида “Ёш математик” ва “Инглиз тили билимдони” йўналишлари бўйича 100 нафар, “Ватан тақдири менинг қўлимда” мавзусида иншо ёзиш бўйича 110 нафардан ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Танлов ғолиблари тест синовлари ҳамда “Ватан тақдири менинг қўлимда” мавзусида энг яхши иншо ёзиш бўйича ғолиблар аниқланди.

Танлов кўтаринки руҳда ўтказилиб, синов натижалари вилоят халқ таълими бошқармаси экспертлари томонидан холисона баҳоланиб, ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Тадбир доирасида ёшларда ватанпарварлик руҳини ошириш, ҳарбий хизматга бўлган иштиёқи ва муҳаббатини ошириш мақсадида улар билан учрашув ўтказилиб, унда Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ва Наманган ҳарбий прокурори иштирок этиб, ўзларининг ҳаётий тажрибалари ва кўникмалари билан ўртоқлашдилар.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook