Agromart
5.46K subscribers
8.79K photos
1.5K videos
172 files
8.48K links
🌾Aграр соҳасида онлайн хизмат кўрсатамиз

🥇Ўзбекистондаги биринчи ва ягона аграр соҳасидаги порталнинг телеграм канали

Агромарт веб портали: https://agromart.uz/uz/home
Download Telegram
#Фойдали_маълумот

🌿Нега тупроқ шўрини бахорда ювиб бўлмайди?

Ўрта ва кучли шўрланган ерларда тупроқ шўрини асло март ойида пол олиб ювиб бўлмайди, чунки март ойида оби-хавони исиб кетиши натижасида ер бетидан буғланиш кучайиб шўр ювиш учун берилган сув тупроқни устки қатламларидан ювилиб пастга туширилган тузларни буғланиш орқали яна ерни юзасига олиб чикади.

Иккинчи томондан бахорда пол марзалари тагидаги ортикча намлик ерни эқишга тайёрлашда лойлиги учун имконият бермайди.
Олинган маълумотлардан кўриниб турибдики пол олиб ва эгат олиб қишда тупроқ шўри ювилганда, бахорда-март ойида шўр ювишга нисбатан кўп хосил олинган.

Куз ва қиш ойларида шўр ювилганда тупроқ қатламларидан ювилган тузлар тупроқни пастки қатламига тушади. Харорат пастлиги учун буғланишни озлиги учун бу тузлар кайта ерни юзасига чикмайди.
Бахорда шўр ювилганда пастки катламдаги тузлар эриб буғланиш орқали юқори қатламларга кайта кўтарилиб чиқади.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Фойдали_маълумот

🌿Тупроққа нам сақловчи гидрогелларни қўшиш

Гидрогеллар сувда кучли бўкувчан синтетик полимерлар бўлиб, уларни тупроқ қўшилганда, тупроқда катта миқдордаги намликни узоқ вақт давомида ушлаб туриш имкониятини яратади.

Тупроқ таркибига атмосфера ёғинлари ва суғориш сувлари сифатида келиб қўшилган сув тупроқда ўсимликлар илдизига бемалол ўтадиган ҳолатда сақланади.

Гидрогель қумли тупроқлардаги намлик миқдорини оширади, шунингдек гидрогел гранулалари томонидан сувни ютиш ва уни тупроққа бериш жараёнида гидравлик кенгайиши ва қисқариши натижасида гил тупроқларнинг инфильтрацион хоссалари ортади.

Ўз таркибида минерал ўғитлар, микроэлементлар ва ўсимликларни турли касаллик ва бегона ўтлардан ҳимояловчи воситаларни жамлаган гидрогелларни амалда қўллаш қарийб барча ўсимликлар уруғларини тўлиқ униб чиқиши, майсаларини дуркун ривожланиши ва келгусида яхши ҳосил бериш имкониятларини оширади.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Янгиликлар

Келгуси йилдан экин ери
аукцион орқали ижара ҳуқуқи билан сотилади

Ҳудудларда “плёнка остида парник” усулда экин экишни истаганлар жуда кўп. Лекин улар учун ер олиш мураккаб.

Шу боис, келгуси йилдан экин ери юқори унумли уруғ, кўчат, агро-технология, экспорт кўникмаларига эга бўлганларга аукцион орқали ижара ҳуқуқи билан сотилади.

Мутасаддиларга 2024 йил 1 февралга қадар камида 15 минг гектар ерни лотларга бўлиб, экспортбоп сабзавот етиштириш учун ўртача 1 гектардан аукционга чиқариш, аукциондан ер олган аҳолига уруғ, ўғит, плёнка ва айланма маблағ учун кредит ажратиш, ҳосилдор экспортбоп экинлар уруғини кафолатли етказиб бериш бўйича топшириқлар берилди.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Фойдали_маълумот

📌«Buried Diffusеr» ер остидан суғориш технологияси

Buried Diffuser
(кўмилган диффузер) – бу мевали, манзарали ва ўрмон дарахтлар ва буталар, очиқ дала ва иссиқхоналардаги сабзавотлар учун ишлатилиши мумкин бўлган ер остидан суғоришнинг янги усули.
Buried Diffuser, шубхасиз сувни илдизларга олиб келадиган энг самарали усулдир. Янги технология томчилатиб суғориш учун зарур бўлган сувнинг ярмидан фойдаланишга имкон беради, шу билан бирга ҳосилни 3-5 баравар оширади.

Buried Diffuserнинг асосий афзалликлари:
- суғориш суви, энергия, ўғит ва бошқаларни тежаш.
- буғланиш орқали 0% сув чиқиб йўқолади
- томчилатиб суғориш усулидан 2 баравар кам сув ишлатади
- томчилатиб суғоришдан 3 - 5 баробар кўпроқ ҳосил
- жуда оддий ўрнатиш ва ишлатиш (парвариш қилинмайди)
- тижорат салоҳияти юқори бўлган инновацион усул
- энг самарали ер ости суғориш тизими
- чуқур тупроқ қатламларида сувни сақлаш ва тежашга имкон беради.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Фойдали_маълумот

🌳Зайтун дарахтларни ёшартириш учун буташ.

Бу тадбир кам мева берадиган 100-120 ёшга етган катта дарахтларда амалга оширилади. Зайтун дарахтининг новдалари қуйидаги йўллар билан янгиланади:

1. 1,5 метрдан узун бўлган асосий шохларни кесиб ташлаш.

2. Ер сатҳи билан тенг бўлган дарахтларни кесиб ташлаш.

3. Тупроқ устидан 70 см баландликда бўлган шохларни кесиб ташлаш (бу ишларни амалга оширганда томирлардан бирини янгилаш мақсадида кесиб ташланади).

Ёши катта дарахтларда ушбу тадбирларни амалга оширишдан мақсад, ҳосил берадиган янги ҳосил шохлар олишга эришишдир. Узоқ умр кўрадиган кўпгина дарахтларда онтогенез давомида ушбу тадбирни бир неча марта ўтказиш мумкин.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#Янгиликлар

📌Евроосиё тараққиёт банки Марказий Осиёда суғориладиган ерлар салоҳиятини сақлаб қолиш, сув ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича 10 та қадамни таклиф қилди.

Мутахассисларнинг фикрича, учта асосий йўналишни ривожлантириш муҳим: минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, молиялаштириш учун ресурс базасини кенгайтириш ва инновацион технологияларни жорий этиш.

Буларнинг барчаси аниқ ҳаракатларни ўз ичига олиши керак:

▪️ Марказий Осиёда сув-энергетика халқаро консорциумини яратиш;
▪️ сув инфратузилмасини қуришда кўп томонлама ривожланиш банкларининг молиявий ресурсларини бирлаштириш;
▪️ суғориш ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича ҳудудий кластерни яратиш;
▪️ лойиҳа қурилишида ДХШ механизмларини жалб қилиш;
▪️ сувдан фойдаланувчилар уюшмалари иштирокида сув ҳисобини ташкил этиш;
▪️ хўжаликлардаги ички ирригация инфратузилмасини тиклаш;
▪️ сувнинг ишончли ҳисобини юритиш, сувни оқилона тақсимлаш ва ер сифатини мониторинг қилиш учун рақамли технологияларни жорий этиш;
▪️ замонавий суғориш технологияларини, ерларни лазер билан режалаштириш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришни кенг қўллаш.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Фойдали_маълумот

❗️Сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинган майдонлар 1,2 млн. гектарга етди

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати маълум қилди.

Жумладан, 2017-2023 йилларда республика бўйича жами 472 минг гектарда томчилатиб, 48 минг гектарда ёмғирлатиб, 24,6 минг гектарда дискрет, 63,5 минг гектарда бошқа турдаги суғориш технологиялари жорий қилинди.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Янгиликлар

🔰 Жами 900 минг гектардан зиёд қишлоқ хўжалиги ерлари кадастр рўйхатидан ўтмасдан турибди

Йиғилишда қишлоқ хўжалигида:

- 286 минг гектар ерга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги;

- 159 минг гектар ернинг ҳужжатдаги ва амалдаги майдони бир-биридан фарқ қилиши;

- аввалги даврларда доимий фойдаланиш учун ажратилган 460 минг гектар ернинг ҳуқуқий мақоми аниқ эмаслиги қайд этилди.

Оқибатда жами 900 минг гектардан зиёд қишлоқ хўжалиги ерлари кадастр рўйхатидан ўтмасдан турибди. Кадастри йўқлиги сабабли такрорий экинлар учун бу ерларни расман иккиламчи ижарага бериш имкони бўлмаяпти.

Буларни оқибатида камида 300 минг иш ўрни, такрорий экиндан олинаётган маҳсулот ҳамда норасмий ижаранинг ҳисоби юритилмаяпти.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Биласизми

🏬 Республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига кичик қувватли (умумий қуввати 50 кВт гача) қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича “Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилиши белгиланган.

Дастур доирасида жисмоний шахсларга тегишли объектларда ўрнатилган қуёш панелларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига 1 000 сўмдан субсидия ажратилади.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Янгиликлар

🍇Америкаликлар ўзбек “келин бармоқ” навини таътиб кўришди

1 тонналик синов партияси Фарғонадан Нью-Йоркка самолётда етказилди. У ерда икки кун ичида дўконлар пештахталаридан тугаб қолди. Қўшимча 250 тонна узум етказиб бериш бўйича 2 миллион долларга келишув имзоланди.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#Янгиликлар

❗️Пахта етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказиладиган савдолар натижаларига кўра тузилади

“Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-205, 12.12.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, 2024 йил ҳосилидан пахта етиштирувчи хўжаликлар ва кластерлар ўртасида пахта етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари тупроқ ҳосилдорлиги нормативлари доирасида Товар-хомашё биржасининг "пахта хомашёси секцияси"да ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказиладиган савдолар натижаларига кўра тузилади.

☑️ Шунингдек, 2024 йил ҳосилидан пахта етиштириш, пахта йиғим-терими ва харидини Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг кредит ресурслари ҳисобидан молиялаштиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

🔘 фьючерс шартномаси тузган етиштирувчи ва уруғчилик субъектларига ҳар йили 1 октябрдан, пахта етиштириш учун –пахта қийматининг 60 фоизигача йиллик 10 фоизда 14 ойга, шу жумладан 12 ойлик имтиёзли давр билан кредит ажратилади;

🔘 кластерларга:

▫️пахта хариди бўйича якуний ҳисоб-китоб учун пахта қийматининг 80 фоизигача йиллик 10 фоизда 10 ойга, шу жумладан 6 ойлик имтиёзли давр ва охирги 4 ой давомида тенг улушларда қайтариш шарти билан;

▫️ижара ҳуқуқи мавжуд бўлган ер участкасида пахта етиштириш учун – пахта қийматининг 60 фоизигача йиллик 10 фоизда 24 ойга, шу жумладан 18 ойлик имтиёзли давр ва охирги 6 ой давомида тенг улушларда қайтариш шарти билан;

▫️ижара ҳуқуқи мавжуд бўлган ер участкасида етиштириладиган пахтанинг йиғим-терими учун пахта қийматининг 20 фоизигача йиллик 10 фоизда 12 ойга, шу жумладан 3 ойлик имтиёзли давр ва охирги 9 ой давомида тенг улушларда қайтариш шарти билан кредит ажратилади;

🔘 фьючерс шартномасига асосан етиштирувчилардан қабул қилинган пахта учун тўловларнинг 80 фоизи пахта қабул қилиб олинган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми молия йилининг 31 декабрь кунигача амалга оширилади.

📁 2024 йил 1 майгача 2024 йил пахта ҳосилидан электрон тарози орқали қабул қилинган пахта ва ишлаб чиқарилган пахта толасини автоматлашган мажбурий ҳисобга олиш тизими жорий қилинади.

🗓 2024 йил 1 январдан:

🔹кластерларда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий қилиш;

🔹кластерларга нуфузли халқаро аудиторлик ташкилотларини жалб қилган ҳолда улар фаолияти самарадорлиги ва молиявий кўрсаткичларини мустақил ташқи аудитдан ўтказиш чоралари кўрилади.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Биласизми

🍇 Узумнинг Ризамат нави
 
Нав Академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Самарқанд илмий-тажриба станциясида яратилган бўлиб, 2006 йилда Давлат реестрига киритилган.
Машхур соҳибкор Ризамат Мусамуҳамедов шарафига аталган.

Эрта-ўртапишар нав ҳисобланиб, турли касалликларга бардошли. Меваси июль ойининг иккинчи ўн кунлигида тўлиқ пишиб, етилади.

Ризамат навининг барглари ўртача, юмалоқ, беш бўлмали, сал кертикли.

Тупи ўртача, узум шингили йирик, ўртача вазни – 350-450 граммгача.

Узум донаси йирик, ҳар бири 14 граммгача тош босиши, цилиндрсимон шакли, пушти ранги билан ажралиб туради. Пўсти ингичка. Эти зич, қарсиллаб туради.

Ҳосилдорлиги гектаридан 200-250 центнерни ташкил этади.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Статистика

📊 Ўзбекистонда 9 ойда қанча балиқ етиштирилган?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 октябрь ҳолатига қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 292,7 трлн сўмни ташкил этган.

Ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 4,1 % га ошган.

Жорий даврда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан етиштирилган деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари ҳажми:

— Донли экинлар – 7 млн тонна

— Сабзавотлар – 8,1 млн тонна

— Картошка – 2,7 млн тонна

— Полиз экинлари – 1,6 млн тонна

— Мева ва резаворлар – 2,3 млн тонна

— Узум – 1,3 млн тонна


— Гўшт (тирик вазнда) – 2 млн тонна

— Сут – 8,6 млн тонна

— Тухум – 6,1 млн дона

— Балиқ – 91,2 минг тонна

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Фойдали_маълумот

🌳Дарахтларни декабрь ойида нима учун ва қандай қилиб тўғри кесиш керак?

Кўпгина боғбонлар қишда дарахтларни қачон кесиш кераклигини билишмайди.

Баъзилар қишда ушбу ишни қилишга мутлақо қарши, чунки паст ҳароратлар ўсимлик ривожланишига салбий таъсир қилади. Аммо қишда дарахтларни кесиш ўз афзалликларига эга.

Буларнинг барчаси дарахт ўсаётган иқлим ва минтақага боғлиқ. Агар қиш совуқ бўлса, декабрда кесиш тавсия этилмайди. Бу вақтда дарахтлар уйқу ҳолатида бўлади.

Мевали дарахтлар вегетация даври тугагандан сўнг кесилиши керак. Қишда мевали дарахтларни кесиш бўйича ҳеч қандай тақиқ йўқ.

Агар декабрь ойида қаттиқ совуқ бўлмаса, унда сиз кераксиз новдаларни хавфсиз тарзда кесишингиз мумкин.

Агар дарахтда касал новдалар бўлса, улар йилнинг исталган вақтида, ҳатто қишда ҳам олиб ташланиши мумкин. Бу йўл билан сиз дарахтнинг соғлиғини яхшилайсиз ва уни касалликларнинг тарқалишидан ҳимоя қиласиз.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Янгиликлар

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига экинларни суғурталаш бўйича суғурта мукофотининг 50 фоизи миқдорида субсидиялар берилади.

Давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотлар томонидан ҳар йили амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари қийматининг камида 5 фоизини молиялаштириш облигациялар чиқариш йўли билан жорий этилади.

Илмий-тадқиқот ва ишланмалар марказлари мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизини тўлайди. Марказлар ходимлари учун ижтимоий солиқ ставкаси ушбу марказлар ташкил этилган кундан бошлаб уч йилгача бўлган муддатга 1 фоиз миқдорида белгиланади.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Табрик

🎊Янги йил муборак бўлсин!

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Фойдали_маълумот

🌿Ер ости ва ер усти биомассаси шаклланишини кўпайтириш қандай натижа беради?

• Тупроқни иқлим шароитларидан ҳимоялаш тупроқ ва озуқа моддалари эрозиясини қисқартиради, сув буғланиши, ҳарорат ўзгаришлари, тупроқ юзаси қатқалоқ бўлишини камайтиради.

• Ерни шудгор қилмай экиш тизимида қоплама экинлар тупроқ организмлари учун озуқа манбаи ва яшаш учун қулай муҳитни таъминлайди.

• Ўзларининг тортувчанлик хусусияти сабаб органик материаллар тупроқнинг агрегатлари шаклланиши ва барқарорлашувига ҳисса қўшади ҳамда тупроқнинг ўтказувчанлигини яхшилайди.

• Агрегатлар парчаланганда микроорганизмлар углероднинг янги манбасини истеъмол қила бошлайди ва асосий боғловчилар йўқотилади ва натижада тупроқ парчаланади. Макроғоваклар парчаланганда қолган қийин чирувчи углерод тупроқда катионлар билан алоқага киришади ва шу тариқа тупроқнинг зичлашувини келтириб чиқарувчи бирикиш кучларини ҳосил қилади.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Янгиликлар

🌿Ўзбекистонда агроволтинг жорий этилиши мумкин

Бу ҳақида давлат раҳбари яқинда янги йилда «яшил» энергетикани ривожлантиришга бағишланган тақдимоти чоғида маълум қилди.

Агроволтинг - бу қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг ўз эҳтиёжлари ёки сотиш мақсадида энергия ишлаб чиқариш учун ўз далаларига қуёш панелларини ўрнатиш амалиётидир.

Бугунги кунда мамлакатимизда умумий қуввати 6,3 гигаватт бўлган қуёш, шамол ва гибрид электр станцияларини қуриш бўйича давлат-хусусий шериклик асосида 28 та лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.

Улардан умумий қуввати 2,6 гигаватт бўлган 7 та лойиҳа доирасида 2023 йилда биринчи қувватлар ишга туширилган.

Айни пайтда Саудия Арабистони, БАА, Хитой, Франция, Швейтсария каби мамлакатлар компаниялари билан ҳамкорликда «яшил» станциялар ва энергия сақлаш тизимларини қуриш бўйича 12 лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube