Agromart
5.46K subscribers
8.79K photos
1.5K videos
172 files
8.48K links
🌾Aграр соҳасида онлайн хизмат кўрсатамиз

🥇Ўзбекистондаги биринчи ва ягона аграр соҳасидаги порталнинг телеграм канали

Агромарт веб портали: https://agromart.uz/uz/home
Download Telegram
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, озуқа экин ер майдонларида ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш технологияларини жорий этган чорвачилик хўжаликларига унинг ҳар бир гектари учун 8 миллион сўм миқдорида субсидия ажратилиши белгиланган.

▶️ Шунингдек, гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилиш харажатининг 20 фоизи қоплаб берилади. Бунда, мазкур ускуна қийматининг 100 миллион сўмдан ошмаган қисми қопланади.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#Биласизми

Фермерлар учун имтиёзлар ва субсидиялар ҳақида билмоқчимисиз? Бошладик⬇️

❗️Имтиёзлар


🔺 Фермер хўжаликлари тасарруфидаги насос агрегатлари ва суғориш қудуқларининг пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштириш учун сарфланган электр энергияси қиймати Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

🔺Зараркунандаларга қарши курашиш ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳосилни сақлаш тадбирларини амалга оширишда давлат бюджетидан маблағ ажратилади.

Субсидия

🔺 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сув тежовчи технологияларни жорий қилган корхоналарга давлат бюджетидан субсидия ажратилади.

🔺Кредит ёки лизинг шартлари асосида қишлоқ хўжалиги техникалари харид қилинганда харажатларнинг 10 фоиздан ортиқ қисми Молия вазирлиги ҳузуридаги "Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш" жамғармаси томонидан қоплаб берилади.

🔺Маҳаллийлаштириш даражаси 25 фоиздан кам бўлмаган қишлоқ хўжалиги техникаси хариди учун техника қийматининг 15 фоиз миқдорида субсидия берилади.

🔺Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатларини сотиб олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сотиб олинган ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи Давлат бюджетидан қоплаб берилади.

🔺Мева-сабзавот ҳосилини хавф-хатардан суғурталаш хизматидан фойдаланганда тўланган суғурта мукофотининг 50 фоизи, суғурта пулининг 1 фоиздан ортиқ бўлмаган қисми қоплаб берилади.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарурий хом ашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 млн сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши белгиланган.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, якка тартибдаги тадбиркорларга олдиндан тўлов, очилган аккредитив, расмийлаштирилган банк кафолати ва экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлмасдан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳуқуқи берилиши белгиланган.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш, атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантиришга олиб келса:

🔹фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (990 минг сўмдан 1 млн 650 минг сўмгача);

🔹мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 650 минг сўмдан 3 млн 300 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Биласизми

🌿Кузги ер хайдаш нима учун керак?

Кузги ер хайдаш суғориладиган майдон учун юқори шароит яратади. Суғориладиган майдонда олимлар томонидан белгиланган маъқул муддатда, маълум чуқурликда ва тупроқ шароитини ҳисобга олиб сифатли ўтказилган кузги ҳайдов, келгуси йилги юқори ҳосил олишни таъминловчи асосий омил ҳисобланади.

Эрта бахоргача мириқиб ер дам олади, экин экиш учун етилади, майин, ҳавол ва донадор тупроқли қатлам ҳосил қилади. Ёғинлар ерга тўйиб сингади, намлик заҳирасини ҳосил қилади.

Кузги шудгорлаш графиги ва шўр ювиш, яхоб суви бериш ҳамда коллектор-зовур тармоқларини тозалаш бўйича ишларни амалга ошириш орқали тупроқда ўсимлик учун керак бўладиган сув-озуқа-хаво-иссиқлик тартиботини нормал холатда бўлиши таъминланади.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Биласизми

🌳Боғ яратишнинг асосий шартларини биласизми?

Боғ яратмоқчи бўлган боғбон қуйидаги саволларга аниқ жавобларга эга бўлиши керак бўлади:

👉Маркетинг тадқиқотлари ўтказилганми, яъни маҳсулотнинг ички ва ташқи бозордаги асосий рақобатчилари кимлар, рақобатчиларнинг бозордаги ўрни, маҳсулот бозорининг умумий хажми, маҳсулотнинг ички ва ташқи бозордаги нархлари мавсумлар бўйича қандай ўзгаради, бозорнинг ўзига хос хусусиятлари, брэндлар ўрганилганми?
👉Сув манбаининг мавсумдаги ўзгаришлари ҳолати ўрганилганми?
👉Зарурий асбоб ускуна ва хом ашъёлари мавжудми, таъминотчилари ким?
👉Боғ таъминотини узлуксизлигини, яъни боғ ўзини ўзи таъминлагунга қадар йиллар кесимида пул маблағи билан таъминлай олиш имконияти мавжудми?
👉Қандай майдонда қандай навлардан интенсив мевали боғни яратиш керак?

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Биласизми

🌳Замонавий боғ яратишнинг ижтимоий-иқтисодий омиллари

Ижтимоий-иқтисодий омилларни, - бозорлардаги нархларнинг ўсиши ёки тушиши, ёхуд навбатдаги банк таназзули тўлиқ тасоддиф ёки банкротликка сабаб бўлмаслиги учун ўрганиш зарур.

Шунингдек, ижтимоий-иқтисодий омиллар қурилиш ва бошқа капитал қўйилмалар ҳисобига бизнесни узоқ муддатли кенгайтириш режалари ҳудуддаги салбий демографик ўзгаришлар ёки аҳоли миграциясига тўғри келиб қолмаслиги учун ҳам ўрганилади.

Барча олинган маълумотлар компьютерлар ва ҳодимларингиз бошларида ўлик юк бўлиб қолиб кетмаслиги лозим. Уни таҳлил қилиш ва ундан фойдаланиш лозим.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Биласизми

Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги чиқинди тўплаш шохобчаларидан — 1 кунда бир маротаба ва якка тартибдаги турар жой секторидан "сигнал" усулида — 3 кунда бир маротабани ташкил қилади.

Чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвали маҳалла билан келишилган ҳолда белгиланади, бунда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ маиший чиқиндиларни сақлашнинг чекланган муддати ўтиб кетмаслиги лозим.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Биласизми

🌡Ўзбекистон иқлим ўзгариши туфайли кучайиб бораётган муаммога дуч келмоқда

Айниқса, фермерлар буни жуда қаттиқ ҳис қилишмоқда. Агар чора кўрилмаса, келгуси ўн йилликларда экин майдонларининг 50% дан ортиғида ҳосилдорлик пасаяди.

Европа Иттифоқи Ўзбекистонни барқарор келажак яратиш мақсадида ўз ресурслари ва илғор тажрибаларини тақдим этиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун инновацион ва энергия тежовчи усулларни жорий этиш орқали қўллаб-қувватлайди.

Келинг, янада «яшил» ва барқарор дунё сари бирга ҳаракат қилайлик!

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

1. Токнинг сифатли ҳосил бериши учун уни парваришлаш хақида маълумот берсангиз.

2. Фермер хўжалиги устав фонди қандай ташкил этилади?

3. Хўжаликлар каналларининг фойдаланиш коэффициентини ошириш учун нималар қилиш керак?

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Биласизми

🍋Лимоннинг фойдали хусусиятларини биласизми?

▪️Тишлар учун
Тишлар сарғайишидан халос бўлиш учун ҳафтасига икки марта тишларингизни лимон шарбати билан ювишингиз мумкин.

▪️Сочлар учун
Ярқираб туриши учун сочларингизни лимон шарбати қўшилган сув билан чайиб туринг.

▪️Тирноқлар учун
Пўчоғи ва пульпасини тирноқларингизга суртинг – лимон тирноқларни оқартириш билан бирга уларни мустаҳкамлайди.

▪️Шамоллаш ва томоқ оғриғи учун. Агар шамоллаш ёки томоқ оғриғи кузатилса, бир стакан лимонли иссиқ сув тайёрланг. Таъмга кўра, бу ичимликка асал қўшишингиз мумкин.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Биласизми

🏬 Республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига кичик қувватли (умумий қуввати 50 кВт гача) қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича “Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилиши белгиланган.

Дастур доирасида жисмоний шахсларга тегишли объектларда ўрнатилган қуёш панелларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига 1 000 сўмдан субсидия ажратилади.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Биласизми

🍇 Узумнинг Ризамат нави
 
Нав Академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Самарқанд илмий-тажриба станциясида яратилган бўлиб, 2006 йилда Давлат реестрига киритилган.
Машхур соҳибкор Ризамат Мусамуҳамедов шарафига аталган.

Эрта-ўртапишар нав ҳисобланиб, турли касалликларга бардошли. Меваси июль ойининг иккинчи ўн кунлигида тўлиқ пишиб, етилади.

Ризамат навининг барглари ўртача, юмалоқ, беш бўлмали, сал кертикли.

Тупи ўртача, узум шингили йирик, ўртача вазни – 350-450 граммгача.

Узум донаси йирик, ҳар бири 14 граммгача тош босиши, цилиндрсимон шакли, пушти ранги билан ажралиб туради. Пўсти ингичка. Эти зич, қарсиллаб туради.

Ҳосилдорлиги гектаридан 200-250 центнерни ташкил этади.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, сотувчи харидорга картошка, мева-сабзавот товарларини сотишда савдо жараёнида вужудга келган яроқсиз ва сифати паст маҳсулотларни ажратиб ташлашга мажбурдир.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш мақсадида узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олиб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларига 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилиши белгиланган.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Биласизми

✳️ Қонунчиликка кўра, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги барча субсидиялар “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш” ахборот тизими орқали амалга оширилиши белгиланган.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Биласизми

🔰Мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, ушбу ҳуқуқларни чеклаётган омилларни бартараф этиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик мақсадида қуйидагилар бекор қилиниши белгиланган.

тўлов
хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмалари амалга оширилганда, уларга кўрсатилган хизматлар учун электрон ҳисобварақ-фактуралар тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби;

чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг фаолият кўрсатиш вақтига нисбатан чекловлар.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Биласизми

Жорий йил Ўзбекистонда қанча макарон ишлаб чиқарилганини биласизми?

Статистик маълумотларга қараганда, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январ-ноябрь ойларида йирик корхоналар томонидан 12,4 минг тонна макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Макарон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 мартага кўп.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг ноябрь ойида йирик корхоналар томонидан 1,4 минг тонна макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube