Agromart
5.46K subscribers
8.79K photos
1.5K videos
172 files
8.48K links
🌾Aграр соҳасида онлайн хизмат кўрсатамиз

🥇Ўзбекистондаги биринчи ва ягона аграр соҳасидаги порталнинг телеграм канали

Агромарт веб портали: https://agromart.uz/uz/home
Download Telegram
#Фойдали_маълумот

🌳Иссиқхонада кўчат етиштириш учун зарур шароитлар

Кўчат етиштириш учун иссиқхона яхши ёруғлик ва шамоллатишга хамда кўчат етиштириш учун қулай хароратга эга бўлиши керак. Аниқ экинлар учун умум қабул қилинган агротехник тадбирларга риоя этилади.

Пайвандлаш технологияси хар бир ўсимлик (кўчат) ни поясини алохида кесишни тақазо этади, иш жараёнини ташкил этишда уруғларни иссиқхонага экиш шароити, кўчат олиш учун кассета ёки тувакчалар бўлиши керак.

Бу жараён кўчатларни пайвандлаш учун гурух-гурух қилиб олиб ўтишда кўл келади ва пайвандтаг илдиз тизимига зарар етказмаслик хамда кўчатларни пайвандлангандан кейин олидиндан тайёрлаб қўйилган махсус химояланган жойларга ўсимликларни шу шароитга ўргатиш учун жойлаштирилади.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Фойдали_маълумот

🫒Зайтун кўчати қандай етиштирилади?

Бу ўсимлик уруғларидан, қаламчаларидан, бачкилари ва пайвандлаш йўли билан кўпайтирилади.

Экишга ажратилган меваларининг эти ёки мағзи қушларга едирилади ёки сувга ивитиб қўйилиб, кейин уруғи ажратиб олинади. қушлар чўқиб ташлаб кетган мевалардан кўкарган новдалари бақувват бўлиб ўсади.

Илдизлари жуда кўп бачки беради, уларни алоҳида ажратиб кўчатзорларга экилади. Уруғлари тупроққа экилганда жуда кеч униб чиқади. Шунинг учун уларни намли қумларда экиб кўкартириб, кейин экиш лозим.

Новдаларидан 20-25 см қаламчалар тайёрлаб, улар орқали ҳам кўпайтирилади.

Пайванд қилиш энг яхши натижа беради ёки ҳосилга кириш тезлашади, бу вақтда тўртинчи йили мева беради.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Фойдали_маълумот

🌿Суғориладиган майдонларнинг унумдорлигини сақлаш ва янада ошириш учун нималар қилиш керак?

▪️
Тупроқларининг тупроқ-иқлимий минтақада жойлашганлигини, хилма-хиллигини, ривожланиш шароитларини, генетик хусусиятларини, таркибий тузилишини, агрономик хусусиятларини эътиборга олиб аромелиоратив, агротехник ва агрокимёвий тадбирларни табақалаштириб қўллаш зарур.
▪️Экинлар, ҳудудларнинг табиий-географик ўрни, сув билан таъминланганлиги ва тупроқларнинг сифатига қараб, самарали алмашлаб ва навбатлаб экиш тизимларини қўллаган ҳолда табақалаштириб жойлаштирилиши керак.
▪️Суғориш меъёрлари, муддатлари ва даврлари ҳар бир тупроқ-иқлим минтақасида, тупроқларнинг хосса ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим.
▪️Ҳар йили қишлоқ хўжалик экинлари томонидан тупроқдан олиб чиқиладиган азот, фосфор ва айниқса калий моддаларининг ўрнини қоплаш, қишлоқ хўжалик экинларини озиқа моддалари билан мақбул нисбатларда таъминлаш лозим.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Фойдали_маълумот

Алмашлаб экиш ва зах қочириш

Алмашлаб, навбатлаб экишни қўллаш натижасида тупроқ органик моддага - гумусга бойийди, унинг барча агрономик хусусиятлари яхшиланади ҳамда бир вақтнинг ўзида тупроқ- сув ва шамол эрозиясидан муҳофаза қилинади.

Алмашлаб экиш ва экинларни жойлаштириш тизимларига беда ва оралиқ экинларни киритиш чорвачиликнинг ем-хашак базасини ривожлантиради, натижада ҳозирги кунда танқис бўлган қимматли органик ўғит-гўнг тайёрлашни кенгайтириш имкониятлари туғилади.

Зах қочириш мелиорациясининг асосий муаммоси қурғоқчил зонадаги шўрланган ва шўрланишга мойил бўлган суғориладиган ерларни яхшилашдир. Шўрланган ерларга экилган пахта, беда ва донли экинлар ҳосилдорлиги, шу ерларнинг шўрланиш даражасига қараб, 20-80% га қадар камайиб кетиши аниқланган.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#Фойдали_маълумот

🫒Зайтуннинг қандай кўчатларини экиш керак?

а) бўйининг баландлиги 70-80 см дан кам бўлмаган;
б) экиш учун тайёрланган махсус қопча сатҳидан 10 см кўтарилганида пайванд жойнинг баландлиги 0,5 см дан юқори турган;
в) табиий шикастланиш, ҳашаротлар билан зарарланмаган ҳамда касалланмаган;
г) барглари, бандлари ва шохлари табиий ўсган ва яшил, соғлом ҳолатда бўлган; д) экиладиган зайтун навларининг номи ва у ҳақдаги маълумотлар маълум бўлган.

Биринчидан бақувват кўчатлар
Кўчатга олинадиган новдалар экилишдан олдин 5 дақиқа давомида спиртга ботириб қўйилади. Баҳор ва ёзда ўша баргли новдалар танлаб олинади ва қум ва тупроқ билан тўлдирилган сандиқларга экилади.

Иккинчидан узун новда
Бу усул да дарахт бандларидаги узун шохлар кесилиб ён тарафидаги шохлар 50 см га қисқартирилади. Қаламчалар январь, февраль ёки август ва сентябрьда экилади.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Фойдали_маълумот

Қора анжир нави

Нав Ўзбекистон халқи селекцияси натижасида яратилган.

Қора анжирнинг меваси августнинг учинчи ўн кунлигида пишади.

Дарахтнинг бўйи ўртача - 3 метр, шох-шаббаси думалоқ, қалин, тарқоқ, кўчати экилгандан сўнг 2-3 йилда ҳосилга киради. Совуққа, зараркунанда ва касалликларга чидамли.

Меваси ўртача, вазни эса 20-30 граммни ташкил этади. Ранги қорамтир-тўқ қизил. Эти тўқ-қизил сарғиш, майин, сершира, асалдек ширин.

Қора анжир кўчатларнинг тўлиқ мева бериш даврида ҳар бир дарахтдан ўртача 50-60 кг ҳосил олинади. 1 гектардан ўртача ҳосилдорлиги 100-180 центнерни ташкил этади.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Фойдали_маълумот

🍊Клементин навли мандарин

🇩🇿Клементин - мандарин ва апельсиннинг гибриди бўлиб, 1902 йилда Жазоирда етиштирилган.

Мевалари ноябрь-декабрь ойларида пишади.

🌳Ўсимликнинг бўйи 2-2,5 метр, шох-шаббаси ўрта қалинликда ва тикансиз. 2-3 йилда ҳосилга кириб, ҳар йили мўл ҳосил беради.

Меваси шарсимон шаклда, пўсти юпқа, силлиқ ёки бироз ғадир-будур, қизил-тўқ сариқ рангда, вазни 80-100 грамм.

⌛️Навнинг ўсиш даври 220-240 кун, ҳосилдорлиги 130-150 с/га, бир тупдаги ҳосил вазни 10 кг, нав – тез ҳосилга кириши ва ҳосилдорлиги билан ажралиб туради. Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятлари ҳудудларида экиш учун тавсия этилади.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Фойдали_маълумот

🌿ИСМАЛОҚНИ ЕТИШТИРИШ

Исмалоқнинг биологик хусусиятлари ва ташқи муҳит омилларига муносабати салатга ўхшаш. У салат сингари совуққа чидамли баргли кўкатлар гуруҳига киради. Унинг уруғи +3..+4 °С да униб чиқади, майсалар ва ёш ўсимликлари -8 °С гача совуққа чидайди. Ўсиши ва ривожланиши учун энг мақбул ҳарорат +15 +18 °С ҳисобланади.

Ҳарорат +20 °С дан ошиб кетса ва намлик етишмаса, ўсимликлар мўлжалланган вақтдан эртароқ қариб гулпоя чиқариб юборади. Исмалоқ узун кун ўсимлик, яъни узун ёруғ кунда тезроқ ривожланади ва гуллашга ўтади, қисқа кунда (10-12 соатлик) эса салат сингари барглари тез ўсиб, йирик барг туплари шаклланади.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Фойдали_маълумот

Зайтунни пайвандлаш

Дарахтни ён тарафидан пайвандлаш Бўйининг узунлиги 10-15 см га етадиган зайтуннинг уруғларидан чиққан ниҳоллари танланиб, пластик қопчаларга экиш учун ажратиб олинади. Улар кейинги сентябрь ойи давомида иссиқхоналарга олиб борилади. Ниҳол баландлиги қалам бўйига етганда у пайвандлашга тайёр бўлади.

Пайвандлаш ишлари баҳор ёки куз фаслларида (сентябрь) ойларида амалга оширилади. Қуёшнинг юқори ҳароратидан зарарланмаслик учун эрта тонгда ёки кечки пайт қуёш ботаётганда амалга оширилади.

Зайтун дарахти шохчалардан 1 йиллик ёки ундан камроқ вақт ўсиб ривожланган новдачалари олинади. Уларнинг диаметри 2 см узунлиги 15-20 см бўлиши лозим, новдалар барглардан тозаланиб, ҳўлланган (ивитилган) пахтали мато ичида пайвандлаш ишларида тугагунга қадар сақланади.

Пайвандлаш ишларини ўтказиш учун зайтун дарахтининг тупроқ сатҳидан тепароқ жойдаги силлиқ пояси танланади ва у ерда узунлиги 5 см бўлган жойда пўсти шилинади.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Фойдали_маълумот

❄️Мевали боғ ва узумзорлар учун аномал совуқдан ҳимоялашда тавсиялар:

◾️мевали боғ ва токзорларни қондириб суғориш, яъни яхоб суви бериш лозим;
◾️уруғли мева боғларда шакл бериш ва кесиш тадбирларини совуқ ҳароратлар ўтгунга қадар вақтинча тўхтатиш;
◾️кўмилмаган токларни, анор ва анжир буталарини совуқдан сақлаш учун зудлик билан хашаклар ва шоли поялар билан ёпиш ёки тупроқ билан кўмиш;
◾️хурмо дарахтлари таналарини ва шох-шаббаларини хашак, қуруқ макка ва шоли поялари ҳамда бошқа нарсалар билан ўраш;
◾️мевали боғ ва узумзорлар қатор ораларига маҳаллий ўғит аралаш хашак, похол, шох-шаббалар уюмларини тўплаб, уларни тутатиш тавсия этилади.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Фойдали_маълумот

🌿Нега тупроқ шўрини бахорда ювиб бўлмайди?

Ўрта ва кучли шўрланган ерларда тупроқ шўрини асло март ойида пол олиб ювиб бўлмайди, чунки март ойида оби-хавони исиб кетиши натижасида ер бетидан буғланиш кучайиб шўр ювиш учун берилган сув тупроқни устки қатламларидан ювилиб пастга туширилган тузларни буғланиш орқали яна ерни юзасига олиб чикади.

Иккинчи томондан бахорда пол марзалари тагидаги ортикча намлик ерни эқишга тайёрлашда лойлиги учун имконият бермайди.
Олинган маълумотлардан кўриниб турибдики пол олиб ва эгат олиб қишда тупроқ шўри ювилганда, бахорда-март ойида шўр ювишга нисбатан кўп хосил олинган.

Куз ва қиш ойларида шўр ювилганда тупроқ қатламларидан ювилган тузлар тупроқни пастки қатламига тушади. Харорат пастлиги учун буғланишни озлиги учун бу тузлар кайта ерни юзасига чикмайди.
Бахорда шўр ювилганда пастки катламдаги тузлар эриб буғланиш орқали юқори қатламларга кайта кўтарилиб чиқади.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Фойдали_маълумот

🌿Тупроққа нам сақловчи гидрогелларни қўшиш

Гидрогеллар сувда кучли бўкувчан синтетик полимерлар бўлиб, уларни тупроқ қўшилганда, тупроқда катта миқдордаги намликни узоқ вақт давомида ушлаб туриш имкониятини яратади.

Тупроқ таркибига атмосфера ёғинлари ва суғориш сувлари сифатида келиб қўшилган сув тупроқда ўсимликлар илдизига бемалол ўтадиган ҳолатда сақланади.

Гидрогель қумли тупроқлардаги намлик миқдорини оширади, шунингдек гидрогел гранулалари томонидан сувни ютиш ва уни тупроққа бериш жараёнида гидравлик кенгайиши ва қисқариши натижасида гил тупроқларнинг инфильтрацион хоссалари ортади.

Ўз таркибида минерал ўғитлар, микроэлементлар ва ўсимликларни турли касаллик ва бегона ўтлардан ҳимояловчи воситаларни жамлаган гидрогелларни амалда қўллаш қарийб барча ўсимликлар уруғларини тўлиқ униб чиқиши, майсаларини дуркун ривожланиши ва келгусида яхши ҳосил бериш имкониятларини оширади.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Фойдали_маълумот

📌«Buried Diffusеr» ер остидан суғориш технологияси

Buried Diffuser
(кўмилган диффузер) – бу мевали, манзарали ва ўрмон дарахтлар ва буталар, очиқ дала ва иссиқхоналардаги сабзавотлар учун ишлатилиши мумкин бўлган ер остидан суғоришнинг янги усули.
Buried Diffuser, шубхасиз сувни илдизларга олиб келадиган энг самарали усулдир. Янги технология томчилатиб суғориш учун зарур бўлган сувнинг ярмидан фойдаланишга имкон беради, шу билан бирга ҳосилни 3-5 баравар оширади.

Buried Diffuserнинг асосий афзалликлари:
- суғориш суви, энергия, ўғит ва бошқаларни тежаш.
- буғланиш орқали 0% сув чиқиб йўқолади
- томчилатиб суғориш усулидан 2 баравар кам сув ишлатади
- томчилатиб суғоришдан 3 - 5 баробар кўпроқ ҳосил
- жуда оддий ўрнатиш ва ишлатиш (парвариш қилинмайди)
- тижорат салоҳияти юқори бўлган инновацион усул
- энг самарали ер ости суғориш тизими
- чуқур тупроқ қатламларида сувни сақлаш ва тежашга имкон беради.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Фойдали_маълумот

🌳Зайтун дарахтларни ёшартириш учун буташ.

Бу тадбир кам мева берадиган 100-120 ёшга етган катта дарахтларда амалга оширилади. Зайтун дарахтининг новдалари қуйидаги йўллар билан янгиланади:

1. 1,5 метрдан узун бўлган асосий шохларни кесиб ташлаш.

2. Ер сатҳи билан тенг бўлган дарахтларни кесиб ташлаш.

3. Тупроқ устидан 70 см баландликда бўлган шохларни кесиб ташлаш (бу ишларни амалга оширганда томирлардан бирини янгилаш мақсадида кесиб ташланади).

Ёши катта дарахтларда ушбу тадбирларни амалга оширишдан мақсад, ҳосил берадиган янги ҳосил шохлар олишга эришишдир. Узоқ умр кўрадиган кўпгина дарахтларда онтогенез давомида ушбу тадбирни бир неча марта ўтказиш мумкин.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Фойдали_маълумот

❗️Сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинган майдонлар 1,2 млн. гектарга етди

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати маълум қилди.

Жумладан, 2017-2023 йилларда республика бўйича жами 472 минг гектарда томчилатиб, 48 минг гектарда ёмғирлатиб, 24,6 минг гектарда дискрет, 63,5 минг гектарда бошқа турдаги суғориш технологиялари жорий қилинди.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Фойдали_маълумот

🌳Дарахтларни декабрь ойида нима учун ва қандай қилиб тўғри кесиш керак?

Кўпгина боғбонлар қишда дарахтларни қачон кесиш кераклигини билишмайди.

Баъзилар қишда ушбу ишни қилишга мутлақо қарши, чунки паст ҳароратлар ўсимлик ривожланишига салбий таъсир қилади. Аммо қишда дарахтларни кесиш ўз афзалликларига эга.

Буларнинг барчаси дарахт ўсаётган иқлим ва минтақага боғлиқ. Агар қиш совуқ бўлса, декабрда кесиш тавсия этилмайди. Бу вақтда дарахтлар уйқу ҳолатида бўлади.

Мевали дарахтлар вегетация даври тугагандан сўнг кесилиши керак. Қишда мевали дарахтларни кесиш бўйича ҳеч қандай тақиқ йўқ.

Агар декабрь ойида қаттиқ совуқ бўлмаса, унда сиз кераксиз новдаларни хавфсиз тарзда кесишингиз мумкин.

Агар дарахтда касал новдалар бўлса, улар йилнинг исталган вақтида, ҳатто қишда ҳам олиб ташланиши мумкин. Бу йўл билан сиз дарахтнинг соғлиғини яхшилайсиз ва уни касалликларнинг тарқалишидан ҳимоя қиласиз.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Фойдали_маълумот

🌿Ер ости ва ер усти биомассаси шаклланишини кўпайтириш қандай натижа беради?

• Тупроқни иқлим шароитларидан ҳимоялаш тупроқ ва озуқа моддалари эрозиясини қисқартиради, сув буғланиши, ҳарорат ўзгаришлари, тупроқ юзаси қатқалоқ бўлишини камайтиради.

• Ерни шудгор қилмай экиш тизимида қоплама экинлар тупроқ организмлари учун озуқа манбаи ва яшаш учун қулай муҳитни таъминлайди.

• Ўзларининг тортувчанлик хусусияти сабаб органик материаллар тупроқнинг агрегатлари шаклланиши ва барқарорлашувига ҳисса қўшади ҳамда тупроқнинг ўтказувчанлигини яхшилайди.

• Агрегатлар парчаланганда микроорганизмлар углероднинг янги манбасини истеъмол қила бошлайди ва асосий боғловчилар йўқотилади ва натижада тупроқ парчаланади. Макроғоваклар парчаланганда қолган қийин чирувчи углерод тупроқда катионлар билан алоқага киришади ва шу тариқа тупроқнинг зичлашувини келтириб чиқарувчи бирикиш кучларини ҳосил қилади.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Фойдали_маълумот

Ерни чигит экишга тайёрлаганмисиз?

Майдаланган ғўзапоя тупроқда аралаштириб ҳайдаб. юборилади ва у тупроқ унумдорлигини оширишда дурустгина восита сифатида хизмат қилади. Бир тонна майдаланган ва тупроққа аралаштирилган ғўзапоя қиммати бўйича 15—20 кг азотга тенг келади.

Ажриқ, ғумай ва бошқа илдизпояли бегона ўтлар босган далаларда ғўзапоя юлингандан ва йигиб олингандан кейин ер отвалсиз плугда 16—18 см чуқурликда юмшатилади. Ер юмшатилгандан кейин илдизпоя қолдиқлари йигиб олинади ва даладан ташқарига чиқарилади. Шундан кейин ер чимқирқарли плугда 28—30 см чуқурликда ҳайдалади.
Шўрланмаган ерларда ҳайдаш олдидан гектарига 8—10 т гўнг, фосфорли ўғитлар йиллик нормасини 60—70%' ва калийли ўғитларнинг 50% берилади. Шўрланишга мойил ва шўри ювиладиган ерларда эса фақат гўнг солиниб, минерал ўғитлар эса ерни экиш олдидан ишлаш маҳалида ёки экиш билан бир вақтда солинади.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Фойдали_маълумот

🍒Гилос ҳақида фойдали маълумотлар

Инсон организмига гилоснинг фойдаси катта. Унинг таркибида кўплаб клетчаткалар мавжуд бўлиб, парҳезбоп мева химобланади. Гилос тана вазнини соғлом сақлашга, ичак соғлиғини яхшилашга, холестеринни камайтиришга ва юрак хасталиги хавфининг олдини олишга ёрдам беради ва ҳаттоки қондаги қанд миқдорининг кўтарилишидан сақлайди, мушакларлардаги ва бўғимлардаги оғриқни енгиллаштиради.

Гилос соғлом артерия функциясини кучайтириш орқали юрак касалликларининг олдини олишда муҳим рол ўйнайди.

Бир кунда 25 дона гилос истеъмол қилинса, уч кун ичида яхши ва узоқроқ ухлашингизга ёрдам беради. Мутахассислар тавсиясига асосан, ётишдан бироз олдин гилос истеъмол қилинса яхши бўлади.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Фойдали_маълумот

Олхўрининг Вашингтон нави

Нав АҚШда яратилган бўлиб, 1982 йилдан Самарқанд вилояти давлат реестрига киритилган.

Вашингтон нави эртапишар ҳисобланади, меваси июлнинг иккинчи ўн кунлигида пишади.

Дарахти баланд бўйли – 5,1 метр, шох-шаббаси думалоқ шаклга эга. Олхўри кўчати экилгандан сўнг олтинчи йили ҳосил бера бошлайди.

Меваси оч сариқ, йирик, ўртача вазни – 34 грамм. Эти сарғиш, сершира, мазаси нордон-ширин.

Ҳосилдорлиги – 165,8 с/га, мамлакатимизда қайд этилган энг юқори ҳосилдорлиги эса – 331,7 с/га ни ташкил этган.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube