Agromart
5.46K subscribers
8.79K photos
1.5K videos
172 files
8.48K links
🌾Aграр соҳасида онлайн хизмат кўрсатамиз

🥇Ўзбекистондаги биринчи ва ягона аграр соҳасидаги порталнинг телеграм канали

Агромарт веб портали: https://agromart.uz/uz/home
Download Telegram
#Янгиликлар

☝🏻 Фермер хўжалигининг экин майдонига канализация зиён етказмоқда

Асака туманида кўп қаватли уйларнинг канализацияси фермер хўжалигининг экин майдонларига зарар етказилаётганлиги ҳамда чиқинди ҳудуддаги Ташламасой сув иншоотига ҳам оқизилаётганлиги ҳақидаги шикоят ўрганиб чиқилди.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#Янгиликлар

🍅Ўзбекистонда помидор нархи кескин ошди

“Ўзбекистонда сўнгги икки ойда қизил думалоқ помидорнинг улгуржи нархлари бир ҳафтадан ташқари доимий равишда ошиб бормоқда. Гарчи ўтган йилларнинг шу даврида ушбу маҳсулотларга нисбатан худди шундай нарх динамикаси кузатилган бўлсада, жорий йилда Қизил думалоқ помидорларнинг улгуржи нархлари ўтган йилги кўрсаткичдан сезиларли даражада ошиб кетди ва йилнинг шу даври учун рекорд даражада юқори бўлди”, деб таъкидлайди ЭастФруит халқаро ахборот-таҳлил платформаси мутахассислари.

Шу тариқа, жорий йилнинг 6 октябридан 1 декабригача Ўзбекистонда қизил думалоқ помидорнинг ўртача улгуржи нархи бир килограмми учун 4 минг сўмдан 19 минг сўмга — 4,8 баробарга ошди. Октябрь ва ноябрь ойларида ушбу маҳсулотлар нархлари динамикасининг ўсиш тенденцияси умумий манзарадир, аммо бу йил ўсиш суръати ўтган йиллардаги кўрсаткичлардан сезиларли даражада ошиб кетди.

Бундан ташқари, ушбу маҳсулотларнинг жорий улгуржи нархлари охирги беш йилнинг шу давридаги энг юқори даражада.

Платформа мутахассислари, эҳтимол, сабзавот экиш вақтида иссиқхоналарни газ билан таъминлаш билан боғлиқ муаммолар ҳал этилмагани ёки тўлиқ ҳал этилмагани туфайли, эҳтимол, жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг иссиқхона хўжаликларида помидор кўчатларини экиш кичикроқ ҳажмда амалга оширилганини айтишди. Ўз навбатида, бу помидор нархининг кескин ошишига олиб келиши мумкин.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#Янгиликлар

🛠Сув хўжалигида «каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил» эълон қилинди

2024 йилда 1,5 минг км, яъни бу йилгига нисбатан 4 баробар кўп каналларни бетонлаш вазифаси белгиланди. 2025 йилдан бошлаб камида 2 минг километр каналларни бетонлашга ўтилади.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 29 ноябр куни қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Бунда биринчи муҳим вазифа – канал ва ариқларни бетонлаш.

Бунинг учун ноябр-март ойлари энг қулай вақт экани, лойиҳаси тайёр каналларда қурилишни ҳозирдан бошлаш кераклиги қайд этилди. Вилоят ва туман ҳокимларига бир йил ичида 3 минг 500 километр ички тармоқларни бетон қопламага ўтказиш топширилди. Бундан манфаатдор кластер ва фермерларга махсус техника ва қурилиш материалларидан ёрдамлашиб, харажатларни 2 карра камайтириш мумкинлиги айтилди.

Иккинчи муҳим вазифа – сув тежовчи технологияларни жорий қилиш.

Келгуси уч йилда ҳам қишлоқ хўжалиги техникасининг 15 фоизи ва лазерли текислагичнинг 30 фоизини субсидиялаш амалиёти давом эттирилади. 2026 йилгача ҳамма экин ерлари лазерли текисланади. 2026 йилдан кейин лазерли текисланмаган ерларга нисбатан ер ва сув солиқлари кескин оширилади.

Учинчи муҳим вазифа – сувни етказиш харажатларини қисқартириш. Қайд қилинишича, бугунги кунда кластер ва фермерларга етказиб берилаётган ҳар 1 куб.м. сувга ўртача 212 сўм харажат қилинаяпти. Лекин Бухоро, Қашқадарё ва Наманганда бу 2-3 баробар қиммат.

Ушбу чоралар орқали келгуси йили насосларнинг электр сарфини 300 миллион киловатт соатга, кейинги уч йилда эса 1,5 миллиард киловатт соатга камайтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Сув хўжалиги вазирлигига халқаро молия ташкилотлари билан бирга, насосларни модернизация қилиш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди. Соҳада замонавий бошқарувни жорий этиш, сув ҳисобини юритиш бўйича кўрсатмалар берилди.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар

🌲Уруғлик дон тайёрлаш цехлари томонидан 251 минг, 600 тонна ёки 97,4 фоиз уруғлик дон қайта ишланиб, экишга тайёр ҳолатга келтирилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзагроинспекция" ахборот хизмати раҳбари Холида Шодиева маълум қилди:

2024 йил ҳосили учун экишга режалаштирилган уруғлик дон тўдаларининг 274 минг, 400 тоннасидан экинбоплик сифат кўрсаткичларини таҳлил қилиш учун намуналар танлаб олиниб, 272 минг тоннасида сертификатлаштириш ишлари амалга оширилган.

Мамлакатимизга импорт қилинган 1 млн 98 минг, 400 минг тонна, бошқа турдаги дон маҳсулотларидан намуналар олиниб, таҳлил қилинди ва 2 минг 354 та сертификатлар расмийлаштирилиб берилди.

🌱2023 йилнинг ўтган даврида жами 354 минг 537 тонна уруғлар ва 164 минг дона кўчатлар сертификатлаштирилган, шунингдек, 5 минг 918 тонна уруғлик донларнинг сақлаш давридаги экинбоплик сифат кўрсаткичлари бўйича синовлардан ўтказилиб хулосалар берилган.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар

🌳Олот тумани “Арабхона” қишлоғида яшовчи тажрибали боғбон Шокир бобо Тангриев ўз томорқасида минглаб туп мевали дарахт ниҳолларини етиштириб, юртимизда амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига зх ҳиссасини муносиб қўшиб келди.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#Янгиликлар

🐠БАЛИҚ ЕТИШТИРИШДА ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛМОҚДА

Жорий йилнинг 21-22 ноябрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти – ФАО доирасида «Барқарор балиқчилик учун салоҳиятни ривожлантириш ва Марказий Осиё, Озарбайжон ва Туркияда аквакултурани бошқариш – ФИШСап» мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда Ўзбекистон томонидан «Балиқчилик илмий-тадқиқот институти» ҳамда «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси ходимлари, шунингдек, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон денгиз маҳсулотлари етиштириш ва режалаштириш билан шуғулланувчи давлат органлари, балиқчилик хўжаликлари, аквакултура тадқиқотчилари иштирок этди.

Ушбу халқаро тадбирдан кўзланган мақсад иштирокчилар учун сув ҳавзалари аквакултураси ҳақида амалий тушунчалар бериш, балиқ етиштиришнинг ҳар хил турларини кўрсатиш (масалан ҳовуз, қафас, чучук сув, шўр сув ва денгизларда), балиқларни сунъий кўпайтириш, уларнинг наслини (ДНК) аниқлашдан иборат бўлди.

Семинардан сўнг «Балиқчилик илмий-тадқиқот институти» ҳамда «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси ходимлари «Ўрта ер денгизи балиқчилик илмий ишлаб чиқариш ва ўқув институти» фаолияти билан танишишди.

Қайд этилишича, ушбу институтда 15 хил турдаги балиқлар етиштирилади. Балиқчилик илмий-тадқиқот институти ходимлари бу ерда Европа лаққаси, осётр, тилапия, сазан ҳамда аквариум балиқларини кўпайтириш усуллари бўйича Туркия тажрибаси билан танишишди.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Янгиликлар

Афғонистонда Қўштепа каналининг қурилиши Ўзбекистон иқтисодиётига сув таъсирини келтириб чиқаради

Евроосиё тараққиёт банки экспертлари янги таҳлилий ҳисоботида бу ҳақда гапиради.

Қўштепа канали орқали Пянж дарёсидан кутилаётган сув ҳажми 10 куб км метргача Туркманистон ва Ўзбекистон манфаатларига дахлдор.

Амударёнинг ўрта ва қуйи оқимида Пянжнинг юқори оқимида бундай кенг кўламли сув тортиб олиниши натижасида тузатиб бўлмайдиган сув танқислиги юзага келиши, бу эса Ўзбекистон ва Туркманистон иқтисодиётининг барча тармоқлари учун сув таъсирини келтириб чиқариши башорат қилинмоқда дейилади хабарда.

Канал қурилиши расман 2022 йилда эълон қилинган.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#Янгиликлар

🍇Қуритилган меваларни экспорт қилиш борасида платформа яратилади

Бугун Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Қуритилган меваларни экспорт қилиш «Йўл харитаси» ва платформаси мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Унда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев, Швейсария Элчихонаси раҳбарининг ўринбосари Раҳел Бош, Халқаро савдо маркази вакиллари ҳамда Вазирлик ходимлари иштирок этишди.

Семинарда мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишда яхши натижаларга эришилаётгани, лекин, сўнгги йиллардаги геосиёсий вазият, ўзбек экспортчиларининг фаолияти тарихан Россия ва бошқа МДҲ давлатларига йўналганлиги, уларнинг харид қобилияти эса кескин тушиб бораётгани, логистикада мураккабликлар туғилаётгани Ўзбекистон мева-сабзавоти экспорти учун янги бозорларни излашни тақозо қилаётгани таъкидланди.

Семинарда таъкидланганидек, Европа минтақаси халқаро экспортда устувор бозор саналади. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Швейсария ҳукумати, Халқаро савдо маркази ҳамкорлигида ташкил этилган лойиҳа – қуритилган мева-сабзавот экспортини ривожлантириш чора-тадбирларини ўз ичига олган «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва беш йилга мўлжалланган ушбу йўл харитасининг мантиқий давоми ўлароқ, давлат-хусусий платформасини яратиш Ўзбекистоннинг сархил қуруқ меваларининг жумладан ушбу бозорга тўсиқсиз кириб боришини таъминлашга қаратилган.

Семинар давомида Халқаро савдо маркази ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари ўзларининг семинарга бағишланган тақдимотлари билан қатнашчиларни таништириб ўтди.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Янгиликлар

Келгуси йилдан экин ери
аукцион орқали ижара ҳуқуқи билан сотилади

Ҳудудларда “плёнка остида парник” усулда экин экишни истаганлар жуда кўп. Лекин улар учун ер олиш мураккаб.

Шу боис, келгуси йилдан экин ери юқори унумли уруғ, кўчат, агро-технология, экспорт кўникмаларига эга бўлганларга аукцион орқали ижара ҳуқуқи билан сотилади.

Мутасаддиларга 2024 йил 1 февралга қадар камида 15 минг гектар ерни лотларга бўлиб, экспортбоп сабзавот етиштириш учун ўртача 1 гектардан аукционга чиқариш, аукциондан ер олган аҳолига уруғ, ўғит, плёнка ва айланма маблағ учун кредит ажратиш, ҳосилдор экспортбоп экинлар уруғини кафолатли етказиб бериш бўйича топшириқлар берилди.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#Янгиликлар

📌Евроосиё тараққиёт банки Марказий Осиёда суғориладиган ерлар салоҳиятини сақлаб қолиш, сув ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича 10 та қадамни таклиф қилди.

Мутахассисларнинг фикрича, учта асосий йўналишни ривожлантириш муҳим: минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, молиялаштириш учун ресурс базасини кенгайтириш ва инновацион технологияларни жорий этиш.

Буларнинг барчаси аниқ ҳаракатларни ўз ичига олиши керак:

▪️ Марказий Осиёда сув-энергетика халқаро консорциумини яратиш;
▪️ сув инфратузилмасини қуришда кўп томонлама ривожланиш банкларининг молиявий ресурсларини бирлаштириш;
▪️ суғориш ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича ҳудудий кластерни яратиш;
▪️ лойиҳа қурилишида ДХШ механизмларини жалб қилиш;
▪️ сувдан фойдаланувчилар уюшмалари иштирокида сув ҳисобини ташкил этиш;
▪️ хўжаликлардаги ички ирригация инфратузилмасини тиклаш;
▪️ сувнинг ишончли ҳисобини юритиш, сувни оқилона тақсимлаш ва ер сифатини мониторинг қилиш учун рақамли технологияларни жорий этиш;
▪️ замонавий суғориш технологияларини, ерларни лазер билан режалаштириш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришни кенг қўллаш.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Янгиликлар

🔰 Жами 900 минг гектардан зиёд қишлоқ хўжалиги ерлари кадастр рўйхатидан ўтмасдан турибди

Йиғилишда қишлоқ хўжалигида:

- 286 минг гектар ерга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги;

- 159 минг гектар ернинг ҳужжатдаги ва амалдаги майдони бир-биридан фарқ қилиши;

- аввалги даврларда доимий фойдаланиш учун ажратилган 460 минг гектар ернинг ҳуқуқий мақоми аниқ эмаслиги қайд этилди.

Оқибатда жами 900 минг гектардан зиёд қишлоқ хўжалиги ерлари кадастр рўйхатидан ўтмасдан турибди. Кадастри йўқлиги сабабли такрорий экинлар учун бу ерларни расман иккиламчи ижарага бериш имкони бўлмаяпти.

Буларни оқибатида камида 300 минг иш ўрни, такрорий экиндан олинаётган маҳсулот ҳамда норасмий ижаранинг ҳисоби юритилмаяпти.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Янгиликлар

🍇Америкаликлар ўзбек “келин бармоқ” навини таътиб кўришди

1 тонналик синов партияси Фарғонадан Нью-Йоркка самолётда етказилди. У ерда икки кун ичида дўконлар пештахталаридан тугаб қолди. Қўшимча 250 тонна узум етказиб бериш бўйича 2 миллион долларга келишув имзоланди.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#Янгиликлар

❗️Пахта етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказиладиган савдолар натижаларига кўра тузилади

“Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-205, 12.12.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, 2024 йил ҳосилидан пахта етиштирувчи хўжаликлар ва кластерлар ўртасида пахта етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари тупроқ ҳосилдорлиги нормативлари доирасида Товар-хомашё биржасининг "пахта хомашёси секцияси"да ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказиладиган савдолар натижаларига кўра тузилади.

☑️ Шунингдек, 2024 йил ҳосилидан пахта етиштириш, пахта йиғим-терими ва харидини Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг кредит ресурслари ҳисобидан молиялаштиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

🔘 фьючерс шартномаси тузган етиштирувчи ва уруғчилик субъектларига ҳар йили 1 октябрдан, пахта етиштириш учун –пахта қийматининг 60 фоизигача йиллик 10 фоизда 14 ойга, шу жумладан 12 ойлик имтиёзли давр билан кредит ажратилади;

🔘 кластерларга:

▫️пахта хариди бўйича якуний ҳисоб-китоб учун пахта қийматининг 80 фоизигача йиллик 10 фоизда 10 ойга, шу жумладан 6 ойлик имтиёзли давр ва охирги 4 ой давомида тенг улушларда қайтариш шарти билан;

▫️ижара ҳуқуқи мавжуд бўлган ер участкасида пахта етиштириш учун – пахта қийматининг 60 фоизигача йиллик 10 фоизда 24 ойга, шу жумладан 18 ойлик имтиёзли давр ва охирги 6 ой давомида тенг улушларда қайтариш шарти билан;

▫️ижара ҳуқуқи мавжуд бўлган ер участкасида етиштириладиган пахтанинг йиғим-терими учун пахта қийматининг 20 фоизигача йиллик 10 фоизда 12 ойга, шу жумладан 3 ойлик имтиёзли давр ва охирги 9 ой давомида тенг улушларда қайтариш шарти билан кредит ажратилади;

🔘 фьючерс шартномасига асосан етиштирувчилардан қабул қилинган пахта учун тўловларнинг 80 фоизи пахта қабул қилиб олинган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми молия йилининг 31 декабрь кунигача амалга оширилади.

📁 2024 йил 1 майгача 2024 йил пахта ҳосилидан электрон тарози орқали қабул қилинган пахта ва ишлаб чиқарилган пахта толасини автоматлашган мажбурий ҳисобга олиш тизими жорий қилинади.

🗓 2024 йил 1 январдан:

🔹кластерларда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий қилиш;

🔹кластерларга нуфузли халқаро аудиторлик ташкилотларини жалб қилган ҳолда улар фаолияти самарадорлиги ва молиявий кўрсаткичларини мустақил ташқи аудитдан ўтказиш чоралари кўрилади.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Янгиликлар

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига экинларни суғурталаш бўйича суғурта мукофотининг 50 фоизи миқдорида субсидиялар берилади.

Давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотлар томонидан ҳар йили амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари қийматининг камида 5 фоизини молиялаштириш облигациялар чиқариш йўли билан жорий этилади.

Илмий-тадқиқот ва ишланмалар марказлари мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизини тўлайди. Марказлар ходимлари учун ижтимоий солиқ ставкаси ушбу марказлар ташкил этилган кундан бошлаб уч йилгача бўлган муддатга 1 фоиз миқдорида белгиланади.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Янгиликлар

🌿Ўзбекистонда агроволтинг жорий этилиши мумкин

Бу ҳақида давлат раҳбари яқинда янги йилда «яшил» энергетикани ривожлантиришга бағишланган тақдимоти чоғида маълум қилди.

Агроволтинг - бу қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг ўз эҳтиёжлари ёки сотиш мақсадида энергия ишлаб чиқариш учун ўз далаларига қуёш панелларини ўрнатиш амалиётидир.

Бугунги кунда мамлакатимизда умумий қуввати 6,3 гигаватт бўлган қуёш, шамол ва гибрид электр станцияларини қуриш бўйича давлат-хусусий шериклик асосида 28 та лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.

Улардан умумий қуввати 2,6 гигаватт бўлган 7 та лойиҳа доирасида 2023 йилда биринчи қувватлар ишга туширилган.

Айни пайтда Саудия Арабистони, БАА, Хитой, Франция, Швейтсария каби мамлакатлар компаниялари билан ҳамкорликда «яшил» станциялар ва энергия сақлаш тизимларини қуриш бўйича 12 лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Янгиликлар

📈Ўзбек моши 11 ой ичида мева-сабзавот маҳсулотлари орасида ташқи бозорнинг асосий боқувчисига айланди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, хорижий истеъмолчиларга 148,5 минг тонна мош сотишдан тушган даромад 115 миллион доллардан ошди. Мош экспорти ҳажми ўтган йилга нисбатан 47,7 фоизга ошди.

Ўн бир ой давомида 121 минг тонна мош экспортидан олинган даромад 80,8 миллион долларни ташкил этди. Шу билан бирга, у 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 55,6% га камайди.

Ўзбекистонга 2023 йил январ-ноябр ойларида жами 1633,5 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди. 2022 йилнинг шу даврига нисбатан бу кўрсаткич 1,4 фоизга ёки 23,1 минг тоннага ошди.

Мева ва сабзавот экспортининг асосий бозорлари Россия (37,6%), Покистон (16,5%), Хитой (12,7%) ва Қозоғистон (10,4%) эди.

Мева ва сабзавотларни експорт қилиш ҳажми 1091,5 миллион долларни ташкил етди.

Жами мева ва сабзавотлар экспорти 4,7 фоизни ташкил этди.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Янгиликлар

💰Ўзбекистонда яйловларнинг ярми инқирозга учрагани маълум қилинди

Республикадаги 21 млн гектар яйловларнинг 50 фоиздан ортиғи турли даражада инқирозга учраган. Олимларга кўра, яйловларда ўсувчи 1700 тур ўсимликнинг 200 тури ҳозирда умуман йўқолиб кетган. Бунга иқлим ўзгаришлари, тупроқ эрозияси ҳамда инсон омили сабаб бўлмоқда.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Янгиликлар

Ўзбек олимлари помидордан янги авлод COVID-19 вакцинаси яратди

Икки йил аввал яратилиши бошланган TOMAVAC вакцинаси синовлари ижобий якунланди.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Янгиликлар

📈Рекорд: Бразилия энг кўп соя экспорт қилган давлатлардан бири бўлди.

🇧🇷2023 йилда Бразилия тарихда биринчи марта хорижий мамлакатларга 100 миллион тоннадан ортиқ соя экспорт қилди.
Асосий харидор мамлакатлар, жумаладан,
1. Хитой - 61,7 миллион тонна,
2. Испания - 2,7 миллион тонна,
3. Таиланд - 2,2 миллион тонна,
4. Туркия 1,7 миллион тонна,
5. Мексика 1,6 миллион тонна
6. Эрон 1,5 миллион тонна.

🇺🇿 Прогнозларга кўра, жорий йил Ўзбекистонда соя ҳосили 142,7 минг тоннани ташкил этган.
Бу орқали 24 минг тонна соя ёғи ва 107 минг тонна ловия шротини ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

🌱 @uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube