Human.uz | Rasmiy kanal
7.64K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Ҳиндистонда иккита поезднинг тўқнашуви оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди. Яна 100 га яқин фуқаро жароҳатланган.

Воқеа Андхра-Прадеш штатида юз берган. Расмийларга кўра, камида учта вагон рельсдан чиқиб кетган ва йўловчилар вайроналар остидан олиб чиқилмоқда.

ОАВнинг аниқлик киритишича, бундай бахтсиз ҳодисалар Ҳиндистонда унчалик кам эмас: кўпинча улар инсон хатоси ёки эскирган сигнализация ускуналари билан боғлиқ.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Долларнинг расмий курси тушди

Марказий банк 31 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қийматини белгилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
#тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 571-сон қарори билан Зохид Шавкатович Эрматов Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг ижро этувчи директори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Шухрат Туланбоевич Иноятов Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Улуғбек Мехмонович Кандимов Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Human.uz | Rasmiy kanal
#тайинлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 571-сон қарори билан Зохид Шавкатович Эрматов Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг ижро этувчи директори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директорининг…
Президент Администрациясида тайинловлар амалга оширилди

Худаяров Асилбек Анварович Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига;

Умерова Гаяне Олеговна Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган Жобир Одилович Азимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
“Темурбеклар мактаби”га аёллар ҳам қабул қилинади

Президент қарори (ПҚ–349, 30.10.2023 й.) билан айрим қарорларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра:

2024/2025 ўқув йилидан Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига аёл жинсидаги Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш имконияти яратилади;

Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Болалар психологияси маркази ишчи ва хизматчиларининг лавозим маошлари оширилади.

Шунингдек, Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси маблағлари ҳисобидан Миллий гвардия бўлинмалари ва ҳарбий қисмларининг объектларига қуёш фотоэлектр станциялари ва қуёш сув иситиш қурилмалари босқичма-босқич ўрнатилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Сенат: ТИВда фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишга юзаки ёндашиш ҳолатлари кузатилган

Ўтказилган таҳлиллар натижаларига кўра, 2023 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари орқали келиб тушган такрорий мурожаатлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар ошган. Фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишга юзаки ёндашиш ҳолатлари учраб турибди.

Сенаторлар ташқи ишлар вазирлигининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини бугунги кун талабидан келиб чиқиб, тубдан қайта кўриб чиқиш лозимлигини қайд этди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Антони Блинкен Оқ уйда Хэллоуин байрамида ўғлига Зеленский либосини кийдирди.

Каналга уланинг:
👉@humanuzofficial
Депутатликка номзодлар кўрсатилаётганда аёллар сони 30 фоиздан 40 фоизга оширилади

Каналга уланинг:
👉@humanuzofficial
Болалар омбудсмани Хоразмда калтакланган ўқувчи билан боғлиқ ҳолатни қаттиқ қоралади

Ижтимоий тармоқларда Хоразмдаги мактаблардан бирида ўқувчининг ўқитувчи томонидан калтаклангани акс этган видеолар тарқалди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолат юзасидан ўз муносабатини билдирди.

Унга кўра, Хоразм вилоятининг Боғот туманидаги 2-ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ўқитувчиси Қ.Х. ўқувчи М.Б.ни калтаклагани ҳолати Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда.

Қўшимча қилинишича, воқеа бўйича Боғот тумани ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув тайинланган.

"Ўқитувчи томонидан болага нисбатан бундай номаъқул муомалада бўлиши, уни уриши, таҳқирлашига ҳеч бир ҳолатда мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Бу борада боланинг манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан зарур бўлган барча чоралар кўрилади", — дейилади муносабатда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 1 ноябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва энергетика тизимини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича вазифалар ижроси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
16 та солиқ инспекциясига бошлиқ тайинланди

Сеитов Айдос Искендерович
Чимбой тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Амударё тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эшмуратов Аскар Кочкарович Қанликўл тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Қўнғирот тумани солиқ инспекциясида шўъба бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Рахимов Жаҳонгир Базарбаевич Амударё тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Амударё тумани солиқ инспекциясида давлат солиқ бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ганиев Шамшет Бердибаевич Кегейли тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Тахиатош тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эргашов Жамшид Ашурович Янгиҳаёт тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Тошкент шаҳар солиқ бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Тохтаохунов Мансуржон Шухратович Андижон шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Андижон шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Собиров Азизбек Авазбекович Жалақудуқ тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Андижон вилояти солиқ бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Холматов Аскаржон Рахиммирзаевич Косонсой тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Янгиқўрғон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Норматов Сайёрбек Қобулжонович Янгиқўрғон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Янгиқўрғон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Турсунов Дониёр Аблоёр ўғли Наманган тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Норин тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Усмонов Анвар Исраилович Оқолтин тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Сардоба тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Икрамов Ойбек Уктамович Сардоба тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Сирдарё вилояти солиқ бошқармасида шўъба бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Турдиев Бахтиёр Зиядуллаевич Қумқўрғон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Узун тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Қосимов Шамсиддин Хисомиддинович Узун тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Узун тумани солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Хазратов Шерзод Боймаматович Бўка тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Юқори Чирчиқ тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мусаев Икром Таджибаевич Оҳангарон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Оҳангарон тумани солиқ инспекциясида шўъба бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Президент Ғазо сектори аҳолисига 1.5 млн доллар ажратишга қарор қилди

Президент Шавкат Мирзиёев гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва энергетика тизимини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш аввалида Исроил ва Фаластин ўртасидаги қуролли можаро тўғрисида гапирди.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13153

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
G20 виртуал саммити ноябрь ойида бўлиб ўтади

G20 ташкилий қўмитаси баёнотига кўра, “22 ноябрда G20 етакчиларининг виртуал саммити ўтказилиши режалаштирилган”.

2022 йил 1 декабрдан бошлаб G20 саммитига Ҳиндистон раислик қилади. Сентябрь ойида Нью-Деҳлида гуруҳ етакчиларининг саммити бўлиб ўтди, шундан сўнг Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди G20 виртуал сессиясини ўтказишни таклиф қилди.

Виртуал тадбирда Нью-Деҳлида кўтарилган масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Булар 2030 йилга келиб вайрон бўлган экотизимларнинг 30 фоизини тиклаш, глобал озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, вакциналар, бутун дунё бўйлаб малакали тиббий даволаниш ва сифатли диагностикадан тенг фойдаланиш ва бошқа кўп нарсаларни ўз ичига олади.

G20нинг навбатдаги учрашувлари Бразилия (2024), Жанубий Африка (2025) ва АҚШда (2026) бўлиб ўтади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Кармана тумани ҳокими, прокурори, департамент бошлиғи, ички ишлар, электр тармоқлари раҳбарлари ишдан олинди

Карманадаги қурилиши якунланмаган бинода 452 та “майнинг” қурилмаси ўрнатилгани оқибатида ўн ой давомида қарийб 5,5 миллион киловатт-соат электрдан ноқонуний фойдаланилган.

Кармана тумани ҳокими, прокурори, департамент бошлиғи, ички ишлар, электр тармоқлари раҳбарлари ўн ойда ҳудудда шунча электрдан ўғирликни пайқамагани, туманда ойлик истеъмол бирданига 5 фоизга ошганини таҳлил қилмагани танқид қилинди.

Ушбу раҳбарларнинг барчаси ишдан олиниши белгиланди, Бош прокуратурага уларнинг ҳаракатига баҳо бериб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.

Мутасаддиларга ўғирликлар энг юқори бўлган ҳудудларда ноқонуний истеъмолга сабаб бўлаётган омилларни аниқлаб, уларни бартараф қилиш бўйича тизим яратиш вазифаси қўйилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиёда йилнинг энг яхши федерацияси деб топилди

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Осиё футбол конфедерациясининг “AFC Annual Awards” йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Йилнинг энг яхши футбол федерацияси” номинациясида ғолибликни қўлга киритди.

Мазкур номинацияда Эрон футбол федерацияси ва Япония футбол ассоциацияси номзодлари кўрсатилган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial