Human.uz | Rasmiy kanal
11.3K subscribers
34K photos
4.46K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Тайван яқинида 7,5 магнитудали зилзила юз берди

Япония жанубидаги Окинава ва Мияко ороллари учун цунами хавфи эълон қилинди, деб хабар беради “РИА Новости”.

Биринчи силкинишдан 15 дақиқа ўтгач, 6,6 магнитудали иккинчи кучли зилзила қайд этилди. Тайпейнинг айрим ҳудудларида электр токи ўчди.

Япония метеорологлари тахминан бир ҳафта ичида 6,5 магнитудали зилзила содир бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Тайвандаги сейсмологлар ҳам яқин кунларда зилзила содир бўлишидан огоҳлантирмоқда, бироқ магнитудаси 7 баллгача.

Дастлабки маълумотларга кўра, Тайвандаги зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 50 дан ортиқ киши жароҳатланган.

@humanuzofficial
⚡️ИИВ Террорчилик хуружлари ҳақида тарқалган чақириқлардан огоҳлантирди

"Ҳурматли фуқаролар! Охирги вақтларда дунёнинг турли мамлакатларида содир этилган террорчилик ҳаракатларидан сўнг, республикамиз ҳамда қўшни давлатлар фуқароларига интернет ижтимоий тармоқлари орқали пул мукофоти эвазига савдо ва кўнгилочар марказлар, мактаблар ва бошқа жамоат жойларини миналаштириш таклиф қилинган хабарлар келиб тушмоқда.

Бу каби провокацион хабарлар асосан «Телеграм» мессенжери орқали юборилиб, унда номаълум шахслар турли миқдорда пул тўлаш, қурол-яроғ билан таъминлаш ва ҳаракатлар режасини юборишга ваъда бериб, ушбу ҳаракатларга рад жавобини эътиборга олмайдилар. Энг хавфли жиҳати шуки, ёвуз ниятли шахсларнинг хабарлари кўп ҳолларда болаларга юборилмоқда. Шунингдек болаларнинг шахсий маълумотлари орқали уларни қўрқитиш ҳолатлари кузатилмоқда. Провокаторлар ўзларининг фотосуратлари ва рақамларини яширган ҳолда фаолият юритадилар.

Ҳурматли фуқаролар! Агарда Сизга бу каби хабарлар келиб тушса ваҳимага тушманг ва уларни очиқ чатлар, танишларингиз ва дўстларингизга юбормай, дарҳол «102» рақамига қўнғироқ қилиб, ички ишлар органларига хабар беринг. Хабар юборувчиларни блокланг ва улар билан ёзишма ва суҳбатга киришманг.

Ёдингизда тутинг, фирибгарлар жамоатчилик орасида ваҳима уйғотиш учун бу каби хатти-ҳаракатларни амалга оширмоқда! Республика ҳуқуқ-тартибот органлари эса хавфсизликка бўлган ҳар қандай таҳдидларни бартараф қилиш борасида ўз ваколатлари доирасида барча чораларни кўрмоқда".

@humanuzofficial
⚡️ Тошкент шаҳрида ер қимирлади

Зилзила кучи 2 баллни ташкил қилди.

@humanuzofficial
БАА делегацияси вакиллари Бухородаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишди

Бирлашган Араб Амирликлари Шаржа амирлиги Ҳукумати ижрочи раиси Шайх Фаҳим ибн Султон Ол Қосимий бошчилигидаги делегация юртимизга ташриф буюрди.

Делегация вакиллари Бухородаги “Мир Араб” мадрасаси, “Минораи Калон”, “Лаби-Ҳовуз” ва бошқа қатор тарихий мажмуалар билан яқиндан танишишди.

Шунингдек, Бухоро шаҳри ва Шаржа Амирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум (биродарлик битими) имзоланди.

@humanuzofficial
Мирзиёев тожикистонлик, Раҳмон ўзбекистонлик санъаткорларни мукофотлади

Тожикистон миллий консерваторияси ректори Мирали Дўстизода, Тожикистон миллий консерваторияси доценти Исмоил Назриев, Тожикистон Ҳукумати ҳузуридаги Телевидение ва радио қўмитасининг Ф.Шахобов номидаги "Шошмақом" ансамбли раҳбари Фурқат Саидзода, Бобожон Ғафуров тумани шошмақом ансамбли раҳбари Тўлқин Тожибоев, А.Жўраев номидаги Тожикистон давлат филармонияси "Фалак" ансамбли бадиий раҳбари Раҳматулло Ҳошимов "Ўзбекистон Республикаси халқ артисти" фахрий унвонига сазовор бўлди.

Ўзбекистон миллий мусиқа санъати институти «Мақом хонандалиги» кафедраси профессори Муножатхон Йўлчиева, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон давлат филармонияси "Лазги" ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари Оғабек Собиров ва хонанда Юлдуз Усмановага "Тожикистон халқ ҳофизи" фахрий унвони, Ўзбекистон миллий академик драма театри директори Ёдгор Саъдиевга "Тожикистон халқ артисти" фахрий унвони берилди.

@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Исроил Эронга ҳужум қилди - Манба

ABC бу ҳақида америкалик расмийга таяниб хабар бермоқда.

Эрон ОАВлари Исфаҳондаги аэропорт ва 8-армия ҳаво кучлари базаси яқинида портлашлар содир бўлганини ёзмоқда. Шу туфайли Эрон ҳукумати Теҳрон, Эсфахон ва Шероз устидан ҳаво ҳудудини ёпган.

Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари айрим вилоятларда ишга тушди ва Исфахон осмонида бир нечта учувчисиз учоқларни уриб туширгани айтилмоқда.

Исроил аввалроқ АҚШни Эронга “24-28 соат ичида” жавоб зарбаси беришни режалаштираётгани ҳақида хабар берганди.

CNN телеканали АҚШ Исроилнинг Эронга жавоб зарбасини қўллаб-қувватламаганини маълум қилди. Бироқ расмий Вашингтон ҳозирча сукутда.

@humanuzofficial
44 кун, 2,6 минг партия, 1 млрд сайловчи. Ҳиндистонда сайловлар бошланди

Аҳоли сони бўйича дунёнинг энг катта давлати бўлган Ҳиндистонда сайловларга старт берилди. Овоз бериш 19 апрелда бошланди ва 44 кун давом этади.

Қуйи палатадаги 543 ўринни ким эгаллашини миллиардга яқин сайловчи ҳал қилади. Энг баланд сайлов участкаси денгиз сатҳидан 4,65 км баландликда жойлашган.

Бу мустақил Ҳиндистон тарихидаги иккинчи энг узун сайловдир. Ундан-да узоқ давом этган сайлов 1951-1952 йилларда бўлиб ўтган (120 кун).

"Пойга"да 2600 та партия иштирок этмоқда. Асосий кураш Бош вазир Нарендра Модининг ҳукмрон "Бхаратия Жаната парти"си ва INDIA мухолифат альянси ўртасида бўлади.

Экспертлар фикрича, Моди партиясининг яна ғалаба қозонишига ва унинг учинчи муддатга қолишига имконияти катта...

@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔞🔥Трамп устидан суд бўлиб ўтаётган бино олдида бир киши ўзини ёқиб юборди

Ўз-ўзини ёқиб юбориш саҳнаси CNN телеканалида ҳам жонли эфирда намойиш этилди. Эркакнинг қилмиши сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

Нью-Йорк суди бугун АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп 2016 йилги сайлов кампанияси жараёнига таъсир кўрсатмаслиги учун ўзи муносабатда бўлган порно актриса Сторми Дениелсга 130 минг доллар тўлагани бўйича тўртинчи суд мажлисини ўтказмоқда.

Трампга 34 та банд бўйича айблов қўйилди, уларнинг ҳар бири тўрт йилгача қамоқ жазосини ўз ичига олади. Агар судьялар уни ҳар бир айблов бўйича айбдор деб топса, собиқ президент 136 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

@humanuzofficial
Toshkentda 02 kodli avtomobil raqamlariga qachon o‘tilishi mumkin?

Ushbu muddatni taxmin qilish uchun joriy kod — 01 bilan boshlanadigan raqamlarning mumkin bo'lgan maksimal kombinatsiyalar sonini hisobga olish kerak.

01XYYYXX raqamining tuzilishi 17 576 000 kombinatsiyani nazarda tutadi. Ularning barchasi ishlatilganda, yangi kodga o'tish yuz beradi.

Kombinatsiyalarning umumiy sonini hisoblash uchun biz quyidagi omillarni hisobga olamiz:

1️⃣ 01-hudud uchun bitta variant mavjud.

2️⃣ X harflari - har bir pozitsiya uchun 26 ta variant.

3️⃣ YYY raqamlari - har bir pozitsiya uchun 10 ta variant.

4️⃣ Birinchi harf X - 26 ta variant.

Shunday qilib, mumkin bo'lgan raqamlar kombinatsiyalari umumiy soni:

1 * 26 * 26 * 10 * 10 * 10 * 26 = 17 576 000.

Mavjud vaziyatni hisobga oladigan bo'lsak - Toshkentda jismoniya shaxslarga tegishli 600 000 ga yaqin avtomobil bor va yiliga 80 000 taga o'sib bormoqda. Har yili qayta ro'yxatdan o'tkazish paytida 5% avtoraqam utilizatsiyaga chiqsa, 17 million avtomobilga yetib borish va 02 kodli raqamlardan foydalanishni boshlash uchun taxminan 68 yil kerak bo'ladi.

Bizning kanal: https://t.me/carzoneuz

Facebook|Intstagram|YouTube|Sayt|Telegram
АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Украинага ёрдам бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди

Вакиллар палатаси қарийб 95 миллиард долларлик ташқи ёрдам пакетини ўз ичига олган қонун лойиҳасига овоз берди. Ушбу ёрдам Украина, Исроил ва Ҳинд-Тинч океани минтақасига берилади. Конгресснинг қуйи палатаси ушбу қонун лойиҳаларининг ҳар бири учун алоҳида овоз берди, аммо улар Сенатга битта пакет сифатида юборилади.

Украина хавфсизлиги учун қўшимча маблағлар тўғрисидаги қонун 311 овоз, 112 овоз билан қабул қилинди. Овоз бериш чоғида демократлар қарсак чалиб, Украина давлат байроқларини ҳилпиратдилар. Қонун лойиҳаси қарийб 61 миллиард долларни молиялаштиришни назарда тутади, жумладан:

-АҚШ қурол ва ўқ-дорилар захирасини тўлдириш учун 23 миллиард доллар,

-Украина учун илғор қурол тизимлари ва бошқа ҳарбий техника сотиб олиш учун тахминан 14 миллиард доллар,

-"АҚШнинг минтақада давом этаётган ҳарбий амалиётлари" учун 11 миллиард доллар.

Бугунги йиғилишда Вакиллар палатаси аъзолари ҳам АҚШда музлатиб қўйилган Россия активларини Украинага ўтказишни ёқлаб овоз берди. Бу чора амалга оширилишидан олдин Сенат томонидан қўллаб-қувватланиши керак.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Вакиллар палатасининг Киевга ёрдам бериш тўғрисидаги қарори кутилган ва башорат қилинганини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу "АҚШни янада бойитади ва Украинани янада қашшоқлаштиради".

Музлатилган Россия активларининг мусодара қилиниши Қўшма Штатлар обрўсига тузатиб бўлмас зарар келтиради, деб ҳисоблайди Кремль вакили. Унинг сўзларига кўра, бу қадам аввалроқ Америка иқтисодиётига сармоя киритган кўплаб инвесторларни тежаш мақсадида ўз маблағларини қайтариб олишга мажбур қилади.

@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Малайзияда иккита ҳарбий вертолёт тўқнашди, 10 киши ҳалок бўлди

Фавқулодда ҳолат Лумут шаҳрида Малайзия Қироллик денгиз флотининг 90 йиллиги шарафига ўқув-машқ парвози чоғида юз берди. AgustaWestland AW139 ва Eurocopter Fennec вертолётлари маневр пайтида тўқнашди ва ерга қулади.

Вертолётлар маҳаллий стадион ҳудудига, Ҳарбий-денгиз кучлари спорт мажмуаси сузиш ҳавзасининг иккинчи қисмига қулаган.

@humanuzofficial
⚡️Фото ва видео-радар маълумотлари 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ҳайдовчи жаримага тортилмайди

Йўлларда фото ва видеорадар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш тугатилади.

Тегишли қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌪Ливия кучли қум бўрони. Саҳрои Кабир чанги Грециягача етиб борди

Ливия шарқига Саҳрои Кабирдан қум бўронлари етиб келди. Кўришнинг деярли нолга тенг бўлиши ва кучли шамол туфайли мамлакатда ҳаво қатнови тўхтатилди – рейслар бекор қилинди ва вақт ўзгартирилди. Ҳукумат идоралари ва мактаблар ёпилди, минглаб ишчилар табиий офат туфайли режасиз дам олиш кунларига чиқди. Расмийлар одамлардан зарурат бўлмаса, уйларини тарк этмасликни сўрамоқда.

Шунингдек, қум бўрони аллақачон бошқа мамлакатларга, хусусан, Греция жанубига етиб борганлиги хабар қилинган. У ерда, Африка чанги туфайли, баъзи ҳудудларда осмон аллақачон сариқ-тўқ сариқ рангга айланган.

@humanuzofficial
Россия Мудофаа вазири ўринбосари пора олаётиб ушлангани айтилмоқда

Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг расмий канали хабарига кўра, мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов пора олаётганликда гумонланиб қўлга олинган.

Иванов Жиноят кодексининг 290-моддаси бўйича гумон қилинмоқда. Уни 15 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.

@humanuzofficial
Қўлга олинган "замминистр" ҳақида Путинга хабар қилинди

Владимир Путинга Россия Федерацияси мудофаа вазири ўринбосари Тимур Ивановнинг ҳибсга олингани, мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам олдиндан маълум қилингани ҳақида Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди.

Иванов 2016 йилдан буён Мудофаа вазирлиги раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаб келган. У РФ Қуролли Кучларини мулкни бошқариш, қўшинларни жойлаштириш, шунингдек уй-жой ва тиббий ёрдамни ташкил этиш бўлимида масъул эди. Бунгача у уч йил давомида “Оборонстрой” бош директори лавозимида ишлаган, шунингдек, Москва вилояти ҳукумати раисининг ўринбосари бўлган, Россия ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарида ишлаган.

Шунингдек, Иванов Мариуполни қайта тиклаш учун масъул эди.

Мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов камида 1 миллион рубль пора олганликда гумон қилинмоқда, деб хабар берди Тергов қўмитаси.

@humanuzofficial