Human.uz | Rasmiy kanal
7.64K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Франция Республикаси президенти Эммануэль Макрон 1-2 ноябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
⚡️ЖЧ-2034 Саудия Арабистонида бўлиб ўтади

ФИФА президенти Инфантино бу ҳақда расман малум қилди. Ушбу мамлакат турнирни ўтказиш учун ариза топширган ва уни кўриб чиқишдан қайтариб олмаган ягона мамлакат бўлган - Австралия буни аввалроқ қилган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Германияда ёш сиёсатчи «Зиг-Хайл» деб нацистлар каби салом бергани учун ҳибсга олинди

Яқинда Бавария парламентига сайланган ёш немис сиёсатчиси нацистларга оид материалларни сақлашда айбланиб ҳибсга олинди. 22 ёшли Даниэль Халемба ҳақида қўшнилари полицияга хабар беришган. Уларнинг сўзларига кўра, ёш сиёсатчининг квартирасидан нацистларнинг саломи эшитилган, деб ёзмоқда BBC News.

Батафсил:👉https://human.uz/12/53/13154

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тошкентда 10 ёшли қизга лифтда тегажоғлик қилган эркак ушланди

Маълум бўлишича, қўлга олинган шахс ўқувчига нисбатан ножуя хатти-ҳаракатларни содир этган эркак экаклигини қиз тасдиқлаган.

Сўнг, ички ишлар бўлими ходимлари улардан мазкур воқеа юзасидан ариза ёзишни сўраган. Баёнот ёзиб бўлингач, иш прокуратурага ўтказилиши тушинтирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 129-моддасининг 2-қисми (Вояга етмаганларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Агар гумонланувчи айбдор деб топилса, уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистонда 2024 йилда қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади?

2024 йилда жорий харажатлар, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун давлат ташкилотлари ва идораларига бюджетдан қанча маблағ ажратилиши маълум қилинди.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13155

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Президент Администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида қатор янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Унга кўра, Гайратулла Хабибуллаевич Ёзиев - Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Гайратулла Ёзиев Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Кахраман Раматуллаевич Сариев - Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Кахраман Сариев Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Улуғбек Исломович Мухаммадиев - Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Улуғбек Мухаммадиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Умар Сапаевич Исмаилов - Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Умар Исмаилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 2 ноябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Абдуқодир Тошқулов қайтиб Термиз давлат университетига ректор бўлди

У мазкур университетда 2017-2021 йилларда раҳбарлик қилган, кейин эса вазир лавозимига кўтарилганди.

2022 йилнинг декабридан президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган. Ҳозирда ушбу лавозим тугатилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Илон Маск Х тармоғини сотиб олган нархидан 55 фоиз арзонга баҳолади

Илон Маск илгари Twitter номи билан танилган Х компаниясининг қийматини 19 миллиард долларга баҳолади. Бир йил аввал миллиардер уни 44 миллиард долларга сотиб олган эди.

Батафсил:👉https://human.uz/12/56/13156

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси пастлади

Марказий банк 3 ноябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
🏦 Бугун Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Франция бизнес форуми доирасида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида 30 млн. евролик келишув имзоланди.

📊 Унга кўра, томонлар ўртасида ўзаро манфаатли масалалар бўйича муносабатларни ривожлантириш ва “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ тизимида ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш каби йўналишлар бўйича стратегик ҳамкорлик ўрнатилиши назарда тутилган.


Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13157

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Францияда «Киран» бўрони туфайли огоҳлантириш эълон қилинди

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, «Киран» бўрони чоршанба куни кечқурун мамлакат шимоли-ғарбига етиб келган. Бретаннинг иккита департаментида ва Нормандиянинг бир департаментида бўрон туфайли об-ҳавонинг қизил даражаси эълон қилинди, деб хабар бермоқда Еuronews.

Батафсил:👉https://human.uz/10/57/13158

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Археология ёдгорликларига зарар етказилганлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилишга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Бош прокуратуранинг баёнот беришича, мазкур тадбирларда Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида 4 та археология ёдгорлигига 7 млрд. сўмлик зарар етказилганлиги аниқланган.

Батафсил:👉https://human.uz/2/17/13159

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Исроил Бош вазири Нетаньяху Ғазо сектори билан муносабатларни бутунлай узганини эълон қилди

Исроил бош вазири идорасининг маълум қилишича, Фаластин анклавининг аҳолиси энди Исроилда ишлай олмайди, чунки тақиқ жорий қилинган.

"Исроил Ғазо сектори билан барча алоқаларни тўхтатмоқда. Ғазодан бошқа фаластинлик ишчилар қолмайди, Исроилда бўлган ишчилар эса Ғазога қайтарилади", — дейилади баёнотда.

Шу вақтгача Ғазо сектори аҳолиси Исроилга кириш учун махсус рухсатномалар ва ишлаш рухсатномаларини олишлари керак эди ва яҳудий давлати ҳудудига кириш махсус назорат пунктлари орқали амалга оширилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: Фаластин-Исроил муаммосининг ягона ва энг адолатли ечими – низони “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида ҳал этишдир.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Италияда ёғингарчилик туфайли уч киши ҳалок бўлди, бир киши бедарак йўқолди

Тоскана президенти минтақада фавқулодда ҳолат эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, кучли ёмғир ёғиши ва дарёларнинг тошиши Тоскана марказидаги Прато, Флоренция ва Пистойя шаҳарлари атрофидаги ҳудудларга зарар етказган. Минглаб оилалар электр энергиясиз қолган, шифохоналар сув остида қолган, машиналарни сув олиб кетган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Миллиардерларнинг умумий бойлиги камайди

Дунёнинг энг бадавлат ўн кишисининг умумий бойлиги қарийб 50 миллиард долларга камайди, деб хабар берди Forbes журнали.

Миллиардерлар рўйхатидаги етакчи, Тесла асосчиси Илон Маск ўтган ойда компания акциялари нархи тушиб кетгани сабабли 35 миллиард доллар йўқотган. Бу миқдор унинг бойлигининг деярли чорак қисмини ташкил қилади.

Louis Vuitton президенти ҳам пулининг бир қисмини йўқотди. Унинг даромади 10 миллиард долларни ташкил этади.

Аммо умумий кўрсатгичларга қарамай, Форбес рўйхатида, бойлигини оширганлар ҳам бор. Шундай қилиб, Meta корпорацияси эгаси Марк Цукерберг ўз бойлигини 300 иллион долларга кўпайтирган. У ҳозир Форбес рўйхатида 7-ўриндан жой олган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 84 млн. сўмлик зиёфат қилгани айтилмоқда

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги «Баҳор» ресторанида 84 миллион сўмлик кечки зиёфат ўтказган.

Бу ҳақда «Ревизор» телеграм канали хабар берди. Каналнинг ёзишича, зиёфат дастурхонига бир порцияси 65 минг сўмлик мохора ҳамда 210 минг сўмлик «судак в темпуре» каби тансиқ таомлар тортилган.

Шунингдек, ҳар бири 65 минг сўмдан ҳисобланган лимон дастурхонга ўзгача кўрк бериб турган. Қўшимча қилинишича, ушбу зиёфат ким учун ёки нима сабабдан ўтказилганлигини очиқлайдиган ҳужжатлар давлат ҳаридлари порталига жойлаштирилмаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial