Ғазо сектори Исроил томонидан "қуруқликдан, денгиздан ва ҳаводан" ҳужумга учраган — Ҳамас
Бир оз олдин ЦАХАЛ вакили Исроил кучлари Ғазо секторида қуруқликдаги маневрлар кўламини кенгайтираётганини айтди. Бу бир қатор оммавий ахборот воситаларига Исроил Ғазода қуруқликдан тўлақонли операция бошлаганини даъво қилиш имконини берди.
Ғазо аҳолисига кўра, октабрь бошидан бери энг кучли ҳужум амалга оширилмоқда. Ҳаво ҳужумлари ва артиллериядан ўққа тутилмоқда. Секторда на электр, на интернет мавжуд.
Айни пайтда Саудия Арабистони расмийлари АҚШни Исроилнинг Ғазо секторидаги қуруқликдаги операцияси Яқин Шарқ учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди, деб ёзади The New York Times манбаларга таяниб.
Оқ уйнинг маълум қилишича, АҚШ Исроилнинг Ғазо секторида қуруқликдаги амалиётини кенгайтираётгани ҳақида изоҳ беришни истамайди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial

Шайҳонтоҳур туманидаги “Эcобозор” мажмуасида ёнғин содир бўлди
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, бугун, 28 октабр куни соат 06:58 да Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани “Бўстон” МФЙ, Беруний кўчасида жойлашган “Эcобозор” мажмуасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 07:04 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 07:19 ўраб олинган ва соат 07:26 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида савдо мажмуасининг 80 кв.м ташқи девор қопламаси қисми ва шу жойдаги кафенинг 70 кв.м майдонида ички ва том қисми ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида савдо мажмуасининг 7000 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.

Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларидан элчихонага келишни вақтинча тўхтатиб туриш сўралди
Дипломатик миссия “мураккаб вазият вужудга келаётганини эътиборга олиб”, фуқаролардан шахсий хавфсизлик чораларини кўриш, ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликни сўради.
Элчихона консуллик бўлими ишонч телефонлари: 03-672-2466, 03-672-2371, 03-758-5075, 03-758-5076.
Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун: +972 54 485 1397

Сенат ялпи мажлисида Болалар омбудсмани сайланди
Сенат томонидан Рахмонова Сурайё Махмудовнани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Сенат томонидан Рахмонова Сурайё Махмудовнани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
1 ноябрдан Тошкентда жамоат транспорти йўлкира нархлари оширилмоқда
Эндиликда бир турдаги жамоат транспортида қатнов учун қатъий белгиланган йўл ҳақи — нақд ва банк карталари билан тўлашда 2000 сўм, АТТО транспорт картаси билан тўлашда 1700 сўм этиб белгиланди.
Бир соат ичида бир автобусдан иккинчисига ўтиш ва АТТО картаси билан тўлашда йўл ҳақи учун 700 сўм тўлаш керак бўлади. Бир соат ичидаги учинчи ва тўртинчи автобусларда ҳаракат учун бепул бўлади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистондаги конда юз берган ҳалокат натижасида 20 нафардан ортиқ одам вафот этди
Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги Костенко конида юз берган ҳалокат натижасида ўнлаб одамлар вафот этган. Мазкур кон «АрселорМиттал Темиртау»га қарашли бўлган.
“Конда қутқарув ишлари давом этмоқда, 24 нафар кончи ҳали топилмади, 22 нафарининг ҳалок бўлгани тасдиқланди. Ўз яқинларини йўқотганларнинг оила аъзоларига чуқур ва самимий ҳамдардлик билдирамиз”, — дейилади ташкилот матбуот хабарида.

Google бир кечада деярли Disney қийматига тенг маблағ йўқотди
Googleнинг бош компанияси Alphabet ўз даромадини эълон қилди ва унинг акциялари бирданига 9,5 фоизга тушди, деб хабар бермоқда Euronews.
Dow Jones маълумотларига кўра, Alphabet Inc акцияларининг оммавий сотилиши бир кечада 166 миллиард доллардан (157 миллиард евро) ортиқ йўқотишларга олиб келди.
Бу Nike (157,58 миллиард доллар) ёки Disneyнинг (147,46 миллиард доллар) барча капиталидан кўпроқ. Бу АҚШ гиганти учун бухгалтерия ҳисоби тарихидаги бир кунлик бешинчи энг юқори пасайишдир.

Human.uz | Rasmiy kanal
Қозоғистондаги конда юз берган ҳалокат натижасида 20 нафардан ортиқ одам вафот этди Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги Костенко конида юз берган ҳалокат натижасида ўнлаб одамлар вафот этган. Мазкур кон «АрселорМиттал Темиртау»га қарашли бўлган. “Конда…
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентига таъзия йўллади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга Қарағанди вилоятидаги Костенко номидаги конда рўй берган портлаш оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.
Давлат раҳбари кон ичида қолаётган кончилар тез фурсатда қутқарилишига умид билдирди.

Мисрнинг Бехейра губернаторлигидаги чўл йўлида содир бўлган ЙТҲда 28 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.
У ерда тушунарсиз тарзда 30 та машина тўқнашиб кетди. Дастлабки маълумотларга кўра, Мисрдаги автомагистраллардан бирида автомобилдан мой сизиб чиқиб, автомобиллар ва йўловчи автобуси иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлган. Кейин ёнғин келиб, баъзи машиналар ёниб кетган. Шунингдек, жабрланганлар сони 60 нафарга етган.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
У ерда тушунарсиз тарзда 30 та машина тўқнашиб кетди. Дастлабки маълумотларга кўра, Мисрдаги автомагистраллардан бирида автомобилдан мой сизиб чиқиб, автомобиллар ва йўловчи автобуси иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлган. Кейин ёнғин келиб, баъзи машиналар ёниб кетган. Шунингдек, жабрланганлар сони 60 нафарга етган.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Истанбулдаги Фаластин тарафдорлари митингига 1,5 миллионга яқин одам тўпланди - Эрдоған
Туркия президенти Режеп Эрдўған Истанбулдаги Фаластин тарафдорлари митингида сўзлаган нутқида Исроилни “босқинчи” деб атади.
“Исроилликлар, бу ерга қандай келиб қолдингиз? Сиз босқинчисиз. Сиз давлат эмас, бир гуруҳсиз. Ғарб сиздан қарздор, лекин биз сизга ҳеч нарса қарздор эмасмиз. Шунинг учун биз бу гапларни жуда хотиржам айтамиз. Афсуски, Ғарбдаги ҳар бир давлат сиздан қарздор”, — деб президентнинг сўзларидан иқтибос келтиради “Анадолу”.
Эрдўған Туркия Исроилни бутун дунёга “ҳарбий жиноятчи” сифатида кўрсатишга тайёрланаётганини қўшимча қилди. Бироқ, унинг айтишича, мамлакат Исроилда тинч аҳолига қилинган ҳужумларни маъқулламайди.
Ўз нутқида у Ғарб давлатларига ҳам мурожаат қилиб, "хоч ва ярим ой ўртасидаги" урушдан огоҳлантирди:
“Кечагина Украина ва Россия ўртасидаги урушда ҳалок бўлган тинч аҳоли учун кўз ёшларини тўккан Ғарб давлатлари бугун Ғазода минглаб бегуноҳ болаларнинг ўлими олдида сукут сақламоқда. Агар Украина учун йиғласангиз, нега Ғазода ҳалок бўлган болалар учун жим турасиз?”, — деди Туркия раҳбари.
Унинг чиқишидан кўп ўтмай, Исроил Ташқи ишлар вазирлиги икки томонлама муносабатларни қайта кўриб чиқиш учун Туркиядан дипломатларини чақириб олди, деди мамлакат ташқи ишлар вазири Эли Коэн.

Истиқлолдан Истиқболга: Туркия Асри
Бугун ЎзА сайтида Туркия Президенти ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси бошлиғи Фахреттин Алтуннинг Туркия Республикасининг 100 йиллигига бағишланган мақоласи эълон қилинди.
Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13151
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бугун ЎзА сайтида Туркия Президенти ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси бошлиғи Фахреттин Алтуннинг Туркия Республикасининг 100 йиллигига бағишланган мақоласи эълон қилинди.
Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13151
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Зўравонликка оид жиноятлар охирги уч йилликда 140 фоизга ортган
Зўравонликка оид жиноятлар охирги уч йилликда 140 фоизга ошган. Бу жиноятлар натижасида зўравонлик қурбонлари 137 фоизга ортган. Бунда болаларнинг аксарият ҳолатда зўравонликка учраётгани бегона шахслар томонидан бўлмоқда.
7 ёшгача зўравонликка учраган болалар 1,3 фоизни, 16 ёшгача бўлганлар 17 фоизни ва 18 ёшгача бўлганлар 6 фоизни ташкил этади.

Христофор Колумбнинг Америкага қилган саёҳати ҳақидаги мактуби кимошди савдосида 3,9 миллион долларга сотилди
Христофор Колумбнинг 1493 йилда Америкага қилган саёҳати ҳақида ёзган мактуби асл нусхаси кимошди савдосида 3,9 миллион долларга сотилди, деб хабар бермоқда All That’s Interesting.
Батафсил:👉https://human.uz/12/59/13152
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Христофор Колумбнинг 1493 йилда Америкага қилган саёҳати ҳақида ёзган мактуби асл нусхаси кимошди савдосида 3,9 миллион долларга сотилди, деб хабар бермоқда All That’s Interesting.
Батафсил:👉https://human.uz/12/59/13152
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Рим Папаси Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирди
Рим Папаси Франциск гуманитар сабабларга кўра Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди, деб хабар бермоқда DW.
"Ўт очишни тўхтатинг, тўхтанг, биродарлар, уруш доим мағлубият, доим, доим!", – деди понтифик кеча Ватикандаги Авлиё Пётр майдонида анъанавий якшанбалик ваъзи давомида.
Франциск инсонпарварлик ёрдами учун йўл очиш зарурлигига ишора қилди. Шунингдек, у Европа Иттифоқи, АҚШ ва Исроилда террорчи ташкилот сифатида тан олинган ҲАМАС ҳаракати томонидан гаровга олинганларни зудлик билан озод қилишни яна талаб қилди.