Human.uz | Rasmiy kanal
7.46K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Zeit: G20 саммити декларацияси Шольцнинг Россияни «тиз чўктириш» режаcини бузди

Нью-Деҳлида бўлиб ўтган G20 саммитининг якуний декларацияси Германия канцлери Олаф Шольцнинг Россияга «зарба бериш» режаларини бузди. Бу ҳақда Германиянинг Zeit газетаси хабар бермоқда.

Ўтган йили G20 саммитида декларация қабул қилинган эди ва унда Россияни яккалаб қўйиш ҳамда унга қақшатқич зарбалар бериш борасида сўз юритилган. Олаф Шольц эса мазкур декларацияда кўзда тутилган режалар Украинадаги можароларни бартараф қилишда ҳал қилувчи ролни ўйнашини айтган эди.

Бироқ, нашрнинг ёзишича, бу йилги саммитнинг якуний декларациясида Россияни қоралаш ва уни тор-мор қилиш борасида ҳеч қандай гап йўқ. Нью-Деҳли декларацияси Украинадаги можароларни БМТ Низомининг мақсад ва тамойиллари асосида ҳал қилишга чақиради.

Financial Times газетаси эса айни пайтда Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган G20 саммитининг якуний декларацияси Украинада қўллаб-қувватлаш бўйича консенсус йўқлиги сабабли Ғарб давлатлари учун ҳақиқий зарба бўлиб чиққанини ёзди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Европа Иттифоқи россияликларга шахсий смартфон ва автомобиллар билан киришни тақиқлади

Еврокомиссия россияликларга қарши санкциялар талқинини тасдиқлади, унга кўра, россияликлар Европа Иттифоқи мамлакатларига шахсий смартфонлар, автомобиллар ва косметика воситалари билан киришлари тақиқланган, мазкур буюмлар тақиқланган импорт воситалари ҳисобланади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Марокашдаги зилзила қурбонлари сони 2000 нафардан ошди

Марокаш Ички ишлар вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, 2012 киши зилзила қурбони бўлган. 2059 киши жабрланди, улардан 1404 нафарининг аҳволи оғир, дея хабар бермоқда BBC.

Кеча кечқурун Марокаш жанубида, Марракешдан 70 км узоқликда 6,8 магнитудали зилзила юз берди. 19 дақиқадан сўнг 4,9 магнитудали яна бири кузатилди.

Марокаш каналлари зилзила акс этган видеокузатув камераларидаги тасвирларни намойиш қилмоқда.

Ресторанлардан бирининг камераси одамларнинг қандай қилиб хотиржамлик билан террасада кечки овқатни еётгани ва бирдан сакраб, бинодан қочиб чиқаётганини кўрсатади. Хона ичидан ҳам оломон югуриб келмоқда. Терасса томининг бўлаклари одамларнинг оёқлари остига тушади.

Марокаш Геофизика маркази Атлас тоғлари ҳудудида 7,2 магнитудали зилзила содир бўлганини маълум қилди. АҚШ Геология хизмати зилзила кучини 6,8 магнитудага баҳолади ва у нисбатан саёз 18,5 км чуқурликда содир бўлганини айтди.

Зилзила содир бўлган тоғли ҳудуд Марракешдан 70 км жануби-ғарбда жойлашган. Зилзила маҳаллий вақт билан соат 23:00 дан кейин бошланган. Соҳил бўйидаги Рабат, Касабланка ва Эссауира шаҳарларида ҳам сезилди.

Reuters агентлигининг Марракеш аҳолисига таяниб хабар беришича, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган эски шаҳарида бир нечта бино қулаб тушган. Маҳаллий телевидение масжиднинг қулаган минораси тасвирини кўрсатди, дея таъкидлайди агентлик.

Ҳодиса ҳақидаги расмий маълумотлар бир неча соатдан кейин пайдо бўлди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тошкент давлат Жаҳон тиллари университетига янги ректор тайинланди

Илхомжон Тухтасинов Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори лавозимига;

Жахонгир Каршибаев Гулистон давлат педагогика институти ректори лавозимига тайинланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
ШҲТ давлатларида терактлар натижасида 400 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлган

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатларда терактлар кескин кўпайган. Бу ҳақда «Казинформ» мухбири Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари Руслан Сейсембаевга таяниб хабар бермоқда.

«Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги уч йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) мамлакатларида камида 80 та шов-шувли терактлар содир этилган. Бу йил уларда кескин ўсиш кузатилмоқда. Агар 2022 йилда 18 та (террор ҳужуми) содир этилган бўлса, 2023 йилда 47 та бўлди», – дейди Руслан Сейсембаев Астанадаги бўлиб утаётган ШҲТ йиғилишида.

Унга кўра, терактлар оқибатида 400 нафардан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган, 940 нафарга яқин одам жароҳатланган.

«Хавфсизлик кучлари ва ҳуқуқ-тартибот идораларига қарши куч ишлатишга уринишларни бостириш мақсадида 300 дан ортиқ аксилтеррор амалиётлари ўтказилди. 1600 нафар террорчи ва уларнинг ёрдамчилари ҳибсга олинди. Ҳокимиятга қаршилик кўрсатган 60 га яқин жиноятчи қўлга олинди», – деди ҚР МХҚ раиси ўринбосари.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Британия Пекиннинг Лондон ишларига аралашувидан хавотирда

Британия бош вазири Риши Сунак Лондон Пекиннинг мамлакат ишларига аралашувидан хавотирда эканини тан олди. Бу ҳақда у G20 саммити чоғида Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши бош вазири Ли Цянга маълум қилди, деб ёзмоқда Telegraph газетаси.

«Британия ва Хитой бош вазирлари учрашган ва Риши Сунак Ли Циянга Хитойнинг Буюк Британия демократиясига аралашувидан қаттиқ хавотирда эканини айтган», — дея Даунинг-стрит матбуот котибининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда нашр.

Аввалроқ Лондон полицияси Британия парламенти депутатининг ёрдамчисини Хитой фойдасига жосуслик қилганликда гумон қилиб қўлга олгани маълум бўлган эди. Аниқлик киритилишича, референтнинг фаолият соҳасига ташқи сиёсат масалалари ҳам киритилган. Шунингдек, у ХХР билан ҳамкорликнинг асосий масалалари муҳокамаларида иштирок этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қўлга олинган шахс Консерватив партиянинг махфий ҳужжатларга эга бўлган бир қатор юқори мартабали аъзолари билан алоқада бўлган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Қирғизистонликлар қишда электр тақчиллигига дуч келиши мумкин

Қирғизистонда келаётган қишда электр қуввати тақчил бўлади. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров ўзининг Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.

Ҳукумат раҳбари қирғиз халқига мурожаатида энергетика соҳасида муаммо борлигини тан олди ва мамлакат фуқароларини электр энергиясини тежашга ва сабрли бўлишга чақирди.

«Биз дарёларнинг юқори оқимида жойлашган бўлсак-да, қишда электр энергиясини бошқа давлатлардан импорт қиламиз. Биз пулга сотиб оламиз. Шунинг учун ҳам мен янги сув электр станцияси (СЭС) қурилишини тезроқ бошлашни таклиф қилдим ва тез орада биринчи СЭС агрегати «Қамбар Ата-2» қурилди. Бу Совет Иттифоқи тарқаганидан кейин қурилган биринчи СЭС эди. 2020 йилгача мамлакатда бошқа СЭСлар қурилмаган. Ҳозирги вақтда мамлакат ва аҳолида электр энергиясидан фойдаланиш эҳтиёжи икки баравар кўпайди. Худога шукур, 2020 йилда ҳокимиятга келган президент Садир Жапаров бу муаммони дарров сезди. Ҳукуматнинг биринчи йиғилишида иккита асосий вазифа қўйилди: СЭС қурилишини тезроқ бошлаш, кейин эса темир йўл қурилишини жонлантириш. Ҳозир элликка яқин кичик ва ўрта СЭС, шунингдек, аср қурилиши дейиш мумкин бўлган «Қамбар Ата» СЭСи қурилмоқда», – деб ёзади Вазирлар Маҳкамаси раҳбари.

БАТАФСИЛ: https://human.uz/12/44/13100

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
👍1
Тайвань орол яқинида яна Хитой ҳарбий техникалари борлигини аниқлади

Тайвань мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Тайвань қуролли кучлари 24 соат ичида Хитой Халқ-озодлик армиясининг 26 самолёти ва 13 та кемаси оролга яқинлашганини қайд этган.

«11 сентябрь куни соат 05.00 га келиб, Тайвань атрофида Хитой Халқ-озодлик армиясининг 26 та самолёти ва 13 та кемаси аниқланди», — дейилади департаментнинг Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги баёнотида.

Қайд этилишича, Хитой армиясининг 26 та самолётидан 11 таси, жумладан, олтита J-16 қирувчиси, иккита J-10 қирувчиси, иккита Су-30 самолёти ва битта Y-9 транспорт самолёти Тайвань бўғозининг медиан чизиғини кесиб ўтиб, оролнинг ҳаво мудофаасини аниқлаш зонасига кирган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тошкентнинг 6 та тумани газ таъминотидан узилади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида пойтахтимизнинг Сергели, Яккасарой, Миробод, Яшнобод, Янгиҳаёт ва Бектемир туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларда газ таъминоти тўхтатилади.

Яккасарой туманида 11 сентябрь куни 10:00 дан 18:00 гача:

— «А. Қаҳҳор» маҳалласи;
— «Дамариқ» маҳалласи;
— «Бобур» маҳалласи;
— «Х. Сулайман» маҳалласидаги хусусий ва улгуржи истеъмолчилар;

Сергели туманида 11 сентябрь куни 11:00 дан 17:00 гача:

— «Эшонбулоқ» маҳалласининг Хонобод, Муқанна кўчалари;
— «Садоқат» маҳалласининг Табаррук, Тавалло кўчалари;
— «Хонобод» маҳалласининг Кичиксой, Беруний кўчалари;
— «Юқори Дархон» маҳалласининг Наврўз, Чорбоғ кўчалари;
— Улгуржи истэъмолчилар – 46 та

Бектемир туманида 11 сентябрь куни 11:00 дан 17:00 гача:

— «Нурафшон» маҳалласи
— Улгуржи истэъмолчилар – 6 та

Янгиҳаёт туманида 11 сентябрь куни 11:00 дан 17:00 гача:

— «Файзли» маҳалласидаги Дарё бўйи 4-тор, Қипчоқ кўчалари;
— «Янги Дархон» маҳалласи;
— Улгуржи истеъмолчилар — 5 та.

Миробод туманида 12 сентябрь куни 10:00 дан 18:00 гача:

— «Янги Миробод» маҳалласи;
— «Байналминал» маҳаллалари;
— Улгуржи истеъмолчилар 34 та.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Республика ишчи гуруҳининг «Гулбоғ»га ташрифи қандай натижа берди?

Давлат раҳбари топшириғига асосан тузилган Рсепублика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Тошкент шаҳрида давом эттирди.

Навбатдаги манзил пойтахтнинг Бектемир тумани “Гулбоғ” маҳалласи бўлди. Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси, соҳавий ташкилотлар вакиллари, Тошкент шаҳри ва Бектемир тумани сектор раҳбарлари хонадонбай юриб, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш ишларини амалга ошрди.

Ишчи гуруҳлар томонидан “Гулбоғ” маҳалласидаги 554 та хонадонлар уйма-уй юриб ўрганилди, натижада 128 та хонадонда яшовчи 197 нафар фуқароларнинг мурожаатлари асосида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам, бандлик, субсидия, кредит, уй-жойни таъмирлаш ва бошқа масалалар бўйича муаммолари ҳал этилди.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13101

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Нидерландия полицияси икки мингдан ортиқ намойишчини ҳибсга олди

Полиция шанба куни Гаага чеккасида расмийлар томонидан тақиқланган Extinction Rebellion фаолларининг норозилик намойиши чоғида 2,4 минг нафар намойишчини, жумладан, ўнлаб ўсмирларни ҳибсга олди, деб хабар бермоқда Kazinform.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, намойиш 9 сентябрь куни тушда бошланган ва одамлардан майдонни тарк этиш талаб қилинганидан кейин полиция маҳаллий вақт билан соат 14:00 атрофида ҳибсга олишни бошлаган. Хабар қилинишича, жами 2400 киши ҳибсга олинган, бир неча ўнлаб кишилар жиноят содир этганликда айбланган.

Маҳаллий кенгаш хавфсизлик нуқтаи назаридан автомагистралдаги намойишни тақиқлаган. Намойишчиларга Гаагадаги асосий вокзал яқинидаги рухсат этилган норозилик майдончасига кўчиб ўтишлари буюрилди.

Намойишда иштирок этаётган бир гуруҳ фаоллар «иқлим ва экологик инқироз»га қарши қатъий чоралар кўришга чақирмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Аҳоли учун электр нархи ҳам ошадими?

Бу саволга энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов жавоб берди.

“Ҳозир эълон қилинган лойиҳада фақат юридик шахслар учун янги тарифлар белгиланиши назарда тутилган, лекин аҳоли учун нархлар ўзгартирилмаяпти.

Аҳоли учун табақалаштирилган тарифларни белгилашдан олдин биз энг аввало узлуксиз электр энергияси етказиб беришни таъминлашимиз керак. Яъни нарх ошсаю, лекин яна электрда узилиш бўлаверса, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлади. Шу сабабли биз ҳозирда генерацияларни ошириш, тармоқларни модернизация қилиш ишларини жадаллаштиряпмиз.

Агар узлуксиз электр етказиб беришни таъминлай олсакгина, аҳоли учун электр энергиясида табақалаштирилган тарифларни 2024 йилнинг 1 майидан жорий қилиш бўйича лойиҳани Ҳукуматга киритишни режалаштиряпмиз. Лекин бу айнан шу кундан нарх ошади, дегани эмас, ҳозирча барчаси лойиҳа холос.

Табақалаштирилган тариф деганда белгиланган “ижтимоий норма”дан кўп электр истеъмол қилаётган, айтайлик уйида бассейни, саунаси, кўплаб маиший техникалари бор хонадонлар, яъни нисбий олганда бой ва ўзига тўқ хонадонлар учун нарх ошади, дегани. Ҳозир 85 фоиз аҳоли бир ойда 300 kW•соатгача электр истеъмол қиляпти. Лекин қолган 15 фоиз аҳоли ишлатаётган электр энергияси ҳажми мана шу 85 фоиз аҳолиникидан кўпроқ”, — деди энергетика вазири.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бортида 55 киши бўлган Air China самолётининг двигатели ёниб кетди

Air China авиакомпанияси самолёти якшанба куни тушдан кейин двигатели ёниб кетганидан сўнг Сингапурга эсон-омон қўнди, деб хабар бермоқда South China Morning Post.

Авиакомпаниянинг маълум қилишича, Тяньфу аэропортидан Чэндуга CА403 рейси бўйича барча йўловчилар ва экипаж қўнганидан сўнг, шишириладиган траплар ёрдамида хавфсиз эвакуация қилинган.

Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. Кейинроқ Сингапур расмийлари бортдаги тўққиз киши енгил жароҳат олганини маълум қилди.

Чанги аэропортидаги №3 учиш-қўниш йўлаги вақтинча ёпилди. Чап двигателдаги ёнғин ўчирилди, 146 йўловчи ва тўққиз нафар экипаж аъзоси эвакуация қилинди.

VariFlight.com парвозларни кузатиш иловасига кўра, Сингапур вақти билан соат 20:00 ҳолатига кўра, учиш ёки келишларнинг 30 фоизга яқини ҳодиса туфайли кечиктирилган ёки бекор қилинган.

Чанги аэропорти Facebookда маълум қилишича, учиш-қўниш йўлаги самолёт хавфсизлиги текширилгандан кейин тахминан уч соат ўтиб қайта очилган.

Ижтимоий тармоқлардаги суратларга қараганда, самолётнинг чап двигатели ёниб кетган. Бошқа суратларда салон ичидаги тутун кўрсатилган. Air Chinaнинг таъкидлашича, Airbus 320neo тўрт йил олдин хизматга кирган.

Хитойнинг энг сўнгги авиа ҳалокат ўтган йилнинг март ойида, Хитой жанубидаги Гуанси шаҳрида China Eastern Airlines авиакомпаниясининг Боинг 737-800 самолёти тоғ ёнбағирига қулаб тушиши оқибатида бортдаги барча 123 йўловчи ва тўққиз экипаж аъзоси ҳалок бўлган эди. Ушбу ҳодиса юзасидан расмий тергов ҳали ҳам давом этмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Спорт мактабларида овқатланишнинг гигиеник талабалари белгиланди

Спорт мактаблари ўқувчи-спортчиларининг овқатланишига қўйиладиган гигиеник талаблар Адлия вазирлигида ҳисобга олинди.

Гигиеник талабларга кўра, ўқувчи-спортчилар учун озиқ-овқат рациони қуйидаги асосий гигиеник талабларга жавоб бериши керак:

— рационнинг кунлик калория миқдори спортчининг энергия сарфларига мос келиши;

— рационнинг кимёвий таркиби, калория миқдори ва ҳажми спорт турини ҳамда тайёргарлик даврини ҳисобга олган ҳолда ўқувчи-спортчи организмининг эҳтиёжлари ва хусусиятларига мос келиши;

— озиқ-овқат таркибидаги оқсиллар, ёғлар ва углеводлар баланслашган бўлиши, уларнинг миқдори спорт турини ва машғулот жараёнининг интенсивлигини ҳисобга олган нисбатларда бўлиши;

— кундалик рационда ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотларининг кенг ассортименти бўлиши;

— озиқ-овқат зарарсиз (заҳарли моддалар ва патоген бактерияларни ўз ичига олмаган ҳолда) бўлиши.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13102

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон Қорабоғда ўтказилган «президент сайловлари»ни тан олмайди — ТИВ

Ташқи ишлар вазирлиги Қорабоғда ўтказилган президентлик сайловлари бўйича Ўзбекистоннинг позицияси қандай эканини маълум қилди.

«Ўзбекистон дўст Озарбайжон Республикасининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди, унинг ички ишларига ҳар қандай аралашувни қоралайди ва 2023 йил 9 сентябрь куни Қорабоғда ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди», — дейди вазирлик ўз баёнотида.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди.

— 1 АҚШ доллари — 12 163.53 (+16.28) сўм;
— 1 евро — 13 055.12 (+52.70) сўм;
— 1 Россия рубли — 126.27 (+1.94) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Самарқанд вилоятининг икки туманига ҳоким тайинланди

Шерзод Раҳмонов
Нарпай тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бунгача у ушбу туман ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб бораётган эди.

Жамшид Насриддинов Каттақўрғон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бунгача у ушбу туман ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб бораётган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бугун мамлакатимизнинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати бироз пасайиб, 25-30 даража илиқ бўлади

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 12 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-15, кундузи 26-28 даража илиқ бўлади.

БАТАФСИЛ: https://human.uz/2/19/13103

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial