Human.uz | Rasmiy kanal
7.46K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Мактабларда 1-синфдан компьютер саводхонлиги дарслари жорий этилади

Президентнинг 2023 йил 11 сентябрдаги фармони билан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тасдиқланди.

Унга кўра, мактабларда 1-синфдан компьютер саводхонлиги дарсларини жорий этиш, 5 минг нафаргача профессор-ўқитувчиларни тажриба алмашиш учун, 200 нафаргача ёш олимларни илмий даража олиш учун танлов асосида хорижий илмий ташкилотларга юбориш, Бухоро шаҳрида Жадидлар музейини ташкил қилиш назарда тутилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шимолий Корея раҳбари Владимир Путин билан учрашувга келгани айтилмоқда

Россиянинг «РИА Новости» ахборот агентлигининг хабар беришича, Шимолий Корея президенти Ким Чен Ин аллақачон Россияга келиб бўлган.

Агентлик ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида зирҳланган поезднинг Россия ҳудудида ҳаракатланаётгани тасвирланган видеохабарни эълон қилди. Агентлик, шунингдек, мазкур поезднинг ичида КХДР раҳбари Ким Чен Ин борлигини айтмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ҳиндистон номи Бҳаратга ўзгартирилиши ростми?

Ҳиндистон дам олиш кунларида G20 саммитига мезбонлик қилмоқда ва кеча меҳмонлар «Бҳарат президенти» номидан кечки овқатга таклифномалар юборилди, деб хабар бермоқда ВВС.

«Бҳарат» номи мамлакат аҳолиси томонидан аҳолининг кўпчилиги гапирадиган расмий ҳинд тилида Ҳиндистонга мурожаат қилиш учун ишлатилади. Бу сўз 1949 йилда қабул қилинган мамлакат Конституциясида ҳам бир марта учрайди. «Ҳиндистон, яъни Бҳарат давлатлар иттифоқи бўлади», дейилади унда. Бироқ, инглиз тилидаги расмий ҳужжатларда доимо «Ҳиндистон» сўзи ишлатилади. Энди Нарендра Моди ҳукумати қадимий амалиётни ўзгартиришга қарор қилган ва 9 сентябрда бўлиб ўтадиган G20 саммити иштирокчиларини «Бҳарат президенти» номидан кечки овқатга таклиф қилган кўринади.

АСЕАН-Ҳиндистон саммити учун пресс-релизда Наредра Модини «Бҳарат бош вазири» деб атаган. Расмий ном ўзгаришига келсак, Ҳиндистон парламенти бу масалани 18 сентябрда кўриб чиқиши мумкин. Моди ҳукумати 18-22 сентябр кунлари парламентнинг навбатдан ташқари сессиясини чақирди. Мухолифатдаги сиёсатчилар ва шарҳловчилар ушбу сессияда мамлакат номини ўзгартириш масаласи муҳокама қилинишини башорат қилмоқда. Бу – Буюк Бҳарат харитаси билан янги парламент биносида ўтказиладиган биринчи сессия бўлади. Бу харита қўшни давлатларнинг бутун ҳудудини, яъни Афғонистон, Покистон, Непал, Бангладеш, Шри-Ланка ва Мьянманинг бир қисмини ўз ичига олади. Ҳиндистоннинг қўшнилари бу борада расман норозилик билдирган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Соғлиқни сақлаш вазирига ўринбосар тайинланди

Президентнинг тегишли қарори билан Фарходжон Мухаммаджонович Ташпулатов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ф. Ташпулатов тайинловга қадар “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Португалияда «вино тошқини» юз бергани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда шаҳар кўчаларида вино кўп миқдорда вино оқаётгани тасвирланган видеолар тарқалди. Видео остидаги изоҳларда ҳодиса Португалияда юз бергани айтилган.

Маълум бўлишича, Португалиянинг Анадия мунисипалитетида маҳаллий виночилик корхонасидаги махсус резервуарларнинг ёрилиб кетиши натижасида 2,2 миллион литр вино кўчага оқиб кетган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари, Россия рубли ва евронинг сўмга нисбатан қиймати яна ошган.

— 1 АҚШ доллари — 12 180.00 (+16.47) сўм;
— 1 Россия рубли — 128.67 (+2.40) сўм;
— 1 Евро — 13 060.61 (+5.49) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида йўл хўжалигини бошқариш, йўлларни лойиҳалаш, қуриш ва сақлаш тизимини ислоҳ қилиш юзасидан йиғилиш бошланади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Сўнгги олти йилда йўлларни қуриш ва таъмирлашга ажратилаётган маблағлар 3 карра ошди

Президент ҳузурида йўл хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш бўйича долзарб масалалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Сўнгги олти йилда йўлларни қуриш ва таъмирлашга ажратилаётган маблағлар 3 карра ошди. Ўтган даврда Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги корхоналарга 2 мингдан зиёд янги махсус техникалар харид қилинди.

Бунинг ҳисобига 65 минг километр йўллар қурилди ва таъмирланди.

Ўтган йилдан “Менинг йўлим” лойиҳаси ишга тушди ва илк бор аҳоли таклифлари асосида ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш тизими жорий қилинди.

Шу йилнинг ўзида 470 та маҳаллада ички йўлларни
қуриш ва таъмирлаш ишларига 410 миллиард сўм йўналтирилди. 3 мингга яқин маҳалла йўлларига илк бор асфальт ётқизилди, яна 2 мингта маҳалладаги тупроқ йўллар шағал қопламага ўтказилди.

Йўллар яхшиланиши ҳисобига маҳаллаларда минглаб янги тадбиркорлар иш бошлади, кўплаб корхоналар ишга тушди, ўн минглаб янги иш ўринлари яратилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бугун аксарият ҳудудларда ҳаво ҳарорати 27-32 даража иссиқ бўлади

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 13 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-17, кундузи 28-30 даража илиқ бўлади.

БАТАФСИЛ: https://human.uz/2/19/13104

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Мексика билан жанговар дурангга имзо чекилди!

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашуви доирасида Мексика терма жамоаси билан жанговар дуранг натижани қайд этди.

🤝 Ўртоқлик учрашуви

🇲🇽 Мексика 3:3 Ўзбекистон 🇺🇿

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Владимир Путин Ким Чен Ин билан учрашди

Россиядаги маҳаллий оммавий ахборот воситалари мамлакат президенти Владимир Путин Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан «Восточный» космодромда учрашгани ҳақида хабар берди.

ОАВ, шунингдек, мазкур учрашув жараёнидан олинган лавҳаларни ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Амударё туманига ҳоким тайинланди

Хожаметов Сабир Жаббарберганович Амударё тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Куни кеча Амударё тумани халқ депутатларининг 64-йиғилишида мазкур масала кун тартиби сифатида кўриб чиқилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ёдгор Саъдиевга «Ҳамдўстлик юлдузлари» давлатлараро мукофоти топширилди

Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбек Миллий драма театри бош директори, режиссёр, актёр Ёдгор Саъдиев «Ҳамдўстлик юлдузлари» давлатлараро мукофотига сазовор бўлди.

Мазкур мукофот Ижодий ва илмий зиёлилар форумида устоз санъаткор Ёдгор Саъдиевга тантанали тарзда топширилди. Шунингдек, Баҳром Норбоев «Дебютлар ҳамдўстлиги» халқаро мукофоти билан тақдирланди. Айтиш жоизки, МДҲга аъзо давлатлар ижодий ва илмий зиёлиларининг ХВ форумига ўтган йили Тошкент шаҳри мезбонлик қилган эди.

«Чингиз Айтматовдек буюклари бор юрт эътибори ва эътирофидан ниҳоятда хурсандман», – дейди Ёдгор Саъдиев. «Бу ҳамдўстлик ришталари ижод аҳлига жуда катта илҳом ва шижоат бағишлайди. Ижодий лойиҳаларимизга ижобий туртки беради».

Маълумот учун, ушбу мукофот 2008 йилда таъсис этилган бўлиб, 2009 йили илк бор ўз соҳибларига тақдим этилган. Мазкур мукофот маданият, санъат, таълим, илм-фан йўналишида самарали ижод қилиб келаётган, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, МДҲ мамлакатларидаги маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга оид лойиҳаларда фаол иштироки учун берилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Президентнинг жорий ва келаси ҳафтага мўлжалланган иш жадвали эълон қилинди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг телеграм-каналида Шавкат Мирзиёев иштирок этадиган жорий ва келаси ҳафтага режалаштирилган халқаро тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра, давлат раҳбари 14-15 сентябрь кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлат раҳбарларининг навбатдаги, бешинчи Маслаҳат учрашуви ҳамда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитида иштирок этади.

Бу саммитларда президент қатор муҳим ва долзарб таклиф ва ташаббусларни илгари суриши, минтақада савдо-иқтисодий, транспорт-логистика алоқаларини, “яшил” иқтисодиёт ва энергетика, сув ва экология соҳаларида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларига қарши биргаликда курашиш каби масалалар юзасидан ўз нуқтаи-назарини баён қилиши кутилмоқда.

Давлат раҳбари кейинги ҳафтада Америка Қўшма Штатларига ташриф давомида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлайди.

Президент халқаро ҳамжамиятни нафақат мамлакатдаги ислоҳотлар жараёни, инсон ҳуқуқлари, ижтимоий-сиёсий модернизация соҳаларида эришилган натижалар билан таништирадилар, балки ҳам минтақавий, ҳам глобал аҳамиятга эга қатор муҳим ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда

Бундан ташқари, Ўзбекистон етакчиси ташриф доирасида АҚШ президентининг таклифига биноан ўтказиладиган “С5+1” форматидаги АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувида иштирок этади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Охирги ҳафтада Россияда 10 киши коронавирусдан вафот этган

Россияда коронавирус билан касалланганлар сони 49,2 фоизга, касалхонага ётқизилган беморлар сони эса 39,6 фоизга ошди. Бу ҳақда журналистларга инфекцияга қарши кураш бўйича федерал фавқулодда штаб маълум қилди.

Мамлакатнинг 52 та ҳудудида вирус билан касалхонага ётқизилганлар сони кескин ошган, 65 та ҳудудда эса хавфли вирусни юқтирганлар сони ортган.

Штаб маълумотларига кўра, бир ҳафта ичида 4509 киши тузалган. Бу ўтган ҳафтага нисбатан 23,4 фоизга кўпдир. Бу даврда мамлакатда 10 киши вирусдан вафот этган.

Умуман олганда, Россияда пандемия бошланганидан буён 22 995 765 киши ушбу инфекция билан касалланган, 22 446 519 киши тузалиб кетган, 399 999 киши вафот этган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial