Флоридалик эркак Атлантика океанини «ҳаво пуфаги»да кесиб ўтмоқчи бўлди
АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизмати вақтинчалик ғилдиракли кемада Атлантика океани орқали «Лондонга кетаёган» Флорида штати фуқаросини ҳибсга олди, деб хабар бермоқда BBC.
Хабарда айтилишича, воқеа 26 август куни содир бўлган, флоридалик 44 ёшли Реза Балучи Жоржия штатидаги Тайби оролидан 110 км узоқликда кичик қайиқни сувга туширмоқчи бўлган. У бир неча кун давомида қайиқни тарк этмаслигини айтиб, агар уни куч билан олиб чиқишга ҳаракат қилинса, ўз жонига қасд қилиш билан таҳдид қилган. Бундан ташқари, у қутқарувчиларни қайиқда бомба бор эканини айтиб қўрқитишга ҳам ҳаракат қилган.
Уч кундан кейин Балучи сузиш мосламасини ташлаб, ташқарига чиққан ва бомба сохта экани аниқланган. Уни Майамидаги қирғоқ қўриқлаш базасига олиб кетишган.
Бу Балучининг океанни кесиб утишга биринчи уриниши эмас экан, манбанинг эслатишича, у илгари ҳам уч марта шундай ҳаракатларни содир этган ва денгиз чегарачилари томонидан тўхтатиб қолинган.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial

Мексика Олий суди аборт учун жиноий жавобгарликни олиб ташлади
Мексикада аборт қилдириш энди жиноят эмас. Ҳомилани олдириб ташлаган аёлга нисбатан жиноий жазо конституцияга зид деб топилди, деб хабар бермоқда ВВC.
Янги суд қарорига кўра, 32 штатнинг барчасида аборт қилиш қонунийдир.
«Зўрланган тақдирда ҳеч бир қизни она бўлишга мажбурлаш мумкин эмас – на давлат, на ота-онаси, на васийлари», – деди Олий суд раиси Артуро Сальдивар.
Бу қарор Мексикадаги консерватив сиёсатчилар ва католикларнинг ғазабини келтириши мумкин. Католик сони бўйича Мексика Лотин Америкасидаги иккинчи давлатдир.
Бироқ сўнгги йилларда черков таъсири пасайиб, мамлакат ўзини дунёвий давлат сифатида кўрсатмоқда.
Бугунги кунда Лотин Америкасида Колумбия, Куба, Уругвай ва Аргентинада аборт қилиш қонунийдир.
Баъзи мамлакатлар зўравонлик ёки соғлиқ учун хавф туғдирадиган ҳолларда абортга рухсат беради, Сальвадор, Гондурас, Никарагуа, Гаити ва Доминикан Республикасида абортга тўлиқ тақиқ бор.

Жорий йилда автоҳалокат натижасида 1 115 киши ҳалок бўлган
Куни кеча Олий Мажлис Сенати ўзининг расмий сайтида йўл транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинган мақолани эълон қилди.
Сенатнинг ИИБ маълумотларига таяниб ёзишича, жорий йилнинг дастлабки 7 ойида Ўзбекистонда 1 115 киши автоҳалокат натижасида вафот этган, шунингдек, 4 564 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Маълум бўлишича, ҳалок бўлганларнинг 1 078 нафари, яъни 96.7 фоизи хавфсизлик камарини тақмаган.
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати статистик маълумотларига кўра, ЙТҲ турлари бўйича сабаблар этиб пиёдаларни уриб юбориш, автомашиналар тўқнашуви ва бошқалар келтирилган.
Биргина Тошкент шаҳар ИИБ маълумотларида айтилишича, жорий йилнинг ўтган етти ойида пойтахтда 675 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Ҳодиса оқибатида 71 киши ҳалок бўлган, 787 киши турли тан жароҳатлари олган. Бахтсиз ҳодисаларнинг энг кенг тарқалган сабаби тезликни ошириш бўлган — 199 та ҳолат. Ҳайдовчилар томонидан 90 та ҳолатда тақиқловчи светофор ишорасига эътибор бермаслик, маст ҳолатда ҳайдовчилар иштирокида 8 та ЙТҲ содир этилган.

ФВВ академиясига бошлиқ тайинланди
Хайдаров Равшан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси бошлиғи лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Бердиев Кабул ушбу лавозимдан озод этилди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Хайдаров Равшан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси бошлиғи лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Бердиев Кабул ушбу лавозимдан озод этилди.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раисини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 сентябрь куни Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси Нажмиддин Билол Эрдоған бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув аввалида Билол Эрдоған Ўзбекистон етакчисига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Илк бор Хива шаҳрида дунёнинг 60 дан зиёд мамлакатидан қарийб 2 минг нафар спортчи иштирокида ўтказилаётган Халқаро этноспорт фестивали қўллаб-қувватлангани ва юксак даражада ташкил этилгани учун самимий миннатдорлик билдирилди.
Суҳбатда қўшма “йўл харитаси” асосида таълим дастурларини ишлаб чиқиш, тажриба алмашиш, мутахассислар, мураббий ва ҳакамларни тайёрлаш, ёшларни этноспортга кенг жалб қилиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шимолий вокзалда бир босқичли назорат пункти иш бошлади
Тошкентдаги марказий (Шимолий) темирйўл вокзалида бир босқичли назорат пункти иш бошлади.
Бу ҳужжатларни текшириш ва багажни кўздан кечириш энди аввалгидек бир нечта жойда эмас, балки бир жойда амалга оширилишини англатади.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тошкентдаги марказий (Шимолий) темирйўл вокзалида бир босқичли назорат пункти иш бошлади.
Бу ҳужжатларни текшириш ва багажни кўздан кечириш энди аввалгидек бир нечта жойда эмас, балки бир жойда амалга оширилишини англатади.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати ошган, еврода эса аксинча ҳолат қайд этилган.
— 1 АҚШ доллари — 12 147.25 (+10.09) сўм;
— 1 Россия рубли — 124.33 (+1.09) сўм;
— 1 евро — 13 002.42 (-1.33) сўм.

Ўзбекистон мактабларининг 151 таси қўлбола печлар орқали иситилади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатдаги мавжуд 10 минг 104 та умумтаълим мактабларидан 486 таси марказий иситиш тармоғи орқали, 9 минг 467 таси локал иситиш тармоғи, 151 таси эса қўлбола печлар орқали иситилиши учун зарур чоралар кўрилган.

Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши бошланди
Президент раислигида саноат корхоналари барқарор ишлаши учун тармоқ ва ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.
Глобал ишлаб чиқариш ва транспорт-логистикадаги узилишлар, ҳамкор давлатлардаги инфляция саноат ишлаб чиқариш ва экспорт бўйича режаларни хавф остида қолдираётгани таъкидланди.
Бундай шароитда ҳар бир ҳоким ва тармоқ раҳбари маҳсулотлар ҳажмини ошириш ва экспортга янги бозорларни топиш учун ҳар куни бош қотириб, қаттиқ ишлаши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Қайси вилоят, туман ҳокими ўзи корхоналар билан ишлаб, муаммосига ёрдам бериб, ҳаракат қилаётган бўлса, ўзгариш бўлаётгани қайд этилди.

Беларусь ва Мўғулистон келаси йили ШҲТга аъзо бўлади
Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари Руслан Сейсембаев ШҲТ аъзолигининг кенгайиши ҳақида гапирди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«ШҲТга аъзолиги кенгаймоқда. Бу ташкилотимизнинг халқаро нуфузи муттасил ошиб бораётганидан ишончли далолат беради. Бугун илк бор Эрон Ислом Республикаси вакили ШҲТга тўла ҳуқуқли аъзо сифатида Минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгаши ишида иштирок этмоқда», – деди Руслан Сейсембаев ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгашининг 40-йиғилишида.
Унинг сўзларига кўра, келгуси йилда ШҲТга аъзо бўлиш тартиб-таомилларини якунловчи ишларга Беларусь Республикасидан тажрибали мутахассислар қўшилиши кутилмоқда.
«Бу каби ишлар Мўғулистонда ҳам олиб борилмоқда. Шу муносабат билан терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашда кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга туртки бериш мақсадида кенгашда иштирок этиш учун ШҲТдаги кузатувчилар вакиллари таклиф этилди», – дея қўшимча қилди ҚР МХҚ вакили.

Марокашда кучли зилзилa кузатилди
Тошкент вақти билан соат 03.12 да Марокашда 7 магнитудага тенг кучли силкиниш рўй берди.
“Ал-Арабия” хабарига кўра, камида 300 киши ҳалок бўлган. 30 дан ортиқ бино вайрон бўлган. Касалхоналар жароҳатланганлар билан тўлиб кетган.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тошкент вақти билан соат 03.12 да Марокашда 7 магнитудага тенг кучли силкиниш рўй берди.
“Ал-Арабия” хабарига кўра, камида 300 киши ҳалок бўлган. 30 дан ортиқ бино вайрон бўлган. Касалхоналар жароҳатланганлар билан тўлиб кетган.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шимолий Корея ядро қуроли билан жиҳозланган сув ости кемасини ишга туширди
Шимолий Корея тактик ядро қуроли билан жиҳозланган ядро сув ости кемасини ишга туширди, деб хабар бермоқда Euronews.
KCNA беради давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, янги сув ости кемаси чоршанба куни Шимолий Корея президенти Ким Чен Ин иштирок этган тадбирда намойиш этилган. Унга кўра, «бу келажакда ядро қуролини жадал ривожлантиришнинг бир қисмидир».
841-сонли сув ости кемаси мамлакат қаҳрамони Ким Кун Ок номи билан аталган. Ким Чен Ин КХДР ўзининг барча сув ости кемаларини ядро қуроли билан жиҳозланган ҳарбий кемаларга айлантиришини таъкидлади.
Американинг Nuclear Threat Initiative таҳлилий маркази маълумотларига кўра, Шимолий Кореяда 64 дан 86 гача сув ости кемалари мавжуд. Бу дунёдаги энг йирик сув ости флотларидан бири. Бироқ мутахассислар сув ости кемаларининг «ёши»ни инобатга олган ҳолда уларнинг барчаси ишлашига шубҳа билан қарашади.

Австралиянинг энг бой одами сайёрани сақлаб қолиш учун сармоя киритмоқда
Австралиянинг энг бой одами сайёрамизни қутқариш учун 3 миллиард Австралия доллари (2,2 миллиард АҚШ доллари) беради. Гап темир рудаси магнати Эндрю Форрест ҳақида кетмоқда, у Квинсленд марказида қайта тикланадиган энергияга сармоя киритиш нияти борлигини эълон қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Форрестнинг Squadron Energy компанияси шамол ва қуёш фермасини ривожлантирувчи Clarke Creek лойиҳасини сотиб олди. Лойиҳада қурилишни бошлаш учун шартномалар аллақачон мавжуд.
"Биз Clarke Creek'га нафақат уйларимиз, фабрикаларимиз ва шаҳарларимизни энергия билан таъминлашда қайта тикланадиган шамол ва қуёш энергиясидан фойдаланиш учун, балки қазиб олинадиган ёқилғига боғлиқлигимизни тугатиш йўлидаги муҳим қадам сифатида ҳам сармоя киритмоқдамиз", — деди Форрест.

Human.uz | Rasmiy kanal
Марокашда кучли зилзилa кузатилди Тошкент вақти билан соат 03.12 да Марокашда 7 магнитудага тенг кучли силкиниш рўй берди. “Ал-Арабия” хабарига кўра, камида 300 киши ҳалок бўлган. 30 дан ортиқ бино вайрон бўлган. Касалхоналар жароҳатланганлар билан тўлиб…
Марокашдаги зилзила қурбонлари сони 600 нафардан ошди
Аввалроқ Марокашда 7 магнитудали зилзила ҳодисаси кузатилгани ҳақида хабар берган эдик. Унда 300 киши ҳалок бўлгани ва 30 дан ортиқ бино вайрон бўлгани айтилган.
Кейинроқ маҳаллий оммавий ахборот воситалари қурбонлар сони камида 632 нафарга етгани ва жабрланганлар сони 330 нафарга яқинлашгани тўғрисида маълумот берди.

Малида кемага уюштирилган ҳужумда 49 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди
Малининг шимоли-шарқида жангарилар дарё бўйлаб ҳаракатланаётган кемага ҳужум қилди ва камида 49 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда BBC агентлиги.
Жангарилар ҳарбий лагерга ҳам ҳужум қилиб, 15 аскарни ўлдирган ва жангарилардан 50 га яқин одамни ўлдирган. Шу муносабат билан мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди.
«Қуролли террорчи гуруҳ Нигер дарёси бўйлаб Гаодан Мопти шаҳрига кетаётган кемага ҳужум қилди», — дейилади Мали армияси маълумотларида.
Кема оператори Comanavнинг AFP ахборот агентлигига айтишича, кемага учта ракета учирилган. Террорчилар двигателни нишонга олган.
Мали 2020 йилдан бери хунта ҳукмронлиги остида. Собиқ президент Иброҳим Бубакар Кейтага қарши оммавий норозилик намойишларидан сўнг хунта катта омма томонидан қўллаб-қувватланди.
Мавжуд маълумотларга кўра, Малининг ҳарбий маъмурияти иш бошида мамлакатнинг айрим ҳудудларини назорат қилаётган террорчиларга қарши курашда сезиларли муваффақиятга эриша олмаган.

Коронавируснинг янги штамми кўпаймоқда - ЖССТ раҳбари
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари коронавируснинг EG.5 D-19 штамми кўпайиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди, деб хабар бермоқда Euronews.
Куни кеча Женевада сўзлаган ташкилот раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус шимолий ярим шарда қиш олдидан «ташвишли тенденциялар» кузатилаётганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Яқин Шарқ ва Осиёда ўлим ҳолатлари кўпаймоқда, Европада эса коронавируснинг ушбу варианти билан касалланган ва реанимация бўлимига ётқизилган беморлар сони кўпайган, айрим ҳудудларда касалхонага ётқизилганлар сони кўпайган.
Ташкилотнинг CОVID-19 вирусига қарши кураш бўйича техник раҳбари Мария Ван Керкхове «бу вариант бошқа айланма штаммларни сиқиб чиқармайди» ва бу ҳолат ташкилотни катта ташвишга солаётганини айтди.
«CОVID-19 вакцинасининг дозасини олмаган одамлар орасида эмлашнинг паст даражаси катта муаммолардан биридир», - дея таъкидлади Гебрейесус.
«Агар сизга вакцинанинг қўшимча дозасини олиш таклиф қилинса, иккиланманг», — дея қўшимча қилди ЖССТ раҳбари.

Тошкентнинг 8 туманида қисман иссиқ сув ўчирилади
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари доирасида 11-15 сентябрь кунлари қуйидаги манзилларда иссиқ сув ўчирилади:
1. Миробод тумани: Нукус, Авлиё ота, Миробод, Катта миробод, Афросиёб, Госпитал, Хонзодабегим, Ойбек, Туркистон, А.Темур, Истиқбол, Шаҳрисабз, Т.Шевченко, Фидокор, Чимкент, Буюк Турон, Кичик Бешёғоч, Ҳ.Алиев, Якка Чинор, Бухоро, Матбуотчилар, Зарафшон, И.Каримов кўчалари, Катта Миробод 1-тор, Мироншоҳ 7-тор, Нукус 1-берк кўчалари;
2. Чилонзор тумани: 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 16, 17, 18, 19, 20а, Е, С, И-24 мавзелари, Муқимий, Лутфий, Дўмбробод, Арнасой, Наққошлик, Чилонзор, Боғистон, Нафосат, Чўпонота кўчалари;
3. Мирзо Улуғбек тумани: А.Тўқай, Ўзбекистон овози кўчалари;
4. Шайхонтоҳур тумани: Оқтепа мавзеси, Гулханий, Самарқанд дарвоза, Есенин, Нурафшон ва Увайсий кўчалари;
5. Юнусобод тумани: Матбуотчилар, Сайилгоҳ, Ш.Рашидов кўчалари;
6. Яккасарой тумани: Бобур, Х. Умаров, КХАЙ, А. Қаҳҳор, Нукус, Кичик Бешёғоч, Ҳ. Сулаймон, Глинка, Шота Руставели, Боғибўстон, Яккасарой 1 ва 2-тор кўчалари, Бошлиқ 1-тор кўчаси, Нурмуҳаммедов, Комил Яшин, Сафдош, Муқими, Суқрот, Муқими 1 - тор куча, Шохжаҳон, Акромхўжаев, Имом Ат-Термизий, Ўрикзор, Ўрикзор 1-тор, Жамшид Шоший 1-тор, Белариқ, Тошбулоқ, Бобир Бобоев, Аския, Абдулла Авлоний, Юсуф Хос Ҳожиб, Жийдазор, Братислава, Миробод, Кўхинур, Тафаккур, Боғсарой, Воҳидов, Сарабўстон, Юнус Ражабий, Самарқанд кўчалари, “Бошлиқ”, “Қушбеги”, “Ракат” мавзелари;
7. Сергелийский тумани: С. Талипов, М. Хадар, Олтин Водий кўчалари, Ислом Каримов номли Халқаро Аэропорт;
8. Яшнобод тумани: С. Азимов, Элбек, Тўй-тепа, Истиқлол, Истиқбол, Шаҳрисабская, Махтумқули кўчалари.

Президент Марокаш подшоҳига таъзия йўллади
Марокаш ҳудудида юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марокаш подшоҳи Муҳаммад VIга таъзия йўллади.
Давлат раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.