Ўзбекистонда қанча талаба бор?
Республикада жами 211 та олийгоҳ фаолият юритмоқда ва уларда тахминан 1 млн 200 минг нафар талаба таҳсил олиши кўзда тутилган.
Иккинчи ва ундан юқори курсда 950 минг нафар, биринчи курсда 250 минг нафар талаба таҳсил олади.
Талабаларга 39 533 нафар профессор-ўқитувчилар дарс беради. Олийгоҳларнинг ўртача илмий салоҳияти 39,8 фоизни ташкил этади.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial

Reuters: Блинкен Киевда Украина учун 1 миллиард долларлик янги ёрдам пакетини эълон қилади
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Киевга икки кунлик ташрифи давомида Украинага қиймати 1 миллиард доллардан ошиқ янги ёрдам пакетини эълон қилиши мумкин, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги Давлат департаментининг юқори мартабали мулозимига таяниб.
Агентлик маълумотларига кўра, Блинкен Киевга ташрифи давомида Украина президенти Владимир Зеленский, ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба, бошқа юқори мартабали амалдорлар, шунингдек, фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашади.
Reuters манбасининг қайд этишича, котибнинг ташрифи Вашингтоннинг Киев билан қарши ҳужумни муҳокама қилиш, жанг майдони эҳтиёжлари ва қиш олдидан Украинанинг энергия хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича кўриладиган чоралар билан танишиш истаги билан боғлиқ.
“Менимча, энг муҳими украиналикларнинг ўзидан ҳақиқий баҳо олиш. Келгуси ҳафталарда улар қандай олдинга силжиш ниятида эканликларини кўришни ва эшитишни истаймиз”, — деди манба.
Украина матбуотининг ёзишича, жаноб Блинкен Киевга олдиндан эълон қилинмаган ташриф билан бугун, 6 сентябрь куни етиб келган. Охирги марта Энтони Блинкен Украинага 2022 йил сентябрида ташриф буюрган эди.

7 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 7 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-15, кундузи 27-29 даража илиқ бўлади.
Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13096

Кучли ёмғир Греция, Туркия ва Болгарияда тошқинларга сабаб бўлди, қурбонлар бор
Сешанба куни Греция, Туркия ва Болгарияда кучли ёғингарчилик туфайли юзага келган сув тошқинлари оқибатида камида етти киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда АР агентлиги.
Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая Болгария билан чегара яқинидаги Киркларели провинциясида икки киши ҳалок бўлгани ва тўрт киши бедарак йўқолганини маълум қилди. Йўқолганларни қидириш ва қутқариш ишлари узлуксиз давом этяпти.
Туркиянинг энг йирик шаҳри Истанбулда кучли ёғингарчилик оқибатида кўчалар ва икки блокдаги уйлар сув остида қолди, камида икки киши ҳалок бўлди. Ўндан ортиқ одам қутқариб олинди. Қайд этилишича, айрим метро бекатлари ноқулай об-ҳаво туфайли ёпилган.
Грецияда Волос шаҳри, яқин атрофдаги тоғли Пилион вилояти ва Скиатос курорт ороли йўлларида транспорт ҳаракати тўхтатилди. Полиция мамлакатда содир бўлган рекорд даражадаги ёмғирда камида бир киши қурбон бўлганини тасдиқлади. Сувнинг кучли оқимлари йўлидаги ҳамма нарсани бузди.
Батафсил:👉https://human.uz/10/57/13097

Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти қайта ташкил этилди
Президент Фармонига кўра, Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти (кейинги ўринларда – Институт) этиб қайта ташкил қилинди.
Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
— соғлом турмуш тарзини шакллантириш, юқумли бўлмаган касалликларга қарши курашиш ҳамда олдини олиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
— соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, зарарли одатларга қарши курашиш, аҳолининг барқарор тиббий маданиятини шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
— илғор ва мақбул хорижий тажриба асосида соғлиқни сақлаш тизими фаолиятининг устувор йўналишлари, ўрта муддатли ва узоқ муддатли ривожланиш сценарийлари ва стратегиялари бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;
— тиббий статистикани шакллантириш ва юритиш, статистик кўрсаткичларни шакллантиришда халқаро стандартлар ва методикаларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, тиббиёт соҳасидаги статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш, тарқатиш ва сақлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш.
2024 йил 1 январдан Институт ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш шартларига кўра, тегишли равишда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқарув органлари ходимларига тенглаштирилади.

Бразилия жанубидаги кучли тўфон 20 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди
Бразилия жанубида мамлакатнинг бир қанча шаҳарларида сув тошқини сабаб бўлган кучли тўфон оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда сешанба куни расмийлар маълум қилди, деб хабар бермоқда АР агентлиги.
Риу-Гранди-ду-Сул губернатори Эдуардо Лейтнинг айтишича, тўфон қурбонлари сони штатдаги энг юқори кўрсаткичдир. Унинг қўшимча қилишича, 60 га яқин шаҳар тўфондан жабр кўрган.
Қайд этилишича, 50 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Мукум шаҳридаги уйлардан бирида 15 киши ҳалок бўлган. Такуари дарёси тошиб кетиши оқибатида шаҳарнинг 85 фоиздан ортиғини сув босган.
Расмийларнинг маълум қилишича, душанба куни штатга етиб келган циклон туфайли 1650 киши бошпанасиз қолган ва 3700 дан ортиқ одам уйини тарк этишга мажбур бўлган. Штат бўйлаб 24 соатдан камроқ вақт ичида 300 миллиметрдан (деярли 12 дюйм) ортиқ ёмғир ёғиб, сув тошқинлари ва кўчкиларга сабаб бўлди, деб хабар беради France 24.
Расмийларнинг айтишича, қурбонлар сони ортиши мумкин. Жорий йил июнда Риу-Гранди-ду-Сул штатида содир бўлган сўнгги экстратропик циклон 16 кишининг ҳаётига зомин бўлган эди. 40 та шаҳар, уларнинг аксарияти штат пойтахти Порту-Алегри атрофида жойлашган.

Фарғонада бир киши қўлбола алкоголдан заҳарланиб вафот этди
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz’га хабар беришича, 5 сентябрь куни Қўштепа туманида яшовчи 2 нафар фуқаро номаълум моддадан заҳарланиши оқибатида соғлиғи ёмонлашиб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.
Шунингдек, шу куни Олтиариқ туманида яшовчи 5 нафар фуқоро ҳам номаълум моддадан заҳарланиб, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилишган.
Терговга қадар текширув давомида Қўштепа туманида яшовчи А.Д. бир гуруҳ шахслар билан тил бириктириб, қўлбола усулда алкоголли маҳсулотлар тайёрлаган ва ушбу маҳсулотларга “АКТАУ” ва “КАРАТАУ” номли савдо белгили ёрлиқларни ёпиштириб, умумий овқатланиш шохобчаси ва бир оилавий корхонасига сотганлиги аниқланган. Заҳарланганлардан бир нафари вафот этан.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 186 ва 186-1-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи А.Д. процессуал тартибда ушланди. Тергов давом этмоқда.

Президент Самарқанддаги Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция иштирокчиларига мурожаат қилди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция иштирокчиларига мурожаат йўллади.
Батафсил:👉https://human.uz/2/16/13098
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция иштирокчиларига мурожаат йўллади.
Батафсил:👉https://human.uz/2/16/13098
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Венеция туристлар учун кириш тўловини бекор қилмоқчи
Венеция ҳаддан ташқари туризм муаммосини ҳал қилиш учун келаси йили шаҳарга бир кунга келган сайёҳлардан 5 евро (5,35 доллар) миқдорида кириш тўловини олишни режалаштирмоқда. Йиғим 14 ёшдан ошган барча сайёҳлардан келаси йил 30 кун ичида тажриба асосида ундирилади, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги.
Йиғимнинг мақсади «Венецияда яшаётган, ўқиётган ёки ишлаётганлар ва шаҳарга ташриф буюрганлар ҳуқуқлари ўртасида янги мувозанатни топишдир», – деди Венециянинг туризм бўйича маслаҳатчиси Симоне Вентурини ва бу пул ишлашнинг бир усули эмаслигини айтди.
Кириш ҳақини йиғиш режасини амалга оширишнинг аниқ саналари ва унинг қандай амалга оширилиши кейинги ҳафта якуний кенгаш маъқуллаши билан келишилади.
Тўловларни йиғиш режаси биринчи марта 2019 йилда муҳокама қилинган ва коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган эди.
Ҳаддан ташқари туризм узоқ вақтдан бери шаҳар учун муаммо бўлиб келган. Таъкидланишича, сайёҳлар сони кўпинча 50 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган тарихий шаҳар маркази аҳолиси сонидан сезиларли даражада ошади.

АҚШ элчихонаси визалар сони ниҳоясига етаётгани ҳақида огоҳлантирди
Америка Қўшма Штатларининг Тошкентдаги элчихонаси хабар беришича, дунё бўйлаб Green Card дастури учун белгиланган йиллик 55 000 та виза сони шу кунларда ниҳоясига етиши мумкин.
Қайд этилишича, белгиланган лимит тугаса, элчихона DV дастури бўйича суҳбатга кирганларга виза тақдим эта олмайди.

Япония биринчи Ойга қўниш модулини учирди
Япония биринчи Ойга қўниш модули - SLIMни учирди. У Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги (JAXA) томонидан ишлаб чиқилган, деб хабар бермоқда Deusche Welle.
Ракета ташувчиси бугун эрталаб Кагосима префектураси жанубидаги Танэгасима коинот портидан учирилди. JAXA ишга учириш лаҳзасини жонли эфирда намойиш этди.
Аввалроқ об-ҳаво шароити туфайли парвоз бир неча бор кечиктирилган эди.
Қурилманинг баландлиги - 2,4 метр, оғирлиги - 200 кг. Унинг мақсади юзни аниқлаш тизимларида қўлланиладиган технологиялар асосида ой кратерлари ва ерларини ўрганишдан иборат. SLIM, шунингдек, махсус камера билан жиҳозланган, унинг ёрдамида Ой юзасидаги темир ва бошқа элементлар миқдорини ўлчаш мумкин.
Қурилмани яратишда қўлланиладиган технологиялар белгиланган жойга қўниш ва 100 метрдан ортиқ хато қилмаслик имконини беради. Аввалги Ойга қўниш қурилмаларида бу кўрсаткич бир неча километрга етган, деб таъкидлади AFP агентлиги.
Эслатиб ўтамиз, икки ҳафта аввал «Чандраян-3» миссияси доирасида Ҳиндистон космик кемаси Ой юзасига муваффақиятли қўнган эди. Ҳиндистон Ер юзасига космик кема қўнган тўртинчи давлат бўлди. Бунгача бу миссияни Совет Иттифоқи, АҚШ ва Хитой амалга оширган. Россиянинг «Луна-25» станцияси эса август ойининг охирида Ойга қўниш пайтида ҳалокатга учради.

Марказий банк айрим университет талабалари учун махсус стипендия танловини эълон қилди
Марказий банк қуйидаги университет талабалари учун махсус стипендия танловини эълон қилди:
➖Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети;
➖Тошкент шаҳридаги Вебстер университети;
➖Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти;
➖Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
➖Тошкент молия институти;
➖Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети;
➖Тошкент шаҳридаги ИНХА университети;
➖Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Стипендиатлар ўқув жараёнида юқори рейтинг кўрсаткичига эга бўлиши (86 фоиздан юқори), давлат тилини мукаммал билиши, хорижий тилларни (рус ва инглиз) энг камида В2 даражасида билиши талаб этилади.

АҚШ долларининг расмий курси пастлади
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, барча валюталар, жумладан, АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати тушган.
— 1 АҚШ доллари — 12 137.16 (-4.95);
— 1 Россия рубли — 123.24 (-0.82) сўм;
— 1 евро — 13 003. 75 (-28.38) сўм.

Пойтахт аҳолиси муаммолари ҳал этилмоқда
Президент Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган аҳоли мурожаатлари ҳамда уйма-уй юриб ўрганишлар натижасида аниқланган муаммоларга ечим топиш, жойларда «Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» мезонларини жорий этиш мақсадида тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Тошкент шаҳрида давом эттирмоқда.
Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13099

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Божхона органлари 8,5 тонна гиёҳвандлик воситасини ушлади
Давлат божхона қўмитасининг хабар беришича, қўмита ва ДХХ “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комлексининг “Авиаюклар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ҳаво йўллари орқали республикамизга хориждан олиб келиниб, сўнгра юк автотранспорт воситаси орқали транзит тарзида олиб ўтилиши режалаштирилган 25 тонна оғирликдаги 1000 қоп қандолат кўкнориси уруғлари озиқ-овқат маҳсулоти белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказган.
Бироқ кўрик давомида ҳужжатларда қандолат кўкнориси деб кўрсатилган 25 тонна уруғ ва сомонлар таркибида қарангки, ҳақиқий гиёҳвандлик воситаси ҳисобланган 8,5 тонна кўкнори сомони борлиги аниқланган. Хабарда айтилишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Божхона қўмитасининг таъкидлашича, битта ҳолатда 8,5 тонна гиёҳвандлик воситасининг фош қилинишидек энг йирик кўрсаткич Ўзбекистон божхона хизмати органларининг сўнгги 30 йиллик тарихида илк бор қайд этилмоқда.

Болгарияда сув тошқини оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди
Болгариянинг жанубий қирғоқларида кечган сув тошқинлари оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Уларни тўлқин денгизга олиб кетди, деб хабар бермоқда Еuronews.
Мамлакат ҳукумати жабрланганларга молиявий ёрдам беришини айтди.
Вилоятда кучли ёғингарчилик натижасида икки тўғон сув остида қолган, оқаётган сув кўприкларни вайрон қилган.
1000 га яқин одам қийин аҳволда қолди.