Human.uz | Rasmiy kanal
7.45K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда

❗️Олий
Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид қонунни иккинчи ўқишда кўриб чиқмоқда.

Унга кўра:

миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб бир тоифа фуқароларнинг бошқа тоифа фуқаролардан устунлигини ёки нуқсонли эканлигини тарғиб қилганлик, никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга оширганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилганлик, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлганлик учун маъмурий жавобгарлик чораси киритилмоқда. Бунда жавобгарликни истисно қилувчи ҳолат сифатида тиббий кўрсатма асосида ёки меҳнат ва хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолатларда ёхуд йўл-транспорт ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш учун кийиладиган махсус бош-кийимда ёки спорт ва маданий тадбирлар пайтида уларнинг иштирокчилари томонидан, шунингдек, қонунчиликда рухсат этилган бошқа ҳолатларда юзини тўсган ҳолда бўлиш ҳолати белгиланмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Сирдарёликлар муаммолари ўз ечимини топмоқда

Батафсил
:👉https://human.uz/2/18/13092

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бир ой ичида 46 миллиард 229 миллион сўмлик газ ва электр талон-тарож қилинган

"Ўзэнергоинспекция"нинг аниқланишича, 29 миллион 104 минг метр куб табиий газ ва 38,9 миллион киловатт соат электр энергияси талон-торож қилиниши натижасида тизимга 46 миллиард 229 миллион сўм зарар келтирилган.  

Ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятларига тўғри келади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Қорақалпоғистонда 13 ёшли қўшни қизни зўрлаган шахс ушланди

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида 13 яшар қизнинг номусига тегилганлиги айтилган видеомурожаат тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ахборот хизмати баёнот берди.

Элликкалъа тумани «Амиробод» ОФЙда яшовчи фуқаро М.З. 2023 йил 30 август куни туман ИИБга мурожаат қилиб, 2010 йилда туғилган вояга етмаган невараси Т.С.ни қўшниси З.Ш. қўрқитиш ва зўрлик ишлатиш орқали номусига текканлиги сабабли, З.Ш.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат Республикаси прокурори томонидан жойида ўрганилиб, суд тиббиёт экспертизасининг 2023 йил 5 сентябрь кунги ҳулосаси, терговга қадар текширувда тўпланган иш хужжатлари инобатга олиниб, гумон қилинувчи З.Ш.га нисбатан ЖКнинг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми, 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб, ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган.

Терговнинг ҳар томонлама тўла ва холисона ўтказилиши Қорақалпоғистон Республикаси прокурори томонидан назоратга олинган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Испанияда сув тошқинлари оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Испаниянинг марказий қисмида кучли ёмғир туфайли юзага келган кучли сув тошқинлари оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, уч киши бедарак йўқолди. Душанба куни расмий маълумотларга кўра, йўллар, метро линиялари ва поезд йўллари сув остида қолган ва тўсиб қўйилган. Вертолётлар Мадриддан 50 км жануби-ғарбда жойлашган Толедо провинциясида қидирув-қутқарув ишларига жалб этилан, деб хабар бермоқда Reuters.

Якшанба ва душанба куни эрталаб ёғган ёмғир Мадрид, Кастилия-Ла-Манча, Каталония ва Валенсия провинцияларида кўчаларни лой дарёларига айлантирди. Кўплаб ҳудудларда ҳам дўл ёғди. Сувнинг кучли оқимлари йўлидаги ҳамма нарсани ювиб кетди.

Толедо шаҳри яқинидаги қишлоқда уч киши ҳалок бўлди. Метеорология хизмати якшанба куни рекорд миқдордаги ёғингарчиликни қайд этди – ҳар квадрат метрга 90 литр.

Қурбонлар орасида сув билан тўлдирилган лифтда қолган бир йигит, яна бири эса сув босган машина ичидан топилган, дейилади полиция хабарида.

Хабар қилинишича, 50 ёшли эркакнинг жасади тушдан кейин Камарена шаҳридаги уйи яқинидаги дарёдан топилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ долларидан ташқари барча хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати тушган.

— 1 АҚШ доллари — 12 129.99 (+11.92) сўм;
— 1 Россия рубли — 124.30 (-1.15) сўм;
— 1 евро — 13 037.31 (-44.15) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Индонезия инвесторлар учун «олтин виза»ни жорий қилади

Индонезия ҳукумати хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадида янги «олтин виза»ни тасдиқлади, деб хабар бермоқда Kazinform.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, расмийлар бундай визага эга бўлганлар мамлакатда беш йилдан ўн йилгача қолиши мумкинлигини маълум қилган.

Ушбу чора миллий иқтисодиётни рағбатлантиришга қаратилган. Беш йиллик виза олиш учун якка тартибдаги инвестор 2,5 миллион доллар капиталга эга компания ташкил этиши керак. 10 йил учун инвесторлардан 5 миллион доллар сармоя талаб қилинади.

Корпоратив инвесторлар беш йиллик виза олиш учун 25 миллион доллар сармоя киритишлари керак. 10 йиллик виза уларга 50 миллион долларга тушади.

Бугунги кунда Қўшма Штатлар, Ирландия, Янги Зеландия ва Испания каби мамлакатларда олтин визалар мавжуд.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
#тайинлов

Халматов Бахтиёр Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мексикада фарзанд туғилиши нишонланаётган хонадонда самолёт ҳалокати юз берди

Мексиканинг Синалоа штатида қиз фарзанд туғилишини нишонланаётган хонадонда фожиа юз берди. Daily Mail нашрининг хабар беришича, чақалоқнинг жинси аёл эканини билдирувчи пушти рангни юқоридан сепиш учун ижарага олинган самолёт ҳалокатга учраган.

Хабарда айтилишича, ота-онанинг устидан учиб ўтаётган самолётнинг қаноти кутилмаганда синиб кетган ва дарахтга урилган. Дастлаб, тадбир иштирокчилари вазиятни англамасдан, байрам қилишган ва хурсандчилик улар вазиятни тушунгунларига қадар давом этган.

Нашрнинг Авиация хавфсизлиги тармоғи маълумотларига таяниб ёзишича, 32 ёшли учувчи самолётда бўлган ягона шахс эди. Ҳалокатдан кейин у вайроналар остида ётган ҳолда топилган ва шифохонада вафот этган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Туркияда кучли ёмғир сув тошқинига сабаб бўлди

Туркиянинг бир нечта провинцияларида кучли ёмғирлар бирданига ёғиб, сув тошқинларига олиб келди. Ҳозиргача тўрт киши ҳалок бўлгани, ўнлаб киши жароҳатлангани ва бир неча киши бедарак йўқолганлиги маълум қилинган, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Кучли ёмғир Туркиянинг йигирмага яқин провинциясини қамраб олди. Анқара ва Истанбул каби шаҳарларда огоҳлантиришлар берилди.

Невшеҳир, Ақсарай ва Кайсери провинцияларида сув тошқини оқибатида 3 киши, жумладан, уч ойлик чақалоқ ҳалок бўлди. Йўл ҳаракати учун ёпиқ йўлларда транспорт воситаларида қолиб кетган 13 нафар фуқаро қутқарилиб, тез ёрдам машинасида шифохонага етказилди.

Бундан ташқари, Қораденгиз соҳилида жойлашган Аксарай, Киркларели ва Игнеада шаҳарларида 5 киши бедарак йўқолган, маҳаллий аҳоли орасидан икки фуқаро қутқарилган.

AFAD (ТР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги) раҳбариятининг баёнотига кўра, ҳозирда одамлар қутқарилиб, бедарак йўқолган фуқароларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Вьетнамда Миллий байрамни нишонлаш чоғида 76 киши ҳалок бўлди

Вьетнам Миллий кунини нишонлашнинг тўрт куни давомида мамлакатда 125 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, натижада 76 киши ҳалок бўлди, яна 95 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Xinhua агентлиги.

Бу ҳақда душанба куни йўл ҳаракати полицияси маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бахтсиз ҳодисалар асосан автомобиль ва темир йўлларда содир бўлган, иккита темир йўл ҳалокати уч кишининг ўлимига сабаб бўлган.

1-4 сентябрь кунлари тўрт кун давом этган байрамда ўтган йилга нисбатан бахтсиз ҳодиса 46 тага ва ҳалок бўлганлар 28 тага кўп.

Расмий маълумотларга кўра, ўтган йили Вьетнамда 11,400 дан ортиқ бахтсиз ҳодисалар содир бўлиб, 6,384 киши ҳалок бўлган ва 7,800 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Жисмоний шахслар томонидан нақд валютани божхонадан декларациясиз олиб ўтиш миқдори оширилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори (443–сон, 04.09.2023 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қарорга кўра:

Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 100 миллион сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади. Илгари 70 миллион сўм эди.

Жисмоний шахслар декларация тўлдириш талаб этиладиган белгиланган эквивалентдан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларини божхона назорати шакллари қўлланилмасдан олдин декларацияламаган ҳолда божхона органлари ходимларига маслаҳат олиш мақсадида тақдим этганда, божхона органлари ходимлари томонидан жисмоний шахсларга декларация тўлдириш қоидалари билан боғлиқ умумий тушунтиришлар берилади. Илгари бу қоида мавжуд эмас эди.

Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши раиси Наталья Кочанова билан мулоқот қилди

Олий Мажлис Сенати ва Миллий мажлис Республика Кенгаши ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шотландияда давлат хизматчилари учун тўрт кунлик иш ҳафтаси жорий этилади

Шотландия биринчи вазири Ҳумза Юсаф минтақа давлат секторида тўрт кунлик иш ҳафтасини жорий этиш ниятида, деб ёзмоқда Кazinform мухбири.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, биринчи вазир Шотландия ҳукуматининг келаси йилга мўлжалланган дастури доирасида тўрт кунлик иш ҳафтаси синов лойиҳасини эълон қилмоқда.

Тахминларга кўра, пилот лойиҳа тахминан 12 ой давом этади ва жорий йилнинг охирида бошланади. Минтақа ҳукумати раҳбарининг бу режалари Шотландия консерваторларининг қаттиқ танқидига сабаб бўлди.

«Ҳумза Юсуф бизнинг иқтисодиётимиз Буюк Британиянинг қолган қисмидан ортда қолаётган, миллий соғлиқни сақлаш хизмати тиз чўкиб турган ва кенгаш бюджетлари доимий равишда қисқартирилаётган бир пайтда бу бемаъни режани амалга ошириш мумкин деб ҳисобласа, хаёллар мамлакатида яшайди», - деди Консерватив партиядан Шотландия депутати Лиз Смит.

Батафсил:👉https://human.uz/12/59/13093

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тожикистонда Мустақиллик кунида теракт уюштиришни режалаштирган жангарилар йўқ қилинди

Тожикистонда тожик-афғон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган террорчилар йўқ қилинди, деб хабар бермоқда «Sputnik Таджикистан».

Хабарда айтилишича, 29 августдан 30 августга ўтар кечаси қуролланган жангарилар Дарваздан унчалик узоқ бўлмаган Кеврон қишлоғи яқинида тожик-афғон чегарасини кесиб ўтган. Улар Тожикистон ҳудудида Давлат мустақиллиги байрами арафасида террорчилик ҳаракатини амалга оширмоқчи бўлгани айтилмоқда.

Тез орада гуруҳ топилиб, назорат остига олинди, дейилади хабарда. Махсус операция ўтказиш учун чегарани ноқонуний кесиб ўтиш жойига аксилтеррор гуруҳи етиб борган. 5 сентябрь куни эрталаб террорчилар қуршовга олинган. Уларга зудлик билан қуролларини ташлаб, таслим бўлиш буюрилган.

Бироқ террорчилар буйруққа бўйсунмаган ва биринчи бўлиб ўт очган. Шундан сўнг, қўмита ходимлари аксилтеррор операциясини бошлаган, натижада уч нафар жангари йўқ қилинган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Янги ўқув йилининг илк кунида 520 минг киши метрополитендан фойдаланган

Ўқув жараёнлари бошланганидан сўнг метрополитендан фойдаланувчилар сони биринчи ўқув кунида қарийб 520 минг нафарни ташкил этган. Бу ўтган август ойининг кунлик йўловчилар сонига нисбатан 180 минг, яъни 53 фоиз йўловчига кўп деганидир.

Хизмат сифатини ошириш мақсадида метрополитеннинг йўналишларида қатнов интервали тиғиз вақтларда қисқартирилган. Чилонзор йўналиши 1,5-2 дақиқа, Ўзбекистон йўналиши 3-4 дақиқа, Юнусобод йўналиши 5 дақиқа, ер усти ҳалқа метро йўналиши 7-8 дақиқа этиб белгиланган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
МКБАНКнинг Тошкент шаҳар Бошқармаси очилди

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг Тошкент шаҳар Бошқармаси янгидан иш бошлади.

“Микрокредитбанк” АТБ - кичик бизнес, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини, кам таъминланганларни қўллаб-қувватлаш, ҳунармандчилик ва касаначиликни фаоллаштириш йўли билан янги иш ўринларини яратиш учун молиявий маблағлар ажратиб келмоқда.

Тошкент шаҳрида янги ва замонавий Бошқарма очилиши эса, ҳудудда тадбиркорликни янада ривожлантириш, аҳолига қулай банк хизматларини таклиф қилиш имкониятини беради.

Пойтахт марказида жойлашган Тошкент шаҳар Бошқармаси таркибида 2 та Банк хизматлари офиси, 3 та Банк хизматлари маркази ҳамда 33 та банкомат орқали аҳолига барча банк хизматлари тақдим этилади.

Батафсил:👉https://human.uz/8/48/13094

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Греция Акрополга ташриф буюришни чеклайди

Греция ҳукумати мамлакатнинг энг машҳур диққатга сазовор жойларидан бири ҳисобланган Афина Акрополига ташрифлар сонига чекловлар жорий қилмоқда, деб хабар бермоқда CNN.

Ташрифлар сони кунига 20 000 тагача чекланади. Шу билан бирга, брон қилиш сайти давоматни кузатиб боради ва соатлик слот тизимини тақдим этади.

Август ойида Грециянинг Real FM радиосига берган интервьюсида Греция маданият вазири Лина Мендони Акрополга ҳар куни 23 000 га яқин одам ташриф буюришини айтди ва буни «жуда катта рақам» деб атади.

Сайт 20:00 гача очиқ бўлади. Мендонининг сўзларига кўра, кўпчилик ташриф буюрувчилар сайтга эрталабки соатларда ташриф буюришни маъқул кўришади ва шу тариқа «бундай кўп сонли одамларни жойлаштиришга уринаётган сайт, ташриф буюрувчилар ва ходимлар учун муаммо туғдиради».

Янгиликдан кўзланган мақсад, ҳозирда фақат синовдан ўтказилаётган ва 2024 йилнинг апрель ойидан расман ишга тушиши мумкин бўлган янги тизим гавжумлик муаммосини ҳал қилади ва ёдгорликнинг хавфсизлиги ва узоқ сақланишини кафолатлайди.

Батафсил:👉https://human.uz/8/48/13095

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга олганларга субсидия берилади

“Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир шахс учун 3 ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.

Бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав (фонди) капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно.

2025 йил 1 январгача тадбиркорларга жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг назоратда бўлган (пробация) даврида меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қайтариб бериш тизими жорий этилади.

Шунингдек, 2023 йил 1 октябрдан қуйидагилар йўлга кўйилади:

“Ишга марҳамат” мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ташкилотлардаги мавжуд бўш (вакант) ҳамда захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш тизими.

Қарор билан Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди.

Унга кўра, иш берувчилар жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсни ишга қабул қилгандан сўнг 3 ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан кейин субсидия олиш учун туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига ёзма равишда ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, Россия рубли ва евронинг сўмга нисбати яна тушган, АҚШ доллари эса кўтарилишда давом этяпти.

— 1 АҚШ доллари — 12 142.11 (+12.12) сўм;
— 1 Россия рубли — 124.06 (-0.24) сўм;
—1 евро — 13 032.13 (-5.18) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial