Human.uz | Rasmiy kanal
7.44K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Янги ўқув йилидан эътиборан, “Kundalik.com” платформаси ўз фаолиятини “e.maktab.uz” сифатида давом эттиради.

e.maktab.uz” нафақат электрон кундаликни ва электрон журнални, балки ўқитувчилар учун “кундалик смарт” тизимини ҳам ўз ичига олган.

E.maktab.uz” платформасига ўтиш ўқитувчини ортиқча қоғозбозлик ташвишидан озод этади. Шаффофликни таъминлайди. Энг асосийси, ота-оналар фарзандининг таълим олиш жараёнини назорат қилишга жалб қилинади.

Олдинги ҳолатда баҳоларни ўзгартириш, ўқувчи кундаликни йўқотиб қўйиш каби муаммолар кўп учраган.  “E.maktab.uz” платформасида бу муаммолар бўлмайди. Бу платформада ҳар бир ўзгартириш ўз изини қолдиради.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ҳиндистонда поезд вагонидаги ёнғин оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда поезд вагонидаги ёнғин оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Ҳодиса Тамиланд штатидаги темир йўл вокзалда содир бўлди, деб хабар бермоқда Анадолу агентлиги.

Портлаш оқибатида 9 киши ҳалок бўлди. Шунингдек, 20 киши жароҳатланган. Hindustan Times хабарига кўра, сайёҳларни олиб кетаётган поезд Мадура туманидаги темир йўл вокзалида тўхтаган.

Минтақавий ҳукумат ёнғинга Уттар-Прадеш йўловчилар фойдаланиши тақиқланган газ баллони портлаши сабаб бўлганини айтди. Жароҳатланганлар шифохоналарга етказилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати пасайиши ва сел-сув тошқинлари кутилмоқда

27 август кунлари республика ҳудуди бўйлаб шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, баъзи туманларда чанг-тўзонлар билан бирга 23-25 метргача кучайиши мумкин.  

27-28 август кунлари ҳавонинг кундузги ҳарорати 23-28 даража илиққача пасаяди.  

26 август куни республиканинг шимол ва чўл зоналарида, 27-28 август кунлари эса қолган ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғирлар бўлади.  

Кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли 27-29 август кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Нонуштада қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш керак?

Нонушта – кунлик овқатланиш рационининг энг муҳим қисми. Шу сабабли дунё диетологлари эрталабки тамаддини мутлақо канда қилмасликни тавсия этади. Албатта ушбу одатдан воз кечмаслик учун бир қатор муҳим сабаблар мавжуд.

— Нонушта кун бўйи инсонни энергия ва зарур озиқ моддалари билан таъминлайди, — дейди Тошкент тиббиёт академияси Овқатланиш гигиенаси ва болалар, ўсмирлар гигиенаси кафедраси профессори Гули Шайхова. — Бу эса уни эътиборсиз қолдирмасликнинг асосий сабабларидан.

Шунингдек, нонушта кишига кун давомида жисмоний ва руҳий қувват бағишлаб, кайфиятни кўтаради. Иммунитет тизимини мустаҳкамлаб, миянинг самарали ишлашини таъминлайди.

Инсон, энг аввало, уйғонгандан сўнг, бир стакан илиқ сув ичиши лозим. Агар истаса, унга лимон шарбати қўшиш ҳам мумкин. Бу эса танани уйғотади, ичакларнинг тўғри ишлашига ёрдам беради. Қолаверса, овқат ҳазм қилиш ва эндокрин тизимлар биринчи таомга тайёрланади.

Сув ичгандан сўнг тахминан ярим соатдан кейин тамадди қилиш керак. Кўпчиликни энг мақбул нонушта вақти соат нечада бўлиши кераклиги қизиқтиради. Албатта бу савол индивидуал хусусиятга эга бўлиб, ҳар бир инсоннинг турмуш тарзига боғлиқ. Бироқ соат 7:00 дан 9:00 гача бўлиши мақсадга мувофиқ.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13083

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Фахрий донорлар ўзларига қулай вақтда йиллик асосий таътилга чиқишлари мумкин

Қонунчиликка кўра, “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан ўз қонини камида 40 марта ёки унинг таркибий қисмларидан бир қисмини камида 60 марта бепул топширган фуқаролар мукофотланади.

Мазкур кўкрак нишони билан тақдирланганлар БҲМнинг 15 бараваригача (4 млн 950 минг сўмгача) миқдорда бирйўла пул мукофоти олади.

Шунингдек, уларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

— улар учун қулай бўлган вақтда йиллик асосий меҳнат таътилига чиқиш;

— шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш;

— давлат санаторий-курортларида даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Руминияда газ қуйиш станциясида содир бўлган портлашда 50 дан ортиқ киши жароҳат олди

Руминиянинг Креведа шаҳридаги суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида кетма-кет икки марта содир бўлган портлашлар оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Биринчи портлаш соат 19:00 да содир бўлган, кейин ёнғин натижасида иккита цистерна ва яқин атрофдаги уй ёниб кетган. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Александр Рафильнинг сўзларига кўра, портлаш вақтида 7 киши куйган.

Ушбу воқеадан тахминан икки соат ўтгач, яна бир портлаш содир бўлди ва 26 ўт ўчирувчи жароҳат олди, деб ёзди ИИВ фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Раед Рафат.

Шунингдек, у портлашлар ҳали ҳам содир бўлиши мумкинлигини айтди.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13084

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ангренда юк машиналари иштирокида автоҳалокат содир бўлди

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБнинг хабар беришича, бугун соат таҳминан 03:30 ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ҳудудидан ўтган ҳалқаро аҳамиятга эга бўлган А-373 автомобил йўлининг 183 километрида ҳайдовчи 1985 йилда туғилган Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи Ж.Ж. “Shacman” русумли юк автотранспорт воситасини бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1995 йилда туғилган Наманган вилоятида яшовчи М. Ў. бошқарувидаги “Kobalt” ва 1989 йилда туғилган Фарғона вилоятида яшовчи Т.С. бошқарувидаги “VOLKSWAGEN CRAFTER” русумли юк автомашиналари билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган. Шундан сўнг ушбу юк автомобили йўл четида ҳаракатсиз турган “Man” русумли юк автомобилига урилиб тўхтаган.

Ушбу ЙТҲ натижасида 2 нафар ҳайдовчи ва бир нафар йўловчилар тан жароҳати олиб, Ангрен шаҳар марказий шифохонасига ёткизилган.

"Ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда", — дейилади хабарда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон муфтийси Қирғизистонда “Бирдамлик” медали билан мукофотланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, шайх Нуриддин Холиқназар Қирғизистон мусулмонлари диний идораси томонидан “Ынтымак” (Бирдамлик) медали билан тақдирланди.

Мукофот 27-август куни Бишкекда ўтказилган Қирғизистон мусулмонлари идораси янги биносининг очилиш маросимида топширилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бугун республиканинг айрим ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водисий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23-28 даража бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 24-26 даража бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади.Ҳарорат 13-18 даража бўлади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ҳиндистондаги пиротехника заводида юз берган портлашда 7 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатининг Даттапукур туманидаги фейерверк заводида юз берган портлаш оқибатида етти киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда Anadolu агентлиги.

Воқеа Дуттапукарнинг Нилгунж туманидаги икки қаватли уйда юз берган. Маҳаллий аҳолининг айтишича, пиротехника заводи ноқонуний турар жой биносида жойлашган. Штат озиқ-овқат вазири ва туман депутати Ратҳин Гҳош полиция маълумотларига кўра, етти-саккиз киши ҳалок бўлган ва олти нафарга яқин киши жароҳатланганини айтди.

Портлаш шунчалик кучли эдики, у ҳудуддаги бир қанча биноларга зарар етказди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Сўнгги 7 ойда 700 дан зиёд 51 ёшдан ошган аёллар никоҳи қайд этилган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида ФҲДЁ органлари томонидан Ўзбекистон Республикасида жами 122 468 та никоҳ қайд этилган.

Қайд этилган никоҳларда келинларнинг ёш гуруҳлари бўйича таркиби қуйидагича:

— 30 ёшгача – 109 550 нафар;
— 31-40 ёш – 10 000 нафар;
— 41-50 ёш – 2 174 нафар;
— 51 ёш ва ундан катталар – 744 нафар.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
1 сентябрдан ногиронлиги бор шахслар учун протез-ортопедия воситаларини олиш енгиллаштирилди

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлашда ногиронлиги бўлган шахслардан тиббий хулоса талаб қилиш бекор қилинади.

Маълумот учун, 2022-2026 йилларда аҳолининг муҳтож қисмини замонавий протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш даражасини 60 фоизга етказиш режалаштирилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
1 сентябрдан юридик йўналишдаги ОТМларининг талабаларига ишлашга рухсат берилади

Президент фармони билан битирувчи курсдаги юридик олий таълим муассасалари талабаларига жорий йилнинг 1 сентябридан ўқишдан бўш вақтда адвокатнинг ёрдамчиси сифатида ишлашга рухсат берилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тошкент халқаро аэропортида эстакадага кириш йўли ёпилди

“Uzbekistan Airports” компаниясининг хабар беришича, Тошкент халқаро аэропортида эстакадага кириш йўл белгилари янгиланиши муносабати билан вақтинча ёпилди. Ҳаракат 28-август куни 18:00 га қадар тикланиши режалаштирилмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон фуқароси Қозоғистон ҳудудида автоҳалокатга учради

Ақтўбеда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида хорижлик фуқаро ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Polisia.kz.

Хабарда айтилишича, 26 август куни соат 14:00 ларда MAN-TGX русумли юк машинасини бошқараётган 24 ёшли Ўзбекистон фуқароси Самара-Чимкент автомобил йўлининг Қизилўрда вилояти чегараси яқинида йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган ва Россия Федерациясининг 51 ёшли фуқароси бошқарувидаги Lada Largus автомобили билан тўқнашиб кетган.

Натижада Lada ҳайдовчиси олган жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Унинг вояга етмаган йўловчиси турли тан жароҳатлари билан Ирғиз тумани марказий шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 345-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки маълумотларга кўра, MAN-TGX ҳайдовчиси транспорт воситасини чарчаган ҳолда бошқарган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактабларда таълим сифатини янада ошириш, ўқувчи ўрнини кўпайтириш ҳамда ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларга муносиб шароит яратиш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва евронинг сўмга нисбатан қиймати ошган, Россия рублида эса аксинча ҳолат қайд этилган.

— 1 АҚШ доллари — 12 072.21 (+2.11) сўм;
— 1 Россия рубли — 126.56 (-1.61) сўм;
— 1 евро — 13 047.64 (+24.00) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўқитувчининг обрўси ошса, таълим-тарбиянинг қадри кўтарилади — президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида янги ўқув йили арафасида мактаб таълимидаги масалаларни муҳокама қилиш ва устувор вазифаларни белгилаб олиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Кейинги йилларда “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади”, деган эзгу ғоя асосида бу соҳада катта ишлар амалга оширилди.

Ўтган қисқа даврда юзлаб замонавий мактаблар барпо этилди. Илгари тажрибамизда бўлмаган Президент мактаблари, ижод мактаблари ҳаётимизга кириб келди, ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилди. Янги дарсликлар ва ўқув қўлланмалари яратилди.

Энг муҳими, мактабларимизда янгича руҳ, мазмун ва муҳит пайдо бўлди.

Бунда, ҳеч шубҳасиз, болалар қалбининг меъмори, муҳандиси бўлган ҳурматли ўқитувчи ва мураббийлар учун эркин ишлаш имкониятини яратиб берганимиз муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Чунки ўқитувчига эътибор – бу аввало фарзандларимизга, уларнинг таълим-тарбиясига эътибор, дегани. Ўқитувчининг обрўси ошса, мактабнинг обрўси ошади, илмнинг, таълим-тарбиянинг қадри кўтарилади.

Шу сабабли, муаллим ва ўқувчилар учун шароитларни яхшилаш, таълим сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратаяпмиз
”, - деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўтган давр мобайнида муаллимларнинг маоши ўртача 2.5 баробар ошган

Президент йиғилишдаги нутқи давомида муаллимларнинг маошлари тўғрисида тўхталди. Унинг таъкидлашича, ўтган даврда муаллимларнинг ойлик иш ҳақи ўртача 2,5 баравар ошган.

Жумладан, чет тили, IT, математика, кимё, биология бўйича миллий ва халқаро сертификати бор ўқитувчиларга устама, чекка ҳудудга бориб ишлаган муаллимларга алоҳида тўлов жорий этилди.

Натижада 6 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача маош оладиган ўқитувчилар сони 23 мингга етди, 10 миллион сўмдан юқори ойлик олувчилар 1 мингдан ошди. Яна 2 мингга яқин ўқитувчиларга вазир жамғармасидан қўшимча устамалар тўланяпти.

Мактаблар юкламасини камайтириш мақсадида 700 минг ўқувчи ўрни яратилди. Бу – аввалги йилларга нисбатан 15 баравар кўп.

Жорий йилда Тошкентдаги 81-мактаб ва Ал-Хоразмий ихтисослашган мактаби Халқаро экомактаб дастурининг олий мукофотига сазовор бўлди. Бундай ютуққа Марказий Осиёда илк бор бизнинг мактабларимиз эришди.

Юқори малакали, ўз устида ишлайдиган муаллимларни янги ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш тизими яратилди.

"Кўп ёшларимиз қизиқиши ва қобилиятига мос касб-ҳунар эгаллашни афзал кўраётгани ҳам давр талаби. Шу боис болаларимизга мактабдаёқ камида иккита чет тили, компьютер ва касб-ҳунарни ўргатсак, қўлида ҳунари бўлса, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлади”, - деди президент.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
2025 йилдан бошлаб фақат «C-1» даражали сертификатга эга чет тили ўқитувчилари дарс бериши мумкин бўлади

Давлат раҳбари соҳада мавжуд муаммоларни таҳлил қилди.

Жумладан, ҳозирда бошланғич синфларда 11 та, юқори синфларда 16 та фан ўтилаётгани билан ўқувчилар аниқ бир йўналишда чуқур билимга эга бўлмай мактабни битираётгани қайд этилди.

Масалан, 107 та тумандан талаба бўлганлар олийгоҳга кириш имтиҳонларида математика бўйича максимал баллнинг ярмини ҳам йиға олмаган. Физика, кимё ва биология бўйича ҳам бирорта туман ва шаҳарда мақтагулик натижа йўқ.

Ўтган йили 220 минг муаллимдан 86 минг нафари ёки 37 фоизининг билим ва кўникмаси “қониқарсиз” баҳоланган. Айниқса, ҳозирда талаб юқори бўлган информатика, физика, инглиз тили, математика ва кимё фани ўқитувчиларининг билими “қониқарсиз” эканлиги аниқланган.

Ёки, 51 минг нафар чет тили ўқитувчиларидан атиги 17 минг нафари (33 фоизи) “C-1” даражасига эга. Ваҳоланки, 2025 йилдан бошлаб чет тилидан фақат “С-1” даражаси бор ўқитувчилар дарс ўтиши мумкин бўлади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial