Human.uz | Rasmiy kanal
7.44K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Зимбабведа сайловчиларнинг кўплиги туфайли сайлов бир кунга узайтирилди

Зимбабведаги сайловларнинг кўплиги туфайли сайлов яна бир кунга узайтирилди, деб хабар бермоқда Еuronews.

Зимбабведа ҳар бир сайловчининг танловини инобатга олган ҳолда сайлов бир кунга узайтирилди. Расмийларга кўра, сайловга бунчалик кўп одам келиши кутилмаган.

Сайловда 11 номзод қатнашяпти (Зимбабве бирданига президент, парламент ва муниципалитетларга овоз беради). Аммо ҳақиқий кураш, 2018 йилги сайловларда бўлгани каби, амалдаги президент Эммерсон Мнангагва ва Фуқаролик ўзгариши учун мухолифат коалицияси вакили Нельсон Чамиза ўртасида кечмоқда. Агар биринчи босқичда ғолиб аниқланмаса, октябрда мамлакатда сайловнинг иккинчи босқичи ўтказилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тошкент шаҳридаги “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматов имом-хатиб вазифасидан озод этилди

Ички назорат комиссияси аввал ҳам ушбу имом-хатибнинг чиқишларини бир неча бор кўриб чиқиб, уни жиддий огоҳлантирган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
«Фукусима-1» атом электр станциясида ишлатилган сув Тинч океанига оқизила бошлади

Япониянинг «Фукусима-1» атом электр станциясидаги (АЭС) авариядан 12 йил ўтиб, Токио ҳукумати ядро реакторларини совутиш учун ишлатилган радиоактив сувни Тинч океанига оқизишни бошлади, деб хабар бермоқда Deusche Welle.

2011 йилда Японияда даҳшатли зилзила юз берди ва «Фукусима-1» АЭС да электр таъминоти ва совутиш тизими ишламай қолди. Натижада учта реакторда ядро ёқилғиси эриб, кейин портлаш содир бўлди ва радиация ҳавога тарқалди. Кенг ҳудудлар вайрон бўлди, ўн минглаб одамлар улардан эвакуация қилинди.

Реакторларни совутиш учун сув ишлатилган. Кейинчалик 1343 миллион куб метр сувни сақлаш қийинлашди, сув омборлари тўлиб кетди. 2021 йил апрель ойида Япония ҳукумати денгизга катта миқдорда сув қуйишга рухсат берди. Маълумотларга кўра, сув радиоактив моддалардан тозаланган. Бироқ, у водороднинг радиоактив изотопи тритийни ўз ичига олади.

Япония ҳукумати сувни Тинч океанига бир километр узунликдаги туннел орқали оқизиш ниятида. Биринчи партия сифатида 17 кун ичида океанга 7800 тонна сув чиқариш режалаштирилган. Мутахассисларнинг фикрича, чиқиндиларни утилизация қилиш 30 йил давом этади. Нега бу сувни ерда сақлаш мумкин эмас, деган саволга Япония расмийлари аниқ жавоб бермади.

Япониянинг ядровий назорат агентлиги, шунингдек, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) сувни Тинч океанига оқизиш режасини маъқуллади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Пойтахтнинг айрим кўчалари автотранспорт учун вақтинча ёпилади

Тошкентда 3-сентябрь куни Мустақиллик 32 йиллигига бағишланган “Янги нафас” халқаро оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади.

Шу муносабат билан пойтахтимиздаги айрим кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

31-август куни соат 10:00 дан 3-сентябр куни соат 10:00 гача:

Афросиёб кўчаси И. Каримов шоҳкўчаси билан кесишмасидан Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача.
3-сентябр куни соат 05:00 дан 09:00 гача:

Афросиёб кўчаси И. Каримов шоҳкўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий, Ойбек ва Нукус кўчалари бўйлаб, Рим-Католик черковигача.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Саида Мирзиёева расман президент ёрдамчиси лавозимига тайинланди

Ўзбекистон
Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;

Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;

Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Шухрат Мадаминович Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;

Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;

Одил Қаландарович Абдурахманов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимига;

Кахрамон Кучкарович Куранбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;

Алишербек Азизович Пайгамов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимига;

Нодиржон Абдуқундузович Абдурахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимига;

Уткиржон Ғайратович Кодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига;

Улугбек Учкунович Курбанов Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколининг раҳбари лавозимига;

– Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби лавозимига;

Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ доллари яна «тахт»га қайтмоқда

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди. Унга кўра, АҚШ доллари, Россия рубли ҳамда Хитой юанининг сўмга нисбатан қиймати ошган, евро ва бошқа хорижий валюталар курси эса пастлаган.

— 1 АҚШ доллари — 12 070.10 (+21.08) сўм;
— 1 Россия рубли — 128.17 (+0.56) сўм;
— 1 евро — 13 023.64 (-47.14) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ҳиндистонда кўприк қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 26 кишига етди

Чоршанба куни Ҳиндистон шимоли-шарқида, Мизорам штатининг Сайранг шаҳрида қурилаётган темир йўл кўпригининг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 26 кишига етди, икки киши жароҳатланган. Давлат темир йўл бошқармаси суриштирув ишларини бошлади.

ОАВнинг хабар беришича, кўприк қулаши вақтида 40 га яқин ишчи воқеа жойида бўлган, бироқ полиция 28 нафар ишчи борлигини айтган. Айни дамда қутқарувчилар 13 нафар жасадни топишга муваффақ бўлди. Қидирув-қутқарув операцияси давом этяпти.

Ҳодиса Бхайрби-Сайранг янги темир йўли қурилиши вақтида содир бўлган. Лойиҳага кўра, янги йўл Мизорамни бутун мамлакат билан боғлайди, сайёҳлар оқимини фаоллаштиради ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётга туртки беради.

Бош вазир Нарендра Моди жабрланганларга «ҳар қандай ёрдам» кўрсатилаётганини айтди. Мамлакат темир йўллари ҳар куни миллионлаб йўловчиларни ташийди.

Ҳукумат мамлакат темир йўл тармоғини модернизация қилиш режалари доирасида тезюрар поездларни йўлга қўйди, бироқ танқидчилар у хавфсизлик ва эскирган инфратузилмани янгилашга етарлича эътибор бермаяпти, дейди.

Июнь ойида Ҳиндистонда йигирма йилдан ортиқ вақтдан бери энг катта темир йўл ҳалокатида камида 288 киши ҳалок бўлди. Ўтган йил октябрда ғарбий Гужарат штатида осма кўприк қулаб, 135 киши ҳалок бўлган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Исроилда тош қулаши оқибатида 5 ёшли бола ҳалок бўлди, 8 киши жароҳатланди

Исроилнинг Ўлик денгизининг ғарбий соҳилидаги Эйн-Геди қўриқхонасида 11 нафар сайёҳдан иборат гуруҳ тош қулаши туфайли қулаб тушди, деб хабар бермоқда Haaretz.

Исроил фавқулодда хизмати «Magen David Adom» маълумотларига кўра, беш ёшли бола ҳалок бўлди, қолган сайёҳлар эвакуация қилинди.

Камида саккиз киши жароҳатланган. Яраланганлар орасида 4 ёшдан 12 ёшгача бўлган уч нафар бола ва 40 ёшли аёл ҳам бор, уларнинг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда. Уларнинг бир қисми ҳарбий вертолётларда шифохоналарга етказилган.

Сайёҳлар юрган махсус белгиланган йўл тошнинг қайта-қайта қулаши туфайли ёпилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Япония АЭСдан радиоактив сувни тўкишни бошлаганидан бери хитойликлар туз жамғаришга киришди

Пайшанба куни Хитойнинг айрим провинцияларидаги чакана савдо дўконларида туз етишмай қолди, чунки Япония шикастланган «Фукусима» АЭСдан тозаланган радиоактив сувни Тинч океанига оқизганидан сўнг, истеъмолчилар тузни катта миқдорда харид қила бошладилар, деб хабар бермоқда Kyodo агентлиги.

Харидорлар оқизилган сув денгиз сувини ифлослантириши ва туз ишлаб чиқаришга таъсир қилишидан хавотирда. Пекин муниципалитети ҳукумати шаҳарда туз етарли эканлигини айтиб, аҳолини ваҳима қилмасликка чақирди.

Хитойлик истеъмолчилар ҳам 2011 йилда, ҳалокатли зилзила ва цунами оқибатида атом электр станциясида содир бўлган ядровий ҳалокатдан кўп ўтмай, туз жамғаришни бошладилар. Шунингдек, улар йодланган туз радиациядан ҳимоя қилишига ишонишади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Куз ойларида қандай об–ҳаво кутилмоқда?

Ўзгидромет айнан кузда кутилаётган об-ҳаво прогноз маълумотлари билан бўлишди.

Сентябрь
 
Ойлик ҳаво ҳарорати кўп йиллик ўртача иқлимий меъёрдан 1-1,5 даража юқори келиши, бир сўз билан айтганда, ой иссиқроқ бўлиши прогноз қилинмоқда. Ёғинлар меъёр атрофида ва меъёрдан кам бўлиши мумкин.

Октябрь

Синоптиклар мазкур ойда ойлик ўртача ҳаво ҳарорати республика бўйлаб иқлимий меъёр атрофида бўлишини маълум қилган. Ойнинг иккинчи ярмидан биринчи "совуқ уриш" ҳодисаси рўй бериб, баъзи ҳудудларда тунда ҳаво ҳарорати -2 даражагача пасайиб кетиши огоҳлантирилган. Ёғинлар меъёр атрофида ва ундан кўпроқ бўлиши таъкидланган.

Ноябрь

Ой давомида ҳаво ҳарорати меъёр атрофида, аммо ёғинлар меъёрдан бироз кам, кузнинг сўнги ойи бироз қуруқроқ ўтиши кутилмоқда.

Ҳозирда узоқ муддатли об-ҳаво прогнозларининг юқори ишончли усуллари мавжуд эмас, шунинг учун мавсумий прогнозларни маслаҳат тарзида қабул қилиш тавсия этилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
USAID администраторининг Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Ўзбекистонга келади

26-30 август кунлари АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Осиё бўйича бюро ёрдамчиси ўринбосари Анжали Каур АҚШ-Ўзбекистон ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюради. Ташриф доирасида Каур USAIDнинг мамлакатдаги ҳамкорлари ва ҳукумат расмийлари билан учрашади.

Самарқандда Каур инглиз тили ўқитувчилари билан давра суҳбати ўтказиб, USAID ёрдами давлат мактаблари тизимида инглиз тилини ўқитиш қандай яхшилалангани билан танишади. Шунингдек, у USAID томонидан молиялаштирилган мигрантлар учун маслаҳат марказига ташриф буюради ва агентлик кўмагида бизнеси кенгайган бир қанча тадбиркорлар билан ҳам учрашади.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13080

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бугундан “Туркистон–Юнусобод–Шаҳристон” метро бекатлари оралиғида бепул автобуслар йўлга қўйилди

Маълумки, Тошкент метрополитенининг “Юнусобод” ва “Туркистон” бекатлари вақтинча ёпилиши маълум қилинган эди. Шу муносабат билан “Туркистон–Юнусобод–Шаҳристон” метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи автобуслар ҳаракати йўлга қўйилмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилади

“Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этишни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–286-сон, 25.08.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга асосан:

ЮНЕСКО билан ҳамкорликда сунъий идрок соҳасида одоб-ахлоқни тарғиб этиш орқали илмий мулоқотни рағбатлантириш бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилади;

Париждаги (Франция) ЮНЕСКО бош қароргоҳида 2023 йил 4–8 сентябрда Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирлар ўтказилади.

Фанлар академияси билан биргаликда Кўргазмада тақдим этиш учун дунё кутубхоналарида сақланаётган нодир қўлёзмалар нусхаларидан иборат Кўргазмага бағишланган махсус каталог инглиз ва ўзбек тилларида чоп этилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Интернетда АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг қамоқдаги сурати пайдо бўлди

Дональд Трамп Жоржия штатининг Атланта шаҳрига етиб келди ва маҳаллий ҳокимиятга ўз ихтиёри билан таслим бўлди. У ҳибсга олинган ва қамоқхона рўйхатига киритилган. У 2020 йилда бўлиб ўтган штат сайловлари натижаларини йўқ қилишга уринишда айбланмоқда, деб хабар бермоқда ВВC.

Шу тариқа Трамп магшот, яъни қамоқхона суратига олинган АҚШнинг ягона собиқ президентига айланди. У Атланта қамоқхонасидан чиқиб кетиш учун 200 минг доллар (160 минг фунт стерлинг) гаров пули тўлаши керак эди. Энди у судни кутмоқда.

Шундан сўнг у бу ишни «одил судловнинг шафқатсизлиги» деб атади. Трамп беш ой ичида тўртинчи марта ҳибсга олинди.

Оқ уйнинг собиқ раҳбари 2021 йил январидан бери биринчи марта Twitter номи билан машҳур Х ижтимоий тармоғида пост эълон қилди. У веб-сайт манзилини ёзиб, қамоқхонадаги суратини юклади. Расмга қўшимча равишда катта ҳарфлар билан «Сайловга аралашиш. Ҳеч қачон таслим бўлманг!«деб ёзган.

Айрим нашрлар собиқ президент Трампнинг ушбу сурати тарихда қолиши ҳақида ёзишган. «Ишончим комилки, сиз тез орада бу тасвирни кофе кружкалари, шляпалар, футболкалар ва бошқа ғалати маҳсулотларда кўрасиз», – деб ёзади CNN мухбири.

Магшотларда Элвис Пресли, Фрэнк Синатра, Аль Капоне ва кичик доктор Мартин Лютер Кинг каби машҳур америкалик жамоат арбоблари бор. Трамп тахминан 20 дақиқа полицияда бўлди. Кўчада унинг ўнлаб тарафдорлари тўпланишди.

Уйига жўнаб кетишдан олдин у аэропортда журналистларга овоз бериш натижаларига рози бўлмаслик ҳуқуқига эга эканлигини айтди. Трампга қўйилган 13 та айблов товламачилик, ёлғон гувоҳлик беришдан иборат. Трамп ўзига қўйилган барча айбловларни рад этди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Пиёдаларни уриб юбориш ҳолати ортмоқда

2021 йили
пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдаларни уриб юбориш 1150 марта юз берган бўлса, ўтган 2022 йилда объектив ва субъектив сабаблар туфайли пиёдаларни уриб юбориш 4449 тани ташкил этган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Греция шимоли-шарқидаги ўрмон ёнғинлари сўнгги 20 йилдаги энг йирик ёнғиндир

Ўтган шанба куни Грециянинг шимоли-шарқидаги Эврос минтақасида содир бўлган ўрмон ёнғинлари сўнгги йигирма йил ичида мамлакатдаги энг йирик ёнғинга айланди, деб хабар қилди пайшанба куни Афина миллий обсерваторияси.

Европа Иттифоқи хариталаш хизмати Коперник томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланиб, 23 август ҳолатига кўра, Александруполис ва Дадия шаҳарлари ҳудудидаги ёнғинлар натижасида тахминан 292,587 гектар (722,998 акр) ўрмон ерлари ёниб кетганини тасдиқланди.

2007 йилдан бери 16 та йирик ўрмон ёнғинлари мамлакатда 1,7 миллион гектар (4,2 миллион акр) ўрмон билан қопланган майдонларни ёқиб юборди. Инқирозларни бошқариш бўйича Европа комиссари Янез Ленарчич, илгари Twitter номи билан танилган Х ижтимоий тармоғида Александруполидаги ўрмон ёнғинлари Европа Иттифоқи дуч келган энг йирик ёнғин эканлигини айтди.

Грецияда кучли шамол ва юқори ҳаво ҳарорати туфайли юзага келган ўрмон ёнғинлари олтинчи кундан бери давом этяпти. Ўрмон ёнғинлари оқибатида 26 киши ҳалок бўлди. 60 нафар ўт ўчирувчи тан жароҳати олди, дейилади ўт ўчириш бошқармаси хабарида.

Батафсил:👉https://human.uz/10/57/13081

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Украинанинг бир қатор ҳудудларида «ҳаво тревогаси» эълон қилинди

Украинанинг Рақамли трансформация вазирлигининг онлайн харитаси маълумотларига кўра, Украинанинг Суми, Полтава, Черкаси, Харьков, Днепропетровск, Кировоград ва Николаев вилоятларида ҳаво огоҳлантириши эълон қилинган.

Онлайн харитага кўра, бу ҳудудларда сигнал деярли бир вақтнинг ўзида, яъни Москва вақти билан 13.37 да янграган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Расул Кушербаев: «Муаммони ҳал қилмасангиз бу жойда нега ўтирибсиз?»

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг собиқ депутат Расул Кушербаев ўзининг расмий телеграм-каналида «Бугун микрафонни кимга тутиш керак?» мавзусида қисқача мулоҳаза эълон қилди. Унда Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий ҳудудларида сув танқислиги бўйича фермерлар билан ўртада юзага келаётган муаммолар хусусида сўз юритилган.

Кушербаевнинг айтишича, мазкур муаммонинг асл сабабчилари рухсатсиз шоли эккан фермерлар эмас, балки узоқ йиллардан буён трансчегаравий дарё сувларидан фойдаланиш бўйича давлатлараро тенг ва манфаатли келишувни ҳал этмаган соҳанинг масъулларидир.

Бу ерда Расул Кушербаев Қорақум ва Қўштепа каналларида исроф бўлаётган сувни назарда тутган.

Унинг фикрича, масъуллар ўз ишини масъулият билан ҳал қилмаганлиги оқибатида одамлар сувсизликдан қийналишмоқда ва бу кетишда сув танқислиги бунданда кўпроқ одамларни безовта қилади.

«Ҳурматли катталар мард бўлиб тан олишлари керак: сув масаласида ўз вазифаларини бажара олишмаяпти ва бундан оддий одамлар жабр кўрмоқда.

Хавотирлиси бу ҳали бошланиши бўлиши мумкин.

Шу боис, ҳурматли журналист, блогер ва фаоллар бугун шоли экиб боши балога қолган оддий фермерга эмас, Тошкентда ўтирган соҳанинг масъул раҳбарларига микрофон тутишлари керак: сиз муаммони ҳал этмасангиз бу ўринда нима қилиб ўтирибсиз?»
— дейди Расул Кушербаев ўзининг телеграм-саҳифасида.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Сурхондарёда дарахтларни ноқонуний кесиш натижасида ўсимлик дунёсига 293 млн. сўмдан ортиқ зарар етказилган

Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида автомобиль йўлини кенгайтириш ҳамда шу йўлдаги кўприкни реконструкция қилиш мақсадида 61 туп дарахт кесиб ташланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Олтинсой туманининг “Миршоди” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи, Олтинсой ҳамда Денов туманларини боғловчи автомобиль йўлини кенгайтириш, ушбу йўлдаги “Қора ариқ” кўпригини реконструкция қилиш мақсадида йўл ёқаларида мавжуд бўлган кўп йиллик дарахтларни кесиб олиш учун туман ҳокимлигининг масъул ходими туман Экология бўлимидан оғзаки тарзда рухсат сўраган.

Олтинсой туман Экология бўлими ходимлари ҳолатни бориб ўрганганда, бу амалдаги қонунчиликка зид эканлиги, агар дарахтларга зарар етказилса қонун олдида жавобгарликка тортилиши айтилган

Шунга қарамасдан, номаълум шахслар томонидан кечқурун ҳудудда мавжуд бўлган, ўсувчанлигини йўқотмаган 61 қимматбаҳо навли дарахтлар кесиб ташланган. Улар таркибида 2 туп чинор, 54 туп виргин арчаси, 2 туп терак, 4 туп тол дарахтлари бўлган.

Сурхондарё вилояти Экология бошқармасининг тезкор гуруҳи шу кунинг ўзида ҳолат содир этган жойга етиб бориб, баённома тузган. Мутахасисларнинг ҳисоб китобларига кўра, ушбу ноқонуний ҳаракат оқибатида ўсимлик дунёсига 293 миллион 700 минг сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолат бўйича вилоят Прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Педагоглар тиббий кўрикдан ўтиши шарт, акс ҳолда улар таълим бериши мумкин эмас

“Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 46-моддасига асосан педагоглар тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиши шарт. Тиббий кўрикдан ўтмаган педагог бундай фаолият билан шуғулланиши, болаларга таълим бериши мумкин эмас.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида вазирлик ва идоралар бу борадаги тартиб-қоидалар ижросига шу вақтгача етарлича эътибор қаратмаётгани танқид қилинди. Эндиликда Қонуннинг мазкур моддаси жиддий назоратга олинади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial