Human.uz | Rasmiy kanal
7.44K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Янги тизимни самарали қўллаган ўқитувчиларга 40 фоиз устама берилади

Давлат раҳбари кўтарилган муаммоларнинг ечимлари ва янги ташаббусларни баён қилди.

Таълим сифатини ошириш мақсадида республика бўйича 500 та мактабда президент ва ихтисослашган мактаблар ўқув дастури, баҳолаш тизими жорий этилади. Бунда президент ва ихтисослашган мактаблар уларга “таянч мактаб” бўлади.

Бир йилда уларнинг иши баҳоланиб, янги тизимни самарали қўллаган ўқитувчиларга 40 фоизгача устама берилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирига вилоят ҳокимлари билан бирга келаси йилдан ушбу 500 та мактабнинг ҳар бирига 3 тадан мактабни бириктириб, янги тизимни йўлга қўйиш топширилди. Бу ишлар орқали яна 1,5 мингта мактабга Президент ва ихтисослашган мактаблар методикаси, муҳити кириб боради.

Умуман, келгуси беш йилда ушбу тизим барча мактабларда жорий қилиниши белгиланди.

Бу йилда мактабларда дарс бериш учун хориждан 500 нафар “тил эгалари” олиб келинди. Янги тизим жорий қилинадиган мактаблар кўпайишини ҳисобга олиб, келгуси йилда яна 1,5 минг мутахассис олиб келинади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Юқори синфлар учун фанлар сони 16 тадан 11 тага қисқартирилади

Юқори синфда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага қисқариши эълон қилинди.

Олийгоҳга киришга иштиёқи бор бўлган 10-11 синф ўқувчиларига "кимё – биология", "математика – физика", "математика – чет тили", "она тили ва адабиёт – чет тили" фанлари уларнинг танлови асосида чуқурлаштириб ўқитилади.

Касб-ҳунар эгаси бўлиш истагидаги ўқувчиларга эса мактабнинг ўзида тайёр мутахассис бўлиб етишиб чиқиш имконияти яратилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сентябрдан бошлаб ушбу тажрибани салоҳияти ва тайёргарлиги бор 135 та мактабда йўлга қўйиш топширилди. Келгуси ўқув йилидан камида 1 мингта мактаб ушбу тизимга ўтказилади.

Дарсларнинг мазмуни ҳам ўзгариши таъкидланди. Бунда 1-синфдан компьютер саводхонлиги, юқори синфларда молиявий саводхонлик дарслари жорий этилади.

Шунингдек, бу йил мактаб дарсликларига бюджетдан 920 миллиард сўм ажратилди, бошланғич синфлар учун тўлиқ янги дарсликлар ишлаб чиқилди.

Бошланғич синфлар учун тайёрланган дарсликларнинг иккинчи қисмини ҳам тўлиқ ҳажмда чоп этишга топшириқ берилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Республика ишчи гуруҳи Хоразмда қандай мурожаатлар бўйича иш олиб боряпти?

Батафсил:
👉https://human.uz/2/21/13085

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Энди ўқув дастурларига қўшимча фанларни киритиш тақиқланади

Эндиликда ўқув дастурларига қўшимча янги фанларни киритиш тақиқланади. Барча янги таклифлар мавжуд фанларга интеграция қилиниб тайёрланади.

Шунингдек, барча фанларда миллий ғурур, ифтихор, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, ватанпарварлик ғоялари тарғиб қилиниши шартлиги қайд этилди.

Бундан уч йил олдин 15 ёшгача бўлган болаларга йод, витаминлар ва гижжага қарши дорилар тарқатиш амалиёти жорий қилинган эди. Натижада болаларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишига таъсир кўрсатадиган қалқонсимон бези касалликлари камая бошлади.

Жорий йилда ҳам мактаб ўқувчиларига йод препаратларини бепул тарқатиш давом эттирилади. Масъулларга сентябрь ойидан бу ишларни тизимли ташкил қилиб, ота-оналар ва ўқувчилар орасида йод истеъмолининг фойдали хусусиятларини кенг тарғиб қилиш топширилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Мактаб директорлари ва ўринбосарларининг ойлиги оширилади — президент

Энди мактаб директорлари ва ўринбосарлари ҳар беш йилда бир марта сертификациядан ўтади.

Сертификациядан ўта олмаган директорлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинади.

Келгуси йилдан сертификациядан ўтган директорлар ойлиги 50 фоизга, ўринбосарлар иш ҳақи эса 30 фоизга оширилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Олий таълим вазирлигида педагогик таълимга масъул вазирнинг биринчи ўринбосари лавозими киритилади

Педагогика йўналишидаги олийгоҳлар алоҳида ёндашув асосида ривожлантирилади.

Бунинг учун Олий таълим вазирлигида педагогик таълимга масъул вазирнинг биринчи ўринбосари лавозими киритилади.

Вазирликда педагогик таълим бўйича алоҳида Кенгаш тузилиб, унга педагогика олийгоҳлари ректорлари киритилади.

Тошкент ва Чирчиқдаги педагогика университетларида ўқитувчилар Президент мактаби дастури асосида тайёрланади. Бу олийгоҳлар педагогика йўналишидаги институтлар учун “таянч олийгоҳ” бўлади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: мактаб ўқувчиларига йод препаратларини бепул тарқатишни жорий йилда ҳам давом эттирамиз

Каналга уланинг:
👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия тизимида бажарилмаган топшириқлар сони қарийб 50 фоизга камайган

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева вазирлик томонидан Президент ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди:

💻 Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилиш учун яратилган “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида бугунги кун ҳолатига жами 3 631 та ҳужжатлардаги 107 мингдан ортиқ топшириқлар назоратга олинган бўлиб, уларнинг 79 мингдан ортиғи бажарилган бўлса, қарийб 28 мингта топшириқлар ижро этилмоқда.

✏️ Жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб барча бошқарув органлари ва ҳокимликларда Президентнинг назорат топшириқлари ижросини таъминлашнинг “кунбай” календарь жадвали ҳар ойда тасдиқланмоқда.

📉 Ўз вақтида бажарилмаган топшириқлар сони шу йилнинг апрелида 128 тадан июль ойида 66 га, яъни 48,0 фоизга камайди.

📲 Ижро муддати ҳали етиб келмаган, жумладан ижроси йил якунига қадар белгиланган топшириқлардан 395 таси барвақт бажарилди.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13086

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Венгрия 2024 йилда еврозонага кириши мумкин

Венгрия 2024 йил охиригача Еврозонага киришга тайёр бўлади, деб ёзмоқда Anadolu.

Бундай прогнозни давлат бюджети ишлаб чиқиш ва ижросини назорат қилиш бўйича кенг ваколатларга эга бўлган Венгрия Молия кенгаши раиси Арпад Ковач айтди.

«Венгрия 2024 йил охиригача Маастрихт мезонларига жавоб бера олади», - деди у Секешфехервардаги Фейер Савдо-саноат палатасида сўзлаган нутқида.

Бундай мезонлар 1992 йилги Европа Иттифоқи тўғрисидаги Шартномада белгиланган ва мамлакатнинг еврозонага қўшилиши учун зарур бўлган молиявий-иқтисодий кўрсаткичларига тааллуқлидир. Улар молия тизимининг барқарорлигини, нарх даражаси ва валюта курсининг барқарорлигини баҳолайдилар.

Ковачнинг фикрича, 2024 йилнинг ёзига келиб Венгрияда истеъмол нархлари ўсиши 3 фоизга тушиши мумкин, давлат қарзи ЯИМнинг 70 фоизидан пастга тушади, бюджет тақчиллиги эса тахминан 2,9 фоизни ташкил қилади. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, жорий йилда Венгрия ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 1 фоизга яқин бўлса, келгуси йилда бу кўрсаткич 3,5-4 фоизгача ошади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Австралияда америкалик денгиз пиёда аскарларини олиб кетаётган вертолёт ҳалокатга учради

АҚШ-Австралия ҳарбий машғулотлари чоғида вертолёт қулаши оқибатида 3 нафар америкалик денгиз пиёда аскари ҳалок бўлди, яна 20 нафари яраланди, деб хабар бермоқда Еuronews телеканали.

Австралияда ҳарбий вертолётнинг қулаши оқибатида 3 нафар америкалик денгиз пиёда аскари ҳалок бўлди, 20 нафари яраланди.

Бортда 23 киши бўлган. Беш нафари оғир аҳволда шифохонага етказилган. Австралия бош вазири Энтони Альбанезе фожиа ҳақида баёнот берди ва унинг сабаблари бўйича ваколатли органларнинг хулосаларини кутишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Норвегияда НАТО машғулотлари чоғида АҚШнинг тўрт нафар денгиз пиёда аскари бўлган самолёт ҳалокатга учраган ва уларнинг барчаси ҳалок бўлган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Қорақалпоғистон Республикасига адлия вазири тайинланди

Адлия вазирининг матбуот котибининг хабар беришича, Элмурод Эргашович Турсунов Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири лавозимига тайинланган.

У 2022 йилдан ҳозирги вақтга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Навоий вилоят адлия бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ушбу лавозимга адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Ғайбулло Садуллоевич Примов тайинланди.

У 2021 йилдан ҳозирги вақтга қадар Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Эндиликда судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши ҳақидаги маълумотлар бепул ва онлайн тезкор равишда тегишли шахсга жўнатилади

Президентнинг тегишли қарорига асосан жорий йил 1 сентябрдан бошлаб:

судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши ҳақидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг «Тезкор маълумотлар» ягона ахборот тизимида автоматик равишда онлайн шакллантирилади;

судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланганлиги ҳақидаги маълумотнома судланганлик муддати тугаган ёки судланганлик олиб ташланган сананинг эртасидан кечиктирмасдан тегишли шахснинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига автоматик равишда бепул юборилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШда 20 ёшли йигит дўкондаги одамларга қарата ўт очди

АҚШнинг Флорида штатидаги Жексонвилль шаҳрида ирқий сабабларга кўра уюштирилган ҳужумда камида уч киши қурбон бўлди. Ҳужумчи ўз жонига қасд қилди, деб хабар бермоқда ВВC.

Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, қуролланган шахс (унинг шахси ҳали аниқланмаган, аммо ёши 20 ёшларда эканлиги тахмин қилинмоқда) Dollar General дўконига кириб, одамларга қарата ўт очган. У ўқ ўтказмайдиган жилет кийган ва тўппонча ва ярим автоматик милтиқ билан қуролланган.

Ҳужумчи полиция воқеа жойига етиб келганидан сўнг ўзини ўлдиришдан олдин икки қора танли эркак ва бир аёлни отиб ўлдирган. Жексонвилль мэри Донна Диган буни ирқчилик асосидаги «нафрат жинояти» деб атади.

Ҳужумчи ёлғиз ҳаракат қилган ва бошиданоқ ўзини ўлдиришни режалаштирган. Маҳаллий шериф Т.Уотерснинг сўзларига кўра, жиноятчи ота-онаси билан Жексонвилльдаги Клэй округида яшаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, у бир неча манифест ёзган, жумладан, ота-онаси, полиция ва ОАВга мурожаат қилган. Федерал қидирув бюроси отишма бўйича тергов очди, уни нафрат жинояти деб ҳисоблайди.

Ҳужум шанба куни АҚШда Вашингтондаги маршнинг 60 йиллигига ва Мартин Лютер Кингнинг машҳур «Менинг орзуим бор» нутқига боғлиқ хотира тадбирлари чоғида содир бўлди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишади, турли соҳаларда ишга туширилаётган янги объектларга ташриф буюради.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Балида 7,1 магнитудали зилзила юз берди

Сешанба куни Пекин вақти билан 03:55 да Индонезиядаги Бали денгизи акваториясида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда Xinhua агентлиги.

Хитой сейсмологик тармоқлари маркази CENC маълумотларига кўра, зилзила эпицентри координаталари жанубий кенглик 6,80 даража ва шарқий узунлик 116,60 даражали нуқтада жойлашган. Гипомарказ 520 км чуқурликда жойлашган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва евронинг сўмга нисбатан қиймати яна ошган ва Россия рублининг курси эса арзонлаган.

— 1 АҚШ доллари — 12 084.84 (+12.63) сўм;
— 1 Россия рубли — 126.52 (0.04) сўм;
— 1 евро — 13 068.55 (+20.91) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial