Human.uz | Rasmiy kanal
11.3K subscribers
34K photos
4.46K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Сиз қайси картадан кўпроқ фойдаланасиз?

💳 Ҳозирги кунда картадан фойдаланувчилар сони жуда ҳам ошган ва бу карталар ўртасида рақобатни келтириб чиқаради.

Бугун шу масалани қисман бўлса-да қайси картадан фойдаланувчилар сони кўпроқ эканлигини сиз билан биргаликда аниқламоқчимиз.

Savdogarbank — энг қулай имкониятлар сиз учун! 💚

📲 Мурожаат учун: +998 71 200 27 00

Батафсил:
https://human.uz/2/16/2149

Улашинг: @humanuzofficial
Эльбрусда ҳалок бўлган альпинистлар сони 5 кишига етди

Эльбрусда
ёрдам сўраган альпинистлар гуруҳининг беш аъзоси 23 сентябр оқшомида вафот этди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Кабардино-Балкария Бош бошқармаси бошлиғи Михаил Надёжин маълум қилди, деб хабар бермоқда TASS.

«Aфсуски, беш кишининг жасади топилди», деди манба. У, шунингдек, қидирув-қутқарув ишлари давомида 14 кишини пастга тушириб, шифокорларга топширганини қайд этди. "14 кишининг барчаси фавқулодда тиббиёт ва тез ёрдам шифокорларига етказилган. Улардан 11 нафари Нальчик шаҳридаги Республика клиник шифохонасига ётқизилган. Уч киши касалхонага ётишдан бош тортди", - деди у.

«Қутқарувчилар икки кишини қутқарамиз деб ўйладилар, лекин афсуски, улар келганида икки киши ҳалок бўлди», деди у. «Гара-Боши бекатида, 3900 метр баландликда, тез ёрдам шифокорлари уларнинг вафот этганини аниқладилар», деди у. Aввалроқ уч киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Улашинг: @humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда яна снос можароси. Ким ҳақ: қурувчими ёки аҳоли?

Ёдингизда бўлса, 2019 йил мобайнида деярли барча интернет нашрлари, ижтимоий тармоқлар, блогерлар постларида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида ноқонуний “снос”лар, бузди-буздилар ҳақида хилма-хил материаллар эълон қилинди. Бу республиканинг қатор вилоят ва туман марказларида, айниқса пойтахт Тошкентда авж олди. Тадбиркорларнинг савдо объектларини ва аҳоли уйларини қонунга зид равишда бузиш ортидан қанчадан-қанча журналистик суриштирувлар ўтказилди.

Батафсил: https://human.uz/2/16/2150

📹Тўлиқ видео: https://www.youtube.com/watch?v=Sr6QgSs3OIw

Улашинг:
@humanuzofficial
Юртимизга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келинди

Бугун юртимизга 2 499 668 доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 26 754 208 дозани ташкил қилмоқда.

Улашинг: @humanuzofficial
Forwarded from Human Sport
⚽️ Гоооол!

Ҳисобни тенглаштирдик!

🇺🇿 Ўзбекистон 3 - 3 Эрон 🇮🇷

Гол муаллифи: Ихтиёр Ропиев 18'

Обуна бўлинг: https://t.me/humansportuz
Forwarded from Human Sport
Биринчи бўлим якунланди!

Терма жамоамизнинг биринчи таймдаги голлари ва хавфли зарбаларини томоша қилишингиз мумкин!

🇺🇿 Ўзбекистон 3 - 4 Эрон 🇮🇷

Обуна бўлинг:
https://t.me/humansportuz
Чирчиқдаги ҳарбий полигонда 21 ёшли йигит снаряд портлаши оқибатида вафот этди

Ижтимоий тармоқларда 21 ёшли йигитнинг ҳарбий хизматда портлаб кетганлиги ҳақда хабарлар тарқалган эди. Бош прокуратура матбуот котиби ҳолат юзасидан маълумот берди.

Аниқланишича, 2021 йилнинг 21 август куни дала-ўқув майдонида снаряд қолдиқлари портлаши натижасида содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса оқибатида видеомурожаатда мурожаат қилган ота-оналар фарзанди Миллий гвардия муддатли ҳарбий хизматчиси А.Иқболжонов ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 21 август куни Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 297-моддаси (атрофдагилар учун катта хавф манбайи бўлган қурол-яроғ, шунингдек, модда ва буюмлар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашинг: @humanuzofficial
Forwarded from Human Sport
Афсуски жаҳон чемпионатидаги саёҳатимиз якунланди!

🇺🇿 Ўзбекистон 8 - 9 Эрон 🇮🇷

Обуна бўлинг: https://t.me/humansportuz
Ярим йилда давлат амалдорлари 592 млрд сўмни "еб юборган"

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов “Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига ва халқаро имиджига зарар етказувчи жиноятларни тергов натижаларини комплекс таҳлили” бўйича ахборотни тақдим этди.

Унга кўра, жорий йилнинг 6 ойи мобайнида 2544 нафар мансабдор шахсга нисбатан коррупция ҳолатлари билан боғлиқ бўлган 1676 та жиноят ишлари тергов қилиниб, судларга юборилган.

Таҳлилга кўра, шундан 107 та Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 74 та Халқ таълими вазирлиги, 69 та давлат улуши бўлган давлат ташкилотлари мансабдор шахслари жиноий жавобгарликка тортилган.

Суд якунлари бўйича коррупцияга оид жиноят ишлари бўйича 592,5 млрд сўмлик моддий зарар етказилганлиги аниқланиб, шундан 170,8 млрд сўми ёки (28%) ундирилиб, 421,7 млрд сўм Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан ундирилиши белгиланган.

Улашинг: @humanuzofficial
Душанбадан Ўзбекистонда ҳарорат пасая бошлайди

"Ўзгидромет"га кўра, 25 сентябрь кунлари қуёшли ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат 32-34° даражагача кўтарилади. Бу меъёрдан 4-6 даражага юқори дегани.

26 сентябрь, якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида илиқ ҳаво массаларининг кириб келиши сақланиб туради, кечаси ҳарорат 15-17 даражани, кундуз куни 35-37 даражани ташкил этади.
 
Душанба куни салқин ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудига тарқалади. Республика бўйича ҳарорат фони кескин пасаяди ва ҳафтанинг биринчи ярми давомида кундуз кунги ҳаво ҳарорати 23-27 даража, кечаси 12-15 даража атрофида бўлади.
 
26—27 сентябрь кунларида салқин ҳаво массасининг кириб келишида булутли қатламлар кўпаяди ва баъзи жойларда шамол 15-20 метр/секундгача кучаяди.
 
Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳароратининг янада пасайиши кутилмоқда.

Улашинг: @humanuzofficial
"UzAvto Motors" Chevrolet Lacetti ва Spark ишлаб чиқаришни тиклади

"UzAvto Motors" барча оммабоп автомобиль моделларини ишлаб чиқаришни тиклади, деб хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, "UzAvto Motors"нинг Асака шаҳридаги заводида ишлаб чиқариш ҳажми кунига ўртача 800 дан ортиқ автомобилга етказилган.

Аввалроқ, компания Chevrolet Lacetti ва Spark ишлаб чиқаришни тўхтатишининг сабаби маълум қилинган эди.

Улашинг: @humanuzofficial
Тўрт нафар ҳарбий боксчимиз Жаҳон чемпионатида финалга чиқди

Москва шаҳрида ҳарбий боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Кеча мусобақада эркаклар ўртасида ярим финал беллашувлари бўлиб ўтди.

Унда уч нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди.

-60 кг вазнли боксчимиз Шунқор Абдурасулов ярим финалда жазоирлик рақибини мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди.

-64 кг вазнли боксчимиз Мужибилло Турсунов ярим финалда қозоғистонлик рақибига қарши жанг ўтказди ва ғалаба қозонди.

+91 кг вазнли Лазизбек Мулложонов эса арманистонлик рақибига қарши баҳс олиб борди ва ғалабага эришди.

Финал жанглари бугун ўтказилади. Унда юқоридаги уч нафар боксчимиз ва қизлар ўртасида Мавлуда Мавлонова рингга кўтарилади.

Улашинг: @humanuzofficial
Ўзбекистонда табиий офат оқибатида зарар кўрган тадбиркорлар солиқлардан озод этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 24 сентябрь куни ўтказилган навбатдаги мажлисида депутатлар "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди, дея хабар қилди парламент қуйи палатаси матбуот хизмати.

Таъкидланишича, қонун лойиҳаси билан Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида фавқулодда ҳодиса оқибатида зарар кўрган балиқчилик, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари 2020 йил 1 майдан 2022 йил 1 ноябрга қадар ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод этилиши белгиланди.

Улашинг: @humanuzofficial
Марказий банк Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ҳақида нима дейди?

БАТАФСИЛ:
https://human.uz/8/48/2152

Уланинг: @humanuzofficial
Ўзбекистон россияликлар энг кўп саёҳат қилётган мамлакатлардан бири бўлиб турибди

БАТАФСИЛ:
https://human.uz/12/55/2153

Уланинг: @humanuzofficial