Human.uz | Rasmiy kanal
11.1K subscribers
34K photos
4.47K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
8 ойда 416,4 минг тонна калава ип ишлаб чиқарилган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-август ойларида мамлакатимизда 416,4 минг тонна калава ип ишлаб чиқарилган.

Калава ип ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 32,2 % га ёки 101,5 минг тоннага ошган.

Уланинг: @humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ёшларга қарата айтмоқчиман: ҳаёт курашларида таслим бўлманг» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев ўзи бошидан ўтказган воқеалар, унга қарши қилинган ҳаракатлар ҳақида гапириб берди.

Уланинг: @humanuzofficial
«Спутник V» вакцинасининг «дельта» штаммига қарши самарадорлиги 83 фоиздан ошади - Гамалея маркази

БАТАФСИЛ:
https://human.uz/12/55/2155

Уланинг: @humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Кара севда" ва "Муҳташам юз йил" сериаллари ижодкорлари Тошкент кинофестивалида иштирок этади

Батафсил:
https://human.uz/2/9/2127

📹Тўлиқ видео: https://www.youtube.com/watch?v=bSsR326i3aI

Улашинг:
@humanuzofficial
Қирғизистон Талас ва Тошкент ўртасида туннель қуришни таклиф қилмоқда

Қирғизистон Таласдаги Қора-Буура вилоятининг Аманбоев қишлоғидан Тошкент вилоятигача туннель қуриш лойиҳасини тикламоқчи. Бу ҳақда Тurmush нашри хабар бермоқда.

Президентнинг Талас вилоятидаги ваколатли вакили Бақитбек Нарбековнинг сўзларига кўра, бу лойиҳа Иттифоқ даврида ишлаб чиқилган, лекин амалга ошмаган.

"Биз лойиҳани қайта бошлаш учун инвесторларни қидирмоқдамиз. Туннель узунлиги 5,7 км бўлиши керак. Агар у қурилса, Талас ва Тошкент орасидаги масофа 630 кмдан 120 кмгача қисқаради. Ҳозир Талас вилояти фақат Қозоғистон билан иқтисодий алоқаларга эга. Аммо туннель қурилганидан кейин у Ўзбекистон билан савдо, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қила олади.

Тошкент вилоятида 18 туман мавжуд бўлиб, аҳолиси 8 миллионга яқин. Бу биз учун янги бозор бўлади. Туннель лойиҳаси жамғармаси 1 миллиард сўм“, - дейди Нарбеков.

Улашинг: @humanuzofficial
Адлия вазирлиги тезликни оширганлик учун белгиланган жаримани камайтирмоқчи эмас

Адлия вазирлиги таклиф этилаётган қонун лойиҳасида тезликни оширганлик учун жаримани камайтириш бўйича таклифлар мавжуд эмаслигини маълум қилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Адлия вазири Руслан Давлетов айтишича, ижтимоий тармоқлар ва ахборот сайтларида кенг тарқалган тезликни оширганлик учун жаримани камайтириш бўйича таклиф мазкур Қонун лойиҳасида мавжуд эмас.

Статистикага кўра, жорий йил Республикада 5 746 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, уларда 1 484 одам халок бўлган ва 5 098 одам жарохат олган, ушбу йўл-транспорт ҳодисаларининг 2026 таси, яъни 35 фоизи тезликни ошириш оқибатида юз берган.

Улашинг: @humanuzofficial
Нотариал ҳаракатларга “таймер” қўйилди: бу нима учун керак?

БАТАФСИЛ:
https://human.uz/12/55/2157

Уланинг: @humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда тез ёрдам машинаси ЙТҲга учради - видео

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкентда тез тиббий ёрдам автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлгани тасвирланган видео юзасидан маълумот берилди.

Маълум қилинишича, 22 сентябрь куни соат 20:45 ларда Шайхонтоҳур тумани Нурафшон-Маннон Уйғур кўчалари кесишган чорраҳада 32 ёшли Д.Э. бошқарувидаги "ГАЗ-330210" русумли юк автомобили ҳамда ҳайдовчи 1959 йилда туғилган М.Э. бошқарувида бўлган Hyundai русумли тез тиббий ёрдам автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Авария оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаларига техник шикаст етган.

Таъкидланишича, мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Улашинг: @humanuzofficial
Санкт-Петербургда оёғи синган, оғир аҳволдаги итни жамоатчилик қутқарди

Санкт-Петербургда ҳалқа йўлининг ўрта чизиғига оёғи тиқилиб қолган, панжаси синган итни қутқариш операцияси ўтказилди. Ит уч кун давомида оёғи қисилиб қолган ҳолатда ётган.

Уни кўрган кўнгиллилар ёрдам беришга ҳаракат қилган, жойга келган йўл ишчилари ва ит ушловчилари кўмаклашишди.

Итни ветеринария клиникасига олиб кетишган. Ҳамма ғамхўр одамларнинг яхши ташкиллаштирилган иши туфайли ит ҳозир хавфсиз. Ҳозир у даволанмоқда. Итни қутқариш учун айланма йўлнинг бир қисми ёпилган эди.

Улашинг: @humanuzofficial
"Толибон" Ҳиротда оммавий равишда 4 кишини қатл этди

"Толибон" одам ўғирлашда айбланган шимоли-ғарбий Ҳирот вилоятининг тўрт нафар фуқаросини қатл қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Фотосуратларда тўрт одам оломон олдида қандай осилганлиги кўрсатилган. "Толибон" вакиллари ҳозирча воқеага изоҳ беришмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Толибон" ўғирлик учун оёқ-қўлларни кесиш амалиётини давом эттирмоқчи экани ҳақида хабар берилганди. Ҳозирги ҳукумат жазони омма олдида ижро этиш тўғрисида қарор қабул қилмаган.

Улашинг: @humanuzofficial
Уч нафар ҳарбий боксчимиз Жаҳон чемпиони бўлди

Тўрт нафар боксчимиз Россия пойтахти Москва шаҳрида ҳарбий боксчилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатининг финал беллашувларида иштирок этди.

Жумладан, хотин-қизлар ўртасида -75 кг. вазн тоифасида Мавлуда Мавлонова финалда Беларусь вакиласи Виктория Кебиковага қарши жанг қилиб, катта устунлик эвазига ғалаба қозонди ва мусобқанинг олтин медали билан тақдирланди.

-60 кг вазн тофиасида Шунқор Абдурасулов эса финалда россиялик Константин Опольскийга қарши баҳс олиб бориб, муваффақиятга эришди. У ҳам мусобқанинг олтин медали билан тақдирланди. 

- 64 кг вазн тоифасида боксчимиз Мужибилло Турсунов афсуски финалда беларуслик Дмитрий Асановга имкониятни бой бериб қўйди. 

+91 кг вазнли боксчимиз Лазизбек Мулложонов финалда россиялик Светослав Тетеринга қарши рингга кўтарилди ва ғалаба қозонди.

Улашинг: @humanuzofficial
Франциянинг "Veolia" компаниясига Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти бошқаруви 30 йилга берилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Толиб Эргашев маълум қилди.

Дастлабки 2 йилда “Veolia”га пилот лойиҳа сифатида Бектемир ва Сергели туманларидаги 118 та кўп қаватли уй ва 43 та ижтимоий соҳа объектининг иссиқлик тизимлари модернизация қилинади.

Пилот лойиҳа доирасида “Veolia” (Хусусий шерик) компаниясининг 15 млн евро инвестицияси ҳисобига 13,5 мингта иссиқлик ва 153 мингта иссиқ сув ўлчагичларини ўрнатиш, 142 та автотранспорт, 451 та техника ва 1 та мобил қозонхонани харид қилиш, 1 142 та иссиқлик станциясини ўрнатиш ва реконструкция қилиш, 22,3 гкал/с қувватли локал қозонларни модернизация қилиш, 53,4 км иссиқлик тармоқларини реконструкция қилиш кўзда тутилмоқда.

Улашинг: @humanuzofficial
Самарқандда савдо маркази ёниб кетди

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни соат 19:24 да Самарқанд вилояти Ургут тумани "Юқори калангар" МФЙда жойлашган "Ургут Файз савдо" МЧЖга қарашли икки қаватли савдо марказида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ Ахборот хизмати хабар берди.

Воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажи зудлик билан етиб борган ва ёнғин соат 20:38 да батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида бино биринчи қаватининг 98 м.кв майдони шифт қисми ва савдо маҳсулотлари ёниб зарарланган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида бинонинг 420 м.кв майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Уланинг: @humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўққиз ёшли бола ёнғиндан қутқариб қолинди - видео

24 сентябрь куни соат 11:46 да Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Навоий шахар “Гулзор” МФЙ Низомий кўчасидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлаётганлиги, уйда ёш бола қолганлиги тўғрисида ташвишли хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Қутқарувчилар дарҳол махсус техникалар ёрдамида хонадон эшигини очиб, уй эгасининг 2012 йилда туғилган ўғлини тутун қоплаган хона ичидан ҳушсиз ҳолатда қутқариб олиб чиқишган ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширишган.

Ёнғин соат 11:53 да тўлиқ бартаф этилган, ёнғин оқибатида хонадонинг 10 кв.м майдонида уй жихозлари ёниб зарарланган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Улашинг: @humanuzofficial
Россияда 11 нафар ўзбекнинг ўлимига сабабчи бўлган компания директорига ҳукм ўқилди

2020 йил, январь ойида Россиянинг Томск вилоятида содир бўлган ёнғин оқибатида 11 ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақда хабар берилган эди.

24 сентябрь куни ёнғин келиб чиққан "Green Wood" ёғочни қайта ишлаш компанияси директори Сун Анни 4 йилга колонияда қамоқ жазосини ўташга ҳукм қилинди, дея хабар беради Россия Тергов қўмитасининг вилоят бошқармаси.

Таъкидланишича, Сун Анни компания ходимларига хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган бинода яшашни ташкил қилган. Натижада, ўтган йилнинг январида содир бўлган ёнғин оқибатида 12 киши, жумладан, 11 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган.

Улашинг: @humanuzofficial
Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 37 даражагача кўтарилади

"Ўзгидромет"га кўра, бугун кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида қуёшли ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради.

Республиканинг шимолий ҳудудларида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ушбу вилоятларга салқин ҳаво кириб келиши бошланади. Кечга томон Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 32-37° ни, шимолда 22-27° ни ташкил этади.

Пойтахтимизда кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво 34-36° гача исийди.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22-27° бўлади.

Улашинг: @humanuzofficial
АҚШда 23 минг йил аввал яшаган одамларнинг оёқ излари топилди

Америка Қўшма Штатларининг жанубий-ғарбий қисмида, Нью-Мексико штатида 23 минг йиллик тарихга эга одам оёғи излари топилди. Бу дастлабки одамлар Америка қитъасига қадам қўйганлиги ҳақидаги маълумотни ўзгартириши мумкин, дея ABC хабар берди.

Science журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, топилган оёқ излари 21 мингдан 23 минг йилгача бўлган оралиқда яшаганини кўрсатмоқда.

Оёқ изларининг шу ҳудудда яшовчи ўсмирлар ва болаларга тегишли бўлиши тахмин қилинмоқда. Шунингдек, каттароқ излар ҳам мавжуд. Қизиғи, бу излар ҳайвонлар, мамонт, бўри ва қушларнинг изи билан кесишган.

Улашинг: @humanuzofficial
Россияда беш кундан бери ҳар куни 800 та киши коронавирусдан вафот этмоқда

БАТАФСИЛ:
https://human.uz/12/55/2158

Уланинг: @humanuzofficial
Ўзбекистоннинг ташқи қарз миқдори деярли 36 млрд долларга етди

Миллий банкнинг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг ташқи қарз миқдори деярли 36 млрд долларга етган.

Банк маълумотига кўра, давлат ташқи қарзининг асосий қисми мамлакат халқаро облигациялари, нефть-газ ва энергетика, телекоммуникация, тўқимачилик секторлари, тижорат банкларининг халқаро облигациялари ҳиссасига тўғри келади.

Уланинг: @humanuzofficial
8 ойда 367,4 минг тонна пахта толаси ишлаб чиқарилган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-август ойларида мамлакатимизда 367,4 минг тонна пахта толаси ишлаб чиқарилган.

Пахта толаси ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 16,3 % га ёки 51,5 минг тоннага ошган.

Уланинг: @humanuzofficial