Human.uz | Rasmiy kanal
11.8K subscribers
34K photos
4.45K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижондан махсус репортаж: Қиш яқин...Халқ таппи қормоқда

Куз мавсуми ҳам бошланди. Совуқ кунлар яқинлашмоқда. Юртимиз аҳолиси қиш мавсумига аллақачон тайёргарликни бошлаб юборган.

Вилоятларимизнинг аксарият қишлоқларида таппи ясаш ишлари авжида. Боиси, у ерларга ҳали газ етиб бормаган.

Хўш, андижонликлар совуқ мавсумга қандай тайёргарлик кўришяпти?

Тўлиқ видео : https://www.youtube.com/watch?v=pwAgSMC1UtU

Улашинг: @humanuzofficial
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Самарқандга келди.
Давлатимиз раҳбари аввал Ҳазрати Ҳизр мажмуига ташриф буюриб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.
Биринчи Президентимиз қабрига гул қўйилиб, Қуръон тиловат қилинди.

Улашинг: @humanuzofficial
Музаффар Ражабов Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциациясининг янги вице-президенти этиб сайланди

М.Ражабов профессионал фаолиятини 2014 йилда бошлаган Ражабов 16 та жанг ўтказиб, 13 тасида ғалаба қозонган ва 3 мағлубият қайд этган.

Батафсил: https://human.uz/6/38/2140

Улашинг: @humanuzofficial
Шавкат Мирзиёев СамДУга Шароф Рашидов номи берилишини таклиф қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашув вақтида Самарқанд давлат университетига Шароф Рашидов номини беришни таклиф қилди.

«Самарқанд давлат университетига ушбу қутлуғ масканда таҳсил олган, шу ерда ишлаган, республикамизда илм-фан, таълим, маданият, адабиёт ва санъат ривожига беқиёс ҳисса қўшган атоқли давлат ва жамоат арбоби, таниқли адиб Шароф Рашидов номини берсак, нима дейсизлар?» деди президент.

Шунингдек, вилоятдаги тиббиёт институтига ҳам университет мақоми берилади.

Улашинг: @humanuzofficial
Россия миграция тўғрисидаги янги қонунда барча ҳужжатлар ўрнини босувчи ягона ҳужжатни жорий этмоқчи

Батафсил:
https://human.uz/10/51/2141

Улашинг: @humanuzofficial
Ўзсаноатқурилишбанк J.P.Morgan томонидан ташкил этилган «Emerging Markets Credit Conference» анжуманида иштирок этди

Батафсил:
https://human.uz/8/48/2143

Улашинг: @humanuzofficial
Президент: “170 мингдан зиёд аҳоли доимий иш ўрнига муҳтож, 65 мингга яқин оила доимий даромад манбаига эга эмас...”

Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида Самарқандга доир режаларни айтишдан аввал мавжуд муаммоларни санаб ўтди.

Батафсил: https://human.uz/2/16/2144

Улашинг: @humanuzofficial
«Самарқанд, Пастдарғом, Оқдарё ва Тойлоқ туманлари ҳудудидан 18 минг гектари Самарқанд шаҳар таркибига қўшилади. Давлат идоралари ва маъмурий хизматлар тарихий марказдан янги ҳудудга кўчирилади.

Одамлар бемалол айланиб юрадиган шаҳар бўлиши керак. Агар шунақа қилмасак, Самарқандда юриб ҳам бўлмайди, яшаб ҳам бўлмайди» — Шавкат Мирзиёев.

Улашинг: @humanuzoffical
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РИА Новости нашрининг хабарига кўра, Янги Афғонистон ҳукумати Россия билан юқори даражадаги муносабатларни ривожлантириш мақсадида Москвага ташриф буюришни билдирган.

Бу ҳақда мамлакат муваққат ҳукумати маданият ва ахборот вазири ўринбосари Забиулла Мужоҳид манба билан суҳбатда маълум қилган.

Улашинг: @humanuzoffical
📌 Bugun 21:00da 2 million so'm, 26-sentabr esa Samsung Galaxy A32 yutib olishingiz mumkin.

Yoshlarni qo'llab-quvvatlash loyihasi MEGA KONKURSga start berdi. Ushbu konkurs shartlari juda oddiy.

@YQQKONKURSBOT'ga kirib 5ta homiyga obuna bo'lasiz, ro'yxatdan o'tib unikal havolangizni do'stlaringizga yuborasiz.

Har bir taklif qilingan do'stingiz uchun 1 balldan jamg'arib borasiz. Qancha ko'p do'stingizni taklif qilsangiz shuncha g'olib bo'lish ehtimolingiz ortadi.

Bugun kamida 20ta do'stini taklif qilganlar o'rtasida 2 000 000 so'm o'ynaladi.

26-sentabr esa eng ko'p do'stini taklif qilgan ishtirokchiga Samsung Galaxy A32 sovg'a qilinadi. Agar telefon emas pul olmoqchi bo'lsangiz Smartfon o'rniga 3 000 000 so'm beriladi.

Kechagi g'olibga pul o'tkazib berdik
isbot 👉 https://t.me/YQQUZB_KANAL/8545
isbot 👉 https://t.me/YQQUZB_KANAL/8548

G'olib bo'lishingizga oz qoldi 👉 @YQQKONKURSBOT
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бекободдаги металлургия заводи портлаб кетди

"Олтин воҳа" каналида тарқалган хабарга кўра, Бекобод шаҳридаги Ўзбекистон металлургия комбинатида кучли ёнғин ва портлаш юз берган.

Ҳозирча портлаш оқибатида жароҳатланганлар ёки вафот этганлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Улашинг: @humanuzoffical
Биринчи марта адабиёт дарслигига “Адабий лаборатория” киритилди

Батафсил:
https://human.uz/2/16/2145

Улашинг: @humanuzofficial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украина хавфсизлик ходимларига ёрдам берган Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди

Риа Новостининг хабар беришича, Россиянинг Брянск вилоятида Украина ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорлик қилаётган Ўзбекистон фуқароси ФСБ томонидан ҳибсга олинган.

Батафсил: https://human.uz/2/16/2146

Улашинг: @humanuzofficial
Аёл раҳбарлар бошқарувида 36 295 та кичик корхона ва микрофирмалар мавжуд

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида аёл раҳбарлар бошқарувида кичик корхона ва микрофирмалар сони 36 295 тани ташкил этган.

Аёл раҳбарлар бошқарувида кичик корхона ва микрофирмалар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6 531 тага ошган.

Улашинг: @humanuzofficial
Иш пайти рўй берган бахтсиз ҳодиса яширилмоқдами?

Батафсил:
https://human.uz/2/16/2147

Улашинг: @humanuzofficial
«Толибон» ҳаракати БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишларида иштирок этиш ниятида

Батафсил:
https://human.uz/2/16/2148

Улашинг: @humanuzofficial
Афғонистонда қатл қайта тикланади

Толибоннинг таниқли диний полиция собиқ бошлиғи Афғонистонда қатл ва ампутация каби ўта оғир жазолар қайта тикланишини айтди.
Ҳозир қамоқхоналарга масъул бўлган Мулла Нуриддин Туробийнинг сўзларига таянган ҳолда AP News телеканалининг айтишича, бу жазолар 1990 йилларда Толибон ҳукмронлиги даврида бўлгани каби, омма олдида бажарилмаслиги мумкин.

Мулла Руриддин Туробий: "Ҳеч ким бизга қонунларимиз қандай бўлиши кераклигини айта олмайди".

15 августда Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганидан бери, Толибон аввалги даврига қараганда юмшоқроқ бошқарув шаклини ваъда қилмоқда. Лекин бутун мамлакат бўйлаб инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақида бир неча бор хабар берилган.

Улашинг: @humanuzofficial