Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.5K subscribers
3.42K photos
262 videos
24 files
4.39K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: +998881326666
Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
🏦 ANORBANK’дан юридик шахслар учун энг фойдали валюта курслари

Банк томонидан юридик шахслар учун ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, ойига умумий 1 миллион доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади. Юридик мижозлар ANORBANK'да ҳисобрақам очиб, валюта конвертациясидан фойда қилиши мумкин.

Кунлик валюта курсларини @anorbank каналида кузатиб бориш мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Март ойида муаммоли кредитлар ҳажми 710 млрд сўмга камайган

Маълумотларга кўра, жорий йил март ойи якуни бўйича банкларда жами муаммоли кредитлар ҳажми 710 млрд сўмга камайган ва 14,3 трлн сўмни ташкил қилмоқда. Кредит портфели ҳажми март ойида 10,5 трлн сўмдан зиёдга кўпайган, NPL улуши эса 0,27 фоизга камайиб, 3,51 фоизни ташкил қилган.

Давлат банкларидаги NPL кўрсаткичи 0,3 фоизга пасайиб, 3,86 фоизни, бошқа банкларда 1,94 фоизни ташкил қилган. Ой давомида муаммоли кредитлар ҳажм жиҳатдан Халқ банки, Ўзмиллийбанк, ЎзСҚБ, Асакабанк ҳамда Туронбанкда нисбатан кўпроқ сўндирилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1093

@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 ANORBANK’дан юридик шахслар учун энг фойдали валюта курслари

Банк томонидан юридик шахслар учун ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, ойига умумий 1 миллион доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади. Юридик мижозлар ANORBANK'да ҳисобрақам очиб, валюта конвертациясидан фойда қилиши имконияти бор.

Кунлик валюта курсларини @anorbank каналида кузатиб бориш мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Агробанк томонидан ташкил этилган UDEA университети Буюк Британиянинг Ковентри университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди

"Агробанк" АТБ томонидан ташкил этилган Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети (UDEA) Британиянинг нуфузли Ковентри университети дастурлари асосида таълим олишни таклиф этган Марказий Осиёдаги ягона олийгоҳга айланди. Ҳамкорлик ўрнатилишига бағишланган тадбир 28 апрель куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, Университет битирувчиларга Ковентри университетининг дипломи берилади. Иқтидорли талабаларга "Агробанк" грант ўринларини ажратади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1094

@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 ANORBANK’дан юридик шахслар учун энг фойдали валюта курслари

Банк томонидан юридик шахслар учун ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, ойига умумий 1 миллион доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади. Юридик мижозлар ANORBANK'да ҳисобрақам очиб, валюта конвертациясидан фойда қилиши имконияти бор.

Кунлик валюта курсларини @anorbank каналида кузатиб бориш мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 "Ziraat Bank Uzbekistan" АЖга янги бошқарув раиси тайинланди

"Ziraat Bank Uzbekistan" АЖ Кузатув кенгаши йиғилиши қарорига асосан Волкан Гюлдюрмез жорий йил 1 майдан банк бошқаруви раиси лавозимига тайинланган. Бу ҳақда Ягона корпоратив ахборот порталида ҳамда банк телеграм каналида маълум қилинган.

Волкан Гюлдюрмез 1982 йил Туркия Республикасида туғилган. 2006 йил Измир Эйюл Университетини, 2013 йил Байкент Университетини магистр босқичини тугатган. Меҳнат фаолиятини 2008 йил Туркиянинг "Ziraat Bankasi" AS мутахассиси сифатида бошлаган. Кейинчалик ушбу банкда турли лавозимларда фаолият юритган, хусусан 2017 йилдан буён "Ziraat Bankasi Moscow" АЖда ишлаб келган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1095

@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорларнинг банкдаги пулларига ноқонуний дахл қилганлар 7 йилгача қамалиши мумкин

Сенатнинг бугун - 3 май куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга доир қонун маъқулланди.

Қонун билан тадбиркорларнинг пул маблағларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд уларни ўз вақтида қайтармаслик юзасидан Маъмурий ва Жиноят кодексларига ўзгартиришлар киритилмоқда. Хусусан, мазкур ҳолатлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилса, содир этилган жиноятнинг тоифасига қараб БҲМнинг 200 бараваридан 600 бараваригача жарима ёки 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1096

@bankers_uz
🏦 Асакабанк Германияда 50 млн евролик меморандумларни имзолади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи доирасида 2 май куни Берлин шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Германия ишбилармонлари бизнес форумида "Асакабанк" АЖ 2 та йирик немис банклари — Landesbank Baden-Württemberg (LBBW) ҳамда KfW IPEX-Bank GmbH билан жами 50 млн евролик (ҳар бир банк билан 25 млн евродан) ҳамкорлик шартномаларини имзолади.

Жалб қилинган маблағлар турли соҳаларда, жумладан, фармацевтика ва яшил энергияда истиқболли лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.

Батафсил — https://bankers.uz/news/1097

@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 ANORBANK томонидан юридик шахслар учун таклиф этилаётган валюта курслари

Банк томонидан юридик шахслар учун ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, ойига умумий 1 миллион доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади. Юридик мижозлар ANORBANK'да ҳисобрақам очиб, валюта конвертациясидан фойда қилишлари мумкин.

Кунлик валюта курслари @anorbank каналида бериб борилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк Бошқарувининг 2023 йил 4 майда бўлиб ўтган йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, асосий ставка жорий йил 16 март куни 1 бандга пасайтирилиб, 14 фоиз даражасида белгиланган эди.

@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Bankers.uz — Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Айни дамда Марказий банк бошқаруви раиси иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Матбуот анжуманини тўғридан тўғри эфирда “Ўзбекистон24” телеканали ҳамда Марказий банкнинг Facebook саҳифасида кузатиш мумкин.

@bankers_uz_live
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 ANORBANK томонидан юридик шахслар учун таклиф этилаётган валюта курслари

Банк томонидан юридик шахслар учун ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, ойига умумий 1 миллион доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади. Юридик мижозлар ANORBANK'да ҳисобрақам очиб, валюта конвертациясидан фойда қилишлари мумкин.

Кунлик валюта курслари @anorbank каналида бериб борилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦“YANGI BANK” АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви Тошкент шаҳрида “YANGI BANK” акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Шу номдаги савдо белгиси "Yangi-Group" МЧЖ томонидан рўйхатдан ўтказилган. Жамият 2020 йил 19 июнда ташкил қилинган ва Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, А.Темур кўчаси, 99А-уй манзилида рўйхатдан ўтган. Корхона Сингапурдан рўйхатдан ўтган "Yangi Holding Pte. Ltd" нинг 100 фоиз таъсисчилигида ташкил этилган. Раҳбари 2020 йил август ойига қадар Ўзагроэкспортбанк Бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаган Одил Амеркулов ҳисобланади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1080

@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк раиси ўринбосари Транспорт вазири ўринбосари этиб тайинланди

2019 йилдан буён Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Илҳомжон Абдуғаффоров транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

@bankers_uz
🏦 Tenge Bank Андижонда ўз янги офисини очди

5 май куни Андижон шаҳрида "Tenge Bank" АТБнинг универсал БХМ форматидаги янги офиси очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда "Tenge Bank" АТБ Бошқаруви раиси ўринбосари Улуғбек Таваккалов, Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов, Марказий банкнинг Андижон вилояти Бош бошқармаси бошлиғи Ойбек Исоқов, мижозлар, тадбиркорлар ҳамда корхона раҳбарлари иштирок этди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1098

@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Апрел ойида 1,2 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилган

Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистон тижорат банклари томонидан ўтган 4 ой давомида 4,4 трлн сўмдан ортиқ, шу жумладан апрель ойида қарийб 1,2 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратган. Кредитларнинг 64 фоизи бирламчи, 36 фоизи иккиламчи бозордаги уй-жойларни харид қилиш учун ажратилган.

Жами кредитлар қолдиғида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ресурслари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитлари улуши (58,6%) ортишда давом этган. Шунингдек, 25 фоиз ипотека кредитлари банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан, тижорий шартларда ажратилган ипотека кредитларидан иборат.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1082

@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Халқ банки HUMO ва UZCARD банкоматларини интеграциялашни амалга оширди

Халқ банки ўз банкоматларида ҳам UZCARD ҳам HUMO карталарини қабул қилиш синов тариқасида йўлга қўйилганини маълум қилди.

Эндиликда Халқ банкига қарашли банкоматлардан иккала тўлов тизими карталаридаги пулларни нақдлаштириш ва бошқа хизматлардан фойдаланиш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўрнатилган жами банкоматларнинг 35 фоизи Халқ банкига тегишли.

@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 ANORBANK’дан юридик шахслар учун валюта курслари

Банк томонидан юридик шахслар учун ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, ойига умумий 1 миллион доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади. Юридик мижозлар ANORBANK'да ҳисобрақам очиб, валюта конвертациясидан фойда қилишлари мумкин.

Кунлик валюта курслари @anorbank каналида бериб борилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Яшил кредитлар"нинг бир қисми қоплаб берилади

Бугун Ш.Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида қайд этилишича, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан савдо ва сервис корхоналарига қуёш панеллари учун кредит тўловларининг 4 фоизи қоплаб берилади. Шунингдек, халқаро молия ташкилотларидан 100 млн доллар жалб қилиниб, мақбул шартларда аҳоли ва кичик тадбиркорлар учун “яшил” кредит маҳсулотлари яратилади. Аҳолига ажратилган кредит фоизларининг бир қисмини компенсация қилиш учун 100 млрд сўм ажратилади.

Аҳоли ва тадбиркорларга берилган “яшил" кредитлар фоизларининг бир қисмини қоплаш тизимини жорий қилинади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1102