Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.47K photos
270 videos
24 files
4.45K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
May 12, 2023
🏦 Жиззахда Гарант банкнинг янгиланган филиали иш бошлади

11 май куни Жиззах шаҳрида "Гарант банк" АЖнинг янгиланган филиали очилиш маросими бўлиб ўтди. Филиал Жиззах шаҳри Шароф Рашидов кўчаси 1-уйда жойлашган.

Янгиланган филиал кенг кўламли банк хизматларини, хусусан, кредитлаш, карта амалиётлари, бизнес учун тарифлар, пул ўтказмалари, коммунал ва бошқа тўловларни амалга оширишда аҳоли ва бизнес вакилларига банк хизматларини кўрсатади.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
May 12, 2023
🏦 Ипотека кредитлари қолдиғининг асосий қисми 6 та банк ҳиссасига тўғри келади

Марказий банк маълумотларига кўра шу кунга қадар ажратилган ипотека кредитлари қолдиғининг ярмидан кўп улуши 3 та банк — Ипотека банк (25,3 фоиз, 12,2 трлн сўм), Қишлоқ қурилиш банк (20,6 фоиз, 9,9 трлн сўм) ва Ўзмиллийбанк (15,7 фоиз, 7,5 трлн сўм) ҳиссасига тўғри келган. Шунингдек, ЎзСҚБ (8,9 фоиз, 4,3 трлн сўм), Халқ банки (7,3 фоиз, 3,5 трлн сўм) ҳамда Асакабанк (6,7 фоиз, 3,2 трлн сўм) лар ҳам ипотека кредитлари қолдиғида салмоқли ўрин эгаллаган.

Қишлоқ қурилиш банк, Ипотека банк, Ориент Финанс банк ҳамда Халқ банки кредит портфелида ипотека кредитлари улуши юқори салмоққа эгалигини қайд этиш мумкин.

Ажратилган кредитларнинг қарийб 75 фоизи 20 йил муддатга ажратилган кредитлардир.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1104


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
May 12, 2023
🏦 Трастбанк “Кичик ва ўрта бизнес йўналишида энг яхши ҳамкор” деб эътироф этилди

Шу кунларда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банкига аъзо мамлакатлар Кенгашининг йиллик йиғилишида Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси томонидан Трастбанк “Кичик ва ўрта бизнес йўналишида энг яхши ҳамкор” деб эътироф этилди.

Форум доирасида ўтказилган тантанали тадбирда ушбу мукофотни Ислом тараққиёт банки раиси Доктор Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир ҳамда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси бош ижрочи директори Ҳани Салим Сонбол Трастбанк Бошқарув раиси Сардор Нормухамедовга топширди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1106


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
May 12, 2023
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
May 12, 2023
🏦 Асакабанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 3 июнда бўлиб ўтади

"Асакабанк" АЖ Кузатув Кенгашининг 2023 йил 12 майдаги қарорига мувофиқ, банк акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши 2023 йил 3 июнь соат 10:00да "Асакабанк" АЖ бош офиси биносида бўлиб ўтади. Бу ҳақда банк Матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Йиғилиш кун тартибидан бир нечта масалалар, хусусан, йил якунлари бўйича Кузатув Кенгаши ва бошқарув раисининг ҳамда банк умумий ҳисоботларини тинглаш ва тасдиқлаш, 2023 йил бизнес-режасини тасдиқлаш, Кенгаш аъзоларига йил якунлари бўйича тегишли мукофотларни тўлаш ва бошқалар ўрин олган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1107


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
May 12, 2023
🏦 ANORBANK’дан юридик шахслар учун валюта курслари

Банк томонидан юридик шахслар учун ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, ойига умумий 1 миллион доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади. Юридик мижозлар ANORBANK'да ҳисобрақам очиб, валюта конвертациясидан фойда қилишлари мумкин.

Кунлик валюта курслари @anorbank каналида бериб борилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
May 15, 2023
May 15, 2023
May 16, 2023
💳 Mastercard Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очмоқда

Самарқандда бўлиб ўтган ЕТТБ йиллик конференцияси доирасида 16 май куни Mastercard Ўзбекистондаги биринчи расмий ваколатхонаси очилишини маълум қилди.

Конференция доирасида Mastercard'нинг инклюзив тараққиёт маркази ЕТТБ билан Марказий Осиёда келгусида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади. Ушбу меморандум Ўзбекистон ва Қозоғистонда микро ҳамда кичик корхоналар (МКК) рақамли имкониятларини кенгайтириш учун минтақадаги келгусидаги ҳамкорликни ўрганишга қаратилган.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
May 16, 2023
May 16, 2023
🏦 Агробанк Ислом тараққиёт банкининг йиллик йиғилишида иштирок этди

Жорий йилнинг 11–13 май кунлари Саудия Арабистонида Ислом Тараққиёт банкининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Агробанк вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Форум давомида Агробанк Хусусий Секторни Ривожлантириш Ислом корпорацияси (ХСРИК) ва Халқаро Ислом Савдо-Молия корпорацияси (ХИСМК) билан бир нечта манфаатли келишувларга эришди. Шунингдек, банк Ислом Тараққиёт банки гуруҳига кирувчи 57 та иштирокчи давлатлар банклари орасида бир йўла 2 та махсус номинациялар бўйича эътироф этилди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1112


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
May 16, 2023
May 16, 2023
🏦 ANORBANK’дан юридик шахслар учун валюта курслари

Банк томонидан юридик шахслар учун ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, ойига умумий 1 миллион доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади. Юридик мижозлар ANORBANK'да ҳисобрақам очиб, валюта конвертациясидан фойда қилишлари мумкин.

Кунлик валюта курслари @anorbank каналида бериб борилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
May 17, 2023
🏦 Туронбанк ҳудудлардаги ходимлар учун махсус корпоратив тренинглар ўтказмоқда

"Туронбанк" АТБ Bankers.uz мутахассислари билан ҳамкорликда банкни фаол трансформациялаш жараёнларининг ажралмас қисми сифатида ходимларнинг профессионал салоҳиятини ривожлантириш бўйича махсус ўқув-тренинглар ўтказмоқда. Тренинглар бош офис топ-менежерлари, шунингдек соҳа экспертлари ва менторларини жалб қилган ҳолда, барча ҳудудлардаги инфратузилмаларда ташкиллаштирилади.

Ушбу тренинглар давомида ходимларга "Банклар ва банк фаолияти қонунчилиги", "Хизмат кўрсатиш стандартлари", "Colvir" дастурида ишлаш", "Чакана ва корпоратив хизматлар кўрсатиш ҳамда психология", "тайм-менеджмент" сингари мавзуларда маъруза ва амалий машғулотлар ўтказилмоқда.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1101


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
May 17, 2023
🏦"YANGI BANK" АЖ бошқарув раиси кимлиги маълум бўлди

Жорий йил 5 май куни лицензия олган "YANGI BANK" АЖ бошқарув раиси этиб Светлана Зехеновна Хе тайинланган. Бу ҳақда Статистика қўмитасининг корхона ва ташкилотлар тўғрисидаги ахборотларида маълумот киритилган.

Светлана Хе меҳнат фаолиятини Ўзмиллийбанкда бошлаган. 2004-2012 йилларда Капиталбанк тизимида турли лавозимларда, 2012-2022 йилларда ЧАКБ "Равнақ банк" бош бухгалтери, 2022 йил июнь ойидан ушбу банк бошқаруви раиси маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1115


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
May 18, 2023
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 2022 йил якунларига кўра, жисмоний шахсларнинг банклардаги депозитлари қолдиғи бўйича Агробанк етакчи иккита банкдан бири сифатида қайд этилган. Банк кенг инфратузилма тармоғи ва ишончли хизмат кўрсатиш орқали омонат амалиётлари бозорида ўзига хос ўринга эга.

Банк томонидан таклиф қилинаётган фойдали шартлардаги омонатлар билан бу ерда танишиш мумкин.

Сиз ҳаракатда — пулингиз ҳам ҳаракатда!


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
May 18, 2023
🏦 Микрокредитбанк бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди

"Микрокредитбанк" АТБ Кузатув кенгашининг тегишли қарорига кўра Қосим Хўжаёрович Муҳаммадиев банк бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилинган.

Қ. Муҳаммадиев 1970 йил туғилган. 1993 йилда Тошкент молия институтини, 1998 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган. 1994-1996 йилларда Марказий банк, 1996-2000 йилларда Пахта банк, 2000-2014 йилларда Турон банк тизимид турли лавозимларда, шу жумладан раҳбарлик лавозимида фаолият олиб борган. Шу кунга қадар Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмасида ишлаган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1116


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
May 18, 2023
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "ANOR BANK" АЖ бошқаруви раиси Шерзод Акрамовни самимий табриклаймиз! (1983 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Шерзод Салимовичга мустаҳкам соғлик, меҳнат фаолиятида куч-қувват ва муваффақият тилаб қоламиз.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
May 18, 2023
🏦 Асакабанк China Zheshang Bank билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди

Жорий йилнинг 18-19 май кунлари Президент бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Хитой Халқ Республикасига расмий ташрифи доирасида "Асакабанк" АЖ ва Хитойнинг Zheshang Bank'и ўртасида 50 миллион доллар эквивалентида маблағ ажратишни кўзда тутувчи меморандум имзоланди.

Ушбу ҳужжат томонларнинг ўзаро корреспондентлик алоқаларини ўрнатиш, савдони молиялаштириш, ғазначилик операциялари бўйича икки томонлама ҳамкорлик келишувларини кўзда тутади

Батафсил - https://bankers.uz/news/1117


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
May 20, 2023