Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
✔
17K subscribers
4.42K photos
336 videos
24 files
5.37K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририятга мурожаат: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @pulzormedia
Download Telegram
🏦 APEX BANK Astrasend халқаро пул ўтказмалари хизматини ишга туширди

Янги хизмат орқали Россия ва Қирғизистондан пул ўтказмаларини қабул қилиш, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Мўғулистонга маблағ юбориш мумкин.

Пул ўтказмаларини юбориш учун қуйидаги тарифлар амал қилади:

• 300 АҚШ долларигача — 3 АҚШ доллари миқдорида қатъий белгиланган комиссия;
• 300 АҚШ долларидан 5 000 АҚШ долларигача — комиссиясиз.

Бир марталик пул ўтказмасининг максимал миқдори 5 000 АҚШ долларини ташкил этади. Astrasend хизматидан APEX BANKнинг барча сотув офисларида фойдаланиш мумкин.

Телефон: 1881
Сайт: apexbank.uz
Instagram: @apexbank.uz  
Telegram: apexbank

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍2🔥1🤔1
Марказий банк бошқаруви асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилишида ҳам уни ўзгаришсиз — 14 фоиз даражасида қолдириш бўйича қарор қабул қилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/3606

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
🤔4👍3😢2👎1
2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида ипотека дастури доирасида 67,6 минг нафарга яқин фуқароларга жами 20,9 трлн сўм кредит ажратилди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 5,9 трлн сўмга ёки 39 фоизга кўп. 1 октябрь ҳолатига ипотека кредитлари бўйича 1,2 трлн сўмдан ортиқ субсидия тўланган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/3608

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
🤔2👍1
Spectrum Collection 1939 йил АҚШда ташкил этилган ACA International аъзолигидан сўнг, соҳанинг яна бир нуфузли глобал тузилмаси — ICG (International Collectors Group) халқаро ассоциацияси аъзолигига қабул қилинган Ўзбекистондаги ягона профессионал қарз ундириш агентлиги бўлди.

Spectrum Collection компаниясининг ACA International ва ICG каби йирик халқаро ассоциацияларга аъзолиги юқори профессионаллик даражаси, қатъий ахлоқий меъёрлар ҳамда жаҳон стандартларига тўлиқ мувофиқлигини тасдиқлайди. Ушбу халқаро тузилмалар дунёнинг етакчи компанияларини бирлаштириб, қарз ундириш мутахассислари учун энг юқори касбий талабларни белгилайди.

Агар компаниянгизга қарзларни тезкор, қонуний ва самарали ундириш зарур бўлса, Spectrum Collection жамоаси буни Сиз учун қилишга тайёр.

Батафсил:
Телефон: (+998) 94 660-95-53, (+998) 71 202-14-34
Веб-сайт: spectrumcollection.uz

Реклама
👍3🔥2🤔1
Пойтахт банк умумий қиймати 10 млн АҚШ долларига тенг корпоратив облигациялар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказди. Облигацияларнинг муомала муддати бир йил, купон даромадлилиги йиллик 8,5 фоиз. Ҳозиргача эълон қилинган банкларнинг валютали облигациялари орасида бу энг қисқа муддатли эмиссия бўлиб, фоиз даромади ҳар ойда тўланадиган биринчи чиқарилиш ҳисобланади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/3609

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
🤔6👏2
Марказий банк РегТех йўналишини ривожлантирмоқда: тайёр ҳисобот шакллари ўрнига маълумотлар банкларнинг ҳисоб тизимларидан автоматлашган тарзда олинади. Янги тизимни 2027 йилгача жорий этиш режалаштирилган. PHOENIX компанияси банкларга мазкур жараёнларда ёрдам берувчи ечимни Ўзбекистон бозорига мослаштирмоқда.

Батафсил: https://bankers.uz/news/3604

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👍5👎1👏1🤔1
Марказий банк мижозлар томонидан банкоматларда картадан маблағ ечилиб, нақд пул берилмаган ҳолатлар бўйича банклар ва тўлов ташкилотларига хат юборди. Регулятор бу борада мажбурий талабларни бажармаган банклар ва тўлов ташкилотлари «айбни осонгина мижоз зиммасига юклаётганини» танқид қилган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/3610

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👍8🤔1
TBC Uzbekistan’нинг кредит портфели 10,7 трлн сўмга етди

TBC Uzbekistan 2026 йилнинг III чораги бўйича МҲХС асосидаги молиявий натижаларини эълон қилди.
 
Ҳисоботга кўра, экотизимнинг кредит портфели 10,7 трлн сўмни, депозит портфели эса 6,7 трлн сўмни ташкил этди. Кредитларнинг 20 фоизи бизнес кредитлари, 13 фоизи кредит карталари, 14 фоизи POS-кредитлар ва муддатли тўловлар ҳиссасига тўғри келмоқда.
 
Асосий кўрсаткичлар:

• Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар — 25,5 млн;
• Ойлик фаол фойдаланувчилар — 6,1 млн;
• Чоракдаги тўловлар ҳажми — 43,9 трлн сўм (+46,5%);
• Транзакциялар сони — 198 млн (+39%);
• TBC Salom дебет карталари — 1,5 млн (+106%), TBC Osmon кредит карталари — 241 минг (+176%);
• Фаол мерчантлар сони — 23,4 минг (+48%).
 
TBC Salom карталаридаги қолдиқлар депозит портфелининг 5,8 фоизини ташкил этмоқда. III чоракдан бошлаб карта UZCARD тизимида ҳам чиқарилмоқда.
 
Шунингдек, экотизимда рўйхатдан ўтган бизнес-мижозлар сони бир йил ичида 5 бараварга ошган. Уларнинг 84 фоизи Тошкентдан ташқарида фаолият юритмоқда. Компания бизнес йўналишини кенгайтириш билан бирга, TBC Biznes мижозлари учун янги бизнес карталарини ҳам ишга туширишни режалаштирмоқда.
 
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👎9👍3🔥2👏2🤔2😢2
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари сентябрдаги пасайишдан сўнг октябрь ойида ҳам қарийб 3 млрд долларга камайиб, 63,63 млрд долларга тушди. Ойлик пасайишга олтин нархининг арзонлашиши ва валюта активларининг қисқариши сабаб бўлди, физик олтин ҳажмининг кўпайиши эса бу таъсирни юмшатишда давом этди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/3611

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👍1🤔1
Ўтган йили мамлакатда 9 мингта банкомат харид қилиниб, 50 млн доллардан ортиқ маҳсулот импорт қилинган. Президент Шавкат Мирзиёев банкоматларга бўлган талабни ҳисоб-китоб қилиш ҳамда технология ва инвесторларни жалб этиб, уларни маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганишни топширди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/3612

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👍6👎2🤔2
Юридик шахсларни банкка улаш соатлаб вақт оляптими?

«Бизнес учун RBP» платформаси билан корпоратив мижозларни АБТни алмаштирмасдан онлайн уланг. Қўлда бажариладиган ишларни ва харажатларни камайтиринг!

19 ноябрь, 14:00 — Fido Biznes’нинг ўзбек тилидаги бепул вебинарида платформа имкониятлари билан танишиш мумкин.

Шахсий демога мурожаат қилинг ва банкингиз учун ROI калькуляторида ҳисоб-китоб олинг!

Вебинарга рўйхатдан ўтиш | Маҳсулот ҳақида батафсил

Реклама
👍4🔥2🤔1
APEX BANK бошқаруви раиси Ольга Нуманова ва раис ўринбосари Шароф Икрамовни лавозимини тарк этди. Банкни вақтинча раис ўринбосари Шерзод Маджитов бошқаради. Бошқарув таркибига янги аъзоларни тайинлаш масаласи 26 ноябрдаги акциядорлар йиғилишида кўриб чиқилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/3614

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
🤔14👍5😢3👏1
Халқаро OSON холдинги кенгайишни давом эттирмоқда: «Астана» халқаро молия маркази (AIFC) регулятори AFSA гуруҳ компаниясига рақамли активлар соҳасида пул хизматлари кўрсатиш ва инвестиция фаолиятини юритиш учун лицензия берди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/3615

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
1🔥5🤔2
Асакабанк бошқаруви раиси лавозимига грузиялик мутахассис Иракли Элашвили тасдиқланди. У 2024 йил декабридан жорий йил сентябрига қадар Ipoteka bank OTP Group бошқаруви раиси ўринбосари бўлиб ишлаган, ундан аввал Hamkorbank кузатув кенгаши аъзоси бўлган. Асакабанк бошқарув раиси лавозимга жорий йил февралида очиқ танлов эълон қилган эди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/3616

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👎23👍7🤔5
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси октябрь ойида 43 та масалани кўриб чиқди. Ой давомида 6 та банк ва 2 та микромолия ташкилотига жарима санкциялари қўлланилди, яна битта банк ва битта микромолия ташкилоти огоҳлантирилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/3619

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👍4🔥1👏1🤔1😢1
International Finance Awards 2026 халқаро танловида Asia Alliance Bank кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш ҳамда мобил банкинг йўналишларида йил банки деб топилди. Нуфузли нашр банкни "Best Bank for SME in Uzbekistan" ва "Best New Mobile Banking App in Uzbekistan" номинацияларида эътироф этди (реклама).

Батафсил: https://bankers.uz/news/3618

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👍6🤔1
2024 йил октябридан буён APEX BANK бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Шароф Ренатович Икрамов "Garant bank" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/3620

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
1🔥11👏5🤔4👎1
Ўзбекистонда Apple Pay хизмати ишга туширилиши муносабати билан ўтказилган акция доирасида Uzum Bank мижозлари 81 миллиард сўмдан ортиқ қийматдаги 1,6 миллионта тўловни амалга ошириб, қарийб 9 миллиард сўм кешбек олди. Мазкур натижа мамлакатда рақамли молиявий хизматларга талаб юқори суръатда ўсиб бораётганини кўрсатади (реклама).

Батафсил: https://bankers.uz/news/3617

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
🔥8👍2🤔1
Ipoteka bank OTP Group 2026 йилнинг январь–сентябрь ойлари учун Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) бўйича натижаларини эълон қилди. Банкнинг соф фойдаси ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 56 фоизга ошиб, 1,8 трлн сўмни ташкил этди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/3621

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👍5👎3🔥2🤔2
Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида ҳоким ёрдамчиси тижорат банкидан 150 млн сўмлик кредит ажратиб бериш эвазига “iPhone 17 Pro Max” русумли уяли алоқа воситасини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/3622

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
🤔4👍2🔥1😢1