Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.54K photos
274 videos
24 files
4.53K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Tengebank юридик шахслар учун имтиёзли шартларда хизмат кўрсатади

Tengebank “Хуш келибсиз” акцияси доирасида миллий валютада банк ҳисоб рақамини очган юридик шахслар учун кейинги 3 ой давомида ҳисобварақни бепул юритиш хизматини тақдим этмоқда.

Бундан ташқари, акция даврида ҳисобрақам очган мижозлар жорий ҳисобварақдаги 100 млн сўмдан ортиқ қолдиқлар учун йиллик 3% ставкада даромад олишлари мумкин.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1084


@bankers_uz
April 18, 2023
🏦ANORBANK юридик шахслар учун энг фойдали валюта курсларини таклиф қилмоқда

Банк томонидан юридик шахслар учун ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, ойига умумий 1 миллион доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади. Юридик мижозлар ANORBANK'да ҳисобрақам очиб, валюта конвертациясидан фойда қилиши мумкин.

Кунлик валюта курсларини @anorbank каналида кузатиб боришингиз мумкин.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 19, 2023
🏦 Алоқабанк йил якунига қадар 5 фоиз акцияларини IPO'га чиқаради

АТ "Алоқабанк" жорий йил якунига қадар "Тошкент" РФБ орқали ўз акцияларининг 5 фоизини бирламчи оммавий жойлаштиришни режалаштирмоқда. Банкнинг IPO жараёнлари билан андеррайтер сифатида "Portfolio Investments" компанияси шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 15 августда қабул қилинган ВМ қарорига кўра, "Алоқабанк" акциялари 2022-2023 йилда оммавий жойлаштириши режалаштирилган корхоналар рўйхатига киритилган. Бундан ташқари, банк жорий йил 28 мартда қабул қилинган Президент қарори билан “Халқ IPOси”га чиқарилиши режалаштирилган 40 та давлат компаниялари рўйхатида бор.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1086


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 19, 2023
🏦 Асакабанк қошида фармацевтика маркази ташкил этилади

18 апрель куни сув хўжалиги ва фармацевтика саноатига бағишланган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорларга кредит юкини енгиллаштириш зарурлигини таъкидлади. Шунинг учун "Асакабанк" АЖ лойиҳаларнинг 25 фоизгача қисмига ўз улуши билан кириб, инвестор сифатида иштирок этиши белгиланди.

Шу йўналишдаги лойиҳаларни молиялаштиришга 300 миллион доллар узоқ муддатли кредит ресурслари жалб қилинади. Банк ҳузурида фармацевтика лойиҳалари маркази очилиб, тадбиркорларга ёрдам кўрсатади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1085


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 19, 2023
April 19, 2023
April 19, 2023
🏦 ANORBANK’дан юридик шахслар учун энг фойдали валюта курслари

Банк томонидан юридик шахслар учун ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, ойига умумий 1 миллион доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади. Юридик мижозлар ANORBANK'да ҳисобрақам очиб, валюта конвертациясидан фойда қилиши мумкин.

Кунлик валюта курсларини @anorbank каналида кузатиб боришингиз мумкин.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 20, 2023
April 20, 2023
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк мантиқий математика фанидан соврин жамғармаси 100 млн сўм бўлган олимпиада ўтказмоқда

Жорий йил апрель-май ойларида Ўзсаноатқурилишбанкнинг бевосита ташаббуси ва кўмагида, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси В.И.Романовский номидаги Математика институти ҳамда Ал-Хоразмий номидаги Халқаро олимпиада мактаби ҳамкорликда мантиқий математика бўйича навбатдаги олимпиада бўлиб ўтади.

Мазкур олимпиадада университет талабалари ҳамда мамлакатимиздаги банк ходимлари иштирок этишлари мумкин. Олимпиада ғолиблари пул мукофотлари билан биргаликда ЎзСҚБда ишлашга таклифнома билан ҳам тақдирланади.

Рўйхатдан ўтиш - @sqb_olympiadbot

Батафсил


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 20, 2023
🏦 ANORBANK’дан юридик шахслар учун энг фойдали валюта курслари

Банк томонидан юридик шахслар учун ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, ойига умумий 1 миллион доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади. Юридик мижозлар ANORBANK'да ҳисобрақам очиб, валюта конвертациясидан фойда қилиши мумкин.

Кунлик валюта курсларини @anorbank каналида кузатиб бориш мумкин.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 25, 2023
🏦 Ўзмиллийбанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 12 майда бўлиб ўтади

Йиғилиш кун тартибидан 7 та масала ўрин олган. Хусусан, акциядорлар банкнинг 2022 йил якуни бўйича ҳисоботларини тинглаш билан бир қаторда ўтган йилги соф фойдасини тақсимлаш бўйича ҳам қарор қабул қилади. Бундан ташқари, банк бошқаруви раиси ва аъзолари ваколатини 3 йилга узайтириш масаласи кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзмиллийбанк 2022 йилда 2 трлн. 409,6 млрд. сўм соф фойда олиб, бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон банклари ичида биринчи ўринни эгаллаган.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 25, 2023
Банкларнинг кредит портфели 1-чорак давомида 18 трлн сўмга кўпайди

Маълумотларга кўра, 2023 йилнинг I чораги якунлари бўйича банкларнинг жами кредит портфели ҳажми 408 трлн 167,2 млрд сўмни ташкил қилган. Кредит қўйилмалари йил бошидан қарийб 18,12 трлн сўмга ёки 4,6 фоизга ўсган.

Кредит портфелининг нисбатан жадалроқ миқдорий ўсиши Ўзсаноатқурилишбанк (+4,74 трлн сўм), Агробанк (+4,02 трлн сўм) ва Капиталбанк (+3,02 трлн сўм)да, йил бошидаги кўрсаткичга нисбатан фоизда ўсиши эса TBC Bank (+24,4 %), Капиталбанк (19,6 %), Инфинбанк (17,7 %)да кузатилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1089


@bankers_uz
April 25, 2023
Forwarded from Bankers.uz — Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Айни дамда Асакабанк томонидан янги — “Автокредит 2.3” ва “Микроқарз 2.3” маҳсулотлари тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтмоқда.

Тадбирни банкнинг Instagram саҳифаси орқали кузатиш мумкин.


@bankers_uz_live
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 25, 2023
🏦 ANORBANK’дан юридик шахслар учун энг фойдали валюта курслари

Банк томонидан юридик шахслар учун ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, ойига умумий 1 миллион доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади. Юридик мижозлар ANORBANK'да ҳисобрақам очиб, валюта конвертациясидан фойда қилиши мумкин.

Кунлик валюта курсларини @anorbank каналида кузатиб бориш мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 26, 2023
🏦 Гарант банк меҳмонхона ёки туризм бизнеси билан шуғулланувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун "Турист" тарифини тақдим этмоқда.

Ушбу тариф хизмат кўрсатиш учун қулай шартлар, хусусан бепул дебет айланмалари ва масофавий хизматларни ўз ичига олади.

Батафсил маълумотни garantbank.uz сайти ёки алоқа марказининг 1326 қисқа рақами орқали олиш мумкин.

Ҳамкорлик асосида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 26, 2023
April 26, 2023
🏦 ANORBANK’дан юридик шахслар учун энг фойдали валюта курслари

Банк томонидан юридик шахслар учун ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, ойига умумий 1 миллион доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади. Юридик мижозлар ANORBANK'да ҳисобрақам очиб, валюта конвертациясидан фойда қилиши мумкин.

Кунлик валюта курсларини @anorbank каналида кузатиб бориш мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 27, 2023
🏦 Микрокредитбанк Хусусий Секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси билан битим имзолади

Микрокредитбанк" АТБ ва Хусусий Секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси (ХСРИК) ўртасида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш мақсадида 30 млн АҚШ долларлик Молиялаштириш линияси битими имзоланди. Бу ҳақда банк расмий сайтида хабар берилди.

Хусусий Секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси MKBANK билан 10 йилдан буён ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган бўлиб, ўтган йиллар давомида 22 млн АҚШ долларлик иккита Молиялаштириш линияси банкка жалб қилинган ва улар ҳисобидан жами 33 та инвестицион лойиҳалар молиялаштирилган. Навбатдаги ҳамкорлик эса банк томонидан жалб қилинган учинчи битим ҳисобланади.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 27, 2023
🏦 19 май куни Трастбанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилади

Йиғилиш кун тартибидан 21 та масала ўрин олган. Акциядорлар банкнинг 2022 йилдаги фаолияти якунлари ва 2023 йилга мўлжалланган ривожланиш истиқболларини муҳокама қилади. Шунингдек, банкнинг 2022 йилги фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботи, банк Кузатув кенгаши ҳамда Тафтиш комиссиясининг ўтган йилги ҳисоботларини кўриб чиқади.

Трастбанк акциядорлари ушбу йиғилишда Кузатув кенгаши аъзоларини ҳам сайлайди ҳамда банкнинг 2022 молия йилидаги соф фойдасини тақсимлаш масаласини кўриб чиқади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1092


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 27, 2023