Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.4K subscribers
3.43K photos
263 videos
24 files
4.41K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @ism0il
Download Telegram
‼️ Лицензияси олиб қўйилган банклардаги омонатчиларнинг маблағлари икки ойда тўлиқ қайтарилади

Аввал хабар берилганидек, бугун Марказий банк бошқарувининг қарорларига асосан, "Туркистон" ХАТБ ҳамда “HI-TECH BANK” ХАТБнинг банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялари чақириб олинди.

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ аҳолининг банклардаги омонатлари Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди томонидан тўлиқ кафолатланганлиги муносабати билан ушбу иккита банкдаги омонатчиларининг барча маблағлари, биринчи навбатда, 2 ойдан сўнг тўлиқ қайтарилади.

Аҳолига омонат маблағларини қайтариш Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди томонидан ушбу қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Омонатларни қайтариш бўйича батафсил маълумотни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 71-200-00-44, 71-236-75-24 ишонч телефонлари орқали олиш мумкин.


@bankers_uz
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 7 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Жисмоний шахсларнинг кредитлари бўйича тўлов тартиблари ўзгартирилмоқда

Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 248-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига муҳокама учун жойлаштирилди.

Мазкур лойиҳада Кодекс билан белгилаб қўйилган пул мажбуриятлари бўйича талабларни қондириш навбатига доир нормаларга тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ҳозир амалиётда фуқароларнинг амалдаги микроқарз ёки кредит шартномаларига асосан амалга оширилаётган тўлов суммалари пул мажбуриятларининг тўлиқ қоплаш учун етарли бўлмаса, ижрони олишга қаратилган чиқимлар, ҳисобланган фоизлар, сўнгра қарзнинг асосий қисмига йўналтирилади. Таклиф этилаётган ўзгартиришлар билан жисмоний шахсларга ажратилган микроқарз ёки кредит бўйича амалга оширилаётган тўлов суммалари пул мажбуриятларининг тўлиқ қоплаш учун етарли бўлмаса, биринчи навбатда, асосий қарз бўйича тўловларнинг қайтарилишига йўналтирилади.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк Венгрия банклари билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Жорий йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Венгрияга ташрифи арафасида Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган ўзбек-венгер бизнес-форумида Ўзсаноатқурилишбанк ва Венгрия банклари ўртасида янги келишувларга эришилди.

Хусусан, ЎзСҚБ ва Венгрия Эксимбанки ўртасида венгриялик экспортёрлар иштирокида савдо ва инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш соҳасида ҳамкорликни фаоллаштиришга қаратилган ўзаро англашув меморандуми имзоланди..

Бундан ташқари, Венгрия Райффайзенбанки билан “яшил” банк соҳасида тажриба ва фикр алмашилди ҳамда томонлар билан савдони молиялаштириш, халқаро ва маҳаллий молиявий операцияларни амалга оширишни янада яхшилаш, молиявий ечимларни оптималлаштириш чора-тадбирларини кучайтириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Инфинбанк 1-ярим йилликдаги соф фойдасини акциядорлар улушини ошириш орқали устав капиталини кўпайтиришга йўналтиради

ЧЭКИ "Invest Finance Bank" АТБ 28 сентябрь куни акциядорлар умумий йиғилишини ўтказди. Йиғилишда банкнинг 2022 йил I ярим йиллиги якунига кўра олган 70,4 млрд. сўм соф фойдасини тақсимлаш қарори қабул қилинди.

Маълум бўлишича, банк соф фойдасининг 70 млрд. сўми акциядорларга дивиденд шаклида ҳисобланади. Мазкур дивидендлар ҳисобидан банкнинг қўшимча акцияларини сотиб олиш амалга оширилади ва дивиденд маблағлари капитализацияга йўналтирилади. Бунда ҳар бир дона оддий акция учун 175 сўм миқдорида (даромадлилик 17,5 фоиз) дивиденд ҳисобланиши маълум бўлди.

Биринчи ярим йилликдаги соф фойданинг қолган қисми — 403,6 млн. сўми акциядорлар томонидан тегишли қарор қабул қилингунига қадар тақсимланмаган фойда шаклида қолдиришга қарор қилинган.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Қишлоқ қурилиш банк FPO бўйича фаол иш олиб бормоқда

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” акцияларини оммавий савдога чиқариш бўйича фаол иш олиб бормоқда.

Банк бу борада “Аvesta Investment Group” МЖЧ билан андеррайтерлик хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома имзолади.

Эндиликда шартнома доирасида банкнинг қўшимча акцияларини (FPO) маҳаллий фонд биржаси орқали инвесторларга бирламчи оммавий жойлаштириш ишлари амалга оширилади.

Маълумот учун: FPO (follow-on public offering) — бу фонд биржаси котировкаларига киритилган компаниянинг инвесторлари учун қўшимча акцияларнинг сотувга чиқарилиши. Такрорий таклиф — бу компания томонидан бирламчи оммавий таклифдан (IPO) кейин амалга оширилган қўшимча акцияларнинг чиқарилиши. Кейинги таклифлар иккинчи даражали таклифлар сифатида ҳам танилган.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 "Фуқароларимиздан омонат маблағларини қайтарилмай қолишидан хавотир олмасликларини сўраймиз" — Марказий банк фаолияти тугатилаётган банклар бўйича қўшимча ахборот берди

Марказий банкнинг тегишли қарори билан лицензияси чақириб олинган банклар — “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банки ва “Hi-tech bank” хусусий акциядорлик тижорат банки билан боғлиқ вазият юзасидан Марказий банк матбуот котиби Акмал Назаров қўшимча ахборот берди.

Баёнотда ушбу банклардан лицензияни чақириб олиш сабаблари, банкдаги омонатчилар ва кредиторлар маблағларининг тақдири, шунингдек банкда хизмат кўрсатилган тадбиркорлар учун зарур маълумотлар берилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/851


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 7 октябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Регулятор иккита банкнинг лицензиясини чақириб олди;

🏦 Лицензияси олиб қўйилган банклардаги омонатчиларнинг маблағлари икки ойда тўлиқ қайтарилади;

🏦 Жисмоний шахсларнинг кредитлари бўйича тўлов тартиблари ўзгартирилмоқда;

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк Венгрия банклари билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда;

🏦 Инфинбанк 1-ярим йилликдаги соф фойдасини устав капиталини кўпайтиришга йўналтиради;

🏦 Қишлоқ қурилиш банк FPO бўйича фаол иш олиб бормоқда;

🏦 Агробанк бир нечта раҳбарлик лавозимларига танлов эълон қилмоқда;

🏦 Марказий банк фаолияти тугатилаётган банклар бўйича қўшимча ахборот берди;

👮‍♂️ Жиззах ва Самарқанд вилоятларида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди;

🏦 Марказий банк бошқарувининг навбатдаги таянч йиғилиши жорий йилнинг 27 октябрида ўтказилади;

🏦Туркистон” ХАТБ ва 🏦 "HI-TECH BANK" ХАТБ тугатиш комиссиялари банк кредиторлари ва омонатчиларига мурожаат қилди;

🏦 Туронбанк ҳамда Тошкент молия иститути ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди;

🏦 "Асакабанк" АЖ ва Иқтисодиёт университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди;

💳 Марказий банкда “Mastercard” компанияси билан ҳамкорликда семинар ўтказилди;

🏦 7 октябрдан бошлаб "Капиталбанк" АТБ валюта айирбошлаш банкоматлари ва инфокиосклари иши тўхтатилмоқда;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 11 сўм 78 тийинга пасайди ва 10 октябрдан бошлаб расмий курс 11 051 сўм 27 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Банк ходимлари ва раҳбарияти учун муҳим китоб!

“Asaxiy Books” Клаус Швабнинг “Тўртинчи саноат инқилоби“ китобини ўзбек тилида чоп этди.

Технологиялар тараққиёти ҳаётимизда нималарни ўзгартиради? Сунъий интеллект нималарга олиб боради, ундан ким ютади-ю, ким ютқазади? У қайси соҳаларда устунлик қилиши мумкин? Тўртинчи саноат инқилобидан ўз манфаатимиз йўлида фойдаланиш учун нималарга эътибор қаратишимиз керак? Давлатлар ёки ташкилотлар яқин келажакда нималар қилишлари, режа тузганда нималарга эътибор беришлари лозим?

“Тўртинчи саноат инқилоби“ ҳодисаси ўзининг ўлчами, кўлами ва мураккаблиги билан инсоният бошидан кечирган ҳеч бир жараёнга ўхшамайди. Ушбу китобдан нафақат мазкур саволларга жавоб оласиз, балки глобал эврилишлар ҳақидаги тушунчангизни ҳам кенгайтирасиз.

Бу китоб Сизга келажакка қараш имконини беради.

Буюртма бериш: https://asaxiy.uz/product/klaus-shvab-tўrtinchi-sanoat-inkilobi-oldindan-buyurtma
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 10 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 10 октябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Марказий банк томонидан молиявий саводхонлик бўйича янги лойиҳа ишга туширилди;

🏦 Алоқабанкнинг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 60 фоиз ортган;

🏦 Asia Alliance Bank ўз колл (алоқа) маркази учун қисқа рақамни жорий қилди;

🏦 "MKBANK Erudit" интеллектуал ўйинига старт берилди;

🏦 TBC Bank Ғазалкентда мижозларга хизмат кўрсатиш нуқтасини ишга туширди;

🏦 10-12 октябрь кунлари Ўзмиллийбанкнинг Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси, Чуст, Тўрақўрғон ва Косонсой шаҳарларидаги ОПЕРУ банкоматлари вақтинча ўчирилади;

🏦 Молия вазирлигида Халқ банки трансформациясига бағишланган учрашув бўлиб ўтди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 18 сўм 56 тийинга ошди ва 11 октябрдан бошлаб расмий курс 11 069 сўм 83 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 11 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
Тошкент ва Самарқандда қарийб 2,4 млрд. сўм кредит маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳрида 409 млн. сўм, Самарқанд вилоятида эса қарийб 2 млрд. сўм кредит маблағлари ўзлаштирилганлиги ҳолатлари ҳақида хабар берди.

Хусусан, Самарқанд шаҳрида масъулияти чекланган жамият раҳбари айланма маблағларни тўлдириш учун ажратилган 1,8 млрд. сўм кредит маблағларини мақсадсиз сарфлаганлиги аниқлаган. Шунингдек, вилоятнинг Пайариқ туманида яна бир МЧЖ иш бошқарувчиси банкдан имтиёзли шартлар асосида 6 нафар фуқарога ажратилган 166,7 млн. сўм кредит маблағи эвазига наслли чорва молини етказиб бермасдан, кредит маблағларини ўзлаштирган.

Тошкентнинг Сергели туманида бир нечта фуқаро ўзаро тил бириктириб, банкдан ажратилган 408,8 млн. сўм кредит ҳисобидан харид қилинган 5 дона автомашинани сохта ҳужжатлар орқали гаровга қўйилишини таъминламасдан бошқа шахсларга сотиб юбориб, кредитни талон-торож қилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/854


@bankers_uz
🏦 11 октябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🚓 Тошкент ва Самарқандда қарийб 2,4 млрд. сўм кредит маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди;

💳 NFC'ни қўллаб-қувватлайдиган UZCARD карталари эмиссия қиладиган банклар сони яна биттага кўпайди;

🏦 Марказий банк 2022 йилнинг 9 ойи давомида аҳолига ажратилган ипотека кредитлари бўйича маълумот тақдим қилди;

🏦 10-15 октябр кунлари Трастбанкнинг айрим банкоматлари ишламайди;

🏦 10-14 октябрь кунлари Ўзмиллийбанкнинг айрим филиалларига қарашли банкоматлар ишламайди. Рўйхат бу ерда;

🏦 8-9 октябрь кунлари Алоқабанкнинг Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидаги ходимлари иштирокида Aloqabrains интеллектуал ўйинлари бўлиб ўтди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 14 сўм 23 тийинга ошди ва 12 октябрдан бошлаб расмий курс 11 084 сўм 6 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 12 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Агробанк АТБ қуйидаги йўналишларда раҳбарлик лавозимларига танлов эълон қилмоқда:

Чакана хизматларни ривожлантириш;
Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш;
Банк карталарига хизмат кўрсатиш;
Мобил иловани ривожлантириш.

Номзодлардан қуйидагилар талаб қилинади:

1. Олий иқтисодий маълумот, халқаро сертификат ва дипломлар;
2. Рус ва инглиз тилларини аъло даражада билиш;
3. Йўналиш бўйича камида 5 йил фаолият юритган бўлиши;
4. Бизнес жараёнларини соддалаштириш, янги банк маҳсулотлари, хизмат турлари ва сотув каналларини жорий қилиш, йўналиш бўйича банкнинг бозордаги улушини ошириш ва фаол мижозлар базасининг ўсишини таъминлаш бўйича малакага эга бўлиши.

Иш ҳақи суҳбат давомида келишилади.

Вакансиялар бўйича қуйидаги манзилга онлайн мурожаат қилиш сўралади:

Телеграм орқали мурожаат қилиш: +998 95 036 78 81
Электрон почта манзили: i.olimova@agrobank.uz


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
UZCARD яна хусусийлаштирилди

“Ягона умумреспублика процессинг маркази” МЧЖ (UZCARD бренди) даги давлат улуши хусусийлаштирилди.

2020 йилнинг май ойида тадбиркор О.Турсунов компания устав капиталидаги 75 фоиз улуш эгасига айлангани ҳақида хабар берган эдик. Бироқ ўша йилнинг август ойидаёқ у UZCARD таъсисчилари рўйхатидан чиқарилди ва 75 фоиз улуш 5 та давлат банкига — Ўзмиллийбанк (51%), Ўзсаноатқурилишбанк, Асакабанк, Ипотека-банк ва Алоқабанкка (ҳар бирида 6 фоиздан) ўтказилди.

2022 йил март ойидаги ПҚ-168 сонли қарор доирасида банкларга тегишли бўлган UZCARD акциялари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди.

Тендер комиссияси UZCARD'нинг 75 фоиз улушини сотишга қарор қилди ва август ойи охирида хусусийлаштириш жараёнини эълон қилди.

Реестр маълумотларига кўра, давлат улуши компаниянинг қолган 25 фоизига эгалик қилган Мансур Усмонов, Камрон Акбаров, Тимур Азадов ва Обид Агзамхўжаевларга ўтказилган. Эндиликда уларнинг ҳар бири UZCARD'да 25 фоиздан улушга эга.


@bankers_uz
🏦 12 октябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

💳 UZCARD яна хусусийлаштирилди;

💳 HUMO карталаридан йўлкира учун тўлов кетма-кет 2−3 мартадан ечиб олинаётгани айтилмоқда;

🏦 Марказий банк иккита компанияни микромолия ташкилотлари реестрига киритди;

🏦 Ўзмиллийбанк Марказий амалиёт филиалида Россиянинг Газмпромбанки мутахассиси иштирокида семинар-тренинг ташкиллаштирилди;

🏦 Давр-банк бошланғич тўлови мавжуд бўлмаган тижорий ипотека кредити таклиф қилмоқда;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 11 сўм 25 тийинга ошди ва 13 октябрдан бошлаб расмий курс 11 095 сўм 31 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 13 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Ўзмиллийбанк 1-ярим йилликдаги соф фойдасини устав капиталини кўпайтиришга йўналтиради

"Ўзмиллийбанк" АЖ 30 сентябрь куни акциядорлар умумий йиғилишини ўтказди. Йиғилишда банкнинг 2022 йил I ярим йиллиги якунига кўра олган 985,96 млрд. сўм соф фойдасини тақсимлаш қарори қабул қилинди.

Қарорда айтилишича, “Ўзмиллийбанк” АЖ нинг 2022 йил I ярим йиллик натижасида олинган - 985 млрд. 961 млн. сўмдан ортиқ соф фойдаси тўлиқ банк капиталига йўналтирилади. Қўшимча чиқарилаётган акцияларни ёпиқ обуна орқали 2022 йил 26 сентябрь ҳолатига шакллантирилган реестрдаги акциядорлар улушларига мутаносиб равишда, яъни Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига 555,2 млрд. сўм ва Молия вазирлигига 381,43 млрд. сўм улушда жойлаштирилади.

Мазкур чиқарилиш амалга ошмаган деб топилган тақдирда, акциялар учун қабул қилинган тўлов воситалари ушбу чиқарилиш амалга ошмаган деб топилган кундан бошлаб 10 (ўн) кун давомида қайтарилади.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM