Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.4K subscribers
3.43K photos
263 videos
24 files
4.41K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @ism0il
Download Telegram
Чирчиқда 3 нафар ҳарбий хизматчи банкоматларга ҳужум қилди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 3 нафар шартнома асосида ишлайдиган ҳарбий хизматчи банкоматларни бузишга уринган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб Газета.уз хабар берди.

Капиталбанк М.Улуғбек филиали раҳбари 24 сентябрь куни Чирчиқ шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, 15 сентябрь куни банкка тегишли бўлган Чирчиқ шаҳар 9-кичик ноҳия ҳудудидаги ҳамда 20 сентябрь куни Чирчиқ шаҳар А.Темур шоҳ кўчасидаги "Havas" савдо мажмуаси олдига ўрнатилган банкоматга номаълум шахслар томонидан бузишга уринганлиги аниқланганлиги баён қилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноят шартнома асосидаги 3 нафар ҳарбий хизмат оддий аскарлари томонидан содир этилганлиги аниқланган. Жиноят иши тергови давомида 3 нафар шахс гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, 1 нафарига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


@bankers_uz
“Туркистон банк”да OSON фойдаланувчиларининг 1,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағлари музлатиб қўйилди” – Фарҳод Маҳмудов

Аввал хабар берилганидек, Марказий банк иккита тижорат банки — "Туркистон" ХАТБ ҳамда "HI-TECH BANK" ХАТБларнинг банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларини чақириб олди.

Мазкур вазият мамлакатдаги йирик электрон пул тизимларидан бири бўлган OSON учун ҳам жиддий муаммоларни туғдирган. Бу ҳақда компания асосчиси Фарҳод Маҳмудов Spot'га берга интервьюсида маълум қилган. Компания раҳбарининг айтишича, ҳозир қарийб 7,5 миллиард сўм музлатилган, шундан 1,5 миллиарди OSON фойдаланувчилари ҳамёнидаги электрон пуллардир.

Ҳозирда компания электрон ҳамёндан пулни тўғридан-тўғри банкка қайтаришни истаган фойдаланувчиларини йўналтиришга мажбур бўлаётганини маълум қилган. Бу эса компаниянинг олти йиллик обрўси ва қарийб ярим миллион долларлик инвестицияларини хавф остига қўяётгани айтилган.

Интервьюда Ф.Маҳмудов ҳозирда регуляторнинг чора-тадбирларини кутаётганини ва масалани қонун доирасида тезроқ хал қилинишини кутаётганини маълум қилган.


@bankers_uz
🏦 13 октябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Ўзмиллийбанк 1-ярим йилликдаги соф фойдасини устав капиталини кўпайтиришга йўналтиради;

🏦 Чирчиқда 3 нафар ҳарбий хизматчи банкоматларга ҳужум қилди;

🏦 “Туркистон банк”да OSON фойдаланувчиларининг 1,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағлари музлатиб қўйилди” – Фарҳод Маҳмудов;

💳 UZCARD 75 фоиз давлат улуши жами 210 млрд. сўмга сотилган;

🏦 Марказий банк "2022 йилнинг сентябрь ойида аҳолининг даромадлар кесимида инфляция даражаси ва сезилган инфляция шарҳи"ни тақдим этди;

🏦 "Bank Apelsin" АЖ юридик манзили ўзгарганини маълум қилмоқда;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 12 сўм 94 тийинга ошди ва 14 октябрдан бошлаб расмий курс 11 108 сўм 25 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 14 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Гарант банк бошқарув раисига ўринбосар тайинланди

"Гарант банк" АЖ кузатув кенгашининг 2022 йил 3 октябрда бўлиб ўтган йиғилишида банк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига номзодни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилган.

Йиғилиш қарорига кўра бугунги кунга қадар Гарант банкда Муаммоли активлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Ҳошимов Отабек Анваржонович банк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тасдиқланган.

О.Ҳошимов 1984 йил туғилган, 2005 йил Фарғона Политехника институтини тугатган. 2005 йилдан бери банк тизимида, хусусан, Ўзмиллийбанкда турли лавозимларда ишлаган. 2022 йилдан бери "Гарант банк" АЖда бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 14 октябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Марказий банк томонидан 2022 йил январь-сентябрь ойлари учун "Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ" тайёрланди;

💳 Бугун UZCARD ташкил этилганлигига 18 йил бўлди;

🏦 Гарант банк бошқарув раисига ўринбосар тайинланди;

🏦 Капиталбанк норезидентлар учун ҳисоб очишга қўшимча текширувлар ва комиссия жорий қилмоқда;

🏦 Анорбанк ижтимоий тармоқ фаолларини банк имижига етказган зарари учун судга мурожаат қилиши ҳақида огоҳлантирмоқда;

🏦 Ипотека-банкда Тожикистоннинг Esxata Bank'и вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 23 сўм 20 тийинга ошди ва 17 октябрдан бошлаб расмий курс 11 131 сўм 45 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ANORBANK очиқ хат билан мурожаат қилди

"ANOR BANK" АЖ айрим медиа хизматлари томонидан ANORBANK билан ҳамкорлик шартномасини туза олмаганликларидан сўнг, банкка ахборот хуружини уюштиришга ҳаракат қилаётганликларини маълум қилди ва мазкур вазият бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига, шунингдек ахборот каналлари, мижозлар ва банк ҳамжамиятига очиқ хат билан мурожаат қилди.

Хатда ANORBANK айрим ижтимоий тармоқ фаоллари моддий манфаатдорлик йўлида банкнинг ишбилармонлик обрўсига путур етказувчи ва шахсий ҳаётга аралашувга йўл қўювчи хабарлар тарқатаётганига эътибор қаратилиши лозимлигини таъкидлаган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/865


@bankers_uz
🏦 Алоқабанк тизимида ташкиллаштирилган "AloqaBrains" интеллектуал ўйинлари якунланди

Аввал хабар берганимиздек, сўнгги икки ой давомида АТ "Алоқабанк" ҳамда Bankers.uz жамоаси ҳамкорликда ташкиллаштирган "AloqaBrains" интеллектуал ўйинларининг финал баҳси бўлиб ўтди.

Ўйинлар дастлаб банкнинг барча ҳудудлардаги инфратузилмаларида, саралаш босқичлари шаклида ташкиллаштирилди, унда 140 га яқин жамоалар, 800 дан ортиқ банк ходимлари қатнашдилар.

Жорий йилнинг 15 октябрь куни — АТ "Алоқабанк" ташкил топганига 27 йиллиги муносабати билан "AloqaBrains" интеллектуал ўйинларининг финал баҳси ўтказилди. Финалда худудий босқичларда ғолиб бўлган 30 та жамоа иштирок этди.

Қизғин баҳсларга бой бўлган финал ўйинида Алоқабанкнинг Миробод ҲКХКМ ходимларидан тузилган "Лидер" жамоаси ғолиб бўлди. Ғолиб жамоага 42 миллион сўм пул мукофоти топширилди. Шунингдек, 2-ўрин "Гудвил" (Андижон ҲКХКМ) жамоасига насиб этди ва жамоа 30 млн сўмни қўлга киритди. Бухоро ҲКХКМнинг "Юксалиш" жамоаси эса 3-ўрин ва 18 млн. сўм мукофот пули билан тақдирланди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 17 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Асакабанк" АЖ бошқаруви раиси Нодирбек Сайдуллаевни самимий табриклаймиз! (1982 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Нодирбек Нарзуллаевичга мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват ҳамда меҳнат фаолиятида янги ютуқлар тилаб қоламиз!


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 15-17 октябрь кунлари Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Алоқабанк тизимида ташкиллаштирилган "AloqaBrains" интеллектуал ўйинлари якунланди;

🏦 ANORBANK очиқ хат билан мурожаат қилди;

🏦 Туронбанк ходимлари "очиқ осмон остида"ги навбатдаги тренингда иштирок этишди;

🏦 Ипак Йўли банки ҳамда 🏦Ziraat Bank Uzbekistan айрим бўш лавозимларга номзодларни изламоқда;

🏦 18-19 октябрь кунлари InFinBank'нинг Тошкент вилоят филиалига қарашли терминаллари профилактика сабабли ишламайди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 11 сўм 83 тийинга ошди ва 18 октябрдан бошлаб расмий курс 11 143 сўм 28 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM