Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.48K photos
271 videos
24 files
4.47K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
🏦"Ипак Йўли" банки устав капиталини оширди

Германиянинг DEG молия институти ва Нидерландиянинг Triodos Investment Management инвестиция компанияси "Ипак Йўли" банки акцияларининг қўшимча улушини сотиб олди ва банк акциядорлик капиталидаги эгалик улушини ҳар бири 15,59 % гача оширди.

Мазкур шартнома хорижлик инвесторларнинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган ишончи ва келгусида мамлакат тараққиётини қўллаб-қувватлашининг тасдиғи, шунингдек, "Ипак Йўли" банки барқарор ўсаётганининг белгисидир.

Устав капиталини ошириш банк тараққиётининг 2022 - 2024 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш йўналишларидан бири бўлиб, микро, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, Ўзбекистондаги якка тартибдаги тадбиркорлар учун кенг қамровли сифатли хизматларни тақдим этиш имкониятидир.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
September 29, 2022
🏦 29 сентябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Август ойида пул массаси 9,1 трлн. сўмга кўпайган;

🏦 Халқ банки "Банклар фаоллик индекси"да жадал ўсиш қайд этди;

🏦 Гарант банк “Банк ребрендинги, миссияси ва ўзгаришлар босқичлари” мавзусида тренинг ўтказди;

🏦 Бугун DAVR BANK ташкил топганига 21 йил тўлди;

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк ЕТТБ билан кредит шартномаси имзолади;

🏦 ​DEG ва Tridos Investment Management "Ипак Йўли» банкининг устав жамғармасидаги улушини оширди;

🏦 Трастбанк Самарқандда биржа савдолари иштирокчилари ва брокерлар билан учрашув ўтказди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 14 сўм 23 тийинга ошди ва 30 сентябрдан бошлаб расмий курс 11 014 сўм 1 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
September 29, 2022
September 30, 2022
September 30, 2022
October 1, 2022
October 3, 2022
October 4, 2022
🏦 Марказий банк 15 та банкка истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кўрсатма хатлари юборган

Регулятор ижтимоий тармоқлардаги банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилишига оид хабарлар мунтазам равишда мониторинг қилиб бораётганини маълум қилган.

Хусусан, июль-сентябрь ойларида карта ҳисобварағидан пул маблағи ечилган бўлса-да, банкомат нақд пул бермаганлиги, нафақа пулини банк картаси орқали олиш бўйича муаммога дуч келинаётганлиги, банкнинг мобил иловаси орқали конвертация қилинган ҳамда бошқа картага ўтказилган маблағ кўринмаётганлиги каби ҳолатлар юзасидан ижтимоий тармоқларда хабарлар жойлаштирилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Марказий банк томонидан 15 та банкка банк фаолияти билан боғлиқ масалаларни ўрганиб чиқиш ва зарурий чораларни кўриш юзасидан 31 та кўрсатма хатлар юборилган.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
October 4, 2022
October 4, 2022
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
October 4, 2022
🏦 4 октябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Марказий банк 15 та банкка истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кўрсатма хатлари юборган;

🔄 Қашқадарёда шифокор кўрикка келган беморнинг картасидаги пулларни ўзлаштирган;

👮‍♂️ Янги Наманганда яна кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди;

💵 Тижорат банкларида нақд доллар танқислиги кузатила бошлади;

🏦 TBC Bank'нинг мобил иловасида рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 2 млн. га етди;

🏦 Агробанк вакиллари қишлоқ хўжалиги бўйича Туркия тажрибасини ўрганмоқда;

🏦 ЎзРВБда валютавий фьючерс операциялари жорий этилди;

🏦 Ўзжамғармабанк Халқ банки сифатида қайта ташкил этилганига 27 йил бўлди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 23 сўм 24 тийинга ошди ва 5 октябрдан бошлаб расмий курс 11 010 сўм 45 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
October 4, 2022
October 5, 2022
October 5, 2022
🏦 5 октябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Миллий валютадаги кредит фоиз ставкалари пасайишда давом этмоқда;

🏦 Гарант банк Фарғонадаги 3та БХМсини ёпаётганини маълум қилди;

🏦 Тижорат банклари томонидан ажратилган таълим кредитларининг 39 фоизи Халқ банки ҳиссасига тўғри келмоқда;

🏦 Туронбанк ва ТДИУ ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 17 сўм 69 тийинга ошди ва 6 октябрдан бошлаб расмий курс 11 028 сўм 14 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
October 5, 2022
October 6, 2022
October 6, 2022
🏦 6 октябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 ЕТТБ вице-президенти банкларни хусусийлаштиришни олти ойга кечиктиришни таклиф қилди;

🏦 Ўзбекистон ва Италия Марказий банклари ўртасида молиявий саводхонлик йўналишида ҳамкорлик ўрнатилди;

🏦 Қишлоқ қурилиш банк "Яшил истеъмол" акцияси ғолибларини тақдирлади;

🏦 MKBANK Навоий минтақавий филиали янги бинода фаолиятини давом эттирмоқда;

🏦"Асакабанк" АЖ Халқаро Инвестиция Банки билан ҳамкорлик доираси шартномаси имзолади;

🏦 Россиядан ноқонуний нақд пуллар, асосан, БАА, Тожикистон, Туркия ва Ўзбекистон йўналишида олиб чиқилмоқда;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 34 сўм 91 тийинга ошди ва 7 октябрдан бошлаб расмий курс 11 063 сўм 5 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
October 6, 2022
🏦 “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банкидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинди

Марказий банк бошқарувининг 2022 йил 7 октябрдаги 22/1-сонли қарорига асосан “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банкидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
October 7, 2022
🏦 “HI-TECH BANK” хусусий акциядорлик тижорат банкидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинди

Марказий банк бошқарувининг 2022 йил 7 октябрдаги 22/2-сонли қарорига асосан “HI-TECH BANK” хусусий акциядорлик тижорат банкидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
October 7, 2022