#xalqaro_aloqalar
‼️Жанубий Корея вакиллари билан Ўзбекистонда илғор технологиялар соҳасида илмий таълим муассасасини яратиш масалалари муҳокама қилинди
🇺🇿🇰🇷Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси билан биргаликда «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси бошқарув раиси Мирзиёд Юнусов ва Жанубий Корея илғор технологиялар институти (KAIST)нинг хорижий ривожланиш маркази директори, профессор Ким Вон Жун ўртасида видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ташкил этилди.
🤝👏Музокараларда KAIST билан Ўзбекистонда илмий таълим муассасасини ташкил этишда ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди.
👉Батафсил (ўзбекча)
👉Подробнее (на русском)

🇺🇿🇮🇹ИТАЛИЯНИНГ "IMAGRO GROUP" ВА "PRYSMIAN" КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН МУЗОКАРА
‼️"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси М.Юнусов италиялик компаниялар билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш юзасидан тизимли ишларни давом эттириш мақсадида "Imagro Group" ва "Prуsmian" компаниялар билан онлайн мулоқотда бўлди.
Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган учрашувда Италиянинг энг йирик компанияларини юртимизга кенг жалб этиш, улар билан Европа бозорларига электротехника маҳсулотлари экспортини амалга ошириш, йирик компаниялар таъминот занжирига кириш, Италия компаниялари билан кооперация алоқаларини кенгайтириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
✍Компания вакилларига хорижлик инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар, истиқболли лойиҳа таклифлари ҳақида маълумот берилди.

#yashil_energetika
🇰🇷🇺🇿Корея PWC компанияси қуёш панеллари ишлаб чиқариш бўйича техник иқтисодий асос яратади
📚“Ўзэлтехсаноат” уюшмасида Иқтисодий инновациялар бўйича ҳамкорлик дастури (EIPP) доирасида Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти директори Н. Матчанов ҳамда “Mirsolar” АЖ директори А. Мирзабаев иштирокида Корея Эксимбанки ва Кореянинг PWC компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
❗️Маълумки, Корея Эксимбанки томонидан Корея PWC компанияси Ўзбекистонда қуёш панеллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида техник иқтисодий асосни ишлаб чиқиш учун жалб қилинган.
✍️✔️Учрашув доирасида қуёш панеллари ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистонда яратилган шарт- шароитлар, бу соҳада фаолият юритувчи компанияларнинг техник ҳолати ва соҳадаги муаммолари ҳақида фикр алмашилди.