"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси
2.85K subscribers
11.5K photos
1.61K videos
20 files
5.46K links
"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг расмий телеграм канали
Расмий веб-сайт: uzeltech.uz
Facebook: fb.com/uzeltexsanoat.uzbekistan/
Instagram: https://www.instagram.com/uzeltechsanoat/
Таклифлар учун: @press_uzeltex
Боғланиш учун: +998712074466
Download Telegram
#hamkorlik
#dual_talim
#sanoat_integratsiyasi

📚ТАЪЛИМ ВА САНОАТ ИНТЕГРАЦИЯСИ БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАР ИШЛАБ ЧИҚИЛМОҚДА
#hamkorlik
#dual_talim
#sanoat_integratsiyasi

📚ОҲАНГАРОНДАГИ КОРХОНАЛАР БИЛАН ТАЪЛИМ ВА САНОАТ ИНТЕГРАЦИЯСИ БЎЙИЧА АНИҚ РЕЖАЛАР ИШЛАБ ЧИҚИЛМОҚДА

📝"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси масъул ходимлари касб-ҳунар таълими муассасаларини ишлаб чиқариш корхоналари билан интеграциясини янада мустаҳкамлаш ва соҳага керакли кадрларни тайёрлаб бериш юзасидан Оҳангарон шаҳридаги маиший техникалар ишлаб чиқариш корхоналарига борди ва корхона раҳбари ҳамда масъул ходимлари билан учрашди.

📌Маълумки, Давлатимиз раҳбари топшириғи билан Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятларидаги профессионал касб-ҳунар таълими муассасалари "Ўзэлтехсаноат" уюшмасига бириктириб берилган эди.

✔️Бугунги учрашувда Оҳангарон шаҳар касб-ҳунар мактабини “Ангрен” эркин иқтисодий зонасида жойлашган "ARTEL" ва “PREMIER” бренди остида маиший техникалар ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш, бу ерда қисқа муддатли кадрлар тайёрлаш, хусусан дуал таълимни ривожлантириш бўйича масалалар кўриб чиқилди.

✍️Ҳозирда корхоналарда 4 та йўналиш бўйича кадрларга эҳтиёж мавжуд. Хусусан, ускуналарни бошқарув оператори, пайвандловчи, электрон қурилмалар устаси, ишлаб чиқариш цехи йиғувчиси мутахассислари зарур. Ушбу кадрларни тайёрлаш ва иш билан таъминлаш бўйича ишлар касб-ҳунар мактаби, корхона ва Уюшма ўртасида тузиладиган уч томонлама келишув асосида амалга оширилади. Эндиликда қўшимча йўналишлар доирасида таклифлар шакллантириш, ўқув дастурларини қайтадан ишлаб чиқиш, дуал таълимни амалиётда қўллаш бўйича фикр алмашилди.

📝Шунингдек, касб-ҳунар мактабидаги педагог кадр ва усталарни корхонада стажировка ўташлари учун шароит яратиш, ўқув-лаборатория устахоналарини замон талаблари даражасида янгилаш каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.
#hamkorlik #dual_talim #sanoat_integratsiyasi

📚"PREMIER" КОРХОНАСИ БИЛАН ДУАЛ ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҲАМКОРЛИК БОШЛАНДИ

‼️"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси масъул ходимлари касб-ҳунар таълими муассасаларини ишлаб чиқариш корхоналари билан интеграциясини янада мустаҳкамлаш ва соҳага керакли кадрларни тайёрлаб бериш юзасидан Оҳангарон шаҳридаги маиший техникалар ишлаб чиқариш корхоналарига борди ва корхона раҳбари ҳамда масъул ходимлари билан учрашди.

Маълумки, Давлатимиз раҳбари топшириғи билан Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги профессионал касб-ҳунар таълими муассасалари "Ўзэлтехсаноат" уюшмасига бириктириб берилган эди.

🤝Бугунги учрашувда Оҳангарон шаҳар касб-ҳунар мактаби ўқитувчилари, усталар, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари “Ангрен” эркин иқтисодий зонасида жойлашган “PREMIER” бренди остида маиший техникалар ишлаб чиқарувчи корхонасида бўлиб, бу ерда қисқа муддатли кадрлар тайёрлаш, хусусан дуал таълимни ривожлантириш. Ишсиз ёшларин касбга тайёрлаш бўйича ўзаро фикр алмашдилар.

⚙️Ҳозирда корхонада 4 та йўналиш бўйича кадрларга эҳтиёж мавжуд. Хусусан, ускуналарни бошқарув оператори, газпайвандловчи, электрон қурилмалар устаси, ишлаб чиқариш цехи йиғувчиси мутахассислари зарур. Ушбу кадрларни тайёрлаш ва иш билан таъминлаш бўйича ишлар касб-ҳунар мактаби, корхона ва Уюшма ўртасида тузиладиган уч томонлама келишув асосида амалга оширилади. Эндиликда қўшимча йўналишлар доирасида таклифлар шакллантириш, ўқув дастурларини қайтадан ишлаб чиқиш, дуал таълимни амалиётда қўллаш бўйича фикр алмашилди.

📝Шунингдек, касб-ҳунар мактабидаги педагог кадр ва усталарни корхонада стажировка ўташлари учун шароит яратиш, ўқув-лаборатория устахоналарини замон талаблари даражасида янгилаш каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.

👉Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг!!!

📝 Fb 📝 Tg 💻 Insta 🎞 Ytube 🌍 Site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM