"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси
2.68K subscribers
11K photos
1.58K videos
20 files
5.24K links
"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг расмий телеграм канали
Расмий веб-сайт: uzeltech.uz
Facebook: fb.com/uzeltexsanoat.uzbekistan/
Instagram: https://www.instagram.com/uzeltechsanoat/
Таклифлар учун: @press_uzeltex
Боғланиш учун: +998712074466
Download Telegram
#yangi_loyiha
#injiniring

📝ЛОЙИҲАЛАШ ВА ИНЖИНИРИНГ МАРКАЗИ “MAXCAB” КОРХОНАСИГА ЛОЙИҲА ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШГА ЁРДАМ БЕРАДИ

🪢Сергели кичик саноат зонасида жойлашган “MaxCab” корхонаси кабель-сим маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Ҳозирда корхона томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон туманида барпо этилаётган “Ohangaron Tech Industrial” мис саноати технопаркида янги лойиҳа асосида ишлаб чиқаришни кенгайтириш режалаштирилмоқда.

✍️Шу мақсадда лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш ва уни халқаро талаблар даражасида амалга оширилишини таъминлаш бўйича “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ҳузуридаги Лойиҳалаш ва инжиниринг маркази билан яқин ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

🤝Марказ Бош директори З.Камолов Сергели кичик саноат зонасига ташриф буюриб, корхона фаолияти билан яқиндан танишди ҳамда масъул раҳбарлари билан лойиҳа сметаларини тайёрлаш бўйича келишиб олинди.

📝Корхона тез орада янги лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш бўйича марказ ходимлари билан ҳамкорликни бошлайди.

@uzeltexsanoat