"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси
3.14K subscribers
11.5K photos
1.61K videos
20 files
5.46K links
"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг расмий телеграм канали
Расмий веб-сайт: uzeltech.uz
Facebook: fb.com/uzeltexsanoat.uzbekistan/
Instagram: https://www.instagram.com/uzeltechsanoat/
Таклифлар учун: @press_uzeltex
Боғланиш учун: +998712074466
Download Telegram
#hududiy_loyihalar

ЯНГИ КОРХОНАДА ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ, БУ ЕРДА МУЗЛАТГИЧ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида қад ростлаётган уюшмага аъзо «TESPACK» масъулияти челанган жамияти томонидан бугун 1 гектар ҳудудда қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 2,5 млн долларни ташкил этади. Йиллик қуввати 90 минг дона музлаткич ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур корхона ишга туширилгач, 120 та янги иш ўрни яратилади.

_______________
НАЧАЛИСЬ СТРОИТЕЛЬНЫЕ РАБОТЫ НА НОВОМ ПРЕДПРИЯТИИ, ГДЕ БУДЕТ ПРОИЗВОДИТЬСЯ ХОЛОДИЛЬНИКИ

Сегодня
в Нурабадском районе Самаркандской области ООО «TESPACK» начало строительные работы на площади 1 Га. Общая стоимость проекта составляет 2,5 миллиона долларов. Завод, специализирующийся на производстве 90 тысяч холодильников годовой мощностью, создаст 120 новых рабочих мест.

_______________
CONSTRUCTION WORK HAS BEGUN ON A NEW FACILITY WHERE REFRIGERATORS WILL BE MANUFACTURED

Today in Nurabad district of Samarkand region "TESPACK" LLC started construction works on the area of 1 hectare. The total cost of the project is 2.5 million dollars. The plant specializing in production of 90 thousand refrigerators annually and will create 120 new jobs.

👉Бу ерда тўлиқ ўқинг
#hududiy_loyihalar

Ишчи гуруҳи Бухорода

‼️МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАРАЖАСИНИ ОШИРСАК, ТАННАРХ ПАСАЙИШИГА ЭРИШАМИЗ

Ҳукумат комиссияси таркибида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси М. Юнусов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи ҳам вилоятдаги саноат корхоналари фаолиятини жойига чиққан ҳолда ўрганмоқда.

📌Дастлаб, Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги “Вuxоrо Rеаl Моtо” масъулияти чекланган жамиятида бўлишди. «Lochin» бренди остида ишлаб чиқарилаётган уч ғилдиракли юк мотоцикллари, мотоблок ва квадроциклларининг рақобатдошлиги ва маҳаллийлаштириш даражаси қай аҳволда?

👉 uzeltech.uz/uz/lochin-yuk-motosikllari/
#hududiy_vakil_faoliyati

"КОРХОНАБАЙ" ИШЛАШ ТИЗИМИ ОРҚАЛИ ТАДБИРКОРЛАРГА АМАЛИЙ КЎМАК БЕРИЛМОҚДА

"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг Сурхондарё вилояти бўйича вакили Фарҳод Абдираимов
Термиз шаҳридаги "Тепло-монтаж сервис" масъулияти чекланган корхона фаолиятини бориб ўрганди. "Корхонабай" ишлаш тизими орқали вакилимиз тадбиркорга Президентимиз томонидан электротехника саноатини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган қарорларда кўзда тутилган имтиёзлар ва қатор енгилликлар ҳақида тушунтириш берди.
Мазкур корхона бугунги кунда иситиш қозонлари ва сув тозалаш фильтрларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Эндиликда тадбиркор янги лойиҳа устида ишлаш истаги борлигини билдирди. Унга истиқболли инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режалари тақдим қилинди.

Каналимизга аъзо бўлинг!!!
@uzeltexsanoat
#hududiy_investitsya
#samarqand
#video

ЭЛЕКТРОТЕХНИКА САНОАТИ ҲУДУДЛАР ТАРМОҒИДА КЕНГАЙИБ БОРМОҚДА

Биргина Самарқанд вилоятининг ўзида охирги йилларда маиший техника ишлаб чиқарувчи корхоналар сони йилдан-йилга ошиб, янги маҳаллий брендларга асос солинмоқда. Шундай маҳсулотлардан бири Ургут эркин иқтисодий зонасида жойлашган "Ferre" бренди остида тайёрланаётган маиший техника воситалари корхонасидир.

"Ўзбекистон-24" телеканали мухбири томонидан тайёрланган лавҳада мазкур корхона фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилади.

https://t.me/mtrkuzofficial/67834
#hududiy_loyiha
#surxondaryo

‼️ИШЧИ ГУРУҲИ СУРХОНДАРЁДА: БИР КУНДА 4 ТА ТУМАН ҲУДУДИЙ ЛОЙИҲАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Шу кунларда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси томонидан Республика ҳудудларида инвестиция лойиҳаларининг бугунги ҳолати жойига чиқиб ўрганилмоқда, таҳлил қилинмоқда. 2022 йилда ишга туширилиши лозим бўлган лойиҳаларнинг бориши, мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Вилоят тадбиркорлари билан учрашилиб, истиқболли лойиҳаларни шакллантириш юзасидан бир қатор таклифлар шакллантирилмоқда.

👉Айни пайтда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси ўринбосари Ж.Жамолов, уюшма вакили Ф.Абдураимов Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Қумқўрғон, Денов туманлари ва Термиз шаҳрида бўлиб, 2022 йилда ва ундан кейинги йилларда ишга туширилиши белгиланган лойиҳаларни ҳудудга чиқиб ўрганмоқда.

Ўрганиш натижалари билан батафсил танишинг!👇👇👇

БАТАФСИЛ

Бизни ижтимоий тармоқлар орқали ҳам кузатинг ва каналимизга аъзо бўлинг!!!
@uzeltexsanoat
#hududiy_investitsiya
#andijon

ИШЧИ ГУРУҲИ АНДИЖОНДА: бир корхонага 4 сотих ер, яна бир корхонага 800 млн.сўмлик кредит олиб берилди

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси Ишчи гуруҳи Республика ҳудудларида бир қатор ўрганишларни олиб бормоқдалар. Бу ўрганишлар натижасиз қолаётгани йўқ. Жумладан, 2022 йилда ва ундан кейинги йилларда ишга тушадиган инвестиция лойиҳаларининг бугунги ҳолати, мавжуд муаммолари ва уларни бартараф этиш чораларига тезкор ечим топилмоқда.

👉Айни пайтда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси масъул ходими У. Алимжонов ва уюшманинг вилоятдаги вакили Э.Исмоилов томонидан Андижон шаҳри, Олтинкўл, Хонабод, Қўрғонтепа туманларида 2022 йилда ва ундан кейинги йилларда ишга туширилиши белгиланган лойиҳалар жойига чиқиб ўрганилди.

👍Тадбиркорларнинг кўпгина муаммолари ўша жойнинг ўзида ижобий ҳал қилиниб, кўзланган натижаларга, мақсадларга эришилмоқда.

Бу ҳақидаги тўлиқ маълумотни қуйидаги ҳавола орқали ўқинг!👇👇👇

БАТАФСИЛ

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатиб боринг!!!
#hududiy_loyiha
#buxoro

‼️ТАДБИРКОР ЭЛЕКТРДАН ҚУВВАТЛАНАДИГАН НОГИРОНЛАР АРАВАЧАСИНИ ХАЙРИЯ СИФАТИДА ИШЛАБ ЧИҚАРМОҚЧИ

Шу кунларда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси М.Юнусов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи
томонидан Республика ҳудудларида 2021 йилда ишга туширилган инвестиция лойиҳаларининг бугунги ҳолати жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда, таҳлил қилинмоқда.

👉Ишчи гуруҳ аъзоси У. Алимжонов айни пайтда Бухоро вилоятида ишга туширилган инвестиция лойиҳалари ҳамда Президент қарорлари ва Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни ўрганиб, таҳлил қилмоқда. Мавжуд муаммолар бўлса, уларни бартараф этиш йўллари юзасидан таклифлар ишлаб чиқмоқда.

Дастлабки ўрганиш Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги “Бухоро Реал Мото” МЧЖдан бошланди. «Лочин» бренди остида уч ғилдиракли юк мотоцикллари, мотоблок ва квадроцикллар ишлаб чиқарилади. 50 та янги иш ўринлари яратилган.

Бу ерда 2022 йил якунигача “Двигатель (мотор) ишлаб чиқариш” лойиҳаси ишга тушади.

👉БАТАФСИЛ

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#investitsiya
#hududiy_loyihalar

⚖️БУХОРОДА ЭЛЕКТРОН ТАРОЗИЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА

👉“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ходимларидан иборат Ишчи гуруҳи айни пайтда Бухоро вилоятидаги жараёнларни ўрганмоқда.

✍️Хусусан, Ишчи гуруҳ аъзолари М. Мирисхаков ва У.Алимжоновлар Бухоро туманидаги “Tarozi Standart Service” корхонасига ташриф буюришди. У ерда бугун бозор талабларига мос ва халқаро стандартлар даражасидаги электрон тарозилари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, лойиҳанинг йиллик қуввати 600 донани ташкил этади. Айни пайтда лойиҳа ишга тушгач, ҳудуддаги 25 нафар йигит-қизлар доимий иш билан таъминланди.

⚙️Ҳозирда корхона қувватларни ошириш ва халқаро бозорларга чиқиш устида ишламоқда. Бу билан жараёнлар тўхтаб қолмайди. Келгуси йиллардан бошлаб янги лойиҳаларга ҳам қўл урилади.

👉Ишчи гуруҳи аъзолари корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам бериш йўлида ўз ёрдамларини кўрсатмоқда.

👉Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатиб боринг!!!
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#hududiy_loyihalar
#elektrotexnika

⚡️ШАҲРИСАБЗДА ТРАНСФОРМАТОР ЩИТЛАРИ ТАЙЁРЛАНМОҚДА

Ишчи гуруҳи Республика ҳудудларида 2021 йилда ишга туширилган инвестиция лойиҳаларининг бугунги ҳолатини жойига чиққан ҳолда ўрганмоқда.

Қашдақарё вилоятидаги Ишчи гуруҳи аъзоcи И. Турсунов Шаҳрисабз шаҳри ҳокими ўринбосари Ж. Ахматов ҳамроҳлигида Шаҳрисабз шаҳридаги “Шаҳрисабз коммуникация монтаж” корхонасида бўлиб, у ердаги “Трансформатор щитлари ишлаб чиқариш лойиҳаси” билан танишдилар.

👉Лойиҳа 2021 йилнинг март ойида ишга тушган бўлиб, умумий қиймати 120 минг долларни ташкил этади. Корхонанинг йиллик қуввати 55 дона бўлишига қарамай, 2021 йилнинг ўзида 70 дона маҳсулот истеъмолчиларга етказиб берилган. Бу тадбиркорга 4 млрд 100 млн сўмлик даромад олиб келган.

✍️Эндиликда лойиҳани кенгайтириб, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, кооперация алоқаларини кенгайтириш, экспорт борасида қонунчиликдаги имкониятлар ҳақида тадбиркорга тушунтириш берилди.
#hududiy_loyiha
#buxoro

Бухоро туманидаги электрон тарозилар ишлаб чиқариш корхонаси ҳақидаги лойиҳа "Факт-24" дастурида кенг ёритилди.

https://t.me/mtrkuzofficial/82437
#hududiy_loyihalar
#mahalliylashtirish

🧩ЯНГИ ТУРДАГИ ЭЛЕКТРОН ПЛАТАЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КЕНГАЙТИРИЛАДИ

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси Ишчи гуруҳи 2022 йилда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг ҳолати билан танишди. Тошкент шаҳри Яшнаобод туманидаги "Quality Electronics" корхонаси томонидан амалга оширилиши белгиланган "Янги турдаги электрон платалар ва микросхемалар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ҳамда кенгайтириш" лойиҳаси жойига чиқиб ўрганилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари Э.Файзиев, С.Юнусалиевнинг сўзлари кўра, корхона 2015 йилда платалар ишлаб чиқаришни бошлаган. Ҳозирда электрон платалар ва микросхемаларнинг янги турларига эътибор қаратилмоқда. Модернизация ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа қиймати 5 млн.доллар бўлиб, йиллик қуввати 1 млн.донани ташкил этади. Натижада 50 та иш ўрни яратилади. Бу янги лойиҳа 2022 йил якунига қадар тўлиқ ишга туширилади.

👉Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатиб боринг!!!
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#hududiy
#sammit
#samarqand

‼️САМАРҚАНД ИМКОНИЯТЛАРИ КЕНГ ҲУДУД

Маълумки, жорий йил Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон мезбонлик қилади.

👉"Ўзбекистон-ШҲТ" индустриал зонасини ташкил этиш мақсадида Республика штабининг тармоқлар кесимида масъул вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

📝Унда "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси Бошқарма бошлиғи Э.Файзиев, масъул ходимлар С.Юнусалиев, А.Ибрагимовлар иштирок этиб, самарқандлик тадбиркорларга амалга ошириш истиқболи бор лойиҳа таклифларини бердилар.

📍📈Самарқанд катта саноат салоҳиятига эга ҳудуд ҳисобланади. Бу ерда электротехника саноати тобора ривожланмоқда. Саммит доирасида ҳам янгидан-янги корхона қувватлари бу ерда иш бошлайди.

- Бунга эришиш учун ҳозирданоқ ҳаракатни бошлаганмиз. Тадбиркорлар билан учрашяпмиз.Ҳозир ургутлик лойиҳа ташаббускорлари билан гаплашгани боряпмиз. Мақсад кенг имкониятлардан самарали фойдаланиш ва юқори натижага эришишдир, - дейди Эркин Файзиев.
#ishga_tushgan_loyihalar
#elektrotexnika
#hududiy_loyihalar

БОЗОРДА "LAN" КАБЕЛЛАРГА ТАЛАБ ЮҚОРИ БЎЛМОҚДА

📊Электротехника саноати корхоналарининг 2022 йил 8 ойлик якунлари таҳлил қилинганда, 23 та ҳудудий лойиҳа ишга туширилгани маълум қилинди. Улар орасида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги "Uzkabel" АЖ ҚК томонидан "LAN кабель маҳсулотлари ишлаб чиқариш" лойиҳаси ҳам бор.

💰Лойиҳа қиймати: 1,9 млн.долл
👨‍👩‍👧‍👦Иш ўринлари сони: 35 та
📈Йиллик қуввати: 12 минг км
⚙️Маҳаллийлаштириш даражаси: 90 %
🌐Экспорт режаси: 3,0 млн.долл
🗓Ишга туширилган вақти: 2022 йил
📍Жойлашган манзили: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани

‼️Лойиҳани амалга ошириш жараёнида Германия, Туркия, Хитой давлатларидан зарур техник ускуналар, линиялар олиб келиб ўрнатилди. Иқтисодиёт ва саноатнинг ўсиши бу каби янги турдаги кабелларга бўлган талабни ошириш табиий ҳол.

@uzeltexsanoat
#ishga_tushgan_loyihalar
#elektrotexnika
#hududiy_loyihalar

📝БОЗОРДА МАИШИЙ ТЕХНИКАЛАРГА ТАЛАБ ЮҚОРИ БЎЛМОҚДА

📊Электротехника саноати корхоналарининг 2022 йил 8 ойлик якунлари таҳлил қилинганда, 23 та ҳудудий лойиҳа ишга туширилгани маълум қилинди. Улар орасида Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги "Premier" бренди остида "Совутгич ва кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш" лойиҳаси ҳам бор.

💰Лойиҳа қиймати: 8,8 млн.долл
👨‍👩‍👧‍👦Иш ўринлари сони: 354 та
📈Йиллик қуввати: 300 минг дона
⚙️Маҳаллийлаштириш даражаси: 75 %
🌐Экспорт режаси: 10,0 млн.долл
🗓Ишга туширилган вақти: 2022 йил
📍Жойлашган манзили: Тошкент вилояти Оҳангарон тумани

‼️Лойиҳани амалга ошириш жараёнида Туркия ва Хитой давлатларидан зарур техник ускуналар, линиялар олиб келиб ўрнатилди. Иқтисодиёт ва саноатнинг ўсиши бу каби маиший техника воситаларининг аҳоли эҳтиёжини қондириши билан аҳамиятлидир.
#hududiy_vakil_faoliyatidan
#surxondaryo

‼️БАНДИХОНЛИК ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БЎЙИЧА МУЛОҚОТ ҚИЛИНДИ

✔️Давлат раҳбарининг электротехника саноатини ривожлантиришга қаратилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан “Ўзэлтехсаноат” уюшмасининг Сурхондарё вилояти бўйича ҳудудий вакили Фарҳод Абдираимов Бандихон тумани тадбиркорлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

✔️Унда туман ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Қ.Қосимов, сектор раҳбарлари ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этдилар.

📝"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ҳудудий вакили Ф.Абдираимов электротехника саноатининг бугунги тараққиёти ва олдида турган вазифалари ҳақида гапирар экан, бу борада яратилган шарт-шароитлар ва қонунчиликдаги имтиёзлар ҳақида тадбиркорларга тушунтириш берди.

⚙️Уюшма томонидан тадбиркорлар учун татбиқ этиш имконияти мавжуд бўлган янги истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

📌Тадбиркорлар ҳам мавжуд имкониятдан келиб чиқиб, истиқболли лойиҳалар бўйича ўз таклифларини бердилар.

Ijtimoiy tarmoq sahifalarimiz:
🌐 Facebook 🌐 Telegram 🌐 Instagram 🔻 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM