"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси
2.68K subscribers
11K photos
1.58K videos
20 files
5.24K links
"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг расмий телеграм канали
Расмий веб-сайт: uzeltech.uz
Facebook: fb.com/uzeltexsanoat.uzbekistan/
Instagram: https://www.instagram.com/uzeltechsanoat/
Таклифлар учун: @press_uzeltex
Боғланиш учун: +998712074466
Download Telegram
#assambleya
#AQSH
#standart

🌐УЮШМА РАҲБАРИ АҚШДА ХАЛҚАРО ЭЛЕКТРОТЕХНИКА КОМИССИЯСИ (IEC)НИНГ 86-БОШ АССАМБЛЕЯ ЙИҒИЛИШИДА ҚАТНАШМОҚДА

🇺🇿Айни пайтда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси М.Юнусов Америка Қўшма Штатларининг Калифорния штатида бўлиб ўтаётган Халқаро электротехника комиссияси (IEC)нинг 86-Бош Ассамблея йиғилишида иштирок этмоқда.

🇺🇸Халқаро Электротехника комиссияси (International Electrotechnical Commission - IEC) нуфузли халқаро ташкилот бўлиб, электротехника ва электроника маҳсулотларининг халқаро савдоси ва маҳсулотлар сифати инфраструктурасини назорат қилувчи халқаро стандартларни ишлаб чиқади ва жорий қилади.

📝Ташкилот 1906 йилда Швейцарияда барпо этилган ва унинг қарорлари ва стандартларини 176 давлат тан олади. Ҳозиргача IEC томонидан 11000 дан ошиқ халқаро стандартлар ишлаб чиқилган.

Қабул қилинадиган минглаб халқаро стандартлар дунё бўйлаб ҳукуматлар учун ўз миллий сифат инфраструктурасини қабул қилишларига имкон яратади ва компаниялар учун хавфсиз ва ишончли электротехника маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиш имконини беради.

✍️Бугyнги кунда Ўзбекистонда ҳам электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

‼️Бунда, энг асосий эътибор маҳаллий электротехника маҳсулотларини Халқаро электротехника комиссияси (IEC) стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариш, маҳсулотлар сифатини яхшилаш, рақобатбардошлигини таъминлаш, уларнинг экспорт географияси, номенклатураси ва ҳажмини кенгайтиришга қаратилмоқда.

БАТАФСИЛ