"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси
2.66K subscribers
11K photos
1.58K videos
20 files
5.24K links
"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг расмий телеграм канали
Расмий веб-сайт: uzeltech.uz
Facebook: fb.com/uzeltexsanoat.uzbekistan/
Instagram: https://www.instagram.com/uzeltechsanoat/
Таклифлар учун: @press_uzeltex
Боғланиш учун: +998712074466
Download Telegram
#Prezident_topshirigi_ijrosi
#bojxona_nazorati

ЭСКИРГАН ТРАНСФОРМАТОР ҚИСМЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА КИРИШИ ТЎХТАТИБ ҚОЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси масъул ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбир натижасида Чиноз туманидаги “Яллама” чегара назорат постига хорижда ишлаб чиқарилган эски трансформатор қисмларини Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилишининг олди олинди.

Мазкур шошилинч хабардан сўнг, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси томонидан трансформатор ишлаб чиқарувчи корхоналар мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳи тузилиб, мавжуд ҳолат божхона-назорат постига чиқиб ўрганилди.

Ўрганишлар натижасида хориждан олиб келинган 63 дона узоқ йиллар давомида фойдаланилган ва маънан эскирган трансформаторларнинг асосий қисмлари бугунги кун техник талабларига мос эмаслиги аниқланиб, ушбу маҳсулотларнинг Ўзбекистонга киришига чек қўйилди.

❗️Маълумки, жорий йилнинг 6 май куни Президент ҳузурида электротехника соҳасида янги захираларни сафарбар қилиш бўйича ўтказилган йиғилишда эски трансформаторларни импортига чек қўйиш вазифалари топшириқ қилинган эди.

https://youtu.be/UIt-CKZV3Yc